cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Naqshband.uz

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
16 363
المشتركون
-1424 ساعات
-537 أيام
+30430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

02:16
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
إظهار الكل...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
🗓Эртага, 24 май куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Шофиркон туманидаги "Хожа Ориф Моҳитобон ар Ревгарий" жомеъ масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда. 📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз. ♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншаоллоҳ! ✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
إظهار الكل...
👍 11 4🕊 4
КЎП ЯШАШ БИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА!   Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ қирқ беш ёшида вафот қилган. Аммо бизга "Саҳиҳ Муслим"ни шарҳлашга вақт топган...    Торофа ибн Абд йигирма олти ёшида вафот қилган. Аммо унинг "Муаллақот"и ҳали ҳам тирик...    Муҳаммад Фотиҳ Қустантинийяни қамал қилганида йигирма икки ёшда эди. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу эса Қустантинийя деворлари остида шаҳид бўлганида ёши юздан ошган эди...    Муҳаммад Қосим Нонутавий роҳимаҳуллоҳ қирқ етти ёшида вафот қилди. Ундан "Дорул улум Девбанд" мерос бўлиб қолди. Бугун бу илм даргоҳи умматга буюк олимлар тақдим қилмоқда...    Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ўттиз тўққиз ёшида вафот қилди. Ундан юздан ортиқ китоблар мерос бўлиб қолди...   Узоқ умр кўриш ҳақорат эмас. Қисқа умр кўриш эса нуқсон эмас. Масала, киши ўзига берилган бу умрда нима қилишидадир.   Умр бу рақамлар холос. Хақиқий умримизни календарлар ёки ўлимимизга боғлиқ ҳужжатлар белгилай олмайди.    Бизнинг ҳаётимизга фақатгина қандай яшаганимиз, нималар тақдим қилганимиз маъно бера олади.    Дарахт меваси билан аҳамиятлидир, катталиги билан эмас. Булут ёмғири ва сояси билан аҳамиятлидир, осмонда сузиши билан эмас.    Ҳақиқий умримиз кунлар сони билан эмас, тажрибалар ва ҳислар салмоғи билан қадрлидир.    Узоқ яшаш бизнинг қўлимизда эмас, аммо кўп яшаш бизнинг қўлимиздадир! © Абдулқодир Самарқандий
إظهار الكل...
7👍 4
Дўст сифатида танланадиган киши Алқама Уторидий ўлими яқинлашган пайтда ўғлига васият қилиб, шундай деди: «Болажоним! Сен инсонлар билан дўст бўлишга эҳтиёж сезсанг: - Хизматини қилсанг, ҳурматингни сақлайдиган, дўст бўлсанг, сени гўзал хулқлар билан зийнатлайдиган, бирор нарсага муҳтож бўлсанг, ҳожатингни раво қиладиган инсон билан  дўст бўл. - Яхшилик билан қўл чўзсанг, у ҳам чўзадиган, сенда яхши амални кўрса, яхши деб ҳисоблайдиган, ёмон ишингни кўрса, тўғрилайдиган инсон билан дўст бўл. - Сўрасанг, берадиган, жим турсанг, таскин берадиган, бирор ёмон воқеа содир бўлса, юпатадиган инсон билан дўст бўл. - Гапирсанг, гапингни тасдиқлайдиган, бирор ишга киришсанг, қўллаб-қувватлайдиган, тортишиб қолсанг, сени афзал кўрадиган инсон билан дўст бўл». Яҳё ибн Аксам айтади: «Маъмун: «Ҳозир бундай дўст қаерда бор?!» деди. Унга: «Ўғлига нима учун бундай васият қилганини биласанми?» дейишган эди, у: «Йўқ», деди. «Чунки Алқама ўғлининг ҳеч ким билан дўст бўлмаслигини хоҳлаган», дейишди». Изоҳ: Яъни юқорида Алқама айтган шартлар бирор кишида бўлмагани сабабли гўёки ўғлига: «Бирор инсон билан асло дўст бўлма», демоқда. «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
إظهار الكل...
👍 11 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Янги_кун #Намоз_вақтлари 17 – 23 май Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун  пайшанба 23 май, 2024 15 Зулқаъда, 1445 БОМДОД:              04:40 ПЕШИН:                 13:10 АСР:                        18:00 ШОМ:                      20:00 ХУФТОН:               21:45 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
إظهار الكل...
👍 15 1
Қуръони Каримда барча жонзот ва қушлар инсонлар каби «уммат» экани таъкидланади. Ҳатто айрим суралар жониворлар номи билан аталади. Қуйидагилардан қайси бири сура номининг таржимаси? 📗 «Иймон» китобиданAnonymous voting
  • Чумоли
  • Йўлбарс
  • Эчки
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 19 1
02:08
Video unavailableShow in Telegram
#Янгиликлар_фото_лавҳалар ХАЙРЛИ ИШЛАР СИЛСИЛАСИ "Вақф" хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят филиали томонидан 21.05.2024 йилда 100 нафар гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқароларга 20 000 000 сўмлик 10 турдаги озиқ-овқат махсулотлари хайрия қилинди. ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
إظهار الكل...
9👍 1
Repost from Muslim.uz
#Йил_ўқитувчиси 🕋 ЭНГ ЯХШИ ТАФСИР ЎҚИТУВЧИСИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 🗣Бугун, 22 май куни Тошкент ислом институтида Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тафсир фани ўқитувчиси” танлови бўлиб ўтди. 🟢 Танлов якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилиб, ғолиблар мукофотланди: 1️⃣-ўрин: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Элёржон Аҳмадқулов, 1-даражали диплом, “Ҳаж” сафарига йўлланма ва смарт телевизор; 2️⃣-ўрин: Хадичаи Кубро мадрасаси ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабек қизи, 2-даражали диплом, “Умра” сафарига йўлланма ва смарт телевизор; 3️⃣-ўрин: Кўкалдош мадрасаси ўқитувчиси Охунжон Аҳмедов, 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич. Қолган 10 нафар иштирокчига замонавий смарт телевизор топширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
5👍 4🥰 2
#Ислом_моҳияти_1 ИЙМОН НИМА? «Иймон»нинг маъноси тасдиқ этиш, ишонишдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, уларга тил билан иқрор бўлиш «иймон» дейилади. Иймон бундай изҳор қилинади:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرُسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ»
(яъни «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва Расулидир). Ким бу калимани тили билан айтиб, дили билан унинг маъносини тасдиқ ва қабул қилса, яъни Аллоҳ таоло ягона сиғиниладиган Зотдир, Ундан ўзга сиғинишга лойиқ ҳеч мавжудот йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг бандаси ва расулидир, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таоло томонидан етказган барча нарса ҳақ-ростдир, деб қалби билан тасдиқ ва қабул қилса ҳамда тили билан шунга иқрор бўлсагина иймонли саналади. Ибодат ва солиҳ амалларнинг қабул бўлиши учун иймон шартдир. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
إظهار الكل...
Bayyina.uz

#Ислом_моҳияти ИЙМОН НИМА? «Иймон»нинг маъноси тасдиқ этиш, ишонишдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, уларга тил билан иқрор бўлиш «иймон» дейилади. Иймон бундай изҳор қилинади: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرُسُولُهُ. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ» (яъни «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва Расулидир). Ким бу калимани тили билан айтиб, дили билан унинг маъносини тасдиқ ва қабул қилса, яъни Аллоҳ таоло ягона сиғиниладиган Зотдир, Ундан ўзга сиғинишга лойиқ ҳеч мавжудот йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг бандаси ва расулидир, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таоло томонидан етказган барча нарса ҳақ-ростдир, деб қалби билан тасдиқ ва қабул қилса ҳамда тили билан шунга иқрор бўлсагина иймонли саналади. Ибодат ва солиҳ амалларнинг қабул бўлиши учун иймон шартдир.…

9👍 3💯 1
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан «Иймон нима?» деб сўраганларида Пайғамбаримиз қайси оятни тиловат қилганлар? 📗 «Иймон» китобиданAnonymous voting
  • Пайғамбар унга ўз Роббидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам… (Бақара, 285-оят)
  • Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас… (Бақара сураси, 177-оят)
  • Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз… (Оли Имрон, 92-оят)
  • Энди билиб оламан
0 votes
💯 6👍 1 1