cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

YOZUVCHILAR UYUSHMASI XORAZM VILOYAT BO’LIMI

Ushbu kanalda O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Xorazm viloyati bo’limi faoliyatini yorituvchi ma’lumotlar beriladi Biz bilan bog’lanish : 👇 @Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
361
المشتركون
+324 ساعات
+37 أيام
+630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

👍 1
Бугун Озарбайжон Фанлар академиясининг Илмлар истироҳат боғи саҳнида III Турк дунёси Адабиёт ва китоб фестивали очилиш маросими бўлиб ўтди. Фестивалда Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон ва яна бир қатор туркий миллатлардан шоир ва ёзувчилар иштирок этмоқдалар. Фестивалнинг очилиш маросимида Озарбайжон Маданият маркази, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси, Озарбайжон Миллий мажлиси Маданият бошқармаси, Турксой ташкилотининг Озарбайжондаги вакили ва бошқа шоир ва адиблари барчани байрам билан қутладилар. Жумладан, Озарбайжон Халқ ёзувчиси, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси Анор, Халқаро Турк академияси раҳбари Абулфайз Сулаймонли, Турксойнинг Озарбайжондаги вакили Элчин Қафарли адабиёт ва китобга бўлган муносабат миллатлар дўстлигига хизмат қилишини таъкидладилар ва барчани байрам билан қутладилар. Фестивал доирасида Озарбайжонда фаолият олиб бораётган бир қанча нашриётлар томонидан китоб кўргазмалари, амалий санъат ва ҳунармандчилик намуналари кўргазмалари ҳам ташкил қилинган. Ушбу фестивалда Ўзбекистондан Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими етакчи мутахассиси Шоира Шамс иштирок этмоқда. Фестивал иш режасига асосан бугун тушдан кейин Қирғизистон адабиёти куни, эртага 25 май куни Ўзбекистон адабиёти куни доирасида китоб тақдимотлари, мушоиралар бўлиб ўтади.
إظهار الكل...
👍 5
أرشيف المشاركات