cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Jizzax viloyati prokuraturasi

Жиззах вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали. Телефон: 72-226-1007 Манзил: 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сайилжойи кўчаси, 65-уй Вилоят прокурорига мурожаат: @viloyat_prokuroriga_murojaat

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
7 541
المشتركون
-724 ساعات
+4467 أيام
+49130 أيام
أرشيف المشاركات
Repost from ZAMON | RASMIY
04:10
Video unavailableShow in Telegram
09:00  19.06.2024 TARIXNING QORA SAHIFALARI #Jizzax muxbir: Nabijon Ergashev https://t.me/zamon_lavhalar
إظهار الكل...
4 Nabijon.m4v19.09 MB
02:37
Video unavailableShow in Telegram
Diyor yangiliklari Viloyat huquqni muhofaza qiluvchi va nazorat organlari rahbarlarining ommaviy sayyor qabuli 👉@JizzaxMTRK👈
إظهار الكل...
SAYYOR QABUL PROKURATURA TG.mp417.79 MB
📌✍️ Янгиобод туман прокурори Ш.Салимов томонидан “Хўжамушкент” ҚФЙ, "Мўғол" қишлоғида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Қабул аввалида, туман прокурори томонидан мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилаётган кенг кўламли имкониятлар, қулай бизнес муҳитини яратиш, юзага келиши мумкин бўлган фаолиятига ноқонуний аралашувларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳозаларини билдириб, зарур тавсиялар берилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган қабулда келиб тушган 10 га яқин мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди. 👉@jizzaxviloyatprokuraturasi
إظهار الكل...
📌✍️ Жиззах вилояти прокуратураси бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг Дўстлик туманида навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди. Оммавий қабул аввалида, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Б.Узаков томонидан юртимизда инсон қадри тобора улуғланаётганлиги, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш ҳар бир раҳбарнинг кундалик ишига айланганлиги ҳамда халқ фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳусусида сўз юритилди. Қабулда, жами 151 та мурожаат келиб тушиб, шундан 114 та соғлиқни сақлаш, банк кредити, суд фаолияти билан боғлиқ ҳамда бошқа ижтимоий масалалардаги мурожаатлар жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди. 👉@jizzaxviloyatprokuraturasi
إظهار الكل...
📌✍️ ЭЛДА АЗИЗ БЎЛГАНЛАР Жаҳонгир Максумов /Ҳуқуқ/ Манба: “HUQUQ” газетаси 👉@jizzaxviloyatprokuraturasi
إظهار الكل...
ҲУҚУҚ.pdf1.89 MB
Repost from Bosh prokuratura
01:20
Video unavailableShow in Telegram
Табиий газ – осонлик билан эришиладиган неъмат эмас Газни ер қаъридан қазиб олишдан тортиб хонадонга етказиб беришгача бўлган занжирда минглаб инсонларнинг меҳнати ётади. Бу табиий ресурсни тежаб ишлатиш орқали уларнинг меҳнатини қадрлаган бўламиз. Бош прокуратура Энергетика вазирлиги 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
газ.mp413.05 MB
Repost from Bosh prokuratura
01:44
Video unavailableShow in Telegram
Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан Зафаробод туманида оммавий қабул ўтказилди 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
жиззах сайёр_2.mp42.37 MB
Repost from Bosh prokuratura
02:40
Video unavailableShow in Telegram
Бош прокурор ўринбосари бошчилигида экологик марафон ўтказилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
эко (1).mp44.12 MB
02:34
Video unavailableShow in Telegram
Diyor yangiliklari Aydar-Arnasoy ko'llar tizimida ekomuhit muhofazasi yo'lida plogging tadbiri 👉@JizzaxMTRK👈
إظهار الكل...
ploging-1.mp418.92 MB
📌✍️ ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА “Авлодлар учрашуви ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади” Ойбек Султанов Бош прокуратуранинг кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, адлия кичик маслаҳатчиси, юридир фанлар бўйича фалсафа доктори Манба: “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” газетаси, 08.06.2024, № 113. 👉@jizzaxviloyatprokuraturasi
إظهار الكل...
Янги Ўзбекистон -№113.pdf4.82 MB
Repost from Bosh prokuratura
Жиззах вилоят прокурори И.Эргашходжаев бошчилигида вилоят барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда жойида бартараф этиш мақсадида Зафаробод туманида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди. Оммавий қабулда, жами 104 та мурожаат келиб тушиб, шундан 64 та субсидия, банк кредити, суд фаолияти билан боғлиқ ҳамда бошқа ижтимоий масалалардаги мурожаатлар жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди. Келиб тушган мурожаатларнинг асосий мазмуни суд-тергов, бандлик, суд ҳужжатлари ижроси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалардан иборат. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларининг мурожаатларини қабул қилиш борасида оммавий сайёр қабуллар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, ҳудудда экотуризмни ривожлантириш, экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди. Ишчи гуруҳи томонидан келгусида кўллар тизими ҳудудида замонавий туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, сувдан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланилишини ташкил қилиш, шунингдек доимий равишда кўллар тизими ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва кўллар тубини чиқиндилардан тозалаш ишларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Тадбир давомида кўллар тизими ҳудудини чиқиндилардан тозалаш мақсадида “плоггинг” экологик марафони ташкил этилиб, унда прокуратура, экология, ички ишлар идоралари ходимлари, ёшлар, экофаоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
إظهار الكل...
✍️ Янгиобод тумани прокурори Ш.Салимов томонидан “Хўжамушкент” маҳалласида аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ёшлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди. Қабул аввалида, туман прокурори томонидан мамлакатимизда ёшларга берилаётган кенг кўламли имтиёз ва имкониятлар, қулай бизнес муҳитини яратиш, тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш юзасидан ўз фикр-мулоҳозаларини билдириб, зарур тавсиялар берилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган қабулда келиб тушган турли мазмундаги мурожаатларнинг 4 таси ижобий ҳал этилди. @jizzaxviloyatprokuraturasi
إظهار الكل...
✍️ Бахмал туман прокурори Ш.Абраев томонидан Бахмал қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 60-сонли умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказилди. Унда 60 нафардан зиёд фуқаролар қатнашиб, келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича сектор штаби ва тегишли ташкилот масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. @jizzaxviloyatprokuraturasi
إظهار الكل...
Ғаллаорол туман прокурори, 2 сектор раҳбари У.М.Шоназаров томонидан сектор ҳудудидаги "Гулистон" МФЙ аҳолиси иштирокида сайёр қабул учрашуви ўтказилди. Ўтказилган қабул жараёнида 17 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот масъулларига йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, сектор раҳбари томонидан солиқ ва коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш, электр ва табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланиш, томорқадан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш ҳамда бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунчалар берилди.
إظهار الكل...
تسجيل الدخول والحصول على الوصول إلى المعلومات التفصيلية

سوف نكشف لك عن هذه الكنوز بعد التصريح. نحن نعد، انها سريعة!