cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Jizzax viloyati prokuraturasi

Жиззах вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали. Телефон: 72-226-1007 Манзил: 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сайилжойи кўчаси, 65-уй Вилоят прокурорига мурожаат: @viloyat_prokuroriga_murojaat

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
7 044
المشتركون
+324 ساعات
-247 أيام
+34130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from Bosh prokuratura
39:07
Video unavailableShow in Telegram
“Олтин қалам” XVIII Миллий мукофотининг “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича ғолиб бўлган “Тарихий хотира беқиёс” номли китобининг яратилиши тарихига бағишланган махсус кўрсатув Манба: Sevimli TV 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
Repost from Bosh prokuratura
Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси биносида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида видео конференция алоқа орқали фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда иштирок этган жами 20 нафар фуқаронинг 14 нафари ижро ҳужжатлари ижроси, 6 нафари жиноий жазосини муддатидан олдин озод қилиш юзасидан мурожаат қилдилар. 6 нафар фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида қаноатлантирилган бўлса, 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 9 нафар фуқаронинг мурожаати алоҳида ўрганиш талаб қилганлиги сабабли, Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олиниб, вилоят прокуратураси томонидан қонуний муддатларда кўриб чиқилиши белгиланди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
Repost from Bosh prokuratura
02:27
Video unavailableShow in Telegram
Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабул 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фахрийларни ижтимоий қўллаб - қувватлаш маркази раиси Ботир Калонов 11 нафар олий даражали унвонга эга фахрийлар билан бирга Жиззах вилоятига “Уч авлод учрашуви”ни ўтказиш учун ташриф буюрдилар. Ташриф дастлаб, Давлат арбоби, ўзбек ёзувчиси Шароф Рашидов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди. Сўнгра, Жиззах шаҳридаги “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” ҳамда “Шароф Рашидов” музейларига, Шароф Рашидов таълим олган 10-сонли умумтаълим мактабига, вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Козон федерал университетида давом эттирилди. Фахрийлар, вилоят прокуратураси органлари ходимлари, шу жумладан ёш мутахассислар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Устоз-шогирд” анъаналари асосида учрашув ташкил қилинди. Тадбирда, Малака кенгашининг қарори билан иш ўрганиш дастурини муваффақиятли бажарган 27 нафар ёш мутахассислар тантанали қасамёд қабул қилишди. Ёш мутахассислар ижросида Ватан ва устозларга бағишланган шеърлар ўқилди. Шунингдек, тадбирда қатнашган прокуратура органларида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган фахрийлар ўзларининг меҳнат фаолияти ва амалиётдаги бой тажрибаларини ёш мутахассисларга улашди. Барчанинг қалбида ватанпарварлик, инсон қадри улуғланаётган бугунги кунга шукроналик туйғулари жўш урди. Устозларнинг ўз тажрибалари асосида билдириб ўтган хизмат фаолияти билан боғлиқ ўгитлари ёш ходимларга чинаккам сабоқ вазифасини ўтайди. Фаҳрийлар вилоят прокуратурасида ташкил этилган музей ва маънавият бурчаги, шаҳар марказидаги 3-сонли ички ишлар бўлинмаси, “Кимёгар” маҳалласи еттилиги фаолияти билан яқиндан танишиб, зарур тавсиялар бердилар. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Жиззах вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят прокурори И.Эргашходжаевнинг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан хисоботи эшитилди. Шунингдек, сессияда, 2-сектор ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, Сайхунобод тажрибаси асосида томорқадан унумли фойдаланиш, ишсизликка барҳам бериш, жиноятчиликни жиловлаш каби масалалар муҳокама марказида бўлди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
Шароф Рашидов туман прокуратураси ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди Меҳнат ярмаркасида корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда 12 та тадбиркор ва миллий ҳунармандлар ўзларидаги мавжуд 258 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмаркада, 12 нафар фуқароларга ўзлари танлаган ишларга ҳамда 17 нафарига “Ишга марҳамат” мономарказига йўлланмалар берилди, 5 нафари жамоат ишларига жалб этилди. ✍️Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 📲 shrashidov.jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг👇 |Telegram | Facebook | Instagra
إظهار الكل...
Repost from Bosh prokuratura
Жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш барча даражадаги раҳбарларнинг биринчи навбатдаги устувор вазифаларидан биридир. Шу мақсадда, Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази” да вилоят Халқ қабулҳонаси мудири, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг биргаликдаги оммавий қабули бўлиб ўтди. Оммавий қабулда жами 80 дан зиёд мурожаат келиб тушиб, 24 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди. Келиб тушган мурожаатларнинг асосий мазмуни суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлди. Мақсад – аҳоли муаммоларига ечим топиш орқали, уларнинг фаровонлигини таъминлаш, энг аввало “Инсон қадри учун” деган тамойилни амалда қарор топтиришдир. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات