ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 603
المشتركون
-124 ساعات
+117 أيام
+2830 أيام
أرشيف المشاركات
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

#muftiy_minbari Қарздан қутулиш дуоси
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани, ва аъузу бика минал ажзи вал касали, ва аъузу бика минал жубни вал бухли, ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижол. Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сендан ғам босиши, маҳзунлик, ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўрайман! Қўрқоқлик, бахиллик, қарзга ботиш ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман!”
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Қарздан кечишнинг ажри улуғ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 4-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 4-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 13-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:35 ⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 06:54 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:45 ⏱️ШОМ - 17:20 ⏱️ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

#muftiy_minbari Ҳақиқий тақво ҳалолликда! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari #savol_javob ❔ Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👨‍💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда: 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 3-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 3-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 12-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:34 ⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 06:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:45 ⏱️ШОМ - 17:21 ⏱️ХУФТОН - 18:55 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАР БИР БЕТИНИ 10 МАРТАДАН ЎҚИСА, 10 МАРТА ХАТМ ҚИЛГАН БЎЛАДИМИ? САВОЛ: Қуръон карим хатмин
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАР БИР БЕТИНИ 10 МАРТАДАН ЎҚИСА, 10 МАРТА ХАТМ ҚИЛГАН БЎЛАДИМИ? САВОЛ: Қуръон карим хатмини ният қилиб, ҳар бир бетни 10 мартадан ўқиётган эдим, охирида 10 та хатм бўлади, деб билардим. Лекин Фотиҳа сурасидан Нас сурасигача бир марта тўлиқ ўқилгандан кейин хатм бўлади, деб эшитдим, шу ростми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, хатм учун Қуръонни бошидан охиригача ўқилади, лекин ҳар бетни 10 мартадан ўқиганда ҳам 10 та хатм ҳосил бўлади, деб умид қилинади. Чунки хатми Қуръон бўлиши учун, суралар орасидаги тартиб умуман бузилмасин, деган шарт йўқ. Масалан, Рамазон ойидаги хатмларда Қуръон тиловати асносида баъзи оятлар тушиб қолса, кейинчалик ўша оятлар ўқиб, хатмни тўлдириб қўйилади. Бу ерда ҳам тартиб бузилади, лекин хатм деб ҳисобланади. Бунинг устига Қуръони каримни тиловат қилган киши унинг ҳар бир ҳарфи учун ажр олади. Бир марта ўқиш билан 10 марта ўқишнинг албатта, фарқи бор. Бу ерда ажр зиёда бўлади ва аслида хатмдан мақсад ҳам ажр олишдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#juma_suhbati #qarz 🌙 Мавзу: ҚАРЗ ЗИММАДАГИ ОҒИР МАСЪУЛИЯТ! 🎤Исмоил домла Муҳаммад Содиқ –  Чилонзор тумани “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 @FITRATUZ

O‘zbekiston va Finlyandiya Prezidentlarining Toshkentdagi muzokaralari ko‘p qirrali hamkorlikni yanada rivojlantirish uchun mustahkam zamin yaratdi. — @fitratuz

#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқаётганда туяларига минсала
#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқаётганда туяларига минсалар уч марта такбир айтиб, сўнгра: “Бизга буни бўй сундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Албатта, Роббимизга қайтгувчиларданмиз. Аллоҳим, ушбу сафаримизда яхшиликни, тақвони ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингдирсан. Аллоҳим, Сендан сафар қийинчиликлари ва қайғулари, аҳлда ва молда ёмон оқибатлардан паноҳ сўрайман”, дер эдилар Имом Муслим ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 2-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 2-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 11-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:33 ⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 06:52 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:45 ⏱️ШОМ - 17:22 ⏱️ХУФТОН - 18:55 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

Ғазаб келганида одам ўзини қандай тутиши керак? Жаҳл чиқиб, ғазаб келганида банданинг ҳақиқат ва адолат доирасидан чиқиши асл
Ғазаб келганида одам ўзини қандай тутиши керак? Жаҳл чиқиб, ғазаб келганида банданинг ҳақиқат ва адолат доирасидан чиқиши асло мумкин эмас, аксинча, у ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига риоя этиши керак: “Сизлардан бирингизнинг жаҳли чиқа бошласа сукут сақласин!” (Аҳмад, Ибн Абу Дунё). Шунингдек, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жаҳли чиққан киши таҳорат олиши лозимлигини ҳам билдирдилар, чунки ғазаб оловга ўхшайди, сув эса уни ўчиришга қодир. Ғазаби келаётган киши қандай бўлмасин, унинг кучайиб кетишидан сақланиши зарур. Акс ҳолда у ёмон ҳолатларга, ҳақиқат ва адолат чеагараларини бузадиган жуда ҳам аянчли оқибатларга олиб бориши мумкин. Шу боис жаҳл чиқаётганида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларини эслаш лозим: “Инсонни қутқарувчи уч сифат баробарида шунча ҳалок этувчиси ҳам бор. Қутқарувчилари – яширин ва ошкора Аллоҳдан қўрқиш (яъни ёлғизлик ва кўпчилик ичида); хоҳ мўътадил, хоҳ ғазаб ҳолатида бўлсин, ҳақиқатни гапириш; бойлик ва камбағаллик сабабидан ўзгармаслик (яъни талтаймаслик ё тушкунликка тушмаслик). Ҳалок этувчи сифатлар – инсонни эргаштирувчи ҳирсу шаҳват; ўзининг кўчасига бошлагувчи ҳавойи нафс; кишининг ўз заковати ва топқирлиги билан ғурурланмоғи (бошқа ривоятга кўра кишининг ўз нафсидан мамнун бўлмоғи)” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда ҳам худди шу маънода келган, Байҳақий ривояти). Юқоридаги сўзлардан шуни хулоса қилиб айтамизки, банда ўзининг хулқини Яратганининг хулқи билан мувофиқлаштириши зарур экан. Бу ҳақда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Аллоҳнинг хулқи билан хулқланингизлар!” (“Ат-Тарғиб ва-т Тарҳиб”; ушбу ҳадисни Имом Раббоний, Имом Ғаззолий, Фахриддин Роззий, Низомиддин Нишопурий ўз китобларида шарҳлаб ўтганлар; Табаронийдан ривоят қилинган бошқа ҳадисда “Ахлоқнинг энг гўзали Аллоҳнинг буюк ахлоқидир” деб айтилган) Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилмагани сингари, инсон ҳам ўзи учун ғазаб қилмаслиги ва қасос олмаслиги лозим бўлади. Агар Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилганида эди бир лаҳзада барча яратганларини ҳалок этиб қўйган бўларди. “Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Нега дуо ижобат бўлмайди? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari #savol_javob ❔ Бувим раҳматли одамларни қамчи ва нон билан даволар эдилар. Бир табиб менга “Сен бу ишни бўйнингга олишинг керак”, деди. Айтингчи, бу қанчалик тўғри? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👨‍💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда: 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Кўзларингизни Биз у (кофирлардан айрим) тоифаларни баҳраманд қилган нарсаларга (уларнинг бойликларига) тик
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Кўзларингизни Биз у (кофирлардан айрим) тоифаларни баҳраманд қилган нарсаларга (уларнинг бойликларига) тикманг! Уларнинг (имонсизликлари) устида ғамгин ҳам бўлманг! Мўминлар учун қанотингизни қуйи тутинг (камтар бўлинг)! Ҳижр сураси 88-оят * Яъни куфр аҳлининг бу дунёда моддий жиҳатдан фаровон яшаётганини кўриб, уларга Сиз  ҳавас кўзи билан боқманг! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗНИ ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ? САВОЛ: Бир биродаримнинг қалби нотинч бўлмоқда. Шу биродарим номидан ушбу саволни
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗНИ ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ? САВОЛ: Бир биродаримнинг қалби нотинч бўлмоқда. Шу биродарим номидан ушбу саволни йўлламоқдаман. Бомдод намози вақтида имомликка у кишидан бошқа тажвиди яхши киши бўлмагани сабабли, жамоатга намоз ўқиб берган. Намоздан сўнг бавосир касаллиги эсига тушиб, таҳоратхонага бориб қараса, кийимида қонни кўриб қолибди. У қон намоздан олдин чиққанми ёки кейин, буни аниқ билолмаяпти. Энди ўқилган намозимиз тўғрими ёки йўқми, жамоатга: “Намозингизни қайта қазо қилиб ўқиб қўйинг”, деб айтайми-йўқми, билмай турибман, деб кўнгли нотинч бўлмоқда. Бунинг ҳукми қандай бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши кийимида нажосат кўриб қолиб, унинг қачон текканини била олмаса, кўрган вақтидан бошлаб теккан ҳисобланади. Аммо бу ҳукм ташқаридан теккан ёки ташқаридан тегиши эҳтимоли бор бўлган нажосатларга тегишли. Агар қон ёки йиринг ўзининг баданидан чиққани аниқ бўлса, бунда кийим нажосат бўлиш билан бирга таҳорат ҳам кетган бўлади. Кўрган пайтда қон ёки йиринг қотган ҳолатда бўлса, у аввалроқ чиққан ҳисобланади. Агар ҳўл ҳолатда бўлса, ҳозир чиққан ҳисобланади. Демак, биродарингиз қонни кўрган вақтда, у ҳўл ҳолатда бўлса, намозни қайта ўқиш шарт эмас. Агар қон қуриб қолган бўлса, биродарингиз намозни қайта ўқиши лозим. Жамоатга келсак, қаралади, агар уларга айтилса, фитнага сабаб бўлса, уларга бу ҳақида айтилмайди. Балки имом ўзи қайтиб ўқийди ва истиғфор айтади. Жамоатнинг намози дуруст бўлган ҳисобланади. Лекин жамоатга бу ҳақида айтса, фитна ва ихтилоф чиқмайдиган бўлса, у ҳолда уларга ҳам бу ҳақда айтиб қўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal - إحصائيات وتحليلات قناة تيليجرام @diyonatli