cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Расмий хабарлар I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
30 809
المشتركون
-924 ساعات
-1187 أيام
-56630 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
⚠️Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига! ❌ Аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ер ости магистраль алоқа кабеллари давлат муҳофазасига олинган. Уларнинг ҳар икки томондан 2 метр қисми ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудларда рухсатсиз барча турдаги ер қазиш-кўмиш ва турли шаклдаги қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади! 🗣 Агар алоқа кабели ўтган ҳудудларда ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, 📞 1133 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади. 🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
1 2679Loading...
02
❗️Ижтимоий тармоқларда Қўқонда номаълум эркак ёш болани машинасининг юкхонасига солиб қўйгани ҳақидаги хабар юзасидан Болалар омбудсмани ахборот хизмати расмий муносабат берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳрида яшовчи М.А. (эркак киши) ўйнаб юрган, 2018 йилда туғилган Ж.М. (ўғил бола) ни яшаш хонадони девори ва ойнасига тош отган деб шубҳа қилиб, гўёки болани шу тарзда жазолаш мақсадида қасддан, зўрлик ишлатиб, болани қаршилигига қарамасдан ўзига тегишли «Нехиа 2» русумли автомашинасининг юкхонасида (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда) ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиб, ҳаракатланган. Шу вақтда вояга етмаган Ж.М. ни онаси В.Т. томонидан автомашина тўхтатилиб, унинг юкхонасидан бола чиқариб олинган. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2 5344Loading...
03
❗️Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди. 🖊Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди. ✅Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда. ✅Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 58823Loading...
04
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
3 9045Loading...
05
🇲🇾 🇺🇿Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Кўксаройда тантанали кутиб олинди Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 7574Loading...
06
❗️Қўқонда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 2735Loading...
07
Саида Мирзиёева: «Умид қиламанки, ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат ҳақида фильмларимиз кўпаяди» «Кеча Президентимиз бошчилигида миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этдик. Тадбирдан сўнг Миллий эстрада санъати институти ҳамда Кино саройига ташриф уюштирилди. Давлат раҳбари ватанимиз тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистонимиз, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган фильмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидладилар. Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай фильмлар экран юзини кўради», — деб ёзади Президент ёрдамчиси. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4 32715Loading...
08
📈 Жорий йилнинг январь-апрель ойлари якуни бўйича ХМИ/ХҲМТ маблағларини ўзлаштириш 832,5 млн.долларни ташкил қилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди. ⏺ 7 та лойиҳа бўйича 1,37 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди ва 1,0 млрд долларлик 6 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди. ⏺32 та лойиҳа бўйича 257 млн долларлик 71 та шартнома имзоланди, шундан, 97,4 млн долларлик 18 та тендерларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзоланди. ⏺ Жорий йилнинг 24 январь куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан қиймати 2,5 млрд долларлик 2024 йилга “Ҳамкорлик дастури” имзоланди. ⏺Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2024-2029 йилларга мўлжалланган Янги стратегияси ишлаб чиқилиб, ЕТТБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланди. ⏺Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳалар доирасида аниқланган муаммолар, бартараф этиб борилмоқда. 🗣 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 7644Loading...
09
⚡️ Триатлон: “Париж–2024” Олимпиадасига йўл Самарқанддан бошланади “Париж–2024” Олимпиадасининг рейтинг балларини тақдим этадиган мазкур нуфузли мусобақа дастурига биноан илк кунги баҳсларни ўсмирлар бошлаб беради. ➡️ Батафсил 〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 3846Loading...
10
❗️Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди. ⏺Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда. ⏺2017-2023 йилларда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси кўмагида давлат томонидан миллий маданий марказларни қўллаб-қувватлаш учун жами 40 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши таъминланди. ⏺Барча Миллий маданий марказларга давлат томонидан энг замонавий техник ускуналар, мебель жихозлари, миллий либослар билан таъминлаб берилди. ⏺Республикада фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар томонидан 2024 йилнинг 1 чорагида Миллий маданий марказлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга 1500 тадан ортиқ тадбирлар ўтказилди. 📌 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 5108Loading...
11
❗️Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди. ⏺Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда. ⏺2017-2023 йилларда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси кўмагида давлат томонидан миллий маданий марказларни қўллаб-қувватлаш учун жами 40 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши таъминланди. ⏺Барча Миллий маданий марказларга давлат томонидан энг замонавий техник ускуналар, мебель жихозлари, миллий либослар билан таъминлаб берилди. ⏺Республикада фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар томонидан 2024 йилнинг 1 чорагида Миллий маданий марказлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга 1500 тадан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
10Loading...
12
❗️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия институтлари иштирокидаги амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида АОКАда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 2001Loading...
13
👍Осиё хотин-қизлари форуми якунида олиб борилган музокара ва муҳокамалар натижаси сифатида Самарқанд декларацияси қабул қилинди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми якунлари ҳақида маълумот берди. ✅Форум доирасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан 3 та ҳамкорлик меморандуми ва 1 та йўл харитаси имзоланди. Жумладан, Покистон Пак Аёллар Уюшмаси, Ҳиндистон Миллий Коммиссияси, Қувайт Аёллар Уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар, Беларус Аёллар Уюшмаси билан "Чора-тадбирлар амалий режаси" имзоланди. ✅Гендер сиёсатини мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланди ҳамда бу борада Осиё қитъаси давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. ✅Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий ҳизматлар кўрсатиш бўйича барча ҳудудлардаги шошилинч қабул бўлимларида 24/7 ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилганлиги муносабати билан Осиё қитъаси давлатлари билан ушбу соҳада ҳамкорликда ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва мониторингини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. ✅Хотин-қизларнинг сифатли таълим, илм-фан, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишини таъминлаш ҳамда инновацион фаолиятдаги иштирокини мустаҳкамлашда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди. 🗣 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 2435Loading...
14
🌱Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли муҳокама қилинди 15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан «Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 5197Loading...
15
❗️Миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакат миқёсида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 4620Loading...
16
❗️Аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил илова ишлаб чиқилди Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида маълумот берилди. ✔️Мобил илова Google play (Play market) платформасига жойлаштирилиб, бугунги кунга қадар мобил илова 6 000 га яқин фойдаланувчи томонидан юклаб олинган. ✔️Ўтган 2023 йилда 1 та Ҳамкорликдаги қўмондонлик - штаб ўқув машқи, 3 та вилоят миқиёсида Жиззах, Самарқанд ва Навоий ҳамда 45 та шаҳар ва туман (8 та шаҳар, 37 та туман) даражасида Қўмондонлик штаб ўқув машқлари ўтказилди. ✔️Мазкур ўқув машқларида 393 856 нафар аҳоли, 39 115 нафар шахсий таркиб, 7 543 та техника жалб этилишига эришилди. ✔️Жорий йилда аҳоли, корхона ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда жами 566 та фуқаро муҳофазаси йўналишида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиб, ушбу ўқув машқларига жами 42 973 нафар тузилмалар шахсий таркиби ҳамда 3829 та техникалар жалб этилди. 💬 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4 2048Loading...
17
❗️ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқароларни бундай вазиятлардан ҳимоя қилиш ва бу борадаги билимларини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4 0570Loading...
18
❗️Телеграмда такроран вирус тарқалмоқда! Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати огоҳлантиради! Фирибгарларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш ва эгаллаб олишдир. ✅ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади. ⏺Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг; ⏺Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг; ⏺Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг. Шунингдек https://www.fake.cyber102.uz веб платформа орқали саҳифанинг (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингиз мумкин. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4 72440Loading...
19
❗️Ижтимоий тармоқларда телеграм каналларидан бирида 2024 йил 16 майда ҳаракатланаётган Тошкент – Андижон йўналишидаги №62-поездда вагон кузатувчининг коррупцияга оид хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати раддия берди. Маълумотларга кўра, ушбу поезднинг вагон кузатувчиси маълум бир ҳақ эвазига йўловчи Г.Мардоновани бизнес-классга, йўловчи А.Мукҳаммаджонов ўрнига ўтказган. Йўловчи А.Мукҳаммаджонов эса, ўз навбатида, баланд овозда ноҳақ эътироз шикоятлар билдириб, жамоат тартибини бузган ҳолда, унга ўз ўринни беришни талаб қилди. Бизнес-класс вагонидаги 23-24-25 ўринларни йўловчилар онлайн сотиб олгани ҳақида хабар берамиз. Хусусан, бизнес-класс вагонида 25-ўринни йўловчи А.Муҳаммаджонов сотиб олди, аммо у тез орада чиптани онлайн тартибда қайтариб олиб, эконом-класс вагонида 49-ўринни эгаллади. Ўз навбатида, йўловчи Г.Мардонова бизнес-классдаги 25-ўринга кассада чипта сотиб олди. Шундай қилиб, телеграм каналида тарқатилган маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Вагон кузатувчиси ҳеч қандай коррупцияга йўл қўймади ва йўловчилар қонуний равишда сотиб олинган жойларида бўлишди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4 2445Loading...
20
❗️3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш борасида пойтахт ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро шаҳрида туғилган бир нечта шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Терговга қадар текширув давомида, уларнинг доимий яшаш манзилларида жанговар қурол ва ўқ-дорилар борлиги аниқланди. Жумладан, 1973 й.т. шахснинг Бухоро шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг том қисмига яшириб қўйилган 3 дона Макаров пистолети ва 21 дона патрони, 1 дона ТТ пистолети ва 5 дона патрони ҳамда 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма (глушитель) процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, мазкур шахс жиноий шериклари билан биргаликда, ушбу қуролларни ва ўқ-дориларни муқаддам Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келишган. Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳисобланади. Бундан ташқари, улардан бирининг хонадонидан қирқма ҳолатига келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона ов милтиғи ҳамда 6 дона ўқ-дори тегишли тартибда олинди. Ҳозирда Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3 89816Loading...
21
❗️"Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми якунлари АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4 2732Loading...
22
📣 17 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар: 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми якунлари ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Мукаррам Нурматова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари 😉😉😉😉😉 🗣 Матбуот анжумани ⚫️Мавзу: Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқароларни ҳимоя қилиш ва бу борадаги билимларини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: Миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакат миқёсида амалга оширилаётган ишлар ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Ғайратулла Шукуров, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия институтлари иштирокидаги амалга оширилаётган лойиҳалар ⚫️Вақти: 15:00 ⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 😉😉😉😉😉 ❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
4 4740Loading...
23
76300 та юк автотранспорти текширувдан ўтказилди 2024 йил 5 апрелдан 5 майга қадар Республикамизнинг барча ҳудудларида “Биз автомобиль йўллари тармоғининг соз ҳолатда сақланиши тарафдоримиз” шиори остида назорат ойлиги тадбирлари давомида Транспорт назорати инспекцияси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамкорлигида 750 та қўшма рейд тадбирлари ўтказилиб, 76300 та юк автотранспорти текширувдан ўтказилди. 755 та автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий баённома расмилаштирилиб шулардан, вақтинчалик сақлаб туриш учун 268 та транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5 5709Loading...
24
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот котиби тайинланди Мусаев Неъмат Жўрабоевич Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг матбуот котиби лавозимига тайинланди. Н.Мусаев Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Мовароуннаҳр" нашриёти бўлимларида турли вазифаларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4 92416Loading...
02:23
Video unavailableShow in Telegram
⚠️Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига! ❌ Аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ер ости магистраль алоқа кабеллари давлат муҳофазасига олинган. Уларнинг ҳар икки томондан 2 метр қисми ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудларда рухсатсиз барча турдаги ер қазиш-кўмиш ва турли шаклдаги қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади! 🗣 Агар алоқа кабели ўтган ҳудудларда ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, 📞 1133 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади. 🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 6👏 2😍 2
❗️Ижтимоий тармоқларда Қўқонда номаълум эркак ёш болани машинасининг юкхонасига солиб қўйгани ҳақидаги хабар юзасидан Болалар омбудсмани ахборот хизмати расмий муносабат берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳрида яшовчи М.А. (эркак киши) ўйнаб юрган, 2018 йилда туғилган Ж.М. (ўғил бола) ни яшаш хонадони девори ва ойнасига тош отган деб шубҳа қилиб, гўёки болани шу тарзда жазолаш мақсадида қасддан, зўрлик ишлатиб, болани қаршилигига қарамасдан ўзига тегишли «Нехиа 2» русумли автомашинасининг юкхонасида (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда) ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиб, ҳаракатланган. Шу вақтда вояга етмаган Ж.М. ни онаси В.Т. томонидан автомашина тўхтатилиб, унинг юкхонасидан бола чиқариб олинган. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
😱 7😍 2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди. 🖊Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди. ✅Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда. ✅Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 6
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 38👎 1
00:42
Video unavailableShow in Telegram
🇲🇾 🇺🇿Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Кўксаройда тантанали кутиб олинди Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 3😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Қўқонда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
Саида Мирзиёева: «Умид қиламанки, ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат ҳақида фильмларимиз кўпаяди»
«Кеча Президентимиз бошчилигида миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этдик. Тадбирдан сўнг Миллий эстрада санъати институти ҳамда Кино саройига ташриф уюштирилди. Давлат раҳбари ватанимиз тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистонимиз, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган фильмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидладилар. Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай фильмлар экран юзини кўради», — деб ёзади Президент ёрдамчиси.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 130👎 1
05:24
Video unavailableShow in Telegram
📈 Жорий йилнинг январь-апрель ойлари якуни бўйича ХМИ/ХҲМТ маблағларини ўзлаштириш 832,5 млн.долларни ташкил қилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди. 7 та лойиҳа бўйича 1,37 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди ва 1,0 млрд долларлик 6 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди.32 та лойиҳа бўйича 257 млн долларлик 71 та шартнома имзоланди, шундан, 97,4 млн долларлик 18 та тендерларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзоланди. ⏺ Жорий йилнинг 24 январь куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан қиймати 2,5 млрд долларлик 2024 йилга “Ҳамкорлик дастури” имзоланди. ⏺Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2024-2029 йилларга мўлжалланган Янги стратегияси ишлаб чиқилиб, ЕТТБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланди. ⏺Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳалар доирасида аниқланган муаммолар, бартараф этиб борилмоқда. 🗣 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Триатлон: “Париж–2024” Олимпиадасига йўл Самарқанддан бошланади “Париж–2024” Олимпиадасининг рейтинг балларини тақдим этадиган мазкур нуфузли мусобақа дастурига биноан илк кунги баҳсларни ўсмирлар бошлаб беради. ➡️ Батафсил 〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 5👏 1🙊 1
05:06

👍 4