MIRARABMADRASA.UZ | Расмий канал
©️Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasining rasmiy kanali 🌐 www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/@mirarabmadrasauz ☎️ 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz
إظهار المزيد- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
جاري تحميل البيانات...
Juma ayyomingiz muborak bo’lsin!Яқинларингизга улашинг:
🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasaАллоҳ таоло айтади: "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг", Аҳзоб сураси, 56-оят.Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasaУламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. #juma #salovat #duo MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🛬 Айни кунларда юртдошларимиз она Ватанга навбати билан қайтгунга қадар Маккаи мукаррамада тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда давом эттирмоқдалар.
📍 Ишчи гуруҳи жамоалари ҳожиларимиз тоату ибодати рисоладагидек бўлиши, олий тоифали шифокорлар эса ҳамюртларимизнинг сиҳат-саломатлигини доимий назорат қилиш ҳамда моҳир ошпазларимиз витаминга бой миллий таомлар тортиқ қилиш каби вазифаларни сидқидилдан адо этмоқдалар.🗣Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда истиқомат қилаётган зиёратчилар учун ўзбекистонлик моҳир ошпазлар тансиқ таомлар тайёрлаб беришяпти. Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат ва ҳар хил мева-чевалар тақдим этиляпти. 🟢 Эрталабки нонуштада иссиқ таомлар билан бирга тухум, сариёғ, пишлоқ, асал, ҳолва кабилар қўшимча қилинса, тушлик ва кечки овқатланиш рационидан ҳўл мевалар, салқин ичимликлар, қатиқ ва салатлар ўрин олган. 📋 Таомномага кўра, вақти-вақти билан ош, турли хил шўрвалар, мошкичира ва балиқ маҳсулотлари тақдим этилмоқда.
✅ Ўн беш минг нафар ҳожига мана шундай таомларни тайёрлаш учун туну кун меҳнат қиладиган юртимиздан борган 12 нафар тажрибали ошпаз, бир неча нафар маҳаллий ишчилар жалб этилган бўлиб, Макка шаҳрида 2 та катта ошхона ажратилган. Шунингдек, ошхоналар озодалиги ва сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддати ва покиза тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилади.🤲 Таомлар ҳожиларимиз ибодатига қувват ва офиятли бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🗣Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари ходимлари, блогерлар ҳамда Диний идоранинг ҳудудий вакиллари Матбуот хизмати ходимлари иштирок этди.🤲 Тадбир Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди. 🎙Йиғилган ҳамкор ОАВ ходимлари, журналистлар, интернет сайтлари муҳаррирларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қутловлари етказилиб, эсдалик совғалари топширилди. 😄Фатво маркази уламоси Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов сўз олиб, ижод аҳлини муборакбод этиб, Ҳақ таолодан барча йиғилганларга шарафли ва масъулиятли ишда муваффақиятлар, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва файзу барака тилади.
📖 Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори ОАВ вакилларини байрам билан қутлаб, мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқ эканини билдириб, муборак динимизни кенг ёйиш, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда ижод аҳлининг жуда ҳам катта ўрни борлигини алоҳида қайд этди.🟢Йиғилганлар эътибор ва эҳтиром учун ташаккур изҳор этдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |“Дин ва ҳаётга оид саволлар” онлайн расмий канал ишга тушди Ислом – илм-маърифат дини. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Қуръони карим оятларида 811 маротаба илмга ундаш бор. Ҳадиси шарифда: “Илмни талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимига фарздир”, - деб таъкидланган (Ибн Можжа ривояти). Инсон ўзи билмаган нарсасини уламолардан сўраб ўрганиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (Наҳл, 43). Расулуллоҳ…
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.