cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Бобокул Усмон шеьрияти

Islomiy va zamonaviy sheʼrlar, falsafiy mushohadalar, hikmatlar, rivoyat va hikoyatlar, eng muhim dunyo va davr yangiliklar.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
245
المشتركون
-124 ساعات
+47 أيام
+230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

БУ ВИДЕОНИ ҲАР БИРИМИЗ, АЛБАТТА КЎРИШИМИЗ ШАРТ!!! @Marvaridfikrlar
إظهار الكل...
Repost from MAGNIT⚡️
#Лирик_чекиниш Кетдим… Соғинсангиз, стол устида Шеърларим ёзилган дафтар туради. Қайтсангиз, варақлаб кўринг оҳиста, Сатрлар сиз билан суҳбат қуради. Истасангиз отинг уни оловга, Гулхан мавжларидан боқиб турар кўз… Мен раво кўрмадим бошқа бировга, Бор шеърим “СЕВАМАН” деган битта сўз. 🗄 Жўрабек РАМАЗОН ✅ @Magnituspexa
إظهار الكل...
Дўстингизни дуо қиласизми 👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
إظهار الكل...
Repost from QORAQUSH
Repost from QORAQUSH
ЁЗУВЧИ ЖЎРА ФОЗИЛ ҲИКМАТЛАРИ Жўра Фозил журналистиканинг ҳарф терувчи, мусаҳҳиҳ, адабий ходим каби муҳим ва инжиқ босқичларини босиб ўтгандан сўнггина ёзувчиликка қўл урган сермаҳсул ижодкордир. Шеърият, наср ва журналистиканинг ўзига хос нозик томонларини яхши ҳис қилган ҳолда қаламкашлик қилади. Асарлари вақт ўғриси эмас. Сатрлари нурли, ҳузурли. “Ёзувчи бу – ҳақ сўз. Ҳақ сўз учун ёлғизликка маҳкумлик – фожеа эмас, балки бахтдир”, дейди Жўра Фозил. Ана шу руҳдаги айрим ҳикматлардан сиз ҳам баҳраманд бўлинг... • Инсонлар ғамини туймаган юракдан куй-ғазал ҳам, ашъор ҳам чиқмайди. • Ошиқлик ва шоирлик бир бутун мўъжиза, уларни бир-биридан ажратсалар, ҳалок бўладилар... • Муҳаббат - ўртавчи туйғу. Вужудни ёндирганда жизиллаб оғрийди... • Ҳислар тўфонидан ларзага келмаган юрак тошдан-да қаттиқдир. • Ҳақиқат ўлса, дунё қора кучлар салтанатига айланади. • Ҳамма бало инсон юрагида ишонч ва эзгуликнинг емирилишидан бошланади. • Эътиқодсизлик маховдек гап, бутун танага тарқаб, одамни ҳалок этиши мумкин. • Бу дунёи дунда ҳар қандай қудрат соҳиблари ҳам қуёш тиғидаги қордек бир гап. Йиллар шамоли уларнинг шон-шуҳратини қум зарраси янглиғ учириб кетади... • Аёл “муҳаббат”и – ширин оғу, бу оғудан огоҳ бўлинг... • Тожу тахт оғир, жуда оғир юк. Шундай оғирки, уни кўтариш учун наинки куч-қувват, балки катта ақл-заковат, бардош талаб қилинади. Сув қаттиқ жойда турганидек, ҳокимият ҳам фақатгина қаттиқ қўлларда туради. • Буюклар руҳи доимо уйғоқ бўлади. • Лоқайдлик бу – қалб кўрлиги. Урушлар ана шу қалб кўрлиги оқибатида содир бўлади. • ...Ўқиш у ёқда турсин, варақлаб чиқиш малол келадиган китоблар кўпайиб кетди... • Тасаввур, ҳис-туйғуга йўғрилган интеллект бадиий асар қон томиридир... • Бировга дашном беролмайман-у, лекин Лев Тостойнинг бир фикрини эслатиб қўймоқчиман холос: “Агар ёзмай туролсанг, ёзмаганинг маъқулроқ...” • Ёзувчи бу – ҳақ сўз. Ҳақ сўз учун ёлғизликка маҳкумлик – фожеа эмас, балки бахтдир. • Ижод жараёни жазава, жунун, ўзни тўлалигича илоҳиёт ихтиёрига топширишдир. • Одамлар “Жаннат”, “Дўзах”, “У дунё” тўғрисида кўп баҳс юритадилар. Аслида жаннат ҳам, дўзах ҳам инсон юрагида – кўнглидадир. Кўнгил тўғри, оқ бўлса, бу – ўша инсон учун жаннатдир. Лекин ўша жаннатни инсон ўз кўнглида ўзи яратади. Қора, қабиҳ кўнгил бу – дўзахдир. Ва уни ҳам, албатта, инсоннинг ўзи яратади. • Ҳаёт йўлининг муҳаббат бекатига етиб келганларнинг аксарияти ҳали олдинда ҳаётнинг вафо, хиёнат, риё, айрилиқ ва бошқа кўплаб аччиқ-чучук бекатлари борлигини ўйламайдилар ҳам... • Муҳаббатнинг андозаси йўқ. Кимдандир ўрганиб севиб ҳам бўлмайди. Ҳар бир инсон муҳаббатни ўзича кашф этади. Севгида тенглик йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас! • Ҳақиқат бадҳазм нарса. Уни ҳар кимнинг ейиши қийин. ✍️Имомқул ТУРДИБОЙ ўғли ( НУРИНОВ), маданият ходими Каналга уланиш ⬇️ https://t.me/MuhammadaliAhmadUz
إظهار الكل...
QORAQUSH

QORAQUSH-Mushtariy yulduzi (Yupiter sayyorasi)

👍 1
Repost from Дуолар
🍃ЖИГАРИНГНИ ТОПОЛМАЙСАН🍃 Ҳаёт бўлса қадрига ет, Ранжитишдан сал нари кет, Ажралмасин тирноқдан эт, Жигарингни тополмайсан. Умр қисқа, жанжални қўй, Вақт борида дийдорга тўй, Пойларига молингни сўй, Жигарингни тополмайсан. Қўлларинга бир ўйлаб боқ, Ногоҳ кесса бирин пичоқ, Оғримайди қайси бармоқ, Жигарингни тополмайсан. Бўла олсанг бўлгин малҳам, Сирларингни кўргин баҳам, Бир кун минг бор изласанг ҳам, Жигарингни тополмайсан. Яқин қилгин йироғини, Ўчирма қалб чироғини, Кейин ҳидлаб тупроғини, Жигарингни тополмайсан. Эй меҳрибон ва раҳмли Роббим жигарларимни доио ўзинг асра. 🤲🤲🤲 ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
إظهار الكل...
Repost from QORAQUSH
Аччиқ фикр МИЛЛАТНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ДАРАЖАСИ УНИНГ КИТОБХОНЛИК ДАРАЖАСИ БИЛАН ЎЛЧАНАДИ. КИТОБХОНЛИК РИВОЖЛАНМАС ЭКАН, ДАВЛАТ ҲАМ, МИЛЛАТ ҲАМ ТАНАЗЗУЛГА ЮЗ ТУТАДИ. Қозоқбой ЙЎЛДОШ, профессор *** Millatning intellektual darajasi uning kitobxonlik darajasi bilan o‘lchanadi. Kitobxonlik rivojlanmas ekan, davlat ham, millat ham tanazzulga yuz tutadi. Qozoqboy Yo‘ldoshev, professor Манба: yoshlikjurnali.uz Каналга уланиш ⬇️ https://t.me/MuhammadaliAhmadUz
إظهار الكل...
"Индамаслар оламин сайр айладим..." Аслида ҳар куни ўлимни эслаб туришимиз керак. Шунда иймонимиз янада мустаҳкамланади, ёмон ишлардан кўпроқ тийиламиз, бу дунёга ҳирс қўймаймиз! Кўп-кўп ўлимни эсланг!!! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
إظهار الكل...
ТАФАККУР ҚИЛИНГ!
إظهار الكل...
"Индамаслар оламин сайр айладим..." Аслида ҳар куни ўлимни эслаб туришимиз керак. Шунда иймонимиз янада мустаҳкамланади, ёмон ишлардан кўпроқ тийиламиз, бу дунёга ҳирс қўймаймиз! Кўп-кўп ўлимни эсланг!!! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
إظهار الكل...