cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ҲАЁТ ЧАШМАСИ

НАРГИЗА ҲАЙДАРОВА Эркин ижодкор. Шеърият бир гулзор тангри у томон, Солиб қўйган экан бормоққа йўлим. Шунчаки яшамоқ инсонга ҳосмас. Шунчаки ёзмоқлик шоирга ўлим.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
239
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-97 أيام
-2330 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
💥БУГУН 13➖ИЮНЬ ПАЙШАНБА  КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 🍬💐💜 Ҳидлайдиган ифорингиз 〰️ Жаннатники, Суянадиган деворингиз 〰️ Каъбаники〰️🕋 Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,💐 Кўнгилдан қилган барча дуоларингиз қабул бўлсин!🕊 Аллоҳ сизни шу даражада севсинки, илк сўзи: «Бандам, сендан розиман» бўлсин! 🌺 Кунингиз хайрли, барокатли, фойдали ва манфаатли ўтсин!!
210Loading...
02

10Loading...
03
Болалари оч қолган ота ва тиланчи Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди. Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди. Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман. Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди. Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради. Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди. Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди. Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди. Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди. Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди.
411Loading...
04
Осмон гумбурлади чақнади чақмоқ, Қоп-қора пардани тортиб юзига. Ҳаммаси ажойиб кўрина бошлар, Чекка бир қишлоқнинг шоир қизига. Табиат ғалати, бу юртда бир зум, Кўк юзи кўкариб ёғади ёмғир. Сўнг қуёш чарақлаб турган паллада, Шамоллар эсади айланиб ғир-ғир. Питерда дунё ҳам ўзгача экан, Ҳар миллат вакилин кўрдим бу юртда. Либослар турфа хил, ким очиқ сочиқ, Яна ким эгинига илвоган,, Куртка". Ёмғир аямайди бир лаҳза тўхтар, Инжиқ табиатнинг инжиқ ҳавоси. Бу юртда денгизлар тўлиб тошади, Узоқдан келади қушлар навоси. Осмон гумбурлади, қоп-қора булут, Бошимга соясин турибди ташлаб. Табиати инжиқ, гўзал шаҳарда, Бир шоир кетолмас, юрагин ғашлаб. Наргиза Хайдарова Санкт Петербург
532Loading...
05
ГНОХЛАРИМ КЕТСА ТУКИЛИБ ✍НАРГИЗА ХАЙДАРОВА 🎤АЗИЗА УМАРХОН
581Loading...
06
Media files
10Loading...
07
Она.. Она танидирдаги иссиқ чўқларни, Юрагимга қўйгансан жойлаб. Ўн уч ёшдан тебратдим қалам, Кун-у тунлар қофия ўйлаб. Она илҳом чашмасини кўзимда, Кўрганмидинг туғулган оним. Томиримда селдек оқади, Сўзлар билан қоришган қоним. Она оппоқ сутинг билан кирганми? Лабларимни куйдириб сўзлар. Юрагимни ёққанча ҳануз, Оқ қоғозга термулар кўзлар. Она ҳар қадамдан изладим илинж, Ҳар гиёҳдан сўзлар қидирдим. Япроқларнинг юзига қўнган, Шабнамлардан сўзлар сидирдим. Она юрагимга бир чўқ солгансан, Қирқ ёшдан ўтдим, ёнаман. Тўрт қатор шеър ёзмаган куним, Мен ўзимдан ўзим тонаман. Наргиза Ҳайдарова. Санкт Петербург.
1051Loading...
08
🔥Бунча яхшисиз Она... Сўзларингиз ширин бол, Нурингиздан қуёш лол, Фариштасиз эҳтимол, Бунча яхшисиз Она... Ифорингиз гул райҳон, Юрагингиз кенг сайҳон, Сизсиз боғларим пайҳон, Бунча яхшисиз Она... Сизла гўзал ҳар дамим, Ёнимдасиз йўқ ғамим, Чиройлигимсиз маним, Бунча яхшисиз Она... Бедорсиз беморимда, Дилдошсиз дилзоримда, Малҳамсиз озоримда, Бунча яхшисиз Она... Тиззангизга қўйсам бош, Ўз-ўзидан чиқар ёш, Қайдан шунча сабр-дош, Бунча яхшисиз Она... Миннатсизим, ҳимматим, Бошимдаги чимматим, Баҳоси йўқ қимматим, Бунча яхшисиз Она... Сўзларингиз ширин бол, Нурингиздан қуёш лол, Фариштасиз эҳтимол, Бунча яхшисиз Она... 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
1041Loading...
09

10
Япроқ каби титраб турганча, Кафтда турар митти бу жоним, Ортимдан тош отиб ўлгунча, Мендан нима истайсиз ғаним. Бор бўлсам гар кўролмадингиз, Ташна бўлиб ичдингиз қоним. Йўқ бўлса гар беролмадингиз, Яна нелар истайсиз ғаним. Яқин бўлиб тавоғим ялаб, Суғурмоқчи бўлдингиз жоним. Сўнг шунчаки ҳолимни сўраб, Кулдингиз-а устимдан ғаним. Лабларимдан тўкилса сўзим, Дудуқланиб сўзлаган оним. Бир нуқтага термулди кўзим, Мендан нима истайсиз ғаним. Мол мулкимни талашиб итдек, Бўлишдингиз ваҳший ҳайвоним. Лаҳанг ютган, баҳайбат китдек, Ютдингиз-а бахтимни ғаним. Гул эдимку япроғим силаб, Бўлдингиз-ку тиғли тиконим. Ғурбатларга бошимни ўраб, Синдирмоқчи бўлдингиз ғаним. Иғво қилиб, туҳмат тошига, Кўмдингиз-ку шўхлигим маним. Сўнг устимдан тупроқлар сепиб, Ўлдирмоқчи бўлдингиз ғаним. Кўйлак бичолмайсиз соямдан, Озорлардан титрайди таним. Кетсам хурсандмисиз оламдан Мендан нима истайсиз ғаним. Наргиза Ҳайдарова
831Loading...
11
Жалолиддин Румий бир куни уйга келиб, ўғлини маҳзун ҳолда кўради ва ундан бунинг сабабини сўрайди. Ўғли: – Ҳеч… – дея жавоб қайтаради. Жалолиддин Румий ташқарига чиқиб, осиғлиқ турган бўрининг терисини ёпиб, ичкарига киради. Қўлини кўтарганича, бўридек увиллайди. Отасининг ҳолини кўрган ўғил кулиб юборади. Шунда Жалолиддин Румий бундай дейди: – Ўғлим дунёдаги дардлар ҳам шунга ўхшайди. Аслида бўри қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен унинг териси остида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Худди шундай барча дардлар ортида ҳам Раббинг борлигини билгин ва асло маҳзун бўлмагин...
752Loading...
12
Ота-онанг тўрида ўтирса давлат экан, Ака-уканг ёнингда тургани савлат экан. Бегонанинг бир коса оши-ҳам миннат экан, Бор бўлингингиз доимо қариндош қондошларим, Омон бўлинг элимда мусулмон диндошларим. Уканг турса бел боғлаб, тўйларингда эшикда, Боланг бўзлаб йиғламас синглинг келса бешикда, Опанг бўлса мой оқар,сув ичсанг ҳам қошиқда Юрагимдан ўсган гул қариндош қариндошларим, Омон бўлинг элимда мусулмон диндошларим. Сингилларинг бағридан ўсиб турган лолалар, Ҳовлинг тўла яйрашар яланг оёқ болалар. Отанг бўлса қалбингда асло бўлмас нолалар, Омон бўлинг ҳамиша қариндош қондошларим, Шу ватанда бор бўлинг мусулмон диндошларим. Аканг тутса елкасин келмас ғамлар тикилиб, Онанг бўлса эшигинг қолмас тунда беркилиб. Яқинларинг бор бўлса яшайсанда керилиб, Омон бўлинг ҳамиша қариндош қондошларим, Шу элимда соғ бўлинг мусулмон диндошларим. Дўстинг бўлса беркилмас оқибатнинг йўллари, Дўсти борнинг кўкларга етар экан қўллари. Опа-синглиси борлар бойдир бўлмас пуллари, Омон бўлинг доимо қариндош қондошларим, Қўлингиздан тутайин мусулмон диндошларим. Наргиза Ҳайдарова
1083Loading...
13
ЖУМА айёми Муборак Toза тилакларга бешикдур дунё, Очсангиз Жаннатга эшикдур дунё, Тилагим ҳаётда ҳеч қилманг хатo. Сизни паноҳида асрасин Худо! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
723Loading...
14
Media files
16010Loading...
15
Media files
1163Loading...
16
Media files
674Loading...
17
Ассалому алайкум азизларим! Муборак жума яна қаршимизда, саййидул айём билан! У жумадан бу жумага бир хатлаб етгандекмиз, вақтнинг шитоби тез. Яқинларингизни ширин гаплар билан сийлаб қолинг, кулиб, жилмайиб, ярашган пайтида табассумлар қилганингиз яхши. Ота-онангиз борида йўқлаганингиз, жигарлар борида силаи раҳмлар қилганингиз яхши Унутилганларни эслаганингиз, кутганларнинг қошига борганингиз яхши. Хайрли ишларга шошилмоқ, яхшилар карвонига қўшилмоқ яхши. Кун бир тутам, ҳафталар бир жумъада- жам, ойлар ўрин алмашишга уста, йиллар ўтиб кетар гўёки бир нафасда... Вақтни ва ҳозир кўриб турган одамларингизни, яқинларни ғанимат билинг, Жума муборак деб табриклаб қўйинг!
1044Loading...
18
**** Кўрлар ҳассаси қўлда, Чўлоқ босолмас қадам, Лекин билинг дўстларим, У ҳам биздек одам... Балки Аллоҳ синашга, Кам қилгандир қўлини. Соғлар эса атайлаб, Тўсишмоқда йўлини. Соқовнинг тили бармоқ, Кар эшитмас нолангни. Мажруҳларга ёрдам бер, Асрай десанг болангни. Қўли йўққа бўлгин қўл, Гадони дема гадо. Кулсанг агар устидан, Бир кун жазолар Худо. Бой боласи бошқача, Ташлар экан қадамлар. Етимларни тепкилаб, Яшаяпти одамлар. Дилим оғриди ёмон, Дўстларим бўлинг омон. Инсон кўнглин синдириб Кетаяпмиз қай томон. Бир куни қаро ер тортар, Ёш-у қари баримиз. Чин дунёда не бўлар, Айтинг дўстлар ҳолимиз. Наргиза Ҳайдарова
942Loading...
19
Media files
931Loading...
20
Бу йўллар Бу йўллар менга таниш жуда ҳам, Таниш кўчалардан босаман қадам. Бу йўллар мен учун қадрли аммо, Бу йўллардан ўтган эх қанча одам. Бу йўллардан ўтган шох ҳам годо ҳам, Қадрли мен учун хатто тошлари. Бу йўлларда тўкилган неча инсонни, Соғинч у ўкинчдан аччиқ ёшлари. Бу йўллар хеч кимга қилмаган вафо, Боши берк кўчага кирамиз гохо. Бу йўллар ўнг у сўл томон бошлайди, Мен ўша йўллардан ўтяман танҳо. Ва бир кун бу йўллар бўлади охир, Манзилим сари етарман шояд. Танги хузурга борганимда хеч, Бу йўллар қилмасин мендан шикоят. Бу йўллар менинг умр йўлларим, Гоҳида йиқилдим гохида кулдим. Тақдирнинг йўллари чигал ва узоқ, Мен ҳаёт мазмунин шу йўлда билдим... Наргиза Ҳайдарова Наманган
1063Loading...
21
Одамлар дунёдан ўтиб кетяпти, Ижодкор асари қолар дунёда. Яхши шоир бўлиб яшамоқ мушкул, Яхши инсон бўлиш ундан зиёда. Одамлар дунёдан ўтиб кетмоқда, Эртага борманми йўқми билмадим. Биздан шеър қолади ёруғ дунёда, Шеър ёзиб бирорта унвон олмадим. Одамлар дунёдан ўтиб кетмоқда, Айтилган қўшиқлар эскирар бир кун, Шеър қолур колади китоб дунёда, Бир кун ёнса ҳамки бўлганча тутун. Одамлар дунёдан ўтиб кетмоқда, Жим келиб жим кетса бўлмас шоира Шундай шеър ёзинки тарихда қолиб Асрлар ўтса ҳам бўлсин мушоира. Наргиза Ҳайдарова
5885Loading...
22
📝ОРАГА ДЕВОР ТУШМАСИН... Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир-оқибат ҳовлининг қарама-қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди. Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди: – Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар, –деди. – Ҳа, албатта! Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор, – деди омборхонасига ишора қилиб. – Сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг. Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради: – Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми? – Раҳмат, ҳамма нарса етарли, – жавоб берди уста. Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди. – Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! – деди ғазаб билан устага қараб. Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага "Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг", деб таклиф қилди ака. У эса: – Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
2204Loading...
23
Media files
1473Loading...
24
Media files
1786Loading...
25
Media files
1703Loading...
26
Мен ҳам аёл бўлиб меҳр кўришни истайман 🥲 НАРГИЗА АБДУЛЛАЕВАНИ ИЗТИРОБЛИ СЎЗЛАРИ.
1614Loading...
27
Дугонажоним, "АЛЛОХ" берган қобилятингизга, "қойил"," тасанно".
10Loading...
28
Севги Севги асли ўзи нимасан, Борми сенинг асли маконинг. Гул деб тутган эдим қўлимга, Санчилдику аччиқ тиконинг. Севи сени ёшинг нечида, Сени хеч ким туғиб боқмаган. Лекин сен деб бечора ошиқ Тунлар узун байтлар ёдлаган. Севги асли ўзи нимасан, Асалмисан ёки сен захар. Тунда хижрон ўтида ёниб, Соғинчлардан уйғондим саҳар. Севги асли ўзи нимасан, Ватанмисан ёки боламми? Мен севаман хаммадан кучли. Яратган у, ота-онамни. Севги асли борми мозоринг, Сен ўлсанг гар қайга кўмаман. Сотай десам йўқдир бозоринг, Тақдиримга мажбур кўнаман. Севги асли ўзи нимасан Фариштами ёки малакми. Шунинг учун ошиқ юраклар, Севги учун жони халакми. Майли нима бўлсан розиман, Сен ватансан сен менинг онам. Юракдаги ёлғон мухаббат, Кетиб бўлган бўлиб бегонам. Наргиза Ҳайдарова Наманган вилояти Учқўрғон тумани
1553Loading...
29
ҲAЁТ ҲAҚИҚAТИ Бу суратларга бир қарашда сиз кучук, мушук ва қуённи кўришингиз мумкин. Лекин уларнинг ҳар бирини катталаштириб - яқиндан кўрсангиз, фотографнинг маҳоратига қойил қолмай илож йўқ. Ҳаётда ҳам шундай. Инсонларнинг турмушига яқиндан назар ташламасдан, уларнинг аслида ким эканлигини англолмайсиз. Хулоса қилишга шошилманг! 💖 💖
1547Loading...
30
Хиёнат Ҳеч хам юришмас иши, Ишлайди ёз-у қиши. Бузулади турмуши, Эркак қилар хиёнат. Оҳи етмас Худога, Лойиқ оғир жаззога. Сабаб бўлар низога, Эркак қилса хиёнат Аёл қалбин ўлдирар, Тақдирга ҳам кўндирар. Фарзандлари мўлтирар, Эркак қилса хиёнат. Кунлар ўтар,тун ўтар, Хижрон дилга ўқ отар. Саротонда совқатар, Эркак қилса хиёнат. Болаларин боқолмас, Йўлларини тополмас. Гунох бўлар туганмас, Эркак қилса хиёнат. Юришмайди ҳеч иши, Оғир жуда қилмиши. Қора доғдир ўтмиши, Эркак қилса ҳиёнат. Оллохим хар эркакни хиёнат кўчасига киришдан оиласини ташлаб кетишдан узинг асра токи хиёнат дастидан фарзандлар етим бўлмасин Наргиза Хайдаврова.
1364Loading...
31
🍂🍂🍂 СЕНСИЗЛИКДА... ✍МАҲМУДЖОН СОЛИЕВ 🎤ГУЛНОРА ҚАҲҲОРОВА. 🍂🍂🍂
1122Loading...
32
Мукофот Ҳакимжоннинг аёли вафот этди. Тўртта боласи етим қолди. Каттаси эндигина олти ёшга тўлган, қолганларининг орасида бир ёшдан фарқ бор эди. Эсини таниб улгурмаган гўдаклар нима бўлганини тузук-қуруқ англамас, азага келган одам борки, етимларнинг эндиги тақдиридан сўзларди... Эркинойнинг ўн уч йил яшаган турмушини ташлаб қишлоққа қайтиб келганига ҳам бир йилча бўлиб қолди. Ундан, бундан совчи чиқди, кўнгли чопмади. Ҳакимжондан совчи чиққанда эса, сира ўйламай рози бўлди. —Тўртта гўдак бола билан қийналиб қоласан, —деди онаси. —Шу фарзандлари учун танладим, менга эр керак бўлса, ўз турмушимни бузмасдим, шу бола деб ажрашдим,-деди у қатъий. Йиллар йилларни қувиб ўтди. Эркиной болаларни оқ ювиб, оқ таради. Фарзандлари ҳам оқибатли бўлди. Улғайиб, топармон, тутармон бўлдилар. Ота-онасига Умра сафарига йўлланма олиб берди ўғиллари. Қизлари сарполар кийдириб кузатиб қолди. Эркиной опа Каъбани тавоф қилиб юраркан бир аробий киши сира ортидан қолмаётганини, унга ҳайрат билан тикилиб, ўз тилида нималардир сўзлаётганини сезиб қолди, турмуш ўртоғининг қулоғига —Дадаси, анави киши сира ортимдан қолмаяпди, қўрқяпман,-деди. Шунда Ҳакимжон аробийга ўзбекчалаб мурожаат қилди, —Сенга нима керак? Аробий ҳаяжонланиб нималардир дер, уни қўйиб юбормас, Ҳакимжон унинг бирорта гапига тушунмас, нима қилишини билмас, атрофни одамлар ўраб ола бошларди. Охири таржимон топиб келдилар. Арабийнинг гапларига ажабланган таржимон унинг саволини зўрға етказди — Бу аёл ким? Бу қандай аёл? Мен унинг олдида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўряпман! Эркиной йиғлаб юборди. —Мен оддий ўзбек аёлиман, хатто ўзим фарзанд кўрмаганман, аммо эримнинг тўртта боласини ўз боламдек катта қилдим. Шу муқаддас даргоҳга ҳам боқиб катта қилган болаларим жўнатди. Шунда аробий ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан " Ким етимнинг бошини силаса, мен у билан жаннатда кўшни бўламан, охиратда эса  шундай ёнма- ён тураман дея иккита бармоғини жуфтлаштириб кўрсатган  хадисининг хаётда гувохи бўлдим",— деб юм-юм йиғлаб юборди.... Феруза Салходжаева 𝑩𝒊𝒛𝒅𝒂𝒏 𝒖𝒛𝒐𝒒𝒍𝒂𝒔𝒉𝒎𝒂𝒏𝒈🌸🌼🌺 𝐀𝐲𝐨𝐥𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐠𝐚 𝐚'𝐳𝐨 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠👇   @ozbkelinlari ┅অঠই 🌸 ইঠঅ┅ 👑  КЕЛИНЛАРИМ 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAFlkQXLhb8hKlOOmBg Каналмизга СИЗ ҳам киринг 👆🎁
3039Loading...
33
Калбга якин кушик👍 Айни хакикатни куйлабди👆 Каналимиздан узоклашменг 👇👇👇 https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
59011Loading...
34
Media files
1763Loading...
35
Онам бор... Дард чексам сезмайди онамдан ўзга, Чин дўст тополмадим, отамдан ўзга. Бошимни силайди ўтса ҳам ёшим, Онам тирик экан сўнмас қуёшим. Болам бетоб бўлса чопиб келади, Йўқ ердан бор қилиб топиб келади. Ғамлар эшигини ёпиб келади, Онам бор тоғдайин менинг бардошим. Кўзимга термулиб умри ўтмоқда, Ҳаёт оқар сувдек оқиб кетмоқда. Билмам мени яна нелар кутмоқда, Онам бор тоғдайин менинг бардошим. Онаман дардларим тинглайди онам, Гохида ранжитар эркатой болам. Кўзимга тор бўлса бу кўҳна олам, Онам бор тоғдайин менинг бардошим. Наргиза Хайдарова
1844Loading...
36
https://youtu.be/y-Gw3UZWUAQ?si=l5DbvDRdFHkhoqxU
2156Loading...
37
Бировнинг гўрига кирмайди биров, Бировнинг гуноҳин ололмас ўзга, Кимлардир ғийбатим қилиб ортимдан, Чўп тиқиб олишмоқ бўлади кўзга. Ҳар кимнинг лойининг тупроғи ўзга, Турли ҳил ўлчамда тикилар кафан Тана ҳам кираркан шу лаҳза сўзга, Энг сўнги манзил бу абадий ватан. Бировнинг гўрига кирмайди биров, Турфа қисмат битилган пешонасига. Жони узилдими, бир дам сиғмайди, Бойлар ҳам тиллоли кошонасига. Бировнинг гўрига кирмайди биров, Ҳар ким ўзи учун беради жавоб, Шу кунни қадрига етиб дўстларим, Қилайлик тириклик чоғида савоб. Наргиза Ҳайдарова
1483Loading...
38
Ёлғизликда яшаган аёл. Оппоқ қордек, юрагида доғ, Дили йиғлар лекин кўнгли чоғ. Қўлидаги гўдаги йиғлоқ, Ёлғиз қолган аёл йиғлайди, Унинг дардин кимса билмайди. Юрагида улкан ҳарсангтош, Тунлар унга қўйиб ётар бош. Ҳеч ким бўлмас даридига дардош, Ёлғиз қолган аёл йиғлайди, Ҳаёт унинг бағрин тиғлайди. Ёлғиз ўтар умр йўлида, Тиканаклар ўнг-у сўлида. Увол бўлган эркак қўлида, Ёлғиз қолган аёл йиғлайди. Дардларини ҳеч ким билмайди. Наргиза Ҳайдарова
1662Loading...
39
Юрагимда ҳасратли бир оҳ, Айтинг менда не эди гуноҳ. Чин севгимга ким бўлар гувоҳ. Кечиб кетсангиз ҳам севаман. Барчасига юмайлик кўзни, Висолга чорлайлик ўзни. Севаман деб айтайлик сўзни, Кечиб кетсангиз ҳам севаман. Севгидан айланди бошим, Тонг отгунча тўкилди ёшим. Висол борми айтинг қуёшим, Кечиб кетсангиз ҳам севаман. Аҳмадалиев Фаррух. Андижон вилояти Пайтуғ шаҳри
1714Loading...
40
Қувончларга беринг зеб, Тилингизда хуш калом, Ким ўқишга, ким иш деб, Турганларга АССАЛОМ. Кезар дала даштини, Туширмасдан шаштини, Кексаликни гаштини, Сурганларга АССАЛОМ. Бошга қўниб бахти қуш, Кўнгли доим бўлиб хуш, Ёр билан ширин турмуш, Қурганларга АССАЛОМ. Эритади мехри тошни, Ширин сўзи бўлмас тамом, Кўрдим демай етмиш ёшни, Урганларга АССАЛОМ. Инсоф сўраб бе орларга, Ширин сўзли хуморларга, Шифо истаб беморларга, Юргарларга АССАЛОМ. Наволардан янграр кўз, Чекинади зулмат, шом, Сахар чорлаб тонга юз, Бурганларга АССАЛОМ. Каналга обуна бўлинг ⤵️ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 💁‍♀@Dugonalar_kanaIi
2478Loading...
💥БУГУН 13➖ИЮНЬ ПАЙШАНБА  КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 🍬💐💜 Ҳидлайдиган ифорингиз 〰️ Жаннатники, Суянадиган деворингиз 〰️ Каъбаники〰️🕋 Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,💐 Кўнгилдан қилган барча дуоларингиз қабул бўлсин!🕊 Аллоҳ сизни шу даражада севсинки, илк сўзи: «Бандам, сендан розиман» бўлсин! 🌺 Кунингиз хайрли, барокатли, фойдали ва манфаатли ўтсин!!
إظهار الكل...

Bekalar Uchun Xikoyalar

✍️ ENG SARA VA XAYOTIY HIKOYALAR Reklama uchun👇 @xayotimsizkooo

Болалари оч қолган ота ва тиланчи Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди. Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди. Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман. Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди. Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради. Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди. Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди. Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди. Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди. Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Осмон гумбурлади чақнади чақмоқ, Қоп-қора пардани тортиб юзига. Ҳаммаси ажойиб кўрина бошлар, Чекка бир қишлоқнинг шоир қизига. Табиат ғалати, бу юртда бир зум, Кўк юзи кўкариб ёғади ёмғир. Сўнг қуёш чарақлаб турган паллада, Шамоллар эсади айланиб ғир-ғир. Питерда дунё ҳам ўзгача экан, Ҳар миллат вакилин кўрдим бу юртда. Либослар турфа хил, ким очиқ сочиқ, Яна ким эгинига илвоган,, Куртка". Ёмғир аямайди бир лаҳза тўхтар, Инжиқ табиатнинг инжиқ ҳавоси. Бу юртда денгизлар тўлиб тошади, Узоқдан келади қушлар навоси. Осмон гумбурлади, қоп-қора булут, Бошимга соясин турибди ташлаб. Табиати инжиқ, гўзал шаҳарда, Бир шоир кетолмас, юрагин ғашлаб. Наргиза Хайдарова Санкт Петербург
إظهار الكل...
👏 3 2🥰 1
ГНОХЛАРИМ КЕТСА ТУКИЛИБ ✍НАРГИЗА ХАЙДАРОВА 🎤АЗИЗА УМАРХОН
إظهار الكل...
2_5422556619638591418.m4a3.56 MB
1
00:01
Video unavailableShow in Telegram
animation.mp40.32 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Она.. Она танидирдаги иссиқ чўқларни, Юрагимга қўйгансан жойлаб. Ўн уч ёшдан тебратдим қалам, Кун-у тунлар қофия ўйлаб. Она илҳом чашмасини кўзимда, Кўрганмидинг туғулган оним. Томиримда селдек оқади, Сўзлар билан қоришган қоним. Она оппоқ сутинг билан кирганми? Лабларимни куйдириб сўзлар. Юрагимни ёққанча ҳануз, Оқ қоғозга термулар кўзлар. Она ҳар қадамдан изладим илинж, Ҳар гиёҳдан сўзлар қидирдим. Япроқларнинг юзига қўнган, Шабнамлардан сўзлар сидирдим. Она юрагимга бир чўқ солгансан, Қирқ ёшдан ўтдим, ёнаман. Тўрт қатор шеър ёзмаган куним, Мен ўзимдан ўзим тонаман. Наргиза Ҳайдарова. Санкт Петербург.
إظهار الكل...
👏 4👎 2🥰 2🏆 1
🔥Бунча яхшисиз Она... Сўзларингиз ширин бол, Нурингиздан қуёш лол, Фариштасиз эҳтимол, Бунча яхшисиз Она... Ифорингиз гул райҳон, Юрагингиз кенг сайҳон, Сизсиз боғларим пайҳон, Бунча яхшисиз Она... Сизла гўзал ҳар дамим, Ёнимдасиз йўқ ғамим, Чиройлигимсиз маним, Бунча яхшисиз Она... Бедорсиз беморимда, Дилдошсиз дилзоримда, Малҳамсиз озоримда, Бунча яхшисиз Она... Тиззангизга қўйсам бош, Ўз-ўзидан чиқар ёш, Қайдан шунча сабр-дош, Бунча яхшисиз Она... Миннатсизим, ҳимматим, Бошимдаги чимматим, Баҳоси йўқ қимматим, Бунча яхшисиз Она... Сўзларингиз ширин бол, Нурингиздан қуёш лол, Фариштасиз эҳтимол, Бунча яхшисиз Она... 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
إظهار الكل...
🥰 1

4🏆 1