ar
Feedback
MATBUOT XIZMATI • TONG.UZ ®

MATBUOT XIZMATI • TONG.UZ ®

الذهاب إلى القناة على Telegram
1 832
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-217 أيام
-7530 أيام
أرشيف المشاركات
Repost from Zarnews.uz
+1
Аномал иссиқ Европани қамраб олди: 200 миллионга яқин аҳоли хавф остида AFP агентлиги маълумотларига кўра, кеча аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати +35°C дан юқори бўлган ва аномал иссиқ қитъанинг шарқига қараб силжиган. Берлинда ҳарорат кўтарилиши оқибатида светофорлар эрий бошлаган ва дўконларда сув тугаб қолган. Ижтимоий тармоқларда эса франциялик эркакнинг дераза токчасида қизиб кетган товада тухум ва бекон қовураётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. ✅@Zarnews_uz

Инсон ўзини, одатда, икки сабабдан бири туфайли ўзгартиради: ё илҳом унга қанот беради, ё умидсизлик уни мажбур этади. Биринч
Инсон ўзини, одатда, икки сабабдан бири туфайли ўзгартиради: ё илҳом унга қанот беради, ё умидсизлик уни мажбур этади. Биринчиси қалбга нур олиб кирса, иккинчиси ҳаётнинг оғир синовлари орқали инсонни қайта шакллантиради. Аммо қайси йўл билан бўлмасин, ҳақиқий ўзгариш инсоннинг ўз қароридан бошланади. Jim Rohn https://t.me/zilolapirnazarova

#27-июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ТАҲРИРИЯТ ТАШАББУСИ: “ТОНГ ЁҒДУСИ” МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ! Rasmiy sahifalarimiz:                         📱Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|Web-sayt

#Янги Ўзбекистонни ишлар қуради! 💠КАТТАҚЎРҒОНДА ТАНТАНА: “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ЁШЛАР ҚУРАДИ!” ФЕСТИВАЛИ ВА КАТТА ЭЪТИРОФЛАР КУНИ! ✔️Rasmiy sahifalarimiz: 📱|Telegram|📱Facebook|📱Instagram|📱YouTube|🌐Web-sayt

ЗАМОНАВИЙ ХОНАДОНЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ! ​Шаҳримизда аҳолини шинам уй-жой билан таъминлаш борасидаги хайрли ишлар изчил
+6
ЗАМОНАВИЙ ХОНАДОНЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ! ​Шаҳримизда аҳолини шинам уй-жой билан таъминлаш борасидаги хайрли ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, “Ермачит” маҳалласида тадбиркорлар томонидан бунёд этилган, бугун Макон сити “Ёшлар шаҳарчаси” деб номланган замонавий турар жой комплексининг бир қисми фойдаланишга топширилди. ​🎉 Куни кеча ёшлар фестивали  доиарсида ташкил қилинган тадбир доирасида тадбиркор томонидан шаҳар жамоатчилиги, ёшлар ва янги хонадон соҳиблари учун байрам дастурхони ёзилди. ​🎤 Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этиб, янги уйлар аҳоли учун катта қулайлик яратишини ва шаҳар инфратузилмасини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, мажмуа қурилишида фидоийлик кўрсатган қурувчиларга совғалар топширилди. ​Янги хонадонлар юртдошларимизга муборак бўлсин!

ЗАМОНАВИЙ ХОНАДОНЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ! ​Шаҳримизда аҳолини шинам уй-жой билан таъминлаш борасидаги хайрли ишлар изчил
+6
ЗАМОНАВИЙ ХОНАДОНЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ! ​Шаҳримизда аҳолини шинам уй-жой билан таъминлаш борасидаги хайрли ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, “Ермачит” маҳалласида тадбиркорлар томонидан бунёд этилган, бугун Макон сити “Ёшлар шаҳарчаси” деб номланган замонавий турар жой комплексининг бир қисми фойдаланишга топширилди. ​🎉 Куни кеча ёшлар фестивали  доиарсида ташкил қилинган тадбир доирасида тадбиркор томонидан шаҳар жамоатчилиги, ёшлар ва янги хонадон соҳиблари учун байрам дастурхони ёзилди. ​🎤 Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этиб, янги уйлар аҳоли учун катта қулайлик яратишини ва шаҳар инфратузилмасини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, мажмуа қурилишида фидоийлик кўрсатган қурувчиларга совғалар топширилди. ​Янги хонадонлар юртдошларимизга муборак бўлсин!

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ЭЪТИРОФДА Ёшларни қўллаб қувватлаш давлат сиёсатининг устувор масаласидир. Бу борада ёшларнинг иқтидор ва ис
+9
ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ЭЪТИРОФДА Ёшларни қўллаб қувватлаш давлат сиёсатининг устувор масаласидир. Бу борада  ёшларнинг  иқтидор ва истеъдодларини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлашда маҳалла ёшлар етакчиларининг самарали фаолияти юқори бўлмоқда. Буни биз куни кеча ​Каттақўрғон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилганлиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Фестивал доирасида ўзининг ташаббускорлиги, фаоллиги билан каттақўрғонлик ёшларни янги маралар сари руҳлантириб келаётган, уларнинг орзу истакларини амалга оширишда камарбаста бўлаётган маҳалла ёшлар етакчиларининг меҳнатлари эътироф этилди. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова етакчиларнинг келгусидаги фаолиятига зафарлар тилади ва фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

ЭЪТИРОФ Шаҳримизда театр, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш йўлида соҳа ходимлари самарали меҳнат қилиб келишмоқда. К
+3
ЭЪТИРОФ Шаҳримизда театр, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш йўлида соҳа ходимлари самарали меҳнат қилиб келишмоқда. Каттақўрғонлик ана шундай ижодкорлардан бири, шаҳар Драма театри актёри Ўткир Очилов буюк соҳибқирон Амир Темур сиймосини қойилмақом ижро этиб юксак эътирофга сазовор бўлди. Жумладан, у ушбу роли учун яқинда “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Куни кеча Каттақўрғон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида актёрнинг мукофоти ва серқирра ижоди эътироф этилди. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совға билан тақдирланди. Актёрнинг келгусидаги ижодига улкан зафарлар тилаймиз.

Ingichkada yangi loyihalar va aholi farovonligi masalalari muhokama qilindi Samarkand.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

🔥ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ! ​⚡️Каттақўрғон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар ф
+9
🔥ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ! ​⚡️Каттақўрғон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида маҳобатли галаконцерт бўлиб ўтди.
✨Тантанали тадбирда шаҳримиз фаоллари, мукофот соҳиблари ҳамда энг иқтидорли ёшлар эътироф этилди. Хусусан, 2025-2026 ўқув йилини олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган мактаб битирувчиларига шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
⚡️​Шаҳар ҳокими битирувчиларни қутлаб, уларнинг келгуси ўқишларида зафарлар тилади ва келажакда етук мутахассис сифатида Каттақўрғонимиз нуфузини янада юксалтиришларига ишонч билдирди. ✔️Rasmiy sahifalarimiz: Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|Web-sayt

27- iyun-Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni 💸KATTAQO‘RG‘ON MATBUOTI: KECHA VA BUGUN ✔️Rasmiy sahifalarimiz: 📱|Telegram|📱Facebook|📱Instagram|📱YouTube|🌐Web-sayt

Каттақўрғонлик оммавий ахборот воситалари вакиллари эътироф этилди 27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ку
+4
Каттақўрғонлик оммавий ахборот воситалари вакиллари эътироф этилди 27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларининг самарали хизматлари юксак баҳоланиб, турли маънавий-маърифий тадбирлар, ижодкорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Куни кеча шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган ёшлар фестивал доирасида каттақўрғонлик бир гуруҳ ижодкорларнинг ҳам меҳнатлари эътироф этилди.
Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова соҳа вакилларини самимий муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги жодоарига улкан зафарлар тилади. Тадбирда ижодкорларга шаҳар ҳокимининг табрикномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Муҳтарам матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, соҳа фидойилари! ​Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот вос
Муҳтарам матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, соҳа фидойилари! ​Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман! ​Бугунги кунда жамиятимизда очиқликни таъминлаш, халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлишда сизларнинг хизматингиз беқиёс.
Ўз ўткир қаламингиз ва холис сўзингиз билан ҳудудимизни ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда бизга яқиндан кўмакдош бўлиб келмоқдасиз. ​Ҳар бир воқеа марказида туриб, ҳаққонийликка содиқ қолган барча журналист, блогер ва матбуот котибларига миннатдорчилик билдираман.
​Сизларга соғлик, оилавий бахт ва янги ижодий зафарлар тилайман. Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!

Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Ҳурматли журналистлар, муҳаррирлар, ноширлар, теле-радио ходимлари, операторлар, блогерлар ва медиа соҳасининг барча фидойилари!
🔴 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши сиз, азизларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этади.
Бу сана нафақат қалам ва сўз аҳли, балки бутун жамиятимиз учун ҳам қадрли ва аҳамиятли байрамдир. Зеро, эркин ва масъулиятли матбуот, холис журналистика, тезкор ва ҳаққоний ахборот демократик жамиятнинг муҳим таянчи, халқ ва давлат ўртасидаги ишончли кўприкдир.
Бугун мамлакатимизда сўз ва фикр эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай жараёнда сизларнинг ҳар бир холис сўзингиз, таҳлилий чиқишингиз, танқидий нигоҳингиз ва ижодий изланишингиз жамият тараққиётига, инсон манфаатларини ҳимоя қилишга, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Айниқса, бугунги глобал ахборот маконида турли ахборот хуружлари, ёт ғоялар ва манфаатлар тўқнашуви кучайиб бораётган бир даврда журналист зиммасидаги масъулият янада ортиб бормоқда. Воқеа-ҳодисаларни холис, тезкор ва аниқ ёритиш, жамоатчилик фикрини тўғри шакллантириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни очиқ кўтариш катта жасорат, профессионал маҳорат ва фуқаролик позициясини талаб этади.
“Адолат” социал-демократик партияси оммавий ахборот воситалари вакилларини фуқаролик жамиятининг муҳим институти, адолат тамойилларини ҳаётга татбиқ этишдаги ишончли ҳамкор деб билади. Партиямиз сўз эркинлигини демократик қадрият, журналистлар фаолиятини эса жамиятни уйғотувчи, фикрлашга ундайдиган ва ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган қудратли куч сифатида қадрлайди.
Қадрли соҳа фидойилари! Сизнинг меҳнатингизда тиним йўқ, масъулият улкан, изланиш доимий. Ҳар бир мақолангиз, лавҳангиз, суҳбатингиз ва таҳлилий чиқишингиз одамлар қалбига етиб боради, жамиятда дахлдорлик ҳиссини кучайтиради, муаммолар ечимига туртки беради. Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этиб, Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, ижодий баркамоллик ва касбий зафарлар тилаймиз. Қаламингиз ўткир, сўзингиз таъсирли, фаолиятингиз ҳамиша халқимиз манфаатига хизмат қилсин! ⚖️ Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

#табрик
#табрик

Фестивал ​⚡️Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар фестивалидан лавҳалар.
+2
Фестивал ​⚡️Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар фестивалидан лавҳалар. Ёшларнинг  севимли хонандаси Ҳамдам Собиров.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади 👉 https://president.uz/oz/lis
Президентимиз Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади 👉 https://president.uz/oz/lists/view/9357@Zarnews_uz

“O‘zbekiston” anjumanlar saroyida 27-iyun – Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni munosabati bilan tantanali b
+9
“O‘zbekiston” anjumanlar saroyida 27-iyun – Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni munosabati bilan tantanali bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi. Marosimda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning soha vakillariga yo‘llagan tabrigini o‘qib eshittirdim. Davlatimiz rahbarining tabrigida yurtimizda so‘z erkinligini ta’minlash, ommaviy axborot vositalarini qo‘llab-quvvatlash, davlat organlari faoliyatining ochiqligini kengaytirish va zamonaviy mediamakonni shakllantirish borasida amalga oshirilayotgan ishlarga alohida to‘xtalib o‘tilgan. Erkin va mas’uliyatli, xalqchil jurnalistika jamiyat va davlat rivojlanishining zarur shartlaridan biri ekani alohida ta’kidlangan. Ommaviy axborot vositalari xodimlari uchun imkoniyatlarni yanada kengaytirish, ularning huquq va manfaatlarini himoya qilish, kasbiy mahoratini oshirish va ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash bundan buyon ham doimiy e’tiborda bo‘lishi qayd etilgan. Tadbirda davlatimiz rahbarining farmoniga muvofiq yuksak davlat mukofotlariga sazovor bo‘lgan soha vakillariga orden va medallar topshirildi. Shuningdek, “Oltin qalam” Milliy mukofoti g‘olib va sovrindorlari e’lon qilinib, jurnalistlar, blogerlar va ommaviy axborot vositalari vakillari tantanali ravishda taqdirlandi. — Во Дворце форумов «Узбекистан» состоялось торжественное праздничное мероприятие в связи с 27 июня – Днем работников печати и средств массовой информации. На церемонии зачитал поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева представителям сферы. В поздравлении главы государства особое внимание уделено осуществляемой в нашей стране работе по обеспечению свободы слова в обществе, поддержке средств массовой информации, повышению открытости деятельности государственных органов, цифровизации информационной сферы и формированию современного медиапространства. Особо подчеркнуто, что свободная, ответственная и по-настоящему народная журналистика рассматривается как одно из необходимых условий развития общества и государства. Отмечено, что будут приняты новые меры, направленные на дальнейшее расширение возможностей для эффективной деятельности работников СМИ, усиление защиты их прав и интересов, повышение профессионального мастерства и квалификации, а также на социальную защиту, стимулирование труда, укрепление здоровья и улучшение условий жизни. На мероприятии состоялось вручение орденов и медалей представителям сферы, удостоенным высоких государственных наград в соответствии с указом главы государства. Также были объявлены победители и призеры Национальной премии «Олтин қалам», торжественно награждены журналисты, блогеры и другие представители медиа. Facebook|Instagram|X

Фестивал ​⚡️Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар фестивали кўтаринки тар
+2
Фестивал ​⚡️Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар фестивали кўтаринки тарзда бўлиб ўтди. Ёшларнинг  севимли хонандаси Ҳамдам Собиров ишлар учун куйлади.

Фестивал ​⚡️Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар фестивали кўтаринки тар
+6
Фестивал ​⚡️Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остидаги ёшлар фестивали кўтаринки тарзда давом этмоқда. Яшларнинг  севимли хонандаси Ҳамдам Собиров куйламоқда.