Ҳаёт кундалигини варақлаб,,,,,,
( 11 - қисм )
Раъно ишдан келганида онаси Ориф ва Темурни оналари совчиликка келганини айтади. Раъно ҳар доимги совчиларни бирида деб эътибор бермайди. Раъно ҳали ҳам шунча гап сўздан кейин ҳаа Баҳромдан кўнглини узолмайди. Нима қилсин у ҳақда ўйламай деса ҳам ҳаёлига ўрнашиб қолган бўлса.... Нафиса дугонасини тушинарди. Ҳар доим йиғлаб гапирганда уни овитар , далда берарди. Раъно қандайдир йиғлоқи қизга айланган эди. Ҳуддики Баҳром унинг бутун қувончларини юлиб олгандай....
Бугун Раънони онаси унга қаттиқ гапирди...
- Сени ҳаёлинг қаерда а ?
- Нима дейсиз?
- Мен сенга гапиряпман деворга эмас. Энди совчилар ҳам анча камайиб қолди. Узоқлардан келяпти. У куни ишхонангга Темур исмли бола бордими онаси билан? Темур исмини эшитган Раъно онасига тез қаради.
- Ҳм борди , тинчликми?
- Нега борганини айтгандир ? Раъно( онам билибдида машинада урворганини уффф) деб - Ҳм айтди..
- Ориф дегани ҳам бордими?
- Ҳм
- Сен нима дединг уларга?
- Яхшиман дедим , уколларни вақтида оляпман дедим ,
- Ҳой қиз ! Қанақа дори ,? Қанақа укол ? Томинг кетяптими сени? Она қизига яқинлашиб бошига секин муштлади. Раънони кўзлари пирпираб
- Нима еее? Ҳадеб савол берорасизми? деб шарт ўрнидан туриб эшик томон юрди.
- Қайси бирига розисан? Эрта индин яна келишармиш.. Бу йил сени эрга бери қутилмасам қари қиз бўлиб қоласан. Кейин чоллардан келади совчи ...
- Нима....? Темур Ориф совчиликка келди...?
- Бошқа нимага келиши керагиди а? Учрашганингда айтишмаганмиди ё уларни олдида ҳам телба бўлиб гапини эшитмаганмидинг ?!
- Мен эрга тегмайман ойи...!
- Ие нима сени болиш қилиб ётаманми,,,? Ё анави расмдаги гадик билан гаплашиб юрибсанми ҳалиям ?!
- Ойи...!
- Нима ойи а ?! Нима ойи?! Йигит қуригандай ўша бола билан гаплашасанми? Келган совчиларни қара, Темурни бўйлари баланд , келишган , яна Россияга қатнаркан. Орифнию гапирма , бой бадавлат, машинаси бор , қўлида ҳунари ҳам бор. Уйланиб ажрашган эканда афсус битта ўғлиям бор экан. Аммо уларни сенга оғири тушмайди ажрашишибди.
- Уффффф ....
- Уф тортма менга...!
- Мен уларга тегмайман...!
- Бу йил сени эрга бериб қутиламан. Агар иккисидан бирига тегмасанг кўчадан ит келса ҳам бераман сени....
- Мени итга тенглаштирманг...
- Тилимни қичитма унда.... Эртага эрталаб ишга кетишингдан олдин менга қай бирига тегишингни айтиб кет.
- Жавобни ҳозир беришим мумкин... Тегмайман икковига ҳам !
- Овозингни ўчир қанжиқ...! (юзига тарсакки туширади)
- Ўлдиринг ундан кўра , бари бир тегмайман.
- Сенда бир гап боров. Одамларни қизлари ота онаси кимга берса жимгина тегиб кетаверади. Ростини айт ишқилиб қиз боламисан?!
- Бу нима деганиз ?
- Аҳлат еб қўймаганмисан деганим кўрнамак... Бокирамисан деганим қанжиқ..... !!!
Раънони онасини кўзлари олазарак бўлиб кела солиб Раънони бўға бошлади. Бирдан онасини бундай қилаётганига Раъно ўзини эплай олмай палосга йиқилди . Онаси уни устига ўтириб - "Гапир итдан тарқаган , агар аҳлат еб қўйган бўлсанг ўзим сени бўғиб ўлдираман...» Раънони рангги оқариб типирчилай бошлади.
Шу пайт эшикдан катта ўғли Ғайрат ва катта кизи Ҳуснида болаларини еталаб кириб қолишди. Ғайрат йўлда синглиси Ҳуснидани болалари билан келаётганини кўриб қолиб у билан сумкаларини кўтаришиб онасиникига келишган эди. Ғайрат қўлидаги сумкани ерга қўйиб онаси томон югурди.
- Ойи нима қиляпсиз ? Аҳир ўлдириб қўясизку Раънони....
Ҳуснида қўлида уҳлаётган боласини тез айвончага ёткизиб ўғилчасига «укангга қараб тур...,» деб у ҳам ичкарига югурди. Раънони сочлари тўзиб , ранглари оқариб , йўталганча ерда хиккиллаб йиғлаб ётар. Ғайрат онасини қўлларидан маҳкам ушлаб ташқарига чиқармоқчи бўлар , лекин она қарғашда давом этарди.
- Қўйвор мени , буни ўлдириб қутилмасам тинчимайман. !
- Ўзизни босинг , қўни қўшнилар эшитади ойи....
Ғайрат онасини тинчлантиради. Ҳуснида Раънони бетига сув сочиб ўрнидан туришга ёрдамлашади. Она ҳатто Ҳуснидага «Келдингми болам,,?» демайди. Аслида Ҳуснида бу уйга икки ой олдин меҳмон бўлган эди .
- Ойи нега Раънони бунчалик ёмон кўрасиз ? Айби нима?,,,,,,
Ҳуснида йиғламсираб онасига қаради.
- Буни тилини суғуриб олама