cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ҲАЁТ ЧАШМАСИ

НАРГИЗА ҲАЙДАРОВА Эркин ижодкор. Шеърият бир гулзор тангри у томон, Солиб қўйган экан бормоққа йўлим. Шунчаки яшамоқ инсонга ҳосмас. Шунчаки ёзмоқлик шоирга ўлим.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
260
المشتركون
-124 ساعات
-77 أيام
-3130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

DOʻSTLARIMGA 💦💦💦💦💦💦💦💦 ✍✍NARGIZA HAYDAROVA 💦💦💦💦💦💦 🎤🎤 ZULFIYA
إظهار الكل...
Гуноҳларим кетса тўкилиб, Бир амалим Худога ёқса. Сўнгги манзил томонга борсам, Наҳот, таним илонлар чақса. Тилим қурғур узун эди-да, Оғритдими кимнидир дилин. Ғийбатчини қора ер ичра, Чақар эмиш илонлар тилин. Зинокорни жазоси оғир, Биров ҳақин еганга қийин. Тарозидан урмагин, дўстим, Ўғирлама ҳатто бир тийин. Кўз гапирар, қош ҳам сўзлармиш, Оёқ босган қадамим айтар. Қиёматнинг сўроғи оғир, Пок танани пок ҳолда қайтар! Гуноҳларим кўпдир, қўрқаман, Гоҳ саждага эгмадим бошим. Илинмадим етим есирга, Егин дея, бир коса ошим. Ишим кўп деб баҳона қилиб, Бенамозлар сафига бўлдим. Аллоҳ берган омонат жонни, Гоҳ оғритдим, гоҳ кесиб тилдим. Фақат бир ҳол ўйлантиради, Қилкўприкка келса навбатим. Оловида дўзах, ёнишга, Етармикан, айтинг, тоқатим. Елкамдаги икки фаришта, Ҳисобласа гуноҳ-савобим. Амалларим қилиб саришта, Охиратда қандай жавобим?! Вақти келиб бир куни ўлсам, Танам музлаб чиққанда жоним, Оқ либосга ўраб-чирмашиб, Лаҳад ичра қўйишар таним. Кўзларимга тўлса тупроқ-қум, Сўнгги тупроқ сепганда болам. Дод десам ҳам чиқмас овозим, Қабул қилар мени чин олам. Сўроқ-савол бошланган дамда, Не дейишим қолсам билмайин. Мен ишладим, бола боқдим деб, Тўкмасайдим кўз ёш тинмайин. Аллоҳ, ўзинг кечир гуноҳим, Ва саждада этгин бошимни. Барчасини  қиламан эҳсон, Косадаги сузган ошимни. Кам гапириб, кам-кам  кияман, Олд-орқамга қўяман қараб. Етим-есир кўрсам, ҳол сўраб, Бир корига қоларман яраб. Намоз ўқиб, дуолар қилиб, Не сўрасам сендан тилайман. Жаннатдаги кошона уйим, Нархин савоб билан тўлайман. Наргиза Ҳайдарова
إظهار الكل...
👎 1👏 1🙏 1
01:00
Video unavailableShow in Telegram
00:23
Video unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
#Хайрли_тонг Янги кун, янги имкон муборак дўстлар! Аслида бугун ҳам кечаги кун каби сонияларгача бир хил кун тақдим этилди. Аммо худди кечагидай яшаманг. Шодлик, табассум ва муҳаббатга тўлдиринг. Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹 ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞
إظهار الكل...
🥰 1
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алейкум, гўзалликни севгучиларга!
إظهار الكل...
УЗОҚДАН СОҒИНИБ      Ям-яшил боғлардан       ифоринг излаб,           Меҳринг чашмасидан              қонмоқни кўзлаб,                Айрилиқ доғида                  ҳижронлар бўзлаб,                    Узоқдан соғиниб                       севаман                          сени... Гоҳида кўзимга     келмайди уйқу,       Хаёлим паришон,         бермайди тутқу,          Сени  эслаганда            жўшар бу туйғу,              Узоқдан соғиниб                 севаман                   сени... Сен билан ўтказган     дамларни қўмсаб,       Ширин хотираларни        мангуга истаб,           Бевафо дунёга охир,             қўл силтаб,                 Узоқдан соғиниб                   севаман                      сени... Юракнинг ҳукмига     қарши чиқолмам,       Қалб изтиробларин         ичга ютолмам,           Бемору беҳолман,            дардим айтолмам,              Узоқдан соғиниб                  севаман                     сени..                   🖊 РАЪНО АЛИЕВА                          
إظهار الكل...
15 май — Халқаро оила куни Жамиятнинг таянч устуни, Бу даргоҳни муқаддас билинг. Ёмонликдан авайлаб уни, Оилангиз эҳтиёт қилинг! Ёмон сўзу ёмон қиёдан, Хиёнату, фахш, зинодан, Ичкиликлар, кайфу сафодан, Оилангиз эҳтиёт қилинг! Болангизга беринг тарбия, Имкон бўлса, қилинг хайрия, Улғайишсин шу юрт, шу халқ дея, Оилангиз эҳтиёт қилинг! Илм олсин, ўқисин китоб, Масжид сари айласин шитоб, Пайғамбарлар қилади хитоб: Оилангиз эҳтиёт қилинг! ©️ Вафо Мўмин
إظهار الكل...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатух!, Ҳайрли тонг! Барчангизга янги кун муборак!
إظهار الكل...