Панд
беришлари мумкин эмсди. Тавба,
диван остига яшириб қўйилган
магнитафон қаёққа ғойиб бўлди,
сира ақлга сиғмайди. Ундан
ташқари Луиза ҳам ишни
эплаштиролмади. Бўлмаса
Самандарнинг қамоққа тушиши
ҳеч гап эмасди. Ҳечқиси йўқ,
бирда бўлмаса бирда албатта
мақсадимга етаман. Самандарнинг
қўлида яна бир марта кишан
кўрсам армоним йўқ эди. Аммо
Луизанинг ўзи жуда кетворганда.
У билан ҳали анча вақтгача айш
қилсам бўлади. Чунки ҳали-бери
ўзини олдирадиган эмас. Ҳозир
тўғри олдига бораман. Ахир унга
берган пулларимнинг ҳиссасини
чиқаришим керак-ку».
Шундай қарорга келиб юраги
бесабр ура бошлади. Тезроқ
Луизанинг «висоли»га етиш учун
тезликни янада оширди. Лекин
олдинда бир трактор секин
кетаётганди. /ижиниб,
асабийлаша бошлади. Уни қувиб
ўтиш учун рулни чапга буриб
тезликни оширди. Қарши
томондан тез келаётган юк
машинасини кўриб сергак тортди.
Унга чап бериб ўтиб кетишнинг
иложи йўқлигин англаб юраги
қинидан чиқаёзди. Кўзларини
чирт юмиб тормозни босди. Лекин
жуда-жуда кеч эди…
Жавлонбеков яқин улфатлари
билан ишдан кейин йиғилишиб,
«Улфати чор, яна не ғам бор»,
дегандай бир дам олишни
мўлжаллаб қўйганди. У ерда
бўладиган «сирли» ишларни кўз
олдига келтириб илжайиб қўйди.
Бугун қанаси насиб этаркан, деб
ўйлай бошлади. Телефоннинг
кескин жиринглаши бу ширин
ҳаёлларига ҳақит берди. Гўшакни
кўтариб, норози оҳангда
«эшитаман», деди. Мастуранинг
йиғи аралаш узуқ- юлуқ
гапиришидан дарров кўнглига
ноҳушлик оралади.
-Ҳа, нима бўлди? Дунёни сув
босдими? Намунча ваҳима
қиласан?-деди у.
-Бу қандай кўргулик? Бу кунлар
ҳам бормиди?…
-Бас қил дийдиёнгни. Гапир, нима
бўлди?-деди Жавлонбеков тоқати
тоқ бўлиб.
-Миркомил…
-Миркомил? У яна қандай хунар
кўрсатибди?-деди Жавлонбеков
бирор кўнгилсизликни сезгандай
юраги увишиб.
-Авария бўлибди. Вилоят
касалхонасида экан, -деди
Мастура.
-Ишқилиб аҳволи оғир эмас
эканми?-деб сўради Жавлонбеков
енгил тортиб.
-Оғир эканда. Ҳозир операция
қилишаяпти экан,- деб Мастура
бор овозда йиғлаб юборди.
-Яхши ният қилгунча нега уввос
тортиб йиғлайверасан?-деб
Жавлонбеков уни жеркиб берди.-
Сен боравер. Мен ҳам ҳозир етиб
бораман.
Гўшакни жойига қўйиб ғижинди.
«Касофат, ўз бошини ебдида,
лекин машинамни дабдала
қилгани чатоқ бўлибдида,- деб
кўнглидан ўтказа бошлади.- Шу
вақтгача қанча ташвишга солди.
Нақ ҳиққилдоғимга келтирди-я.
Балки бундай бўлгани бир
ҳисобда яхшидир? Акс ҳолда
базадаги анави ишлари менинг
ҳам бошимга бало келтирарди».
Касалхонага боришга унчалик
ҳам шошилмаётган эди. Ўзига
қолса сира ҳам бормасди.
Мастуранинг дод-вой қилишини
ўйлаб чор-начор йўлга тушди.
Машина суянчиғини орқага
ётқизиб қўйиб ухлаётган
ҳайдовчиси Алишерни туртиб
уйғотди.
-Туни билан томма-том юрган
мушукка ўхшаб намунча
ухламасанг? Ҳайда машинани,
вилоят касалхонасига борамиз,-
деб Жавлонбеков орқа
ўриндиққа ўтирди.
-Кечирасиз Зиёвуддин ака,
биласиз-ку, отам оғир ётибдилар.
Туни билан ухламай унга қараб
чиққандим,-деб Алишер дили
оғриганича сўради.- Касалхонага
нима учун борамиз?
-Дардисар қайним бор-ку,
Миркомил. Ўша машинасида
авария қилибди. Ўшани кўргани
борамиз,- деди Жавлонбеков афти
буришиб.- Тезроқ ҳайда,
боргунимизча ўлиб қолмасин.
Келинойингни биласан-а? Нақ
балога қоламиз?
Энсаси қотган Алишер унга бир
қараб қўйиб машинани ҳайдаб
кетди. Касалхонага етгунларигача
чурқ этмади. Ҳаёллари билан банд
бўлган Жавлонбеков ҳам бир сўз
айтмади. Чучмал, дори ҳиди
анқиган касалхонага кирганида
бу ердан тезроқ кетишни
кўнглидан ўтказди.
«Жарохатлик» бўлими олдида
турган Мастура унга кўзи тушиши
билан бор овозда шанғиллаб
қарши олди.
-Келардингизда, шу пайтгача
қаерларди юрибсиз?!
-Ўйнаб юрганим йўқ. Ишдаман-
ку,- деб Жавлонбеков унга
эътибор ҳам бермай
Миркомилнинг хотини Насибадан
сўради.- Аҳволи қандай? Ҳуши
ўзидами?
-Иш ўлсин-а, иш ўлсин,- деб
Мастура жаврашда давом этди.-
Укагинамнинг жони қил устида
турса-ю, сизнинг кўзингизга иш
кўринганига ҳайронман.
Жавлонбеков савол назари билан
Ҳанифага қаради. У жавоб
беролмай ҳиққиллаб йиғлаб
юборди. Нарироқда турган
Миркомилнинг жияни Адҳам
кўришиши учун журъатсизгина
қўл узатиб деди:
-Ҳозиргина операциядан олиб
чиқишди. Ҳали ҳушига келмабди.
Ҳавотирланманглар, тузалиб
кетади, деб