cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Imaginative Girl 🦢

إظهار المزيد
Uzbekistan11 160لم يتم تحديد اللغةالتعليم23 401
مشاركات الإعلانات
5 816
المشتركون
-1024 ساعات
-217 أيام
+12930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

01:19
Video unavailableShow in Telegram
Болалар олимпиада ўйинлари🤯 @imaginative_girl
إظهار الكل...
👏 5🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
Инстаграм Чолиқушидан парчалар кўрсатганди бугун менга, фейсбук эса шуни эслатди. Ўтган йили ҳам бу асар юрагимда яшаган экан. Ҳар бир қиз руҳиятига ўта яқин образ Фереде, эркак киши аёл қалбини шунчалик моҳирлик билан тасвирлаганига ҳайратда қоламан ҳар доим. "Оҳ бечора Чолиқуши! Сени бу ерга қайси  шамол келтирганлигини энди тушундим"... @imaginative_girl
إظهار الكل...
44👍 21 2💯 1
Нега интернет звезда муллалар маърузаларида Марказий Осиёдан чиққан тариқатчилар, азиз авлиёлар ҳақида умуман гапиришмайди? Топиб олган мавзуси: аёллар анақа бўлиши керак, аёлингизга фалондака тарбия беринг ва ҳ. к... Менимча, тариқатчи боболаримиз маърифат ва ҳақиқат йўлига умуман моддиятни аралаштирмагани, илм учун бир танга ҳам пул олмаганини одамлар билиб қолиши ноқулай бўлса керак)) Ахир катта мактаб яратилган бизда: Яссавия, Кубровия... Агар ўзини пиар қиладиган шариатчи муллалар кейинги босқичларга—тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичларига ўтишса Қуръон ўқишгани учун, ўргатишгани учун, умуман илм йўлида бир тийин ҳам олмасликлари керак бўлади. Айримларга ўхшаб "хатм қилиш фалон доллар" демасдан. Шундай азиз авлиёлар ўтган бу тупроқларда: нафсини енгиб, 24 соат одамларга бепул, қўлидан келган яхшиликларни қилган, ўзининг бу дунёга келган ҳақиқий миссиясини бажарган. Бир авлиё инсон ҳақида эшитганман: бепулга одамларни Қуръон ўқиб даволаган, ўғлини никоҳ тўйи куни ҳам беморларни даволаб тўйда қатнаша олмаган. Ғирт текинга. Қани энди ўшандай азиз инсонларимиз?! "Чириган" Ғарбда ҳам диний китоблар пулга сотилмас экан, бизда энг қиммат китоблар диний китоблар. Хуллас, шариатдан тариқат ва маърифат босқичига ўтиш вақти келди, шариатни ҳам бизнес йўлида ишлатмай. Ҳа, қорин тўйдириш керак, албатта. Лекин дунёвий касб билан. P. S: Фикримга қарши чиқадиган рижолвойларга эслатма: фикримга қарши чиқишдан аввал Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбандларнинг умр йўли ҳақида ўқиб келинглар. @imaginative_girl
إظهار الكل...
👍 104 15🥴 8😎 3😭 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бўш тоғара қаттиқ овоз чиқаради, ичи тўла тоғарадан қаттиқ овоз чиқмайди. Яъни, ҳақиқий илм одамлари четда қолиб майдонга мақтанчоқ, ўзини тинмай пиар қиладиганлар чиқиб олади. Охирги пайтларда ҳаётни кузатиб шундай хулосага келдим: қанчалик ичи бўш бўла туриб, мақтанчоқ ва ўзига юқори баҳо берадиган, майдонга гапдон бўлиб чиқаверадиганлар кўпчилик назарида билимли кўринади. Ақлли одамларни алдаш қийин, улар кимни ичи бўш, кимники тўла фарқига бора олишади, афсуски ҳаққоний ақлли одамлар кам. Ичи бўш тоғаралар бошимизга чиқишидан Худони ўзи асрасин. @imaginative_girl
إظهار الكل...
👍 59 8
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназарнинг узундан-узоқ баёнотини ўқиб чиқдим. Моҳиятни контексти билан қисқароқ қилиб цитата шаклида улашяпман. Менимча ҳаммаси яққол тушунарли бўлади ва ўқувчиларимиз ҳам зерикиб қолишмайди. **** Таассуфки, тижорий соҳада мижозларни жалб этиш, маҳсулотни оммабоп даражага кўтариш ёки мўмин-мусулмонлар онгида динийлик бор деган тасаввурни уйғотиш мақсадида араб ва турк тилларидаги жозибадор ном, исломий сўз ва атамалардан кенг фойдаланиш жамиятда кўр-кўрона тақлидга олиб келмоқда. Араб тилидаги исм ва жой номларидан фойдаланиш, янги туғилган чақалоққа минтақа учун ноанъанавий исм қўйиш, овқатланиш шохобчаларига турлича ном бериш, шунингдек, диний мазмундаги ёзувлар акс этган лавҳаларни автомашина каби турли техника воситаларига ёпиштириш ҳолатлари шулар жумласидан. Либосларга турли диний атама ва шаклларни ёзиб олиш ножоиз. Баъзилар кийим ва автоуловларга “Аллоҳ”, “Муҳаммад”, “Машааллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” каби муборак калималар ёки оятларни ёзиб олади. Шундай ёзув ва иборалар бор либосларни кийиш мумкин эмас, яъни диннинг эҳтиромини бузадиган нарсалар ёзилган кийим кийиш жоиз эмас. Номларнинг олдига билиб-билмасдан “ال” – “ал” қўшимчасини қўшиш кўпаймоқда. Аслида араб тилида исм гуруҳига кирувчи сўзлар аниқ ёки ноаниқ ҳолатда бўлади. Ноаниқ ҳолатдаги исмни аниқ ҳолатга ўтказиш учун сўзга “ال” олд қўшимчаси қўшилади. Шунингдек, айрим исмларнинг олдига “ال” – “ал” қўшилиши Аллоҳнинг 99 та муборак исмидан бирини англатади. Шундай экан, бундай муқаддас исмларни хизмат қилдириш мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи-ходимлар томонидан йўл қўйилган нуқсон ва камчилик туфайли мазкур муқаддас исмларга нисбатан турли нолойиқ ҳолатлар юзага келади. Бундай номлардан тижорий ниятларда фойдаланиш асло мумкин эмас. Манба
إظهار الكل...
Dilnur Kamilov blogi

Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали жамиятимизда рўй бераётган турли сиёсий-диний, ижтимоий-иқтисодий воқеа-хабарларга ўз шахсий муносабатимни билдириб бораман. Баъзи-баъзида Аброр Мухтор тўғрисида хабарлар бериб қолсам хапаўмесилар))))

👍 58💯 16
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназарнинг узундан-узоқ баёнотини ўқиб чиқдим. Моҳиятни контексти билан қисқароқ қилиб цитата шаклида улашяпман. Менимча ҳаммаси яққол тушунарли бўлади ва ўқувчиларимиз ҳам зерикиб қолишмайди. **** Таассуфки, тижорий соҳада мижозларни жалб этиш, маҳсулотни оммабоп даражага кўтариш ёки мўмин-мусулмонлар онгида динийлик бор деган тасаввурни уйғотиш мақсадида араб ва турк тилларидаги жозибадор ном, исломий сўз ва атамалардан кенг фойдаланиш жамиятда кўр-кўрона тақлидга олиб келмоқда. Араб тилидаги исм ва жой номларидан фойдаланиш, янги туғилган чақалоққа минтақа учун ноанъанавий исм қўйиш, овқатланиш шохобчаларига турлича ном бериш, шунингдек, диний мазмундаги ёзувлар акс этган лавҳаларни автомашина каби турли техника воситаларига ёпиштириш ҳолатлари шулар жумласидан. Либосларга турли диний атама ва шаклларни ёзиб олиш ножоиз. Баъзилар кийим ва автоуловларга “Аллоҳ”, “Муҳаммад”, “Машааллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” каби муборак калималар ёки оятларни ёзиб олади. Шундай ёзув ва иборалар бор либосларни кийиш мумкин эмас, яъни диннинг эҳтиромини бузадиган нарсалар ёзилган кийим кийиш жоиз эмас. Номларнинг олдига билиб-билмасдан “ال” – “ал” қўшимчасини қўшиш кўпаймоқда. Аслида араб тилида исм гуруҳига кирувчи сўзлар аниқ ёки ноаниқ ҳолатда бўлади. Ноаниқ ҳолатдаги исмни аниқ ҳолатга ўтказиш учун сўзга “ال” олд қўшимчаси қўшилади. Шунингдек, айрим исмларнинг олдига “ال” – “ал” қўшилиши Аллоҳнинг 99 та муборак исмидан бирини англатади. Шундай экан, бундай муқаддас исмларни хизмат қилдириш мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи-ходимлар томонидан йўл қўйилган нуқсон ва камчилик туфайли мазкур муқаддас исмларга нисбатан турли нолойиқ ҳолатлар юзага келади. Бундай номлардан тижорий ниятларда фойдаланиш асло мумкин эмас. https://t.me/dilnur79
إظهار الكل...
Dilnur Kamilov blogi

Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали жамиятимизда рўй бераётган турли сиёсий-диний, ижтимоий-иқтисодий воқеа-хабарларга ўз шахсий муносабатимни билдириб бораман. Баъзи-баъзида Аброр Мухтор тўғрисида хабарлар бериб қолсам хапаўмесилар))))

00:08
Video unavailableShow in Telegram
Токи ўзингизни севишни ўрганмас экансиз, бошқаларни ўзингиздан устун қўйиб яшайсиз. Бу эса бахтсизлик дегани! ©️Utarov D instagram @imaginative_girl
إظهار الكل...
👍 38 6😍 3
​​Ҳарид васваси(шопоголизм) ёхуд ониомания Эҳтиёж бўлмаса ҳам дўконга бориб керакли-кераксиз нарсаларни ҳар куни сотиб оладиган инсонларни биласизми? Бу холат қайсидир маънода кўпчиликка таниш, ҳаридлар пайтида кўплаб инсонлар ўзини бахтли ҳис қилишади. Германиянинг "Techniker Krankenkasse" соғлиқни суғурта компанияси шифокорларининг фикрига кўра, ониомания кўпинча эътиборнинг етишмаслиги, ёлғизлик ва ички бўшлиқ ҳисси, тан олиниш ва севгига бўлган эҳтиёж, шунингдек, депрессия даврида ривожланади. Бундан бошқа сабаблар ҳам бор: Ўз-ўзини тартибга солишнинг пастлиги Ҳарид васвасига тушган одамлар ўз мақсадларига эришиш учун тўсиқ бўлаётган шахсий хусусиятлари ўрнига олинаётган нарсага нисбатан индивидуал имтиёзларни ҳис қилишади, яъни бўшлиқларни шу шаклда "тўлдиришади". Адреналинга ташналик Тана тезда адреналинга ўрганиб қолади ва ҳар доим каттароқ дозаларга муҳтож бўла бошлайди. Дўкондан адреналин дозасини ҳам олиш мумкин, яъни харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилиб. Қувват иллюзияси Одамлар шахсий истеъмол учун жуда кўп нарсаларни эмас, балки маълум атрибутларини: сотувчиларнинг харидорга ҳурматли муносабати, чиройли муомала, хушомадни ҳам "сотиб олишади". Эркинлик иллюзияси ва ҳаётни назорат қилиш Харид қилиш депрессия ва хавотирни енгиллаштиради, ўзига бўлган ҳурмат ва ўзига ишончни оширади - биз оддийгина зарур бўлган нарсани эмас, балки ҳозирни ўзида хоҳлаган нарсамизни сотиб олишга қодирлигимиз бизга эркинлик ҳиссини беради. @imaginative_girl
إظهار الكل...

👍 27💯 8 3😱 1
АҚШ адабиётидан Даниэла Стилнинг "Тақдир Сўқмоқлари" ва "Ўғирланган бахт" романларини ўқиб чиқдим. "Тақдир сўқмоқлари" —садоқатли дўст ҳар бир инсонга кераклигини, оилада катталар ҳасис ва зиқна эмас, кенгфеъл ва аҳил бўлишлари шартлигини, катта бойликка эга бўлганингда пул учун ҳамма нарсага тайёр очкўз одамлар атрофингда пайдо бўлиб, дунёдаги энг яқин инсоннингга айланиб олишини ўргатган бўлса, "Ўғирланган бахт"— ўта ҳалол, тўғрисўз ва оқкўнгил одамлардан айёр одамлар қандай фойдаланишини, бу дунёда ҳақиқий муҳаббат борлигини яна бир бор ўргатди. @imaginative_girl
إظهار الكل...
36👍 27❤‍🔥 5👏 1
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Дўмбоқни ветеринарга олиб борганимда дўхтир @imaginative_girl
إظهار الكل...
🤩 31🤗 6 3😢 2👍 1🐳 1