олди.Бошини кўтариб юзига қарамади.Ишга кетар чоғида ҳам одатича пешонасидан ўпиб дуо қилмади.Ҳар куни дарвозадан чиққунча ёнидан жилмайдиган онаси дастурхон бошига ўтирмай ўзини ошхонада овора қилиб юраверди.
-Энажон...Мен кетдим ишга.
Момоси индамай туриб ошхонага,келинининг олдига йўналди.Отаси эса айбдорона бош эгганча унга эргашди.
-Энажон?...Онаси...Менга қаранглар ахир!..
-Сизга қаролмаймиз ёшулли!Қаролмаймиз!На келиним,на мен!Чунки саксондан ошганимда менинг ва бир этак болангизу қари онангизни оқ ювиб оқ тараётган келинимнинг юзида сиз қўйган оёқнинг изи бор.Боринг ёшулли!Боринг ишингизга...
Дилфуза онасидан ўша куни сўради:-Дадам сизни яхши кўрмайдиларми онажон?Дадам...ёмон!
Онаси унинг юзига шапалоқ тортиб юбориш учун қўлини кўтардию,лекин урмади.Қулоғининг остида қўли ҳавода муаллақ қолди.
-Менга қара!-деди онаси паст,лекин таҳдидли овозда.-Рўзғор,бола чақадан ошиб дадангга вақт,меҳр ажратолмаётган менман!Эркак уйдан етти қадам чиқса бўйдоқ ҳисобланади.Минбаъд даданг қилган ишни муҳокама қилар бўлсанг,дадам ёмон десанг,умуман дадангни танқид қилгувчи сўз десанг тилингни суғуриб оламан!Уқдингми?
Йўқ,Дилфуза ўйлагандек эмас экан.Отаси онасини яхши кўраркан.Хижолат ва виждон азобидан отаси бир аҳвол бўлиб,кўзлари киртайиб қолди.Шунда онаси момосига айтаётганини эшитиб қолди Дилфуза.
-Эркакнинг эркини олиб бўларми эна?Бир адашдида ўғлингиз.Бўлди энди,мен унутдим.Сиз ҳам унутинг.Ичингиздан тушганга ичингиз ачиб ўзингиз ҳам қийналиб кетдингиз ахир энажон.
Кўп ўтмай бу дилхиралик унутилиб кетди,лекин қайтиб ҳеч қандай шубҳа гумонли гап ораламади отаси ҳаққида.Момоси тўқсон саккиз ёшида фарзанд доғини кўрди.Тилаб топган ўғли эллик беш ёшда омонатини топширди.Кўнгли,қўли очиқ отаси таҳорат олиб,покланиб ўн дақиқада Ҳақнинг ҳузурига кетди қўйди.Бир соат ҳам касал бўлиб ётмади.Шундан сўнг момоси чўкиб қолди.Онаси мунғайиб қолди.Ака-сингилларининг кўнгли ярим бўлиб қолди.Ўша кунларда ҳам онаси Худога шукрини тилидан қўймади.Хотиралар уммонига ғарқ бўлиб ётган Дилфузанинг хаёлини деразанинг шиқирлаши бузди.Бошини кўтариб қараса эри дерезанинг бир кўзини оҳиста олаётган экан.Худди шу жойдан кичик қизини киритиб юборди Ойбек унинг олдига.Қизалоғи келиб унинг бошини кўтариб тиззачаларига қўйди.Қўлчалари билан юзларини силаб деди:
-Туринг ойижон.Овқат енг...Овқат емасангиз ўлиб қоласиз.Сиз ўлсангиз мен ҳам ўламанку?...Ойижон туринг...Дадам,бувим,ҳамма йиғлаяпти.
Ростдан менга бир нарса бўлса болаларимнинг ҳоли нима кечади?Мен кап -катта бўлиб чидолмаяпманку,бугиналар қандоқ чидайди?Нима қиляпман ўзи?Онам ўргатган Шукр қилиш қаёққа йўқолди?
Шуларни ўйлаб Дилфуза аста бошини кўтарди.Қизини бағрига босиб ,юзларидан ўпаркан -Мени кечиринглар ширин қизларим.Сабри синишига бир баҳя қолган онангизни кечиринг деб қайта қайта такрорлар,қизалоғи эса онаси нима деётганини тушунмай шаҳло кўзчаларини катта катта очганча киприклари пирпираб ҳайрон боқарди.
Дилфуза Туркманистон фуқарролигини олди.Фақат ўша йилимас,кейингисидаяммас...Олти йилдан кейин олди.Олти йил ичида жигарлари ҳар йил келиб туришган бўлсада,унинг кўксининг бир четини куйдираётган қўр тафти асло пасаймади.«Ҳеч бўлмаса тушимга кирсалар эди.Ҳеч тушимга ҳам кирмайдилар ааа?...» дея ўйларди баъзан.Туркман паспорти қўлига теккани ҳамоно йўлга отланди.Чегарадан ўтаётганда юраги қинидан чиққудек потирлади.Туғилган юртида поезддан тушаётиб томоғига тиқилган фарёдни зўрға ютди.Вокзал тўла одамдан истиҳола қилди.Лекин уни кутиб олишга чиққанлар орасида катта акасини кўриб ўзини тутолмади.Акаси Дилфузадан ўн олти ёш катта,салобатли,жиддий инсон эди.Бошқа акаларига эркаланадиган сингиллар катта акаларидан уялишар,тортинишарди.Ҳозир эса Дилфуза тортингулик аҳволда эмас эди.Югуриб акасининг олдига бордида бирдан тўхтаб қолди.Охирги кўрганида акаси сочлари қоп-қора навқирон эди.Юзлари ялтираб,кўзлари порлаб турган эди.Ҳозир эса...чаккаларига қиров қўнган,юзлари,пешонасига ажин тушган,кўзларида соғинч,ёшлари киприкларидан тўкилай деб турибти.
-Мен келдим акажон-деди Дилфуза унга қараб.-Мусофир синглингиз келди акажон...Йиғлаб ўзини акасининг қучоғига отди.Акасидан онасининг