рмулиб турди. Лекин негадир дили ғаш бўлаверди.
“Энди ётиб дам ола қолай” деб хаёлидан ўтказди у, телевизорни қайта ўчирар экан.
Амира курсидан оғир қўзғалди. Шу пайт йўлакдаги уй телефони устма-уст жиринглаб юборди. Жувон, бемаҳалда ким бўлди экан, деган хаёлда телефон аппаратига бир зум тикилиб тургач, оҳиста гўшакни кўтарди.
– Алло, эшитаман.
– Ассалому алайкум, – деб нариги тарафдан дўриллаган эркак овози салом берди, сўнг аликни ҳам кутмай, шоша-пиша давом этди. – Сиз Амирахонмисиз?
– Ҳа, мен…
– Кечирасиз, бемаҳалда безовта қилдим, Ғаниман.
Амира тузуккина эшитиб турган бўлса-да, андак ҳадик, андак таажжуб оғушида беихтиёр қайта сўради:
– Ким?
– Ғаниман, ўтган куни эрталаб Ҳалимахоннинг дўконида учрашган эдик-ку.
Амиранинг кўз олдида калтабақай, семиз ва тепакал, қирқ ёшлар теварагидаги нусха лоп этиб жонланди. Чиндан ҳам жувон уни Ҳалимахоннинг дўконида учратган эди. Ғани қадимий бир тилла билагузукни сотиш илинжида юрган экан. Тилла буюмни кўриб, ҳамма аёллар сингари Амиранинг ҳам кўнгли суст кетди. Гарчанд Ғани билагузукни анча арзон нархлаб турган бўлса-да, бироқ Амиранинг уни сотиб олишга барибир пули йўқ эди. Шунинг учун билагузукни обдон томоша қилгач “ҳозирча керакмас”, деган мужмал жавоб билан эгасига тутқазди. Ғани минг бир тавалло қилди, ҳатто, нархни тағин бироз пасайтирди. Охири Амира “эрта-индин гаплашамиз” дея аранг қутулдию, ўзича наридан-бери уй телефони рақамини ҳам ёзиб берган бўлди.
“Агар пулингиз бўлса, сира иккиланманг”, – дея пишанг берди Ҳалимахон ҳам Ғани дўкондан чиқиб кетгач, – жойини топсангиз, сўнг беш баробарига пуллайсиз”.
Амира мийиғида жилмайиб қўйди. Чунки Ҳалимахоннинг маслаҳатисиз ҳам, агар билагузук қўлига тушса, нима қилишини у жуда яхши биларди.
Ўша учрашув, ўша савдо, бошқа ташвишларга чалғибми, Амиранинг ёдидан кўтарилган экан. Ҳозир туйқусдан бўлган қўнғироқ…
– Ҳа, сизни эсладим, – деди жувон дарҳол ҳушёр тортиб.
– Ҳалиги нарсани ҳали сотганимча йўқ, – деди Ғани пихиллаб, – эрта-индин гаплашамиз дегандингиз, шунга безовта қиляпман…
Амира эркак овозига қулоқ солиб тураркан, кўз ўнгида ўша қадимий билагузук бутун гўзаллиги билан жилваланарди. Аёл ногоҳ илк муҳаббатини учратиб қолган қиздай беихтиёр ҳаяжонлана бошлади. Хаёллари алғов-далғов бўлиб кетди. Лекин минг афсуски, нақд пул йўқ. Лекин минг афсуски, тилла билагузукни рад этишга куч ҳам, хоҳиш ҳам йўқ. Шунинг учун Амира бутун вужуди билан чора-тадбир излай бошлади. Чора-тадбир излаш баробарида, гўшакка ботинмайгина минғирлади:
– Савил нақд пул йўқ эди-да…
– Балки қўни-қўшнилардан сўраб кўрарсиз, – деди Ғани ҳам ботинқирамай.
Бу маслаҳат жувонга хўп маъқул тушди.
– Яхши, ярим соатлардан кейин тағин қўнғироқ қилиб кўринг.
– Бўпти, – деб тўнғиллади Ғани, гўшакни қўйиб қўяркан.
Амира ҳеч бир қўшнисини безовта қилмоқчи эмасди. У вақтдан ютиб миясида чарх уриб юрган баъзи бир режаларни обдон ўйлаб кўрмоқчи эди, холос.
Аёл қонида макр ва тадбир ҳужайралари қуюндай қўзғалди. У ўриндиқ суянчиғини оҳиста чертган кўйи хаёлга толди.
Ғанини меҳмон этиш баҳонасида, уни маст қилиб билагузукни ўғирлаб олса-чи? Бирозгина ҳусну жамолини кўз-кўз қилиб, эркакнинг хаёлини ўғирлаб, кўнглини эритса ҳам бўлади. Бир-икки ўптириши мумкин, лекин анақа-анақа ҳаракатларга асло йўл қўймайди. Эрта-индин учрашамиз, деб алдайди, аврайди, хуллас, бир амаллаб тилла билагузукни қўлга киритади.
Амира шаҳд билан ўрнидан турди-да, эгнидаги уй халатини ечди. Кийим жавонидан енг-ёқасиз, этак томони тилим-тилим кўйлагини олиб кийди. Қўнғиртус сочини ёйиб юборди. Кўп ўтмай йўлакдаги кўзгуда оппоқ, бўлиқ кўкраклари, силлиқ сонлари чала-ярим очиқ, қош-кўзлари хумор билан сузилган гўзал жувон пайдо бўлди. Амира ўз қадди-қоматига, ўз малоҳатига ўзи суқланиб қараркан, ҳийласига Ғани албатта учишига ишонч ҳосил қилди.
Шу пайт телефон яна жиринглаб қолди. Аёлни беихтиёр титроқ босди.
– Алло, эшитаман, – деди у бир амаллаб ҳаяжон ва ҳадигини босаркан.
– Бу, яна мен, Ғаниман, – деди ўша хириллоқ эркак товуши, – нима гап, масала ҳалми?
– Ҳа… келишсак бўлади…
– Унда эрталаб бирор ерда учрашайлик.
Амира бир зум гангиб қолди. Чунки у Ғанининг ҳоз