cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Imaginative Girl 🦢

إظهار المزيد
Uzbekistan11 324لم يتم تحديد اللغةالتعليم24 377
مشاركات الإعلانات
5 694
المشتركون
+5524 ساعات
-267 أيام
-23730 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/jnuCN_2cjQw3M2Ni
7334Loading...
02
Устозларга мароқли ҳордиқ тилаймиз @imaginative_girl
1 38825Loading...
03
1-июньдан соққа беради деган мифга ишониб, вақтини сарфлаганларга юборамиз🫣 @imaginative_girl
1 58322Loading...
04
Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг— демак тириксан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг —демак инсонсан. @imaginative_girl
1 65321Loading...
05
​​Ҳар доим ҳам мезонлар тўғри бўлавермайди Ҳар бир маданиятда маълум бир мезонлар мавжуд, аммо бу мезонлар тўғридан кўра нотўғри бўлишини бизга тарихнинг ўзи кўрсатиб беради. 20-аср ўрталаригача Хитойда аёлларнинг оёқлари кичкина ўлчамда бўлиши урф бўлган. Бу бемаъни одатга 10 аср мобайнида амал қилинган. Табиатга қарши чиқиш ҳеч қачон ижобий якунланмаганидек, ҳамма аёлларнинг оёқ товони узунлиги 7.5 см га тенг бўлиши керак, деб ҳисоблангани 5-6 ёшли қизларнинг оёқ бармоқларини мато билан боғланишига ва мажбкран кичкина оёқ кийимда юришларига олиб келган. Катта оёқ размери ёқимсиз ҳисобланиб, ижтимоий жиҳатдан пастлатилган, совчилар биринчи бўлиб қизнинг оёғи неча сантиметр эканини сўрашган, катта оёқ товонлиларни келин қилишмаган. Натижада аёллар оёқ ҳажмлари кичрайган, лекин уларнинг ҳаракатланиши азоб бўлган. Бунинг барини тагида минг йиллар давомида кичкина ҳажмдаги оёқлар хитойлик эркакларда жинсий истакнинг асосий нуқтаси бўлганлиги ётган. @imaginative_girl
1 6986Loading...
06
"Агар мен ўз вақтида одамлар гап-сўзларига эътибор қилганимда машина эмас, тез юрадиган отни ихтиро қилган бўлардим" Генри Форд @imaginative_girl
1 78015Loading...
07
Ўзини-ўзи тўғри ёки нотўғри баҳолаш қандай шаклланади? Ҳаётда ўзига ўзи тўғри баҳо берадиганлар ҳам, аксинча ортиқча ёки паст баҳо берадиганларни ҳам етарлича учратиш мумкин. Хўш, бу қандай шаклланган? Асосий шакллантирувчи омил — бу ташқи муҳит бўлиб, инсонинг ўзига бўлган ҳурматини ё оширади ёки камайтиради. Оилада. Бола чексиз севги ва қабул қилиш ҳисси билан туғилади. У бўш варақ холатида бошқаларнинг фикри билан тўқнаш келади ва уни шимиб олгач, олинган маълумотларни ўзлаштиради. Ота-онанинг доимий танқиди болада ота-она тимсолидаги мутлоқ ҳукмдорни хаёлан шакллантирилади ва бир умр ўзига хўжайин қидириб қул вазифасини онгсиз равишда қабул қилади. Доимий ким биландир солиштирилганда эса уларга бошқалар улардан қобилиятлироқ ва муваффақиятлироқлигига ишонч ҳисси билан сингдирилади. Бу ҳасад ва ўзини ютуқларини кўра олмаслик дастурини мияда мустаҳкамлайди. Одам доим ўзига ўзи баҳо берганда, аслида болалигидаги ота-онаси унга берган таърифларини ичида овоз сифатида эшитади. Болага энг яхши совға уни ўзини ўзи ҳурмат қилишига ўргатишдир. Мактаб. "Аълочилар чапда, иккичилар ўнгда ўтирсин", рейтинг ойнаси, паст ўзлаштирувчи ўқувчилар рўйхати... — буларнинг барчаси тамға бўлиб, ўзига ўзи севги бўлмаслигига катта" ёрдам" беради. Мактабда тан олинганлик ёки четлаганлик ўзини ўзи идрок қилишга таъсир кўрсатиши, бу масала нозик масалалардан бири эканини эсдан чиқармаслик муҳим. @imaginative_girl
2 06730Loading...
08
Боланинг эҳтиёжлари Боланинг табиий эҳтиёжлари у туғилиши билан пайдо бўладиган эҳтиёжлар ҳисобланади. Бу эҳтиёжлар барча болалар учун деярли бир хил. Нафас олиш, овқатланиш, сув ичиш, ухлаш ва ҳожат эҳтижойларини табиий эҳтиёжларга мисол қилиш мумкин. Эҳтиёжларнинг яна бир қисми эса инсон дунёга келиши билан эмас, унинг умри давомидаги ижобий, салбий одатлари орқасидан пайдо бўлади(чипс истеъмол қилиш, зўравонлик билан укасининг ўйинчоқларинби тортиб олиш каби одатлар). Телевизор томоша қилиш, интернет ва компьютер билан шуғулланиш ҳам аслида табиий эҳтиёж эмас, лекин бола булар билан шуғулланишни кучайтирса бу одатлар тўғридан-тўғри боланинг эҳтиёжига айланади. Эҳтиёжларнинг қайси тури бўлишидан қатЪИ назар улар кишига эмоционал ёки руҳий босим беради. Бу босим эса баъзи ҳолларда кишини агрессивлик, баъзи ҳолларда зўравонликка чорлайди. Бундай ҳаракатлар эҳтиёжлар олдидаги тўсиқларни йўқ қилишга уруниш ҳисобланади. Масалан, телевизор кўришга муккасидан кетган болага “кўп телевизор кўряпсан” деб дакки бериш ёки телевизорни ўчириб қўйиш унга умуман ёқмайди. Бу ҳолатда у ўз норозилигини турли ҳаракатлар билан кўрсатади, жанжал кўтаради, лекин шу нарсани ёддан чиқармалик керак-ки – бола буни атайин қилмайди. Боланинг миясига тўхтовсиз узатиб турилган телевизор сигналлари, овоз ва нур эффектлари бола эҳтиёжига айланиб улгирган ва бола бу эҳтиёжни қондириш учун курашади. Бу умумий қоида билан боланинг барча ҳаракатларини умумлаштиришимиз мумкин. Адем Гунеш
2 03324Loading...
09
Қозоғистонда ишлаб чиқилган мактаб формаси экан @imaginative_girl
3 88570Loading...
10
Жин ҳам ставкага қараб чиқаркан, доллар кучини қаранглар🤑 Нега жинга ишонмайдиганларни ичига кирмайди, ишонадиганларни ичига кириб олади? Жин ҳам кимга киришни билса керак-да😵‍💫 @imaginative_girl
2 90613Loading...
11
Айтганча, барча битирувчиларга катта ҳаётда омад ёр бўлсин! https://youtu.be/zxeClK6n5qk?si=9jW4Crd08SB-wkZQ
2 97716Loading...
12
Ўйлаб қарасам, олдинги даврда яшаган одамлар намоз ўқиб, соқол қўйиб, хижоб киймаса ҳам кўзларида хаёси бўлган, инсофли, одамгарчилиги кучли бўлган экан. Ҳозир урғу ташқи кўринишга ўтган, ичкари расвоси чиқиб қалб қорайиб моғор босиб ётибди. @imaginative_girl
2 78920Loading...
13
Аёллар унақа қилиши керак, бунақа қилиши керак, деб хижобга тиқиб уйдан чиқармайди. Кейин эса педофилия кўпаяди. Бировни ўсмир қизига қарашдан ҳаё қилмаган қалблар суннатдан ваъз ўқийди. @imaginative_girl
2 9438Loading...
14
Биласизларми, инсоннинг дунё ҳақидаги илк ва ўчмас фикрлари шаклланадиган боғча ёшида болаларга беписанд қараш, уларга куч ишлатиш, мутеликка ўргатиш ҳолатлари бизда кўп учрайди. Агар бирор тарбиячи болага қўл кўтарса, нимадир бўлиб ижтимоий тармоққа чиқсагина кўрамиз, уларни ишга олишда алоҳида психологик тестдан ўткизилмайди. Японияда болалар боғчадан кетмаймиз деб қайсарлик қиларкан боғча опасини ўта яхши кўрганидан. Болани эркин қўйилиши ва меҳр-эътибор кучлилигидан. Бизда ҳам бўлса бордир, лекин фоизда қанчалигини билмайман. Жиянимга боғчада тарбиячи ўзи ёзган, шаҳримизни улуғловчи "шеър" ни ёдлашга уйга топшириқ қилиб берганида, шеърни эшитиб кулавериб қотиб қолдим ва ўрнига "Баҳромнинг ҳикояси" шеърини ёдлатиб қўйдим. Мактабгача таълимда сифатли кадрлар масаласи, менимча долзарб масалалардан бири. @imaginative_girl
1091Loading...
15
Меҳрибон ва кўзи тўқ болажонлар Боғча ёшидаги болаларга бериладиган таълим-тарбияни халқаро миқёсда ўрганиб, таҳлил қилганимда эътиборимни тортадиган жиҳат —уларга нафақат илк билим кўникмалари, одамларга, ҳайвонларга, умуман атрофига меҳрибонлик билан муносабат ўрнатишни ўргатишларига ҳурмат билан қарайман. @imaginative_girl
2 80823Loading...
16
😅 @imaginative_girl
4 03472Loading...
17
Ўйлар эдим ҳаёт бизни сийлайди деб, Биз куйлаган қўшиқларни куйлайди деб. Бугун бўм-бўш юрагимни сийлаябман, Ҳаёт қандай айтса шундай куйлаябман. Ўйлар эдим сўнмас менинг ғурурларим, Кўксимдаги ҳайратларим сурурларим. Бугун қолдим икки ўтнинг озорида, Йиғлаябман ғуруримнинг мозорида. Ўйлар эдим дўстларим бор дил чоҳ этар Йўлимдаги чоҳларимдан огоҳ этар. Ё Раб бугун бу ўйинда ўзиб чиқдим, Дўстим ташлаб кетган чўғдан ўзим чиқдим. Ўйлар эдим севган ёрим ташлаб кетмас, Жондан севар кўзларимни ёшлаб кетмас. Ўйлар эдим мени бундай адо йўқдир, Бугун ундан садо йўқдир садо йўқдир. Ўйлар эдим тоғдай баланд яшайман деб, Қирчаларга қандоқ назар ташлайман деб. Тоғдек чўкдим нелар ларза солди менга, Бугун тоғлар қирдек бўлиб қолди менга. Дунё экан тоғларингни қир қилгучи, Дунё экан осмонларни ер қилгучи. Келишмадим тоши ёлғон савдо билан, Она бола бўлолмадим дунё билан. Гулжаҳон Асқарова @imaginative_girl
10Loading...
18
Ҳақиқий олим одамни инсонийлиги ҳам юқори даражада бўлади. Магистратурада бир устозимиз борлар: дунёнинг топ 2 университетида таълим олган, кўп тилларни мукаммал биладиган, чин дилдан дарс ўтадиган кучли профессор. Доим ёрдам берадилар, ҳамма саволларимизга эринмай жавоб бериб, қўллаб-қувватлайдилар. Бугун якунловчи баҳоларни эълон қилиб, сарфлаган вақтингизга, олган билимингизга рози бўлинглар дедилар, жудаям таъсирландим. Қанийди олий таълимда ҳамма ўқитувчилар шундай бўлса. @imaginative_girl
3 62911Loading...
19
🇺🇿🇮🇷 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон президенти вертолёти билан боғлиқ ҳодиса муносабати билан баёнот эълон қилди "Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда. Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз. Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради", дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида. 🔥 @burchakostida
3 2961Loading...
20
Бизни бошқа илғор миллатлардан фарқимиз, ривожланишда улардан орқада қолганимиз сабабларидан бири — керакли-кераксиз пайтда бошимизни эгиб, "хўп бўлади" деб ўзимизни ҳурмат қилмаслигимиз деб биламан. Бош эгмасдан, ҳаққини талаб қилиб, эринмай судга бериб ўз шаънини, қадр-қимматини тиклайдиганларга нисбатан "ёзувчи" тамғасини ёпиштиримиз деб ўйлайман. Қонун бузилиши холатини кўриб ҳам кўзларини юмиб оладиган, оч қорним—тинч қулоғим дейдиган халқ ҳеч қачон ривожланолмайди. @imaginative_girl
3 26023Loading...
21
22-га иккита чой
3 38114Loading...
22
У IELTS'ни яхши баҳоларда топширган бўлса-да, "ту ти ту ту ту" нима эканлигини тушуна олмай ўзидан хафа эди😆 ©️Sarvar Rahimov @imaginative_girl
3 80526Loading...
23
Телевидениеда шунақа кўрсатувлар чиқиб кетибди. 🤣 "Гап-сўзингиздан ўзи билиб олдим". Биз ҳам билиб олдик) @imaginative_girl
3 77727Loading...
24
Болалар олимпиада ўйинлари🤯 @imaginative_girl
3 36939Loading...
25
Инстаграм Чолиқушидан парчалар кўрсатганди бугун менга, фейсбук эса шуни эслатди. Ўтган йили ҳам бу асар юрагимда яшаган экан. Ҳар бир қиз руҳиятига ўта яқин образ Фереде, эркак киши аёл қалбини шунчалик моҳирлик билан тасвирлаганига ҳайратда қоламан ҳар доим. "Оҳ бечора Чолиқуши! Сени бу ерга қайси  шамол келтирганлигини энди тушундим"... @imaginative_girl
3 2569Loading...
26
Нега интернет звезда муллалар маърузаларида Марказий Осиёдан чиққан тариқатчилар, азиз авлиёлар ҳақида умуман гапиришмайди? Топиб олган мавзуси: аёллар анақа бўлиши керак, аёлингизга фалондака тарбия беринг ва ҳ. к... Менимча, тариқатчи боболаримиз маърифат ва ҳақиқат йўлига умуман моддиятни аралаштирмагани, илм учун бир танга ҳам пул олмаганини одамлар билиб қолиши ноқулай бўлса керак)) Ахир катта мактаб яратилган бизда: Яссавия, Кубровия... Агар ўзини пиар қиладиган шариатчи муллалар кейинги босқичларга—тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичларига ўтишса Қуръон ўқишгани учун, ўргатишгани учун, умуман илм йўлида бир тийин ҳам олмасликлари керак бўлади. Айримларга ўхшаб "хатм қилиш фалон доллар" демасдан. Шундай азиз авлиёлар ўтган бу тупроқларда: нафсини енгиб, 24 соат одамларга бепул, қўлидан келган яхшиликларни қилган, ўзининг бу дунёга келган ҳақиқий миссиясини бажарган. Бир авлиё инсон ҳақида эшитганман: бепулга одамларни Қуръон ўқиб даволаган, ўғлини никоҳ тўйи куни ҳам беморларни даволаб тўйда қатнаша олмаган. Ғирт текинга. Қани энди ўшандай азиз инсонларимиз?! "Чириган" Ғарбда ҳам диний китоблар пулга сотилмас экан, бизда энг қиммат китоблар диний китоблар. Хуллас, шариатдан тариқат ва маърифат босқичига ўтиш вақти келди, шариатни ҳам бизнес йўлида ишлатмай. Ҳа, қорин тўйдириш керак, албатта. Лекин дунёвий касб билан. P. S: Фикримга қарши чиқадиган рижолвойларга эслатма: фикримга қарши чиқишдан аввал Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбандларнинг умр йўли ҳақида ўқиб келинглар. @imaginative_girl
28 47672Loading...
27
Бўш тоғара қаттиқ овоз чиқаради, ичи тўла тоғарадан қаттиқ овоз чиқмайди. Яъни, ҳақиқий илм одамлари четда қолиб майдонга мақтанчоқ, ўзини тинмай пиар қиладиганлар чиқиб олади. Охирги пайтларда ҳаётни кузатиб шундай хулосага келдим: қанчалик ичи бўш бўла туриб, мақтанчоқ ва ўзига юқори баҳо берадиган, майдонга гапдон бўлиб чиқаверадиганлар кўпчилик назарида билимли кўринади. Ақлли одамларни алдаш қийин, улар кимни ичи бўш, кимники тўла фарқига бора олишади, афсуски ҳаққоний ақлли одамлар кам. Ичи бўш тоғаралар бошимизга чиқишидан Худони ўзи асрасин. @imaginative_girl
24 11572Loading...
28
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназарнинг узундан-узоқ баёнотини ўқиб чиқдим. Моҳиятни контексти билан қисқароқ қилиб цитата шаклида улашяпман. Менимча ҳаммаси яққол тушунарли бўлади ва ўқувчиларимиз ҳам зерикиб қолишмайди. **** Таассуфки, тижорий соҳада мижозларни жалб этиш, маҳсулотни оммабоп даражага кўтариш ёки мўмин-мусулмонлар онгида динийлик бор деган тасаввурни уйғотиш мақсадида араб ва турк тилларидаги жозибадор ном, исломий сўз ва атамалардан кенг фойдаланиш жамиятда кўр-кўрона тақлидга олиб келмоқда. Араб тилидаги исм ва жой номларидан фойдаланиш, янги туғилган чақалоққа минтақа учун ноанъанавий исм қўйиш, овқатланиш шохобчаларига турлича ном бериш, шунингдек, диний мазмундаги ёзувлар акс этган лавҳаларни автомашина каби турли техника воситаларига ёпиштириш ҳолатлари шулар жумласидан. Либосларга турли диний атама ва шаклларни ёзиб олиш ножоиз. Баъзилар кийим ва автоуловларга “Аллоҳ”, “Муҳаммад”, “Машааллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” каби муборак калималар ёки оятларни ёзиб олади. Шундай ёзув ва иборалар бор либосларни кийиш мумкин эмас, яъни диннинг эҳтиромини бузадиган нарсалар ёзилган кийим кийиш жоиз эмас. Номларнинг олдига билиб-билмасдан “ال” – “ал” қўшимчасини қўшиш кўпаймоқда. Аслида араб тилида исм гуруҳига кирувчи сўзлар аниқ ёки ноаниқ ҳолатда бўлади. Ноаниқ ҳолатдаги исмни аниқ ҳолатга ўтказиш учун сўзга “ال” олд қўшимчаси қўшилади. Шунингдек, айрим исмларнинг олдига “ال” – “ал” қўшилиши Аллоҳнинг 99 та муборак исмидан бирини англатади. Шундай экан, бундай муқаддас исмларни хизмат қилдириш мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи-ходимлар томонидан йўл қўйилган нуқсон ва камчилик туфайли мазкур муқаддас исмларга нисбатан турли нолойиқ ҳолатлар юзага келади. Бундай номлардан тижорий ниятларда фойдаланиш асло мумкин эмас. Манба
3 60621Loading...
29
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназарнинг узундан-узоқ баёнотини ўқиб чиқдим. Моҳиятни контексти билан қисқароқ қилиб цитата шаклида улашяпман. Менимча ҳаммаси яққол тушунарли бўлади ва ўқувчиларимиз ҳам зерикиб қолишмайди. **** Таассуфки, тижорий соҳада мижозларни жалб этиш, маҳсулотни оммабоп даражага кўтариш ёки мўмин-мусулмонлар онгида динийлик бор деган тасаввурни уйғотиш мақсадида араб ва турк тилларидаги жозибадор ном, исломий сўз ва атамалардан кенг фойдаланиш жамиятда кўр-кўрона тақлидга олиб келмоқда. Араб тилидаги исм ва жой номларидан фойдаланиш, янги туғилган чақалоққа минтақа учун ноанъанавий исм қўйиш, овқатланиш шохобчаларига турлича ном бериш, шунингдек, диний мазмундаги ёзувлар акс этган лавҳаларни автомашина каби турли техника воситаларига ёпиштириш ҳолатлари шулар жумласидан. Либосларга турли диний атама ва шаклларни ёзиб олиш ножоиз. Баъзилар кийим ва автоуловларга “Аллоҳ”, “Муҳаммад”, “Машааллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” каби муборак калималар ёки оятларни ёзиб олади. Шундай ёзув ва иборалар бор либосларни кийиш мумкин эмас, яъни диннинг эҳтиромини бузадиган нарсалар ёзилган кийим кийиш жоиз эмас. Номларнинг олдига билиб-билмасдан “ال” – “ал” қўшимчасини қўшиш кўпаймоқда. Аслида араб тилида исм гуруҳига кирувчи сўзлар аниқ ёки ноаниқ ҳолатда бўлади. Ноаниқ ҳолатдаги исмни аниқ ҳолатга ўтказиш учун сўзга “ال” олд қўшимчаси қўшилади. Шунингдек, айрим исмларнинг олдига “ال” – “ал” қўшилиши Аллоҳнинг 99 та муборак исмидан бирини англатади. Шундай экан, бундай муқаддас исмларни хизмат қилдириш мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи-ходимлар томонидан йўл қўйилган нуқсон ва камчилик туфайли мазкур муқаддас исмларга нисбатан турли нолойиқ ҳолатлар юзага келади. Бундай номлардан тижорий ниятларда фойдаланиш асло мумкин эмас. https://t.me/dilnur79
10Loading...
30
Токи ўзингизни севишни ўрганмас экансиз, бошқаларни ўзингиздан устун қўйиб яшайсиз. Бу эса бахтсизлик дегани! ©️Utarov D instagram @imaginative_girl
3 24316Loading...
31
​​Ҳарид васваси(шопоголизм) ёхуд ониомания Эҳтиёж бўлмаса ҳам дўконга бориб керакли-кераксиз нарсаларни ҳар куни сотиб оладиган инсонларни биласизми? Бу холат қайсидир маънода кўпчиликка таниш, ҳаридлар пайтида кўплаб инсонлар ўзини бахтли ҳис қилишади. Германиянинг "Techniker Krankenkasse" соғлиқни суғурта компанияси шифокорларининг фикрига кўра, ониомания кўпинча эътиборнинг етишмаслиги, ёлғизлик ва ички бўшлиқ ҳисси, тан олиниш ва севгига бўлган эҳтиёж, шунингдек, депрессия даврида ривожланади. Бундан бошқа сабаблар ҳам бор: Ўз-ўзини тартибга солишнинг пастлиги Ҳарид васвасига тушган одамлар ўз мақсадларига эришиш учун тўсиқ бўлаётган шахсий хусусиятлари ўрнига олинаётган нарсага нисбатан индивидуал имтиёзларни ҳис қилишади, яъни бўшлиқларни шу шаклда "тўлдиришади". Адреналинга ташналик Тана тезда адреналинга ўрганиб қолади ва ҳар доим каттароқ дозаларга муҳтож бўла бошлайди. Дўкондан адреналин дозасини ҳам олиш мумкин, яъни харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилиб. Қувват иллюзияси Одамлар шахсий истеъмол учун жуда кўп нарсаларни эмас, балки маълум атрибутларини: сотувчиларнинг харидорга ҳурматли муносабати, чиройли муомала, хушомадни ҳам "сотиб олишади". Эркинлик иллюзияси ва ҳаётни назорат қилиш Харид қилиш депрессия ва хавотирни енгиллаштиради, ўзига бўлган ҳурмат ва ўзига ишончни оширади - биз оддийгина зарур бўлган нарсани эмас, балки ҳозирни ўзида хоҳлаган нарсамизни сотиб олишга қодирлигимиз бизга эркинлик ҳиссини беради. @imaginative_girl
3 14228Loading...
32
АҚШ адабиётидан Даниэла Стилнинг "Тақдир Сўқмоқлари" ва "Ўғирланган бахт" романларини ўқиб чиқдим. "Тақдир сўқмоқлари" —садоқатли дўст ҳар бир инсонга кераклигини, оилада катталар ҳасис ва зиқна эмас, кенгфеъл ва аҳил бўлишлари шартлигини, катта бойликка эга бўлганингда пул учун ҳамма нарсага тайёр очкўз одамлар атрофингда пайдо бўлиб, дунёдаги энг яқин инсоннингга айланиб олишини ўргатган бўлса, "Ўғирланган бахт"— ўта ҳалол, тўғрисўз ва оқкўнгил одамлардан айёр одамлар қандай фойдаланишини, бу дунёда ҳақиқий муҳаббат борлигини яна бир бор ўргатди. @imaginative_girl
3 82625Loading...
33
Дўмбоқни ветеринарга олиб борганимда дўхтир @imaginative_girl
3 95512Loading...
34
Битта аптекада 450 минглик қуёшдан сақловчи кремни интернет магазинда 80 мингга кўрдим🙄 Ўзи доим нархларни ва маҳсулотни интернетдан текшираман, одамларга ишонч қолмаган. Сизларга ҳам маслахат. @imaginative_girl
3 52012Loading...
35
Ажрим ҳақида Устингиздан қотиб-қотиб кулиб сизни кетолмайди деб ўйлаётган турмуш ўртоғингиз сизни оила деб аталмиш муқаддас қўрғонни бузгингиз келмагани учун кетмаганингизни, аллақачон ундан кўнглингиз совиб, турқини кўргингиз келмай қолганни тушуна олмайди. Агар тушунганида оилани пароканда қилиш даражасига олиб бормасди. Мен бир нарсага қаттиқ ишонаман: яхши эркакни ҳеч қайси аёл ташлаб кетмайди, айнан бизни менталитетда. Ажримларда кўпроқ айб эркакда бўлади, шунинг учун ҳам аёли тирик бўла туриб ажрашган(аёли вафот этган бўлмаса) эркакка ҳеч қачон турмушга чиқмаслик керак деб ҳисоблайман(шахсий фикрим). Бир аёлни бахтли қилолмаган эркак иккинчисини ҳам бахтли қилолмайди. Бу исботлиб ётибди реал ҳаётда. Сизни олиб қололмаган, аёл табиатини билмайдиган, ардоқламайдиган худбин эркак билан асло қолманг. Бир умр асабийлашиб, эрта кунда қариб-чириб, ўзини ривожлантирмаган эркак билан яшагандан кўра мустақил кун кўрган афзал. @imaginative_girl
1 52424Loading...
36
​​Ваниҳоят кетдим изсиз ҳаётингдан, Чиқиб кетдим эшикларни маҳкам ёпиб.©️ @imaginative_girl
2050Loading...
37
Фарғоналиклар жудаям оқибатли халқ. Фарғоналик танишларим, ўқувчиларим, дугоналарим, опаларим доим ёзиб туришади, меҳмонга чақиришади. Тошкентга келишса кўргани келишади, байрамларда қўнғироқ қилишади. Кучли меҳр-оқибатни, маҳаллийчилик қилмасликни, оддий ҳаётдан ҳам завқланиб самимий яшашни фарғоналиклардан ўрганганман. Менга доим опаларим "Сен ўзингни наманганликман дема, сен фарғоналиксан" дейишарди, негадир. Фарғонани доим соғинаман 🩵 @imaginative_girl
4 05210Loading...
38
Ўзим ҳақимда қисқача @imaginative_girl
3 5183Loading...
39
Ҳеч кимни қайта-қайта кечирманг. Ҳеч кимни ортиқча қадрламанг. Ҳеч кимга сизга берилгандан кўпроқ аҳамият берманг. Акс ҳолда сиз ярим йўлда қоласиз. Биз қайта-қайта кечирмаймиз, кўпи билан бир марта кечирамиз, икки марта кечирамиз. Кейин нима бўлади, биласизми? Сизни хафа қилган ҳолат сизга нисбатан билиб туриб атайдан қилинган ишга айланади. Бу хато эмас, менсимасликдир. Агар сизга қарши икки марта хато қилинган бўлса, бу хато эмас атайлаб қилинган ҳаракатдир. Бунга йўл қўйманг. Қадрингизни ҳимоя қилинг. Чегараларингизни асранг. Сизга зулм қилишларига асло йўл қўйманг! ©️ @imaginative_girl
3 52063Loading...
40
Кореялик аёллар нон умуман истеъмол қилмай, хитойлик хотин-қизлар шакар истеъмол қилмай, қолаверса ҳар бир еяётган маҳсулоти таркибига қаттиқ эътибор бериб 20-25 ёш оралиғидаги гўзаллигини узоқ вақт сақлаб юради. Оригинал косметика ва спорт ҳам роль ўйнайди, албатта, лекин гормонлар, ички ёшликни сақлашда зарарли маҳсулотлардан тийилиш жудаям муҳим экан. @imaginative_girl
3 43341Loading...
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/jnuCN_2cjQw3M2Ni
إظهار الكل...
👍 8🥴 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
Устозларга мароқли ҳордиқ тилаймиз @imaginative_girl
إظهار الكل...
🤣 33 12😁 10👍 1😎 1
Photo unavailableShow in Telegram
1-июньдан соққа беради деган мифга ишониб, вақтини сарфлаганларга юборамиз🫣 @imaginative_girl
إظهار الكل...
😁 29👍 12 5🥴 3
Photo unavailableShow in Telegram
Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг— демак тириксан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг —демак инсонсан. @imaginative_girl
إظهار الكل...
👍 59❤‍🔥 11💯 5👏 4
​​Ҳар доим ҳам мезонлар тўғри бўлавермайди Ҳар бир маданиятда маълум бир мезонлар мавжуд, аммо бу мезонлар тўғридан кўра нотўғри бўлишини бизга тарихнинг ўзи кўрсатиб беради. 20-аср ўрталаригача Хитойда аёлларнинг оёқлари кичкина ўлчамда бўлиши урф бўлган. Бу бемаъни одатга 10 аср мобайнида амал қилинган. Табиатга қарши чиқиш ҳеч қачон ижобий якунланмаганидек, ҳамма аёлларнинг оёқ товони узунлиги 7.5 см га тенг бўлиши керак, деб ҳисоблангани 5-6 ёшли қизларнинг оёқ бармоқларини мато билан боғланишига ва мажбкран кичкина оёқ кийимда юришларига олиб келган. Катта оёқ размери ёқимсиз ҳисобланиб, ижтимоий жиҳатдан пастлатилган, совчилар биринчи бўлиб қизнинг оёғи неча сантиметр эканини сўрашган, катта оёқ товонлиларни келин қилишмаган. Натижада аёллар оёқ ҳажмлари кичрайган, лекин уларнинг ҳаракатланиши азоб бўлган. Бунинг барини тагида минг йиллар давомида кичкина ҳажмдаги оёқлар хитойлик эркакларда жинсий истакнинг асосий нуқтаси бўлганлиги ётган. @imaginative_girl
إظهار الكل...

🤯 23👍 16😱 7😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Агар мен ўз вақтида одамлар гап-сўзларига эътибор қилганимда машина эмас, тез юрадиган отни ихтиро қилган бўлардим" Генри Форд @imaginative_girl
إظهار الكل...
👍 72 9😁 4
Ўзини-ўзи тўғри ёки нотўғри баҳолаш қандай шаклланади? Ҳаётда ўзига ўзи тўғри баҳо берадиганлар ҳам, аксинча ортиқча ёки паст баҳо берадиганларни ҳам етарлича учратиш мумкин. Хўш, бу қандай шаклланган? Асосий шакллантирувчи омил — бу ташқи муҳит бўлиб, инсонинг ўзига бўлган ҳурматини ё оширади ёки камайтиради. Оилада. Бола чексиз севги ва қабул қилиш ҳисси билан туғилади. У бўш варақ холатида бошқаларнинг фикри билан тўқнаш келади ва уни шимиб олгач, олинган маълумотларни ўзлаштиради. Ота-онанинг доимий танқиди болада ота-она тимсолидаги мутлоқ ҳукмдорни хаёлан шакллантирилади ва бир умр ўзига хўжайин қидириб қул вазифасини онгсиз равишда қабул қилади. Доимий ким биландир солиштирилганда эса уларга бошқалар улардан қобилиятлироқ ва муваффақиятлироқлигига ишонч ҳисси билан сингдирилади. Бу ҳасад ва ўзини ютуқларини кўра олмаслик дастурини мияда мустаҳкамлайди. Одам доим ўзига ўзи баҳо берганда, аслида болалигидаги ота-онаси унга берган таърифларини ичида овоз сифатида эшитади. Болага энг яхши совға уни ўзини ўзи ҳурмат қилишига ўргатишдир. Мактаб. "Аълочилар чапда, иккичилар ўнгда ўтирсин", рейтинг ойнаси, паст ўзлаштирувчи ўқувчилар рўйхати... — буларнинг барчаси тамға бўлиб, ўзига ўзи севги бўлмаслигига катта" ёрдам" беради. Мактабда тан олинганлик ёки четлаганлик ўзини ўзи идрок қилишга таъсир кўрсатиши, бу масала нозик масалалардан бири эканини эсдан чиқармаслик муҳим. @imaginative_girl
إظهار الكل...
👍 44 11💯 2😢 1🎉 1
Боланинг эҳтиёжлари Боланинг табиий эҳтиёжлари у туғилиши билан пайдо бўладиган эҳтиёжлар ҳисобланади. Бу эҳтиёжлар барча болалар учун деярли бир хил. Нафас олиш, овқатланиш, сув ичиш, ухлаш ва ҳожат эҳтижойларини табиий эҳтиёжларга мисол қилиш мумкин. Эҳтиёжларнинг яна бир қисми эса инсон дунёга келиши билан эмас, унинг умри давомидаги ижобий, салбий одатлари орқасидан пайдо бўлади(чипс истеъмол қилиш, зўравонлик билан укасининг ўйинчоқларинби тортиб олиш каби одатлар). Телевизор томоша қилиш, интернет ва компьютер билан шуғулланиш ҳам аслида табиий эҳтиёж эмас, лекин бола булар билан шуғулланишни кучайтирса бу одатлар тўғридан-тўғри боланинг эҳтиёжига айланади. Эҳтиёжларнинг қайси тури бўлишидан қатЪИ назар улар кишига эмоционал ёки руҳий босим беради. Бу босим эса баъзи ҳолларда кишини агрессивлик, баъзи ҳолларда зўравонликка чорлайди. Бундай ҳаракатлар эҳтиёжлар олдидаги тўсиқларни йўқ қилишга уруниш ҳисобланади. Масалан, телевизор кўришга муккасидан кетган болага “кўп телевизор кўряпсан” деб дакки бериш ёки телевизорни ўчириб қўйиш унга умуман ёқмайди. Бу ҳолатда у ўз норозилигини турли ҳаракатлар билан кўрсатади, жанжал кўтаради, лекин шу нарсани ёддан чиқармалик керак-ки – бола буни атайин қилмайди. Боланинг миясига тўхтовсиз узатиб турилган телевизор сигналлари, овоз ва нур эффектлари бола эҳтиёжига айланиб улгирган ва бола бу эҳтиёжни қондириш учун курашади. Бу умумий қоида билан боланинг барча ҳаракатларини умумлаштиришимиз мумкин. Адем Гунеш
إظهار الكل...
👍 24💯 16❤‍🔥 3🐳 2
00:32
Video unavailableShow in Telegram
Қозоғистонда ишлаб чиқилган мактаб формаси экан @imaginative_girl
إظهار الكل...
👍 105😍 45💯 7🤩 5 3

😁 56🤣 23👍 10