cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Институт мураббийлари

ҚарМИИ

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
233
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-17 أيام
-830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Бу ўпқонни тўлдириш учун, солиқлар ва қарзлар ошиб бораверади. Фикр қилинг, тафаккур қилинг.
إظهار الكل...
Repost from bakiroo
Ўзбек чиновниклари ўзларини яхши кўргандек халқни яхши кўришгандами? Ўзбек чиновниклари бюджетдан ўзларига ажратилган маблағларнинг ҳар йили режали ошириб боришлари ўз йўлига. Лекин амалда улар ўзлари ўзларига ошириб ажратган маблағларидан ҳам янада кўпроқ харажат қилишларига кўпчилик эътибор қаратмайди. Масалан, 2019 йилда уларга бюджетдан 3,7 трлн.сўм ажратилган. Амалда 32,2% кўпроқ, қарийб 5,0 трлн.сўм сарфлашган. 2020 йил, халқ уйда қамалиб, эртага нима қилишни билмай яшаган оғир йилда, ўзбек чиновникларига бюджетдан 5,3 трлн.сўм ажратилган, амалда 39,4% кўпроқ, 7,4 трлн.сўм сарфлашган. 2021 йилда пандемиядан янада жиловсизланиб чиққан ўзбек чиновниклари "байрамни давом эттиришган". Бюджетда уларга 6,0 трлн.сўм ажратилган. Амалда 41,7% кўпроқ, 8,5 трлн.сўм сарфлашган. Уруш бошланиб, ҳамма тийинини санашга ўтган 2022 йилда ўзбек чиновниклари ўзларига 9,1 трлн.сўм ажратишган. Бечоралар нима қилишсин, яна ўзларини тия олишмаган, 50,5%га кўп, 13,7 трлн.сўм сарфлаб қўйишган. Бошқача айтганда, ўзбек чиновникларининг харажатлари аслида бир неча фоизга эмас, йилдан йилга каррасига ошиб борган. 2019 йилдаги 3,7 трлн.сўмдан 2023 йилда 17 трлн.сўмга, яъни 4,6 баробарга кўпайган. Ахир улар нима қилишсин. Саноқсиз замлар, иккитадан биринчи замлар, пенсияга чиқишни истамайдиган, сталин замонидан қолган маслаҳатчилар, шотир ёрдамчилар, котибалар, иккитадан шўпирлар, ҳатто ошпазлар, пўрим кабинетлар, қиммат ва жуфт-жуфт хизмат мошинлар, бизнес классдаги ва джетлардаги учишлар, кўп юлдузли меҳмонхоналар, саноқсиз форумлар, хизмат сафарлари, банкетларга улар аллақачон кўникиб қолишган. Лекин оддий Халқ-чи? Шу 5 йилда ўқитувчиларга, пенсионерларга, дўхтирларга харажатлар шунчалик оширилганми? Сиз нима деб ўйлайсиз, амалдорларимиз қачон халқни ўзларини севгандек севишни бошлашади?
إظهار الكل...

Фикр қилинг, тафаккур қилинг. Ўзингдан чиққан балога... Алифбомиўни қайта- қайта ўзгариши ташаббускорлари хам ўзимиз, қатағонла сотганлар ҳам ўзимиз, "Ўзбеклар иши" да қуллик қилиб қуллуқ қилган хам ўзимиз. Қачон халқ бўласан сен эй оломон, дейди шоир. Суқрот айтганидек , - инсон ўзингни англа. Ўзини англаган инсон эркли, миллат озод, мамлакат мустақил бўлади. Эрклимизми? Озодмизми? Мустақилмизми? Ха! Эрк, озодлик ва мустақилликни англаган инсон учун!
إظهار الكل...
Repost from Муҳрим
03:49
Video unavailableShow in Telegram
Дарвоқе, Наврўзни Навбаҳор қилишга уриниш ҳақида. Шу мавзу “Абдулла Орипов” фильмида ҳам кўрсатилибди (фильмга тақриз ҳам бор). Ғашимни келтирган нарсалардан бири - Абдулла Ориповни Абдулла Орипов деб, Шароф Рашидовни Шароф Рашидов деб, Шавкат Мирзиёевни Шавкат Мирзиёев деб беришгану, лекин “1987 йил воқеалари”да ўша вақт де-юре Ўзбекистон президенти ҳисобланган Рафиқ Нишоновни Рашид Эшоновичга, де-факто Ўзбекистон раҳбари ҳисобланган Иномжон Усмонхўжаевни эса Усмон Умархўжаевга айлантиришган. Наврўз ўрнига Навбаҳорни таклиф қилган идеология бўйича котиба эса Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалари”дан ижарага олинган - Клара Хаджаевна кўринишида (“Шоирнинг тўйи” (Эркин Аъзам)даги Мафкурахоним олинса, сатира бўлиб қоларди, ҳа). Тушунаман, бўлган воқеаларга асосланган асарларида тўқима умумлашма образлар ҳам бўлади. Масалан, “Чернобиль” сериалида бош қаҳрамонга ёрдамчилик қиладиган беларуслик олима - Ульяна Хомюк образи тўқима (шуни билганимда жуда хафа бўлганман). Сериал ижодкорлари унинг сиймосида Чернобиль оқибатларини бартараф этишда қатнашган барча олимларни кўрсатган. “Абдулла Орипов”да ҳам, масалан, Шотурсун Мирвалиев образи бор - у истеъдодларни кўролмайдиган зиёнлилар умумлашмаси бўлса керак. Лекин Нишонов ва Ко’нинг нимасини умумлаштирасан - ахир тарихда отнинг қашқасидек из қолдирган шахслар-ку улар?! Дейлик, Клара Хаджаевна “Отамдан қолган далалар”га ярашаверади, камига романда у район партия ташкилотининг учинчи (ҳай, мафкура бўйича) котиби, шунда ҳам умумлашма образ - Наврўз энди Навбаҳор бўлишини белгилайдиган республиканинг маълум бир раҳбари эмас. “Абдулла Орипов” фильми ҳам фақат бир шоир ҳақида эмас, балки ўша даврда “Ўзбекистон”, “Ўзбегим” деб шеър ёзган, масалан, Бобур ҳақида роман ёзиб, “қора рўйхат”га тушган ҳамма ижодкорлар ҳақидаги умумлашма фильм бўлганида эди, Нишоновнинг Эшонов, Ҳабибовнанинг Хаджаевна қилиб ўзгартирилишида бирор маъно бўларди. Ҳозирги ҳолида эса шу жойлари - шунчаки абсурд.
إظهار الكل...
navbahor-1.mp45.22 MB
Шуни эшитганмисиз? Ва амалда бирор жойда, ьирор марта қўлланганмикан? Билиб қўйган яхшида.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ❗️Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак. ▶️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Seminar_trening Institut maʼnaviyat va maʼrifat xonasida guruh murabbiylari (tyutorlar) uchun “Tyutorlarning talabalar bilan maʼnaviy-maʼrifiy, mafkuraviy va tarbiyaviy sohadagi faoliyatini chuqurlashtirish” mavzusida seminar-trening boʻlib oʻtdi. Seminarda institut yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimi boshligʻi Umirbek Toshniyozov, tyutorlar kengashi raisi Solijon Ibrohimov hamda guruh murabbiylari ishtirok etdilar.
ZOOM dasturi orqali oʻtkazilgan muloqot davomida Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti professori Ismoil Saifnazarov “Mahalla va oliy taʼlim muassasasi hamkorligini mustahkamlash omillari”, taniqli faylasuf olim Qiyomiddin Nazarov “Jadidchilik falsafasi va uni oʻrganishning zaruriyati” mavzularida maʼruzalar qildilar.
Shuningdek, seminarda Iqtisodiyot fakulteti 3-bosqich talabasi Parizoda Qayumova tomonidan Oʻzbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzoning “Jadidlar” sheʼri yod oʻqildi. QarMII axborot xizmati ✍️
إظهار الكل...
Бугун тьюторлар учун ўқув семинари ташкил этдик. ZOOM орқали бошқа институтлар хам киришди. Вазирлик қошидаги Жамоатчилик Кенгаши раиси профессор Исмоил Соифназаров, Ўзбекистон Файласуфлар жамияти раиси профессор Қиёмиддин Назаров домлалар мавзу бўйича чиқиш қилдилар.
إظهار الكل...
Фикр қилинг, тафаккур қилинг.
إظهار الكل...
ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ ҲАҚИҚАТЛАРИДАН * * * Яқинда мен бир йигитчани ўзимча рағбатлантирган бўлиб, “Одам ёшликда кўп нарсани ўқишга, билишга уринмоғи керак”, десам, у “Йўқ, домла, одам фақат нақд фойда чиқадиган нарсага вақт сарфлаши лозим”, деди. Мен бу гапни эшитиб жимиб қолдим. Демак, китоб ўқишдан ҳеч фойда йўқ, китобсиз ҳам яхши яшаш мумкин, деб ўйлайдиган ва шунга қатъиян ишонадиган авлод шаклланаётир!.. * * * Ўзбек зиёлиларига хос бир хусусият бор: ҳақ сўз учун жазо берилмаслигига аниқ ишонч ҳосил қилмагунча аксари ҳақиқатдан сўз очмайди... * * * Қўрқувнинг занжирлари кўп. Ҳақсизлик ва зулмдан қўрқув, амал ва амалдордан қўрқув, жаллод ва жосусдан қўрқув, ҳокимият ва ўлимдан қўрқув – шунга ўхшаш юзлаб қўрқув кишанларидан озод бўлмаган халқнинг қисмати аянчлидир. Бундай халққа “Қўрқманг!” дейиш қўрқувга ундаш билан баробар. * * * Улуғ одам беомон руҳий заҳмат, тушкунлик ва некбинлик машаққатлари ичидан ёлғизлик маррасига кўтарилади. Ҳамма нарса пул билан ўлчанадиган, мансаб, виждон ва эътиқод манфаату обрўга сотиладиган, муомала-муносабат самимияти емирилган жамият кишилари даврасида виждони уйғоқ инсон янада ёлғиздир. * * * Адабиёт ҳеч қачон ҳеч бир халқ қорнини тўйдириб, уст-бошини бут қилмаган, қилолмайди ҳам. Адабиётсиз яшаш мумкин, бадиий китоб ўқимаса ҳам кун ўтаверади. Аммо бу – кун эмас, зулмат бўлади! Руҳ ва кўнгил зулмати, ақл ва тафаккур қоронғилиги! Бошқа номлари ҳам бор унинг: ғафлат, жаҳолат, авомлик! Дид, савия ва идрокни адабиёт тарбияламаса, нима тарбиялайди?!
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.