cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Расмий хабарлар I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
31 086
المشتركون
-1724 ساعات
-1397 أيام
-61130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 1
🇺🇿🇮🇹 Италия ва Ўзбекистон туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Arsenale Group» Бош директори Паоло Барлетта ва Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
«Италия томони туризм ва логистика соҳасида яқин ҳамкорлик қилиш бўйича катта қизиқиш билдирди. Умид қиламанки, таклиф этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизга сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш ва Ўзбекистон салоҳиятини бутун дунёга танитиш имконини беради», – дейилади хабарда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 1👏 1
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки"  АТБ "Илмдан бошқа нажот йўли йўқ, бўлмагай ҳам!" шиори остида Яккасарой туманининг "Муқимий" маҳалласи, Сергели туманининг  "Асробод" маҳалласи ва Миробод туманининг "Толариқ" маҳалласида аҳоли учун кутубхоналар ташкил этди. 📚 Янги очилган зиё масканларида китобхонлар учун замонавий шароитлар яратилган. Кутубхоналар  адабиётлар билан, хусусан, электрон китоблар билан таъминланган. 🕯Бу борадаги хайрли ташаббус банк томонидан изчил давом эттирилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
"Миллий клиринг маркази" АЖнинг фаолияти нималардан иборат? АОКАда ўтказилган брифингда Республика вальюта биржаси Ҳисоб-клиринг палатаси бошлиғи Саида Якубова саволга батафсил жавоб берди: ✅ 2024 йил 1 майга қадар Миллий клиринг марказига ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказий банкда вакиллик ҳисобварағи очилиши белгиланган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1️⃣Миллий клиринг маркази тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоб банки сифатида функцияларини бажариши учун Марказий банкда сўмда вакиллик ҳисобрақами очилди. 2️⃣“Миллий клиринг маркази” фаолиятининг асосий жиҳатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон республикаси валюта биржасининг дастурчилари томонидан RoBUST автоматлаштирилган банк тизими ишлаб чиқилди ва Марказий банкнинг телекоммуникация тармоғига ҳамда банклараро тўлов тизимига (RTGS) уланди. 3️⃣Миллий клиринг марказининг Марказий контрагент сифатидаги функциясини сифатли амалга ошириш, клиринг тизимига мижозларнинг ишончини ошириш, капитал бозорида тузилган битимларнинг ижроси барқарорлигини таъминлаш ҳамда дефолт ҳолатлари таъсирини юмшатиш мақсадида кафолат фонди ташкил этилди. ✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 1
📊 Ўзбекистонда туризм миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоғидир Халқаро инвестиция форуми доирасида “Туризм ва маданий мерос: Марказий Осиё минтақасининг хорижий инвесторлар учун жозибадорлиги” мавзусида панел сессияси ташкил этилди.
“Туризм Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат миллий иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири сифатида белгилаб берилган. Ўзбекистон Ҳукуматининг изчил сиёсати туфайли қисқа вақт ичида мамлакатимизга хорижлик сайёҳлар оқими бир неча бор ортди. Жумладан, сайёҳларга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича меҳмонхоналар сонини кўпайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб имтиёз ва преференсиялар берилди”, деди Туризм қўмитаси раҳбари Умид Шодиев сеесиядаги нутқида.
📌 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 33
Мажлисда кенгаш аъзолари, инвесторлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Муҳокамалар якунида Президентимиз уларнинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни ва конструктив мулоқотни кенгайтириш борасидаги қатъий интилиш ва ниятларини юксак қадрлашини, мамлакатимизда муваффақиятли бизнес юритиши, ўзини эркин ва ишончли ҳис этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлади. Айтилган барча ташаббус ва тавсиялар тўлиқ инобатга олиниши қайд этилди. Ҳукумат аъзолари, вазирлар, Президент Администрациясининг масъул ходимларига кенгаш аъзолари билан мулоқотларни изчил давом эттириш, киритилган ҳар бир таклиф, айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 33
🔍 "Миллий клиринг маркази" АЖ фаолияти таҳлили АОКАда Республика вальюта биржаси Ҳисоб-клиринг палатаси бошлиғи Саида Якубова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
📈 Жорий йилнинг 1-чорагида жами 14 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 трлн. сўмга кўп АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳасидаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари юзасидан маълумот берилди. ✅ Ҳисобот даврида "Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 320 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. ✅ Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 242 млрд. сўмлик (632 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди. ✅ Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 520 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 7,5 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди. ✅ Олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 2,7 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди. ✅ Бундан ташқари, амалдаги меҳнат қонунчилик талабларига риоя этмасдан бўшатилган ва ўз иш жойини йўқотган 281 нафар фуқаро ишга тикланди ҳамда уларга тўланмасдан қолган 15,9 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундирилди. ✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
⚡️Иккинчидан, масъулиятли бизнес юритиш. Бу борада иқтисодиёт барқарорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тегишли тамойилларини кенг жорий этиш долзарб вазифадир. ⚡️ Учинчидан, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш. Бунда стартап, инновацион лойиҳалар, биргаликдаги сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Венчур инвестициялар тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш катта аҳамиятга эга. ⚡️Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш. Хорижий инвесторлар билан давлат органлари ўртасидаги барча хизматларни амалга ошириш учун мукаммал электрон платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш вақти келгани таъкидланди. Бу инвесторларни қийнаётган комплекс муаммоларни ўз вақтида ва тизимли ҳал этишга имкон беради. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 36
“Ҳукумат ҳамда инвесторлар ўртасида очиқ ва самарали мулоқотнинг йўлга қўйилгани барқарор иқтисодий тараққиётнинг асосий калитидир. Шу сабабли бугунги замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, ўз олдимизга аниқ режаларни қўйишга ва саъй-ҳаракатларимизни янада уйғунлаштиришга чақираман”, - деди Президент.
Давлатимиз раҳбари кенгаш доирасида тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф этди. ⚡️ Биринчидан, капитал бозорини ривожлантириш. Бу йўналишда хорижий инвесторларнинг талабларига тўла жавоб берадиган халқаро молия марказини ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални кенг жалб этишга асосий эътиборни қаратиш лозимлиги таъкидланди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
إظهار الكل...
👍 35