cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Qu'ron uchun mativatsia.mu.islamiya

Bu guruhda Eng ulug' nematlardan bo'lgan Allohni kalomini ▪︎ Ajr mukofotlari ▪︎ Ulug'larning hikmatlari ▪︎ Farzandlarga qiziqtirish ▪︎ va har xil qiziq malumotlarni topishingiz mumkun!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
745
المشتركون
-124 ساعات
-37 أيام
+5730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ҚУРЪОННИ ЎРГАНГАН ВА ЎРГАТГАНЛАР ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИДИР Мўъжизаларнинг энг буюги, ҳар бир ояти, ҳар бир ҳарфида улкан ҳикмат яширин бўлган Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони карим қиёматгача ҳидоят манбаи, кўплаб кашфиёт, ихтироларга манба бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримни ўқиган ҳамда ёд олганга катта ажр-савоблар ва жуда кўп фазилатлар билан мақтовга сазовор этган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон тиловат қилишни тавсия этдилар ва унга тарғиб қилдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганларингиздир» (яна бир ривоятда: «Энг афзалингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганлардир») (Имом Бухорий ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръонни ўрганинглар, уни қироат қилинглар. Қуръон уни ўрганган, қироат қилган ва унга амал қилганлар учун мушк тўлдирилган қопга ўхшайди – барча жойда ифори келиб туради. Уни ўрганиб, ичига солиб ётган (яъни ўқимайдиган) одам эса ичига мушк солиб, оғзи боғлаб қўйилган қопга ўхшайди» (Имом Термизий ривояти). Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Фарзандингизга уч хислатга кўра одоб беринглар: пайғамбарингизни яхши кўрсин; у зотнинг аҳли байтини яхши кўрсин; Қуръон тиловат қилиб юрсин. Қуръон ёдлаганлар Аллоҳнинг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида анбиёлару авлиёлар билан бирга бўлади» (Имом Дайламий ривояти). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким фарзандига Қуръонга қараб ўқишни ўргатса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади. Ким фарзандига ёддан ўқишни ўргатса, Қиёмат куни тўлин ойдек бўлиб қайта тирилади. Сўнг фарзандига: «Ўқи!» дейилади. У ҳар бир оят ўқиганида Аллоҳ у билан отанинг даражасини кўтараверади, то ёдлаган Қуръон оятларининг охирига етгунича шундай бўлади» (Имом Табароний ривояти). “Энг шарафли уммат” китобидан. ️♻️ Улашинг
إظهار الكل...
😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
#БИЛАСИЗМИ: "Шайтоннинг инсонга қилган биринчи ҳамласи тилини Аллоҳнинг зикридан тўсишдир. Тил зикр қилишдан тўхтаса қолган аъзолар ҳам шайтонга таслим бўлади". (Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий). ️♻️ Улашинг
إظهار الكل...
😭 6
Photo unavailableShow in Telegram
👍 6😍 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ОЯТ Аллоҳ таоло Куръони Каримда кечиримли бўлишга буюради:     خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси 199-оят). Мазкур ояти каримада Аллоҳ таоло Ўз набийсига кечиримли бўлиш, инсонларни яхшиликка буюриш ва жоҳил кишиларнинг гап сўзларига эътибор қилмасликка буюрмоқда. Оятдаги “афв” сўзининг тафсири – бағрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, оғирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш деганлар. Шу оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан уни шарҳлаб беришни сўраган эканлар. Ул зот жумладан: “Аллоҳ таоло Сизга буюриб айтмоқдаки, Сизга зулм қилган кишини Сиз афв этинг, Сизга бермаган кишига Сиз беринг, Сиздан узилиб кетган кишига Сиз яқинлашинг!” – деган эканлар (Табарий тафсиридан). ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
إظهار الكل...
👍 1🔥 1
Repost from Naqshband.uz
Photo unavailableShow in Telegram
#кун_ояти وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ. "Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур". (Анкабут сураси, 45-оят). ◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/NaqshbandUZ
إظهار الكل...
#кун_ояти وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ. "Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур". (Анкабут сураси, 45-оят). ◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
إظهار الكل...
🔥 3👍 1
#Кун_ҳикмати Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг мана бу сўзлари илмнинг фазилатига энг яхши далилларидандир: «Илм танҳоликда ҳамроҳ , хилватда дўст , тўғри йўл кўрсатувчи маёқ , хурсандлигу хафагарчиликда улфат , дўстлар олдида вазир , бегоналар олдида яқин дўст, жаннат йўлининг минорасидир». "Оилада фарзанд тарбияси" китобидан ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
إظهار الكل...
💯 1
Repost from Naqshband.uz
Photo unavailableShow in Telegram
#Кун_ҳикмати Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг мана бу сўзлари илмнинг фазилатига энг яхши далилларидандир: «Илм танҳоликда ҳамроҳ , хилватда дўст , тўғри йўл кўрсатувчи маёқ , хурсандлигу хафагарчиликда улфат , дўстлар олдида вазир , бегоналар олдида яқин дўст, жаннат йўлининг минорасидир». "Оилада фарзанд тарбияси" китобидан ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
إظهار الكل...
🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тадаббур 📕 Аллоҳ таоло айтади: "Ва осмонлару ернинг яратилиши ҳамда тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлиши Унинг оят(бурҳон)ларидандир. Албатта, бунда олимлар учун оят(белги)лар бордир", Рум сураси, 22-оят. Раббоний қудратнинг далилларидан: Осмонларни яратилиши ва уларни бирон устунсиз баланд кўтариб қўйилгани ва Ерни кенглигию узунликлари билан яратиб қўйилгани ҳамда тилларингизни турлича, рангларингизни турлича қилинганидир. Албатта бунда ҳар бир илм ва басират соҳиби учун ибрат бордир. ("Тафсири муяссар"дан) 🔻Изоҳ: «...ҳамда тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлиши…» Шунингдек, инсон боласи ўзига ўхшаган одамлар билан кўришади, гаплашади, лекин илоҳий қудрат туфайли уларнинг тиллари ва ранглари турлича яратилганига эътибор бермайди. Аслини олганда, булар ҳам улкан мўъжизалардир. ("Тафсири Ҳилол"дан) ❗️Дунёдаги йирик Ethnologue тиллар каталоги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ер юзида 142 та тиллар оиласига мансуб бўлган 7151 та тил мавжуддир,
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Дуо Мусо алайҳиссаломнинг дуолари رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِأَخِي وَأَدْخِلْنَا فِي رَحْمَتِكَ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ Ўқилиши: "Роббиғфир лий ва ли ахий ва адхилнаа фий роҳматика ва анта арҳамур рооҳимийн”. Маъноси: "Роббим, мени ва акамни мағфират қилгин ва бизни Ўз раҳматингга киритгин. Сенинг Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғисан" (Аъроф сураси, 151-оят). ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.