ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

الذهاب إلى القناة على Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

تُعد قناة ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 43 570 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 353 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 1 735 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 43 570 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 08 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 4 005، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -104، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 17.88‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 11.86‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 7 806 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 5 179 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 125.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 09 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

43 570
المشتركون
-10424 ساعات
+3527 أيام
+4 00530 أيام
أرشيف المشاركات
Латифани додаси 🤣 Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша о
Латифани додаси 🤣 Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша одам иккала хотинини ҳам бирга, битта жойга дам олишга юборибди. Дам олишга борган аёллар ҳеч нарсадан бехабар, бир-бирлари билан яқин дугона бўлиб қолишибди, бирга суратларга тушибди. Дам олишдан қайтгач, эри биринчи хотинини олдига бориб:⠀ — Хўш, қандай дам олдинг, кимлар билан танишдинг, — деб сўрабди.⠀ Шунда хотини: — Маза қилиб дам олдим. Бир аёл билан танишдим, — деб эрининг иккинчи хотинини расмини кўрсатибди. — Лекин, жудаям енгилтак аёл экан, ҳар куни ҳар хил эркаклар билан юрди-я, — дебди биринчи хотини. Бу гаплардан ғазабланган эр эртаси куни иккинчи хотинининг олдига борган у аёлдан ҳам гапириб беришини сўраса иккинчи хотини шундай дебди: — Дадаси.. батафсил ўқиш... 👈

​​тларини кутиб ўтирган мижозлар эди. Фариданинг иштиёқ билан рақсга тушаётганини, қаҳ-қаҳ уриб кулибю "Муҳаббат. Васл" деб бонг ураётганини кўрган одамлар бир нафас жим кузатишди-да, сўнг унинг ақлдан озганига ишонч ҳосил қилишди. Кимдир "Тез ёрдам"га телефон қилди. Фаридани таниган бошқа биров унинг аясига дарак бериш учун кетди. Шу чоқ аллаким мана бу гапни овоза қилиб юборди: -Тарқалинглар, жинни бўлиб қолмай десаларинг дарҳол тарқалинглар... бир бечора фолбиннинг касрига қолди. Ақлдан озиб қолди. Тарқалинглар... 💥Хуршиднинг Туркиядаги ижара уйи. Инсон ҳаёти қизиқ экан. Хаёлга келмаган ишлар бўлади. Бўлмаса, Баҳора Туркияга келиб Бахтиёр билан учрашаман, ўзим энагалик қилётган уйда, бир хонада у билан яшайман, тағин чилла тутаман деган гап кўнглининг бирор кўчасидан ўтмаган эди. У аввалига эри гарчанд кечирим сўраб, бош эгаиб турса ҳам унинг узрини қабул қилмайман, ярашмайман деган хаёлга борган эди. Аммо кутилмаганда Бахтиёрнинг жодулангани маълум бўлгач, фикридан қайтди. У Бахтиёрда айб йўқлигини, ҳаммасига уни иссиқ-совуқ қилган номаълум малъун одам сабабчи эканини англаб етганди. Аммо на у, на Бахтиёр бу нобакор одам кимлигини била олмай доғда эдилар. Бу улар жоду ҳақида билишгандан қирқ кун ўтгач, бугун эрталаб Истамбулда бир ҳафта туриб кетган аяси Ҳалима ая телефон қилиб, ҳол-аҳволлашгандан сўнг, у ҳеч ҳам хаёлига келтирмаган янгиликни айтгач, маълум бўлди. Ҳалима ая "дугонангни "тез ёрдам" Қиммат фолбиннинг уйидан олиб кетибди. Тавба-тавба, ақлдан озганмиш. Яна у ердан сенинг Бахтиёржон билан келин-куёв бўлиб тушган расминг ҳам топилибди..." деганида қулоқларига ишонмади. Сўнг бирдан бир неча ой аввал кўрган тушлари ёдига келди. Тушда Бахтиёрни даст кўтариб аллақерга кетган қуюн ҳам бор эди. Кейин бу қуюн уни олдига олиб келиб қўйганди. -Демак, қуюн бу - жоду. Жодуни эса Фарида қилган. Энг қадрдон дугонанг, сирдошинг кўзингга чўп солиб ўтирса-я, -деди ҳазин товушда ўз-ўзига. -Ўша Фарида дугонанг билан лицейда бирга ўқиганмиз. Унинг бу қадар палидлигини билмаган эканман. -сўнг қўшиб қўйди.-Бу дунёда ҳали ҳеч ким ёвуз ниятига эришган эмас. Бир ҳафтадан сўнг Баҳора ва Бахтиёр янги ижара уйга кўчиб ўтишди. Хушнуд Баҳорага "Султон" меҳмонхонасидан иш топди. Энагаликка эса Анисанинг ўзини ёллади. Унинг хўжайини Меҳметбей уч кун бурун оиласи билан Германияга кўчиб кетишган эди. Шу куни кечқурун Ҳалима ая Баҳорага сим қоқди: -Қизим, омонмисан, жўнатган 2 минг дўллурингни олдик. Шукр, қарз ўлгурдан ҳам қутулдик энди. Аҳмад калонидан ҳам қутулдик. Даданг хурсанд болам. Бу ёқда сен, у ёқда аканг, амал-тақал қилиб, ишқилиб ёрдам бердиларинг. Ҳа, куёвим яхши юрибдими? Бугун қайнотанг, қайнопаларинг келиб-кетишди. Шукр, ҳаммаси сени сўрашди, қизим. Телефон тинди. Баҳора не қиларини билмай бир пас ўйланиб турди-да, сўнг ошхонага ўтди. Секин юриб келиб овқатга уннаётган эрининг ортидан қучоқлаб олди. ТАМОМ #ШумқадамХикоя Дўстларга хам улашинг 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFXIt8kKd1Gj_3twXA

Баҳорани. Бу сеҳр-жоду, иссиқ-совуқдан қутулганингизнинг шарфати. Мен кўп эшитганман бундай одамлар ҳақида. -Мен ҳам,-Хушнудни қувватлаган бўлди Сабоҳат янга ҳам, сўнг ўзи эшит­ган бир воқеани ҳикоя қилиб берди. Унинг эшитишича, тўйи бўлётган бир қиз кутилмаганда ҳаммадан айниб, уй ичкарисига кириб биқиниб оларкан, одамларни кўришга тоқати йўқ экан. Бунинг сабабини билиш учун уйдагилари бир фолбинга борса, қиз жоду қилинганини, унинг бахтига кимдир тўғаноқ бўлганини атибди. Кейин муллага ўқиттириб, дам солиб юборишибди. Шу кўйи қиз енгил тортиб, балодан қутилган экан. -У уйланмасдан аввал танишган, суҳбат қуриб юрган қизлардан бирортаси бўлиши мумкин?-деди Хушнуд. -Холажон, энди бундай қиламиз,-деди шу ерга келганда Хушнудбек.-Бахтиёр ҳамма гапни менга айтиб берганди. Мен уни ўзимнинг укамдек биламан. Тўй бўлибдию аммо чилла ирим-жиримлари адо бўлмай қолибди. Шуни мана шу уйда ўтказсак. Бир хонани келин-куёвнинг ихтиёрига берамиз. Кейинроқ ижара уй топиб чиқариб юборамиз. Бундай олиб қараганда яхши таклиф эди. Аммо ҳеч кимдан садо чиқмаётганди. -Нега истамас эканмиз, ахир мана шу қизини деб янгамнинг юраги қон бўлгандику? Ёшлар тотув-аҳил яшашини истаймиз, ўзларидан кўпайсин. Ували-жували бўлсин. Баҳора ўртада нималар содир бўлганини англаб етган, айни дам ушбу жумбоқни ечишга уриниб, ўйлаб ўйига етолмас, Бахтиёр эса ҳам хижолатдан, ҳам уятдан, ҳам севинчдан қизаринган, жим ўтирганча ич-ичидан Хушнудга миннатдорчилик билдирарди. 💥Қиммат хола ҳужраси. Ғира-шира хона. Уйнинг деворларига михга илиғлиқ қора қарға патлари, дастланган исириқ, ипга тортилган қалампир, соч толаларию яна алламбалоларга шоҳид бўлиш мумкин. Чамаси олтмиш-олтмиш беш ёшлар атрофидаги қаримсиқ аёл пичирлаб аллақайси дуони ўқияпти. Хонтахта устида қоп-қора мато билан ёпиб қўйилган тоғорача турибди. Фарида унинг қаршисида, хонтахтанинг нариги томонида Қиммат холадан кўз узмай жим ўтирибди. У Бахтиёрнинг Туркияда эканидан хабар топган он ажабланган, унинг нима мақсадда бу бегона юртга кетгани сабабини излашга киришган эди. Бироқ Ҳалима аядан Баҳоранинг ҳам Туркияга кетганини эшитгач, ичига олов тушган, бу юрагини жизғанак қила бошлаган эди. "Баҳора нега мени бундан огоҳ қилмади. Ахир сирининг ипидан игнасигача мени хабардор қилардику? Иккови гапни битта жойга қўйган. Демак, ярашиб олишган. Энди Туркияда яшашга қарор қилишган. Ҳу, айёрлар-эй..." Фарида ҳасад оловида қоврила бошлади. Унинг тинчини бузган, аламу изтиробларга йўлиқишига сабаб бўлган омил ҳам шу бўлди - дугонасининг лом-мим демай жўнаб кетиши... У бир неча кун ўзига кела олмай қийналиб юрди. Охир фолбин Қиммат хола олдига боришга қарор қилди. Мана бугунга насиб қилган экан. Айни дам Қиммат хола уйида, тезроқ ҳақиқатнинг тагига етиш учун бетоқат бўлиб ўтирибди. Фолбин кампир Баҳора ва Бахтиёр келин-куёв бўлиб тушган расмни ушлаган кўйи узундан-узун дуоларни пичирлаб ўқиб, охир тоғора устидаги матони тортиб юборди. Ундаги сузиб юрган икки-уч хас ва бирлашиб, бир-бирига сингаётган қўш кўпикларни кўриб, ҳушёр тортди, сўнг изоҳлай бошлади. - Қара қизим,-деди Фаридага лойқа сувдаги хасларни кўрсатиб,-манави сузиб юрган иккита алоҳида чўпчалар йигитнинг жодудан қутулганини билдиради. Биринчиси нафрат бўлса, иккинчиси бегоналик. Йигтича энди ўзи ёмон кўриб қолган қизга нафрат кўзи билан қарамаяпти. Шу билан бирга қизга нисбатан бегоналик туйғуси ҳам йўқ. Манави қўш кўпиклар эса бир-бирига тобора яқин бўлётганининг аломати. Тўхта, яхшилаб қарайчи... Ҳмм. Ҳа, улар васлга ҳам эришишга улгуришибди. Бир хонада ётишаркан. -Муҳаббат. Васл. Ҳа-ҳа-ҳа...-Фарида туйқус ўрнидан дик этиб туриб, ҳе йўқ, бе йўқ муқом қилиб рақсга тушиб кетди.-Муҳаббат. Васл... Фолбин кампир ёқаси ичига тупуриб, ўрнидан турди. Фаридани тинчлантиришга уринди. Аммо Фарида унинг гапларига парво қилмас, худди шўх мусиқага рақс тушаётган раққосадек қўлларини муқом қилиб, хона ичида гир-гир айланиб, ўйин тушарди. -Э худойим-эй, эсидан оғдими нима бало, а? Ҳой ким бор, бу ёққа келинглар!-овоз солди эшик томонга Қиммат хола. Унинг илтижога тўла овозини эшитган чоқ, бирдан ўн чоқли одам эшикни очиб, шошиб киришди. Улар ташқарида ўз навба

килиб турди-да, сўнг ошхонадан шошиб чиқиб кетди. Ана шу бир муддатлик назарда Бахтиёр нафрату аламни, ғазабни ҳис этди. Баҳора кўзларида нафрат акс этганди. -Бахтиёрбек, нима бўлди?-орага ёйилган сукунатни бузди Хушнуд. -Ҳаммаси жойида,-деди Бахтиёр ош зирваги устидан зира сепаркан. Аммо юрагида тўфон кўтарилган эди. У ҳозир Баҳоранинг пойига йиқилиб, ундан кечиришини, дилини ранжитгани учун хоҳлаган жазога мустаҳиқ этишига ҳам рози эди. Сўнг тақдирнинг кутилмаган бу совғасидан қувониб ҳам кетди. "Тақдир. Худо хоҳламаганида учрашмас эдик. Тақдир бу...",-деди севинчини сездирмай. Ош пишди. Бахтиёр икки товоққа чиройли қилиб ош сузди. -Ошни ичкарига олиб киринг, шу баҳона меҳмонлар билан танишасиз,-деди Хушнуд. Бахтиёр айни шуни хоҳламаётганди. Бирор баҳона излаб кетишга ошиқаётганди. Бахтига Малак келиб қолди. -Меҳмонларни интиқ қилмайлик, ошни олиб кираверайлик,-деди эрига. Хушнуд тағин Бахтиёрга қаради. Бахтиёр ош солинган икки товоқни икки кафтига олиб, меҳмонлар ўтирган хонага оёқ илди. У қия очилган эшикни ланг очиб, остонадан ичкари ўтаркан, гурунглашаётган хотин-халаж бир дам тиниб, унга юзланишди ва гўё мўъжиза рўй бергандек, ҳамма бу мўъжиза устидан чиқиб қолгандек бир зум карахт бўлиб қолди. Бахтиёр салом бериб, товоқларни дастурхонга қўйди, сўнг Ҳалима аяга юзланди. -Мен нодонлик қилиб қўйдим, ая... мен... -Ўтиринг, ўғлим.-Ҳалима аяга тилга кирди.-Ўтиринг. Бахтиёр Аниса ёнидаги бўш стулга чўкди. Кўзларини дастурхонга тикди. -Хонасида бўлса керак, мен ҳозир.-Малак хоним дик этиб ўрнидан туриб, эшикка оёқ илди ва ҳаял ўтмай Баҳорани эргаштириб кириб келди.-Қани ўтиринг. Овқат пайтида бундай қилиш яхши эмас. Баҳора аллақачон нима рўй берганини сезган, бундан ташқари аясининг оқкўнгиллилиги, шафқатлилигини билгани учун ҳам куёвини кечириб, ёнидан ўтирғизганини ҳам пайқаганди. Аммо чеҳраси ёришмади. Аяси ёнига келиб чўкдию, кўзларини қуйига қадаб жим ўтираверди. -Паловхонтўрани Бахтиёрбек қилдилар. Уч кун аввал қизимизнинг туғилган кунига ҳам ош қилиб беришларини сўрагандик. Меҳнаткаш йигит. Ҳозир биз билан "Султон" меҳмонхонасида ишлаяптилар,-батафсил сўзлай кетди Хуршид. Баҳорадан бошқа ҳамма иштаҳа билан ош ейишётганди. Қошиқларнинг товоққа урилиши, уларнинг ҳар замонда эшитиладиган жаранг-журунги тинмасди. Меҳмонлар ҳам ош мазали бўлганини, ошпазнинг қўли дард кўрмаслигини писанда қилиб ўтишди. -Сиз нега емаяпсиз, Баҳорхон,-кутилмаганда кўзи Баҳорага тушиб, ажабланди Хуршид.-Ё ош яхши бўлмабдими? -Йўқ-эй, яхши. Фақат қорним тўқ эди. Боя аямлар билан чой ичгандим.-деди шошиб. -Ошнинг ўрни бошқа. Қани иримига бир-икки қошиқ олинг, бўлмаса Бахтиёр хафа бўладилар. Шундайми, Бахтиёр. Баҳора ноилож қўлига қошиқ олиб, бир-икки чўқинган бўлди. Қимтинди. Товоқлар ошдан бўшаб, йиғиштирилгач, чойхўрликка ўтишди. Ҳалима ая сўз бошлади. -Сизга катта раҳмат, иним. Қизимга жой, иш бердингиз. Миннатдормиз. Мана бизни меҳмонга чорладингиз. Кам бўлманг. -Хола, бир ернинг одамларимиз. Масалан, менинг ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қилган бўларди. Дейлик, Бахтиёр ҳам менинг ўрнимда бўлганида шу ишни қиларди. Тўғрими, Бахтиёр?-Хушнуд шундай деб уятдан қизариниб ўтирган йигитга юзланди. У тўғри дея бош силкиди, холос. Бахтиёр дув қизариб кетди. Хушнуд тушунмадим дегандек, Ҳалима аядан изоҳ кутди. -Ўз ўғлим Шарофжон, кейин куёвим Бахтиёржон. -Куёвингизнинг исми ҳам Бахтиёр экан-да, яхши. Буни қаранг-а...-қувончини яшира олмади Хушнуд. -Ҳа,-деди Ҳалима ая ва энди ҳақиқатни ортиқ яширишни истамай аён қилди қўйди.-Мана ёнингизда ўтирибдилар. -Ҳамма айб менда. Мен... мени кечиринглар. Аяжон, мен нодонлик қилдим.-кўзларини дастурхондан узмай узрхоҳлик қилди Бахтиёр. Ҳалима ая индамади. -Менимча, бу ерда ҳеч кимнинг айби йўқ. Эсингизда бўлса, бу ерга келган кунингиз бирдан бошингиз оғриб қолганини ва кўзингизга бир қиз кўринаётганини айтгандингиз, Бахтиёр. У ҳақиқатдан ҳам Баҳора бўлган, биз билан бирга битта самолётда учиб келган, буни ўзи айтди. -шундай деб Хушнуд у самолётда мўйсафид берган сувни ичгандан кейин бошланган ҳодисаларни сўзлади. Сўнг ўз хулосасини айтди.-Сизнинг кўзингизга кўринмаган, балки кўзингиз кўрган

ЭРИМГА ИККИНЧИ ХОТИН ОЛДИК😶‍🌫 Ҳар кунги асаб бузарлик ва мажбуриятлар сабаб ўзимдан 11 ёш катта инсонга турмушга чиқдим. Ам
ЭРИМГА ИККИНЧИ ХОТИН ОЛДИК😶‍🌫 Ҳар кунги асаб бузарлик ва мажбуриятлар сабаб ўзимдан 11 ёш катта инсонга турмушга чиқдим. Аммо мен асло уни севмасдим. Ҳаммаси мажбуриятликдан эди. Бир куни мен эримга қараб: — Ҳолам билан гаплашиб, сизга бошқа хотин олиб бераман — дедим. Эрим бир муддат менга қараб туриб овози борича кулиб юборди. Аммо кейинги гапларимни эшитиб кўзлари катталашганча шошиб қолди. Чунки мен эримга қараб: ДАВОМИ ҚИЗИҚ БÒЛСА ПАСТДАГИ ТУГМАНИ БОСИНГ👇

ўйлар ўз комига тортган. Унинг юрагини ҳайрат ва шу билан бирга шубҳаю гумонлар қамраб олган эди. Бу гумонларда севинч ҳам, қайғу ҳам, иккиланишу ажабланиш туйғулари сингган эди. Мунғайиб қолган чол ҳозиргина қудасиникидан қайтди. Ҳа, у ҳозиргина Бахтиёрнинг қайнотаси Шукур амаки хонадонида бўлиб қайтди. Ўшанда, ўғлининг бевошлигию кўнгилни қора қилган ишидан сўнг узр сўраб борган, бу билан бироз бўлса ҳам ҳам хижолатпазликдан, ҳам виждон азобидан аримоқчи бўлган, яна ўғлининг инсофга кириб, келинини қайтариб олиб келишидан умид қилган эди. Аммо умидлари сароб бўлиб чиққач, Бахтиёр ўз ўжарлигидан қолмай бир сўзида собит тургач, тағин чуқур қайғуга ботган, эндиги уят, андиша, хижолтапазлик икки ҳисссага ортганди. Шундан сўнг ўғлини уйдан ҳайдаб юборди. Аммо бу билан кўнгил изтироблари босилмади, алам олови пасаймади, виждон азоби камаймади. У барибир, қудалари олдида ўзини сўнгсиз айбдордек ҳис қилаверди. Энди ҳақиқатни - ўғлининг бош олиб Туркияга кетишини айтиш учун қудаси Шукур амаки олдига боргач, кутилмаган янгиликни эшитгач эса ҳанг-манг бўлиб қолди. -Ие, қуда. Келсинлар, келсинлар! Қайси шамол учирди? Сайфи ота дастлаб Шукур амакининг пичингини фаҳмламади. Қудасига яқинлашди. -Омонмисиз, қуда,- шундай деб саломлашиш учун қўл чўзди Шукур амакига. У ёқтирмайгина қудаси қўлини сиқди. -Қуда, олдингизда айбдорман. Бевош ўғлимизнинг хурмача қилиқлари кўпайиб кетди. Болалик қиляпти, қуйилиб қолар, онасининг ўлими оғир ботди унга... -Хўп, яхши,-деди тўнг оҳангда Шукур амаки.-Шуни айтиш учун келдингизми? Сайфи ота энди тушунгандек бўлди. У қизи Баҳоранинг ҳайдалганидан ранжиганини шу тўнг оҳангларда ифодалаётган эди. Икки қуда меҳмонхонага кириб, жойлашди. Шукур ака стол устидаги дастурхонга ташлаб қўйилган докани кўтариб, чеккага олди. -Қани, дастурхонга қаранг. Мен ҳозир...-у шундай деб ташқарига чиқди. Ҳаял ўтмай чойнак, пиёлалар билан кириб келди. Стулга чўкиб, чой дамини қайтарган бўлди. -Овораси бор эканми? Қани олинг,-шундай деб қудасига бир пиёлада ҳовури чиқаётган чой узатди Шукур амаки. - Шу десангиз, ажиб ишлар бўлди-да, қуда. Кексайганида келинингиз бир жойга ўтиролмайдиган бўлиб қолди. Сайфи ота қудасининг ним жилмайиб айтган бу гапини тушунмади. Ўзи изоҳ берган бўлди Шукур амаки. -Туркияга?-ажабланди Сафи ота. -Ҳа. Янглиш эшитмадингиз. Туркияга. Сизнинг хабарингиз бўлмаса керак. Тўйдан кейин бироз қарз бўлиб қолдик. Жиянимиз бир ярим йилдан бери ўша ёқда ишлаб юрганди. Иш бор, ишлаб юрганлар бўлса танишларингни юборинглар, деб жон-ҳолимизга қўймаётганди. Шундан қизимиз Баҳора фойдаланиб қолай деб кетганди. Сайфи отада баттар ажабланди. У қудасидан кўз узмай сўради. -Ҳа, -жавоб берди Шукур амаки.-Бир йодан ошди. Ўша ёқда жиянимиз билан ишлаб юрибди. Бир ҳафта аввал чипта буюртирганини айтиб телефон қилиб қолди. У хизмат қилаётган уй бекаси онасини меҳмондорчиликка таклиф қилган экан. Онаси ўзи ғурбатда қолганди. Қизимиз ҳам ҳеч кимга билинтирмай ими-жимида жўнаб қолган эди-да. Биладики, биз кетишига рухсат бермаймиз. Кейин яширинча кетган қолган-да. -Ҳмм,-энди тушунгандек бўлди Сайфи ота. -Хўш, куёвдан гапиринг. Ўзи дурустми? Сайфи ота ўғлидан қандай гап очишни билмай ўтирганди. Қудаси мушкулини осон қилиб юборганидан ичида қувониб кетди. Энди у ҳам ростини айтмаса кейин қийналиб юришини айтиб, ҳақиқатни аён қилди қўйди. -Буни қаранг, тақдирнинг ишини. Куёвингиз ҳам ҳозир ўша ёқда. Унинг кетганига ҳам бир ойдан ошди. Шукур амаки учун кутилмаган янгилик бўлди бу. Шошиб қолди. -Қизиқ. Куёв ҳам Туркияда бўлса... Сайфи ота яна бироз ўтириб, қудаси билан у ёқ-бу ёқдан гурунг қилган бўлди. Сўнг Шукур амакининг "ўтиринг, кетардингизда", дейишига қарамай ўрнидан турди. Мана Сайфи ота ҳозир шуни яна бир бор хаёлидан ўтказдию охир пичирлаб юборди: -Худоё илоҳим шуларнинг йўлини бер. Ўғлим ва келинимнининг йўлини туташтир яна. Бир-бирига илисин кўнгиллари. Бир-бирига меҳр қўйсин, оқибатли бўлсин. 💥Маҳобатли "Султон" меҳмонхонаси. Бахтиёр енгилгина душ қилиб чиққан, майкачан ҳолда кўзгуга қараб обдон соч тараётганди. Эътибор бермаган экан. Сочи бироз ўсибди. Қулоқларининг таги, бўйни устигача тушибди соч. Ўз юртида

💥«ШУМҚАДАМ ёхуд уч кунлик келинчак» 7-қисм Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 💥Шукур амаки хонадони. Баҳора кетгач, ҳаёти ғурбатга айланган, еяр-ичарининг тайини йўқ, онда-сонда қон босими кўтарилиб турадиган Ҳалима аянинг кайфияти бу кунларда ўзгарган. У ҳам севиняпти, ҳам ҳаяжондан ўзини йўқотиб қўйяпти. Гап шундаки, бир ҳафта аввал Баҳора илк ойлик маошини юборганди. Яна чипта буюртма қилганини, уй бекаси аясини меҳмондорчиликка таклиф қилётганини айтиб суюнчи олганди ҳам. Бу хушхабарнинг эртаси куни анча вақтгача келмай қўйган Сабоҳат янга кириб келди. У ҳам суюнчига келган экан. Унинг қизи Аниса ҳам ойисини чорлаётгани, чипта буюртма қилганини айтиш учун қадам ранжида қилган экан. Шу баҳона бўлдию икки овсин ярашиб, ҳамма бўлиб ўтган кўнгилсизликлар ортда қолди. -Қизингиздан ўпка-гина қилиб юргандингиз, мана пул ҳам юборяпти энди. Ўзингизни ҳам меҳмондорчиликка чақиряпти,-гап бошлади Сабоҳат янга. -Энди овсинжон, замон нозик-да. Бу ўлгур кўнгилга не гаплар келмайди дейсиз. Кўнгил душман, ёмон ўйларга борасиз-да: боламнинг соддалигидан бошқа биров фойдаланмасин, алдаб-сулдаб сотиб юбормасин дейсиз-да. Дўст бор, душман бор. -Сизнинг қизингиз соддами? Баҳора-я? Қўйсангиз-чи янгажон, шу қизингиз юлдузни бенарвон урмаса мени ҳар нима денг. -Қизим қарзни деб кетган, буни яхши тушуниб турибман. Шукр, юбориб турибди. Шу қарз ўлгурдан тезроқ қутилсак эдик. Ана иккита новосни шунга асраб турибмиз-да...-бирдан хомуш тортди Ҳалима ая. Сабоҳат янганинг шўхлиги тутди яна: -Э, қариганда уйда ўтирган маъқул. Диконглаб юришни ёшларга чиқарган, зарилмиди, дейману яна Баҳорагинам хафа бўлмасин деб индамайман-да?! -деди Ҳалима ая. Сабоҳат янга қувлигидан қолмади. Ҳалима аянинг кайфияти кўтариладиган бир-икки гаплардан гапирди. Шу кўйи икки овсин бир-бир ярим соат гурунглашдилар. Эҳтимол Шукур амаки кириб келмаганида уларнинг гапхалталари умуман бўшамас эди. Шукур амакининг юзларига ранг кирган, бироз тўлишган, юрагидаги санчиқ ҳам энди тўхтаган, кайфияти ҳам яхши эди. У Сабоҳат янгани кўриб, тағин хурсанд бўлиб кетди: -Кеча кун бўйи кўринмаган офтоб бугун қаердан чиқибди, десам сиз келар экансизда а келин? Кўринмай кетдингиз. Келиб овсинингизни яйратиб кетингда бундай. Сабоҳат янга муллаакасининг ҳурмати учун ўрнидан турди. Салом берди. Унинг саломатлигини сўради. Сўнг рухсат сўраган бўлди: -Овсиним билан менга энди бир ойча жавоб бериб турасиз. Қизларимиз чорлашяпти. Бир ўша томонларни ҳам айланиб келайлик. Шукур амаки қизининг чипта буюртма қилдирганини, аясини соҳибаси меҳмонга таклиф қилганини Ҳалима аянинг ўзидан эшитганди. Кейинроқ ўзи телефон қилганида, дадаси билан гаплашганида сўз қотганди. Аммо бир қарорга келмай нима дейишни билмаган ота "хўп, хўп, ўйлаб кўрайликп, қизим" деб қўйганди. Мана энди билишича, Аниса ҳам онасини чорлаган экан. Демак, икки овсин бирга бориб-бирга қайтса бўлади. Ундан ташқари, қизларнинг ўзи оналарини аэропортда кутиб олиб, кузатиб қўйишса, тағин хавотирга ўрин бормикан? Шукур амаки Сабоҳат янганинг сўровини жавобсиз қолдирмади. Эрта саҳарда илк рейс билан Ҳалима ая Сабоҳат янга иккови самолётга ўтиришади. Шуни ўйлаб Ҳалима ая ҳаяжондан юраги ҳаприқиб, ширин ўйларга ғарқ бўлиб ўтирганди, илкис қўл телефони куй чалиб юборди: -Алло, деди сўнг телефонни ёқиб. Телефоннинг нариги тарафидан Сабоҳат янганинг овози келди: -Бозорлик қилдингизми? Нималар олдингиз? Мен нон, ёнғоқ, майиз, қуртлардан олдим. Бошим қотган, яна нима олсам экан-а... -Қизим кеча қўнғироқ қилганди. Нима олиб борай десам, овора бўлиб юрманг, ўзингиз келаверинг дейди. Сўппайиб кириб бориш роса хунук-да, овсин. Ахир ммеҳмондорчиликка боряпмиз. Хонимга, боласига ул-бул олдим.-салмоқлаб деди Ҳалима ая. 💥Сайфи ота хонадони. Бир вақтлар қақилдоқ қизларнинг чуғур-чуғури, шўх ва ўйинқароқ боланинг қувноқ овози тинмайдиган ҳовлини энди қуюқ сукунат қоплаган. Бир вақтлар тўй-у томошалар кўрган, беш қиз узатилиб, ўғил уйлантирилган ҳовлида энди жимжитлик ҳукм сурмоқда. Не-не воқеаларга гувоҳ бўлмаган уй деворлари жимгина ўтмишдан сўзламоқда. Уй ғариб. Сайфи ота ҳозиргина кўчадан келди. Айвондаги устунлардан бирига суянганча чуқур сукутга кетган,

Чимилдиққа қизини узатиб қайтган она роса кўнгли бузилди. Ўзидан 12 ёш катта йигитга тегаман деб оёқ тираб олган қизини турму
Чимилдиққа қизини узатиб қайтган она роса кўнгли бузилди. Ўзидан 12 ёш катта йигитга тегаман деб оёқ тираб олган қизини турмушни ўйинчоқ билганидан ташвишда эди.  Тўлғана~тўлғана уйқуга кетди. Аммо азон айтилмаси келган қўнғироқдан ўтакаси ёрилиб уйғониб кетди. Яна қизини номеридан. Кеча чимилдиққа узатилган қиз нега бу пайтда қўнғироқ қилиши мумкин. - Алё,- у тарафдан қизини йиғлаган овози эшитилди. - Нима бўлди?- онада, юраги товонига тушиб кетди. - Она, куёвингиз...

Бир куни курсдошларим билан тоғга чиқдик. Афсуслар бўлсин у ерга мен ёқтирмайдиган ўқитувчим ҳам борибди. Тоғга ҳам етиб келг
Бир куни курсдошларим билан тоғга чиқдик. Афсуслар бўлсин у ерга мен ёқтирмайдиган ўқитувчим ҳам борибди. Тоғга ҳам етиб келганимизда барчамиз бироз кўнгилхушлик қилдик негадир менга домламизни қараши ёқмаётган эди. Кўзларида қандайдир ҳиссиёт билан қараб қўярди. Унга аҳамият бермай кўнгилхушликни давом этиравердим , лекин бир пайт узоқроқдаги чодир ичига кириб сув ичайотганимни биламан ортимдан домламизни овози янгради , чўчиб кетиб тезда ўгирилгандим бирдан...

🙋‍♀Qizlajonla, sizlarga bir gap aytaymi? Kecha turmush o‘rtog‘im bilan do'stinikiga mehmonga borgandik. Dasturxonni ko'rib og‘zim ochilib qoldi-yu😯 lekin hech kimga bildirmadim🤭 Ayolidan bunaqa PISHIRIQLARNI qayerdan sotib olganini so'rasam o‘zi pishirganini aytib, menga kanal ssilkasini berdi. Sizlar ham ulanib oling, chiqolmay qolasiz 👇👇 https://t.me/+VC92wAcLyyxlNzli https://t.me/+VC92wAcLyyxlNzli 🫙Ха, aytgancha, qishga banka berkitish sir asrorlarini ham shu kanaldan topasiz☝️

Hikoyadan parcha!!! Shu hikoyani oqiymiz. Sizlar uchun yozilyapti online. Issiqqina tandirdan uzilgan xolatda taqdim etamiz

🔴🔴🔴🩷🩷🩷 🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠 Закия ва ойим... Иккиси бир кунда оламдан ōтган. Иккиси ҳам бир вақтда, бир кунда ōзини осганд
🔴🔴🔴🩷🩷🩷 🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠 Закия ва ойим... Иккиси бир кунда оламдан ōтган. Иккиси ҳам бир вақтда, бир кунда ōзини осганди.... Сабаби эса... Эшон қōнжидан пичоğини олиб аввал онасининг арқонини кесди. Уни ётқизиб Закияни арқондан озод қилди, аммо кеч эди. Закия бир хирилладию кōзларини мангуга юмди. - Закияа....Закияаа!! Эшон онаси у томон қōл чōзганини кōриб кōзларида ёш билан эгилди - Онаа..нега бундай қилдинглар?! -Болам... Отанг...отанг Закияни зōрлаб қōйибди... Ҳазратнинг кōзлари катта катта очилди. Онаси эса ортиқ унинг изтироб тōла нигохларига дош беролмади. Қōли бир ёнига осилиб жон берди. Бироздан сōнг Ҳазратнинг ōкириğи оламни тутди - Йōқ....йōōōқққ!!!

​​Нима воқеа содир бўлганини хатни ўқиб, англаб етган Шукур амаки ўзини, хотинини ҳам тинчлантиришга уринди. Сўнг Шарофга янгангни чақириб кел, деб Сабоҳат янга олдига жўнатди. Ҳаял ўтмай Сабоҳат янга Шароф билан кириб келди. Овсинини кўриб, худди ҳаммасига шу аёл айбдордек уни юмма-талай кетди Ҳалима ая. "Мана қизингизни мақтай-мақтай, кўрсатган кароматингиз. Баҳор охир ўша ёққа кетибди. Анисанинг олдига учиб кетибди. Бу ишда сизнинг ҳам ҳиссангиз бўлса керак, ҳойнаҳой. Ўзингиз кузатиб қўйгандирсиз аэропортга а?.." Сабоҳат янга Ҳалима аяни қанчалар юпатмасин, бўлиб ўтган ишнинг ёмонлиги йўқлиги, аксинча енгиллик бўлсин дб Баҳоранинг ўзи ўз хоҳиши билан Туркияга кетганини тушунтиришга уринмасин овсинига уқтира олмади. Ҳалима ая саннаб қолаверди. Сабоҳат янга овсиним тинчланиб олсин, бир оз ўтиб яна келарман деб чиқиб кетди. Аммо у баттар бўлдики, бетар бўлмади. Қизини ўйлаган сайин, гапирган сайин олови чиқиб кетар, бунга яна фарзанд фироғию айрилиқ алами қўшилиб, ҳеч тинчлана олмаётганди. Бугун, ҳозир Баҳора билан гаплашиб, унинг овозини телефонда эшитиб, юраги сел бўлиб кетди яна. -Қизи тушмагур-а, сюрприз қилдику, сюрприз. Бечора ор қилганда дадам, акам қарзни деб қийналиб қолишди, деганда қиз бечора-я,-кўзёшлари тинмай юзини ювиб тушарди Ҳалима аянинг. Бунга охир Шароф чидай олмади. -Мен билет олиб келаман, бориб қизингизни судраб олиб келмасам...-Шароф шундай деб ташқарига шиддат билан чиқиб кетди. Она парво қилмади, нималарнидир ғудраб ўтираверди. Шукур амаки унинг ортидан эшикка чиқди. Ясаниб, кўчага отилаётган ўғлининг олдини тўсди. -Қаёққа,-сўради ўғлидан. -Аэропортга. Биле олиб келаман,-деди шаштидан тушмай Шароф. -Шошма, синглинг телефон қилар яна. Унинг ҳам эси бор, ўйламай иш қилётгани йўқ, ўғлим. Пича кутайликчи? Онангга парво қилма, она она-да. Боласига ичи ачийди. Гапириб гапириб овунади. Кейин кўникади. Бироз сабр қилайликчи?! Шароф аэропортга бориб, Туркияга чипта сотиб олишни кўнглига тукканди. Агар отаси қайтармаганида шу оннинг ўзиёқ харид қилиб келарди. Шукур амаки "бироз сабр қилайлик" дегач, ноилож хонасига қайтишга мажбур бўлди. Шукур амаки қизи Баҳорани, айниқса, яхши кўрарди. Уни еру кўкка ишонмасди. Тўйдан аввал ҳам ц "бу умр савдоси, тагини суриштирмай қизимизни узатсагу кейин бир миси чиқиб қолгудек бўлса, кўзининг ёшини оқиздириб келса, нима қиламиз" деб куёв томэшитиб онни обдон сўраб-тергаган, яхши жой, яхши одамлар эканига амин бўлгачгина тўйга розилик берганди. Аммо касалхонада ногаҳон келинчак қизининг онаси билан пинҳона гапини эшитиб, кўнглида шубҳа уйғонгач, уйга келиб хотинини сиқувга олиб, сўраб ҳақиқатни аниқлагач, юрагида гур этган алам оловини ўчира олмай қийналганди. Мана энди Баҳоранинг киши етти ухлаб тушига кирмаган бу қилиғи ҳаммасидан ошганда эса эсанкираб қолди ота. Аммо лекин қизининг жасоратига эса кўнглида тан берди. Ич-ичидан уйғонган ғурурни ҳеч кимга сездирмади. Шукур амаки кўз юмиб-очгулик муддатда кўнглидан шу ўйлар ўтгач, бир хўрсиндию хотини Ҳалима аяни овутиш ва тинчлантириш учун олдига қайтди. Давоми бор. #ШумқадамХиеоя 📡 Do'stlar bilan bo'lishing https://t.me/joinchat/AAAAAFXIt8kKd1Gj_3twXA

ўлиб, бугунги бажарган ишлари юзасидан ҳисобот берди. Ҳориб-толиб хонасига қайтаркан, йўл-йўлакай қўл телефонини олиб, ойисининг рақамларини терди. -Ойижон, саломатмисиз?-деганда Баҳоранинг қулоқлари динг бўлди.-Ҳмм. Баҳорами? Ёнимда. У ҳам яхши, худога шукр. Эртадан иш бошлайди... Нима? Телефонни берайми? Ҳозир?-Аниса аппаратни Баҳорага узатди.-Ма, ойим. -Алло.-телефонни қулоғига тутган ҳамон янгасининг овозини эшитди Баҳора.- Ассалому алайкум, Сабоҳат янга! Омонмисиз? Шукр, яхши етиб келдим. Ҳмм... Аям, дадам... Айтдингизми? Нима, хафа бўлишдими? Йўқ-эй, сиз билан уришдиларми аям? Ҳали ҳовурларидан тушадилар. Кўникадилар. Мен эртага ўзим тел қиламан. Нима? Ҳозирнинг ўзида? Майли...-Баҳора телефонни амакваччасига узатди. Аниса ойиси билан пича гаплашиб, сўнг Баҳоранинг аяси телефон рақамларини терди. -Ма, гудок боряпти. Баҳора юрак ҳовучлаб телефонни олдию, қўрқа-писа қулоғига яқинлаштирди. Хиёл ўтиб Ҳалима аянинг асабий овозда "алло" дегани эшитилди. Баҳора гапириш учун оғиз жуфтлади... 💥Шукур амаки хонадони. -Сен қизни нима қилсам экан, а? Не азобларни бошдан ўтказиб, катта қилиб кўрган ҳузурим шу бўлдими а? Бу нима ҳунар Баҳор? Келиб-келиб сен қиз шу ҳунарни кўрсатсанг а? Кутмагандим Баҳор, кутмагандим. -кўз ёшлари юзини ювиб, юраги ачишиб кетди Ҳалима опанинг.-Онам десанг, онамга бирор кор ҳол бўлмасин десанг, тезроқ орқангга қайт бола?! Тезроқ қайт... Нима? Қарз ўлсин! Илоё ўлсин шу қарзи... Сендан бошқалар борку уйда? Эвини топиб, майдалаб узатаётгандикку, қизим. Илоё бошини есин пули Аҳмаднинг. Шу кунларга тушдингми сен, жон қизим... Нима? Анисанинг олдидасан? Анисанинг йўриғи бошқа, сеники бошқа. Сени ёт элларда сочи супурги, қўли косов бўлсин деб туққаним йўқ. Сени олим бўлсин, одам бўлсин, деб ўқитдик. Энди кўрсатаётган кароматингни қара-я? Юрагим нақ товонимга тушиб кетди-я? Қизим, жон қизим, қайт. Кел уйга. Бир амаллаб тўлаймиз шу пул ўлгурни... Ҳалима қизи Баҳора билан у уйдан кетиб қолгач илк марта гапириши шундай ҳаяжон, титроқу қўрқувда кечётганди. Онаизор бор аламини йиғидан олар, қизининг қайтишини ўз оғзидан эшитиш учун ёлвориб сўрар, ялинаётганди. Аммо Баҳора токи қарздан қутилмагунча ортига қайтмасликка қарор қилганди. Гарчанд буни тилида ошкор қилмасада, онасини тинчлантириш учун бир баҳона қидираётганди. Она бечора гапириб-гапириб чарчагач, телефонни ёнида уни жим кузатиб турган эри Шукур амакига узатди. Ота шўрлик телефонни қўлига олар-олмай титроқ товушлари билан қизига ялина бошлади. -Қизим омонмисан, бу бизга тайёрлаган совғангмиди? Мени бўлмаса ҳам бечора ачнгни ўйламадингми? Куни кеча чилласи чиққан келинчакнинг узоқда, бегона жойларда сандроқлаб юриши мантиққа сиғадими қизим. Қайт, мени, аянгни десанг, қайт уйга. Қарзни сен ўйлаб ўтирма. Мана мен бор, аканг бор. Бир амаллаб узилармиз. Фақат қайт уйга қизим...-Шукур амаки кўзларида йилт этган ёш ногоҳ бетига тушиб, сирпаниб кетди. У билинар-билинмас бармоғи билан ёшни артгач, телефонни тағин хотинига узатди. Ҳалима ая яна алланималар деб қизини тезроқ ватанига қайтишга ундади. Сўнг телефон ўчди. Хўрсиниб юборди. Ҳалима ая уч кун аввал доим саҳармардонлаб туриб, у ёқ-бу ёқни йиғиштириб, нонушта тайёрлашни одат қилган Баҳоранинг ҳадеганда кўриниш бермаётганидан дилида таҳлика уйғонганди. У "бирор жойи оғриб, кўрпа-тўшак қилиб ётибдимикан", деган ўйда Баҳоранинг ётоғига шошиб келди-да, хона сукунатга лиммо-лимлигини, бунинг устига ботартиб турган кроватни кўриб, эсхонаси чиқиб кетди. Ногаҳон кўзлари, кроват устидаги икки буклаб қўйилган оппоқ қоғозга тушди-ю, уни қўрқа-писа қўлига олиб, ёйиб, ўқишга тушди. Хатда қисқа тарзда "Мендан хавотир олманглар. Аниса опамнинг олдига кетяпман, Туркияга. Иш топдим. Ойлиги яхши, қарз узилгач, қайтаман. Қизингиз Баҳора" деб ёзилганди. Бу кутилмаган зарба Ҳалима аяни гангитиб қўйди. Бошига ногоҳ оғриқ туриб, кроватга ўтириб қолди. Бир зум ўтиб, ўўзига келгач эса нима воқеа содир бўлганини англач, айюҳаннос солиб ҳовлига чиқди. Кутилмаганда бақир-чақирни эшитиб Шукур амаки билан Шароф юугриб келишди. Ҳалима ая қоғозни саланглатганча юм-юм йиғлар, "қизингиз ташлаб кетди отаси", деб эрига ҳасрат қила кетди.

Shumqadam kelin

Каникулда фарзандингиз телефон ўйнаб вақт ўтказмайди аксинча мисол ишлаб ПУЛ ишлаб топади! 🤯💸 📱6 ёшдан 11-синфгача фарзандлари бор оналар! Энди фарзандингиз ёзги таътилда, иссиқ кунларда кўчага чиқмасдан туриб, уйда онлайн тарзда математикани ЎРГАНИШИ мумкин 🎁 Видеони охиригача кўринг ва ҲАВОЛА орқали ариза қолдириб, 1 ta bepul dars va 42% чегирмага эга бўлинг: 👉 ҲАВОЛА

Чет элга отам билан саёҳатга чиқдигу, даҳшатли хабар сабаб 3 кунда ортга қайтдик… Эндигина 1 ойлик чақалоғи бор опам ўз жониг
Чет элга отам билан саёҳатга чиқдигу, даҳшатли хабар сабаб 3 кунда ортга қайтдик… Эндигина 1 ойлик чақалоғи бор опам ўз жонига қасд қилган эмиш… Бизга жасадни кўрсатишмади. Лекин мен яширинча кириб, опам билан охирги марта видолашмоқчи бўлдим. Не кўзлар билан кўрсамки, опамнинг танаси майда бўлакларга бўлинган эди. Уйдагиларга айтдим аммо менга ишонишмади. Энг ёмони эса ҳеч ким бунга қизиқмаётганди. Қаршиликларимга қарамай, поччам “чақалоғимга она керак” деб менга мажбуран уйланди. Ҳақиқий даҳшат эса тўй кечаси бўлди. Поччам аслида… РЕАЛ ВОҚЕА😱👆

ўзинг жамғарарсан. Бу ерда меҳнаткаш одамнинг қадрига етишади. Кам бўлмайсан.-жиянининг елкасига енгил шапатилаб, руҳини кўтаришга интилади Аниса. Кейин кутилмаган саволларни ёғдира кетади: -Куёв шунчалар номард чиқдими а? Тўйдан олдин ойим роса мақтаганди. Шуми мақтанган куёв? Ўргилдим бунақа йигитдан. Сен ҳам қадрингни билмас экансан, а? Этагингни қоқ, кет. Бу ерга келганингни билмаса ҳам керак? Билганда ҳам энди у хўжайин эмаску? Тўғрими? Баҳора амакваччасининг таъналарига кўмилиб кетди. Бир томондан унинг ҳақлигини билиб ҳам индамади. Бошини эгиб тураверди. -Майли, хафа бўлма. Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Олдингга узр сўраб келади ҳали. Ўшанда яна кўнгил бўшлик қилиб "юр" деса, индамай эргашиб кетавермагин, хўпми? Бир чангини қоқтиргингки, баракалла, десин... Баҳора Анисанинг жон куйдириб сўзлаётган сўзларига, берётган маслаҳатларига бир кулгиси келса, бир йиғлагиси келарди. -Сен билан гап сотиб ўтиришимни қара? Вақт бўлиб қолибди-ю... Кичкинтойни боғчадан олиб келишим керак. Кутиб диққат бўлиб қолмасин. Сен шу ерда ўтира тур, хўп. Мен ярим соатда қайтаман. Зериксанг, телевизорни ёқ. Бурчакда,-шу ерга келганда сўл томондаги жовончага ишора қилди у,- альбомим бор, суратларимни томоша қил. Баҳора амакваччасини эшиккача кузатиб, ортига Анисанинг хонасига қайтди. Бу дам уйда ўзидан бўлак ҳеч ким йўқ эди. У хонага кўз югуртириб чиқд.и. Телевизор, бир кишилик кроват, буюм, кийим сақланадиган жавонлар ва яна бошқа нарсаларга бир-бир разм солди. Бирдан боя Аниса айтган фотожамланма ёдига келиб, бурчакда турган жавон сари юрди. Жавон дарчасини очиб, альбомниосонгина топгач, варақлашга тушди. Расмларнинг аксарияти Ўзбекистонда олинган суратлар экан. Аяси, акаси, дадаси билан тушган суратлар... Ногоҳ Баҳора Анисанинг дадасини қучиб тушган суратга нигоҳи тушиб бошқача бўлиб кетди. Анисанинг дадаси Баҳорага амаки эди. Оқкўнгил, самимий одам эди раҳматли. Уйга Сабоҳат янгаси каби тез-тез келиб турарди. Ҳар келганида албатта Баҳорага ширинликми, бундайроқ ўйинчоқми олиб келарди. Ҳозир Баҳора шуни эслади. Кўнгли алланечук бўлиб кетди. Кейин ўз дадаси, аясни ўйлади. "Бу ерга келганимдан хабар топишгандир. Дадамнинг юраги касал, ишқилиб, у киши кўнглига оғир олмаган бўлсин-да? Аямнинг ҳам кўнгли нозик. Салга кўз ёш қилаверади. Хонамга кириб, хатни ўқиган бўлсалар... ҳўнграб юборгандирлар. Акам-чи? Жаҳли чиқмадимикан? Ё мени ғойибона қўллаб-қувватладимикан? Ишқилиб, ҳеч ким оғринмаган бўлсин-да? Ахир бу ерга ялло қилиб юриш учун эмас, аввало дадамнинг қарз деган балодан қутулиши учун келганман. Эртадан худо хоҳласа, ишга киришаман. Сабоҳат янгам-чи? "Ётиғи билан тушунтираман, сен хавотир олма" деганди. Тушунтирган бўлсин-да ишқилиб, шунда кўнглим тинчланади... Бахтиёр акамчи? Менинг туйқус уйдан кетиб қолганимдан хабар топса, фиғони фалакка чиқармикан? Ёки... Менга нима, баттар бўлмайдими? Мен ўйнагани келганим йўқ бу ерга..." Баҳора ярим соатлик вақтни ўй-хаёлларга сарфлаб юборди. Кўзлари бир-бир варақланаётган альбомда-ю, аммо ҳуш хаёли у ерда - Ўзбекистонда қолган жон жигарларида эди. У фотожамланманинг сўнгги варағини варақлаган ҳам эди, йўлак томондан шовқин турди. Аввал эшик очилиб ёпилди, кейин қақилдоқ қизнинг туркча шевадаги бийрон сўзлари, Анисанинг унга билдирган мулозаматлари эшитилди. -Мана биз келдик опажониси?-хона эшиги ланг очилиб, ичкарида Аниса ва ўзи томон ҳайрон қараб турган қизча пайдо бўлди. У болага тушунтирган бўлди.-Бу ҳам сенинг опанг, фақат бир кун туради уйимизда, аммо тез-тез келиб туради. Шундай а, опажониси? Баҳора қўлидаги фотожамланмани жойига қўйиб, уларга яқинлашди. Баҳора институтда ўқиб юрган кезлар инглиз тили билан бирга туркчани ҳам ўргана бошлаганди. Инглизчага қийналган бўлсада, туркчани ўрганиш оппа-осон туюлди. Сўнг асосий вақтни шунга бағишлади. Ижтимоий тармоқларда турк дўстлари билан мулоқотда бўлиб турар эди. Мана вақти келганда ас қотяпти энди. У очиқкўнгиллик билан соф турк тилида қизалоққа мурожаат қилди. -Мунча ширин бўлмаса, а бу қизалоқ? Исминг нима? -Гузел,-жавоб берди қизча. Баҳор жилмайди. Бир соат ўтар-ўтмас уй соҳибу соҳибалари ҳам қайтишди. Аниса улар атрофида парвона б

б қўйди. Кейин тушунтирган бўлди. -Бу табаррук сув, инсу жинсларнинг бало-қазолари ёпишган бўлса, даф қилади. Сени жодудан халос қилади, деди мўйсафид соф ўзбекча шевада. -Ҳазилкаш одам экансиз, аммо сув учун раҳмат.-деди. Мўйсафид бошқа сўз қотмади. Бироқ Бахтиёр трапдан тушаётиб, пастда, аэропорт сари йўрғалаётган йўловчилар ичида йўл-йўл оқ кўйлак кийган бир қизга ногаҳон кўзи тушдию, тош қотди қолди. "Кўзимга кўриняпти..." деди. Аммо божхонада ҳам шунга дуч келиб, пешанасига бир шапатилаб юборди. "Тағин кўзимга кўриняпти", деди. Хушнуд икков уйга келгунча шу қиз кўз олдидан кетмади. Сўнг боши ғувиллай бошлади. У бир ухлаб турсам, бу балодан қутуламан деб ўйлаганди. Аммо уйғонгач, ҳамон боши ғувиллаётганини, фикри хаёлини - аэропортда кўрган қиз банд қилиб олганини тушунди. -Самолётда толиққан кўринасиз, овқатга ҳам қарамаяпсиз? Хоним меҳмон келади деб қизғин тайёргарлик кўрган. Емасангиз, хафа бўлади.-деди Хушнуд. Бахтиёр "хўп", деб дастурхонга тағин қўл узатди. Аммо ундаги ҳардамхаёллик чекинмади. -Роса чарчабсиз. Эртагача яхшилаб дам олишингиз керак. Меҳмонхонада иш тиқилинч.-яна огоҳлантирди Хушнуд. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, икков ҳам тарқаларкан, Бахтиёр ўзи учун ажратилган хона томон йўл олаётиб, Хушнудга юзланиб, самолётдаги мўйсафид чолни эслашга ундади. -Ҳа, ҳа, эсимда.-деди ажабланиб Хушнуд.-Хўш, у сизга шубҳали туюлдими? -Йўқ,-деди Бахтиёр жиддий оҳангда,-фақат унинг сўзларини ҳазилга бургандим.-У берган сув инсу жинсларнинг балосидан қутқаришини айтганди. Шунга кулгандим. Бошимдаги оғриқ ўшандан сўнг бошланди. Кейин кўзимга менга таниш жувон кўринди. Уни аэропортда икки марта кўрдим. Хушнуд ниманидир тушунгандек бўлди. У бир галда Туркиядан Ўзбекистонга зиёрат учун борётган кишиларнинг муқаддас қадамжоларни назр-ниёз қилгач, шу атрофдан муқаддас саналган сувдан ҳам ола келишини, шунингдек, сеҳр-жоду, иссиқ-совуқ ва шу кабилардан халос бўлиш учун ҳам сувга дуо ўқиттириб, дам солиб қайтганлар ҳақида эшитганди. Ҳозир шу эсига келди. Бундай воқеалар ҳақида кўп эшитиб, қулоғи пишиб кетган Хушнуд Бахтиёрга синчков тикилиб, бир-икки саволлар берди. -Ҳа, тўйимиз онам ўтган кунда бўлгани учун унинг пойқадамини хосиятсиз деб ўйлагандим. Уни шумқадам деб атагандик.-бошини эгди Бахтиёр. -Яна бир савол, хотинингизни севиб олганмидингиз? -Энди тўғрисини айтинг, қилган ишингиздан афсусланяпсизми? Хотинингизни шумқадам деб қувиб юборганингиздан доғдамисиз? Бахтиёр индамади, аммо енгил бош ирғаб қўйди. Айни дам Хушнуд унинг кўзларида ёш пайдо бўлганига амин бўлди. Қилган нобоп ишидан афсусланаётгани, виждони оғриётганини қалбан ҳис этди. -Бахтиёрбек, худо кўнглингизга Туркия ишқини солгани, самолётда мўйсафид одамнинг ҳамроҳ бўлгани ҳам бежиз эмас. Менга ишонинг, буларнинг бари яхшиликка. Ҳозир ётиб дам олинг, эрталаб бафуржа гаплашамиз, хўпми? Хушнуд Бахтиёрнинг олдидан чиқиб, хона эшигини секин ёпаркан, пичирлаб юборганини ўзи сезмай қолди: "Кимдир Бахтиёрни хотинидан совутган кўринади. Шукр, энди ҳаммаси изига қайтаяпти. У жодудан халос бўлибди..." 💥Меҳметбей хонадони. Аниса Меҳметбей хонадонида бир ярим йилдан бери хизмат қилиб келяпти. Оила соҳибу соҳибалари унга жажжи ўғилтойни ишониб топширишган. Аниса аллақачонлар соҳиби ва соҳибаси ишончини қозонган, сал кам уй аъзосига айланганди. Бир куни онаси Сабоҳат янга сим қоқиб, Баҳора ҳақида гап очганида, "иложи бўлса ёнингга ол, иш топиб бер, қарзидан қутулсин" деб ялинганида, онасининг сўзларини дарҳол бекаси Зумрад хонимга етказгач, у мушкулини осон қилди. "Малак хоним энага излаётганди. Синглингиз келсин, майли, учраштириб кўрамиз. Ажабмас, ишли бўлиб қолса", деди. Мана ҳозир ана шу синглиси - амакваччаси Баҳора ёнида ўтирибдсавол берии. Икков бир-бирига бир олам савол йиғиб қўйган экан. Аниса савол бериб жавобини олиб улгурмай, гал Баҳорага келади: -Уйда ишлаяпсиз, иш кунда неча соат ўзи? Ойлигингизни ошириб туришибдими? Сиз қараётган бола инжиқ эмасми? Шаҳар айланишга чиқиб турибсизми? Уй эгаларининг сизга муносабати яхшими... Баҳора берган саволларининг барига жавоб олади. -Зап келдинг-да, Баҳор... энди ғайрат қил, ишла. Қазларингдан қутулиб олинглар, кейин