cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

YOZUVCHILAR UYUSHMASI XORAZM VILOYAT BO’LIMI

Ushbu kanalda O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Xorazm viloyati bo’limi faoliyatini yorituvchi ma’lumotlar beriladi Biz bilan bog’lanish : 👇 @Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
356
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+37 أيام
-330 أيام
أرشيف المشاركات
#Янги_китоб Нашриётимизда янги китоб Умида Аъзам Гўзал Фарғонанинг нафосатли шоираси. Янги шеърлар тўплами- "Сенгача..." Кирилл иилосида. 176 бет.
إظهار الكل...
1
Хоразмлик ажойиб шоир, Матназар Абдулҳакимнинг шогирд-дўсти Отабек Исмоилов туғилган кун! ЭШИК ЁПИБ ЖЎНАДИ ШАМОЛ Отабек Исмоилов 1953 йилда Хоразм вилоятининг Хива туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факултетида таҳсил олган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бир нечта шеърий, насрий ва илмий оммабоп китоблар муаллифи. Айни вақтда Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, “Хива тонги” газетаси муҳаррир ўринбосари бўлиб ишламоқда. ИШҚ БИЛАН ЎТСА УМР… Узоқдаги ёрга эй шамол, Саломим элт, дедим ёлбориб. Эшик ёпиб жўнади дарҳол, Оёғини қўлига олиб. Менку унга ишондим, бироқ, Саломимни элтмайин туриб, Кўрдим. Юрар далада шу чоқ, Отам билан хирмон совуриб. * * * Дема айбни ишқ аро кўнгилга қўй, Де пари рухсор, сочи сунбулга қўй. Дебди ёр дил дардига малҳам қўяй, Ул куйиб кул бўлди энди кулга қўй. Ерни Нуҳ тўфони ғарқ этгай дема, Ҳажр аро дийдамдан оққан селга қўй. Тил била жоиз эмас изҳори ишқ, Ушбу ишни кўзга ёхуд гулга қўй. Кўйида мажнунлигингдан урма лоф, Ушбу савдода баҳони элга қўй. Авжи камдир Отабек чаҳ-чаҳларинг, Бу юмушни хушнаво булбулга қўй. БЎЛМАС Юзлаб зоғ бирлашиб хониш айласа, Ягона булбулигўёча бўлмас. Мингта шам жамланиб ёниш айласа, Қуёш лаҳза сочган зиёча бўлмас. Гувоҳмиз, ўтдилар не-не ҳакамлар, Суриб ёлғону даврон, сўнг кўзда намлар, Кошоналар ичра ял-ял гиламлар, Меҳнат билан келган бўрёча бўлмас. Гар дилга чўғ ташлар, ул моҳитоблар, На қалбда ҳаловат, на кўзда хоблар, Ишқда Фарҳод, Мажнун тортган азоблар, Мен чеккан дардларга дебоча бўлмас. Агар дилда севги чинакам бўлса, Етар бардош, ёрдан не ситам бўлса, Жаҳон раънолари жамулжам бўлса, Кўнглинг олган ўшал Раъноча бўлмас. * * * Қоматинг ақлу ҳушим олғони рост, Кўзларинг жонимга ўт солғони рост. Бир нигоҳингдан тушиб минг-минг олов, Дил муҳаббат торини чолғони рост. Тушми эрди ўпганим ширин лабинг, Таъми ёдда бир умр қолғони рост. Рост севгимни десам ёлғон дединг, Шум рақибларнинг сенга ёлғони рост. Сабру тоқат қолмайин ҳижрон аро, Кўнглимиз кўйингда қийнолғони рост. Балки дунё ким учун ёлғончидир, Ишқ билан ўтса умр ҳар они рост. * * * Хоразм, муқаддас, мўътабар замин, Не-не кўргилигу шарафлар кўрган. Унга сиғинмоқни, унга сингмоқни, Зиёратга келган дарёдан ўрган. Аму бўйига бор, қирғоғида чоп! Юрагинг бир ажиб тарзда тепади. Шу замин фарзанди бўлганинг учун Дарё оёқларинг ўпади.
إظهار الكل...
👍 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 2 1👏 1
#####Уюшма аъзолари ижоди мамлакат ОАВда... Ҳаммамиз учун севимли бўлган "Ёшлик" журналининг янги сонида Эрпўлат Бахт қаламига мансуб "Суронларда кечган болалик" ижод намунаси ўрин олгани адабий муҳитимиз учун қувончли янгиликлардан бири бўлди. Мутолаага ошиқинг!
إظهار الكل...
🥰 2
Photo unavailableShow in Telegram
#mujda Yangi son mundarijasi bilan tanishing! @yoshlikjurnali yoshlikjurnali.uz
إظهار الكل...
Repost from "XorazmTELEKANAL"
1:06:17
Video unavailableShow in Telegram
ASSALOM, XORAZM! 15.06.2024 ✅ 📲@XorazmTELEKANAL✔️ 📲DASTURNING HD versiyasi👇 🎥 YouTube 📺 OnlineTV 📻 Online Radio Telegram kanalga ulanish⤵️ https://t.me/+Sc_gfY0E_0jvYofu
إظهار الكل...
15.06.2024 ASSALOM XORAZM.mp4523.54 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қутлов Бугун таниқли журналист, шоир, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, "Ичон-Қалъа" давлат музей қўриқхонаси Матбуот хизмати раҳбари Отабек Исмаиловнинг таваллуд куни. Отабек Исмаилов 1953 йил 21 июнда Хоразм вилояти Хива туманида туғилган. Журналистик фаолиятини 1975 йилда “Хива тонги” газетаси таҳририятида мухбирликдан бошлаган. Узоқ йиллар давомида матбуот соҳасида ишлаган. "Энг фаол журналист- 2015" Республика танлови ғолиби. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Отабек Исмаиловни таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
إظهار الكل...
Қ У Т Л О В Бугун 21- июнь Хоразм адабий муҳити учун муҳим саналардан бири. Бу кун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва адабиётшунос Отабек Исмоилов таваллуд топган кун. Отабек Исмоилов 1953 йил 21-июнь куни Хоразм вилоятининг Хива тумани Чинобод қишлоғида ўқитувчи оиласида таваллуд туғилган. У ўқувчилик йиллариданоқ адабиётга меҳр қўйди, 1966-йилдан бошлаб туман ва вилоят газеталарида мақолалари ва шеърлари билан қатнаша бошлади. 1970-йили умумий ўрта таълим мактабини тамомлаб, ТошДУнинг Журналистика факультетига ўқишга қабул қилинди. Ўқишни тугатгач “Хива тонги” газетасида адабий ходим бўлиб иш бошлади. Сўнгра бўлим мудири, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари, Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими лавозимларида ишлади. Айни пайтда Хива “Ичон қалъа” давлат музей-қуриқхонаси матбуот котиби бўлиб ишламоқда. О.Исмоилов мустақиллик даврида бадиий ижод билан жиддий шуғулланиб, “Сенсиз ўтган кунлар”, “Умид дарахти”, “Хивадаги ҳангомалар” “Туҳфа”, “Хоразм оҳанглари” номли шеърий ва насрий китоблар, Алишер Навоий, Огаҳий ҳаёти ва ижодига бағишланган “Сўз мартабаси”, “Ҳайрат лаҳзалари” илмий-оммабоп рисолаларини нашр эттирди. Унинг шеърлари, публицистик асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан нашр этилган 5 томлик “Озод Ватан саодати” номли сайланмага, “Халқ ичига борайлик”, “Бугуннинг нафаси”, “Мен Ўзбекистон фуқаросиман”, “Ҳазрат Навоийга эҳтиром”, “Сўз хиёбони” тўпламларига, шунингдек, Навоий ижодига бағишланган адабий-таҳлилий мақолалари “Абадият гулшани” тўпламларига киритилган. “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Қишлоқ ҳаёти”, “Шарқ юлдузи”, “Хоразм ҳақиқати” каби республика хамда вилоят газета ва журналларида шеърлари, публицистик мақолалари мунтазам ёритилиб, мухлисларнинг юқори баҳосига сазовор бўлиб келмоқда. Шунингдек О.Исмоилов журналист, шоир ва адабиётшунос сифатида вилоят ва республикамиздаги “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, “Хоразм”, “Дунё бўйлаб” ва бошка телерадиоканаллари кўрсатувлари хамда эшиттиришларида ҳам катнашиб келмоқда. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг “Йилнинг энг фаол журналисти-2014” республика мукофотига, 2015 ва 2020 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган “Ватан учун яшайлик!” ижодий танловлари мукофотларига, адабиётшунослик соҳасидаги изланишлари учун Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан таъсис этилган “Хоразм зарқалами” мукофотига сазовор бўлди. 2020 йилда ҳам “Энг улуғ, энг азиз” ижодий танловининг вилоят боскичида катнашиб “Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. О.Исмоилов Хива туман Кенгаши депутатлигига икки марта сайланиб, самарали фаолият кўрсатди. У туман ва вилоят миқёсида ўтказиб келинаётган маданий, маънавий-маърифий тадбирларнинг иштирокчиси ва ташкилотчиларидан бири, шунингдек, Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари ва шу каби тантаналарнинг сценарий муаллифи сифати ҳам сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда. Отабек Исмоиловнинг миллий журналистикамиз ва адабиётимиз ривожига қўшган ҳиссаси, эл-юрт олдидаги хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланиб, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” (2011), “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил” (2016), “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил” (2017) кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Ушбу қутлуғ кунда устоз ижодкор Отабек Исмоиловга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва янада юксак ижодий парвозлар тилаб қоламиз! -Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими жамоаси-
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қутлов Бугун таниқли журналист, шоир, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, "Ичон-Қалъа" давлат музей қўриқхонаси Матбуот хизмати раҳбари Отабек Исмаиловнинг таваллуд куни. Отабек Исмаилов 1953 йил 21 июнда Хоразм вилояти Хива туманида туғилган. Журналистик фаолиятини 1975 йилда “Хива тонги” газетаси таҳририятида мухбирликдан бошлаган. Узоқ йиллар давомида матбуот соҳасида ишлаган. "Энг фаол журналист- 2015" Республика танлови ғолиби. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Отабек Исмаиловни таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
إظهار الكل...
OT-2024-25------1.pdf1.27 MB
“Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали 6-сон (2024) Журналимиз веб сайтидан юклаб олиш: http://qxjurnal.uz/load/jurnal_2024/o_39_zbekiston_qishloq_va_suv_xo_39_jaligi_jurnali_6_soni_yuklab_olish/13-1-0-553
إظهار الكل...
6-сон, 2024.pdf6.51 MB
👍 1
40:34
Video unavailableShow in Telegram
ADABIY MUHIT TG DURPOSHSHA OPA.mp4374.09 MB
👍 3
IMG_1404.MOV15.27 MB
IMG_1398.MOV22.93 MB
IMG_1397.MOV93.89 MB
IMG_1421.MOV91.38 MB
تسجيل الدخول والحصول على الوصول إلى المعلومات التفصيلية

سوف نكشف لك عن هذه الكنوز بعد التصريح. نحن نعد، انها سريعة!