Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 603
المشتركون
-124 ساعات
+117 أيام
+2830 أيام
أرشيف المشاركات
#Ҳадис
Қузъа ибн Яҳё Басрий айтадилар: «Ибн Умар розияллоҳу анҳу менга: Кел, сен билан худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан хайрлашганларидек хайрлашаман: “Динингни, омонатингни ва амалинг хотимасини Аллоҳга топширдим”, дедилар».
Имом Абу Довуд ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 31-НОЯ1447 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:32
⏱️БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:51
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:50
⏱️ШОМ - 17:23
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Аканг обидроқ экан
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келган мижозлар “Мана бу дори яхши тузатадими?” каби сўзларни айтишади. Мана шундай дейиш ширк бўлиб қолмайдими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
https://t.me/diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 31-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:31
⏱️БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:50
⏱️ШОМ - 17:24
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)#ЖУМА #tabrik https://t.me/diyonatli
+9
#xabar #anjuman
🗣Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа)
🗓 Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент ислом институтида “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалаларга оид тадқиқотлардаги ёндашувлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда соҳада фаолият юритаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар бевосита ва Zoom дастури орқали масофадан туриб иштирок этишди.
🗣Дастлаб институт ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун домла Ғафуров сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда диний соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан таълим ва илмий тадқиқот йўналишида қилинаётган ўзгариш ва янгиликлар нафақат юртимиз, балки халқаро даражада эътироф этилаётгани, мана шундай илмий-амалий анжуманлар доимий ўтказилаётгани, олий маъҳадда магистратура таълим босқичи ва модул таълим тизими йўлга қўйилгани бунинг ёрқин далили эканини қайд этди.💬 Сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов анжуман мавзуси бўлган ақида ва фиқҳий масалалар бугунги кундаги энг долзарб замонавий масала эканини таъкидлаб, ҳозирда мазкур институт ҳам академик даражага кўтарилиб, ушбу икки йўналиш бўйича илмий даражага эга малакали мутахассислар етиштириб чиқараётгани, улар диний соҳани турли йўналишларида фаолият юритиб, халқимиз маърифатини ошириш, жамиятимиз барқарорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эъттироф қилди.
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ўз нутқида бугун аҳолимиз фаровонлиги ҳар жиҳатдан ортиб бораётгани, бу ўз навбатида диний соҳа, айниқса, фатво масаласига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги, хусусан, уламолар таъкидлаган макон ва замон, урф-одат каби 10 дан зиёд сабабларга қараб такомиллашиб бориши, айни масалаларда соҳа мутахассисларининг бир жойга тўпланиши катта натижаларга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлади.🟢Диний идора Фатво маркази бош мутахассиси Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов пластик жарроҳлик амалиётига оид шаръий ҳукмларни баён қилди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари “Ёт ғоялар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилиш масалалари”, “Электрон савдога оид замонавий фиқҳий масалалар”, “Мотуридия таълимотининг асослари ва хусусиятлари” ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
📚 Конференция доирасида муҳокама қилинган Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ, калом илми ва ақида йўналишига оид 70 дан ортиқ илмий мақолалар махсус илмий тўпламга киритилиб, талаба-ёшлар ва жамоатчиликка тақдим этилади.✍️ Баҳриддин Хушбоқов, 📸 Фаррух Йўлдошев (сурат), ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ “Кибр — ҳақни инкор қилиш ва одамларни камситишдир”, деган маънода ҳадис бор экан. Ушбу ҳадисни тўлиқ айтиб берсангиз.
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
Виждонига ҳавола
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 30-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 8-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:30
⏱️БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:49
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:50
⏱️ШОМ - 17:26
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЗУЛМ КЎРГАН АЁЛГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ?
САВОЛ: Мен турмуш ўртоғим билан расман 2 йил олдин суд орқали ажрашдим. Лекин шаръий никоҳимиз эрим жавобимни бермагани учун сақланиб қолган. Шундан сўнг ўтган давр мобайнида бир неча бор жавобимни олишга ҳаракат қилдим. Лекин у киши "Сени тақдиринг умрингни охиригача менинг қўлимда, жавобингни бермайман, энди эрсиз ўтиб кетасан", деб доим рад қилиб келадилар. Менга кўп зулм қилганлари ва таҳқирлаганлари сабабли у киши билан яшашни мутлақо истамайман. Динимизда бу масаланинг ечими йўқми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила эр-хотин бир-бирини ўзаро тушуниши, қўллаб қувватлаши ва ҳурмат қилиши асосида қурилади. Лекин ҳамма оиланинг ҳаёти ҳам бир текисда кетмайди, гоҳида тушунмовчиликлар юзага келиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда динимиз аввало яхшилик билан оилани давом эттириш, агар бунинг иложи бўлмаса, яхшиликча ажрашишни тавсия қилади.
Расмий никоҳ қайди бекор бўлиб, оилавий ҳаётни давом эттиришнинг имкони қолмагач ҳам шаръий никоҳ баҳонаси билан эркак аёлга талоғини бермай юриши айни гуноҳ ишлардандир. Чунки бу ҳолатда аёл на биринчи оиласида яшай олмайди ва на янги ҳаёт қура олмайди.
Бу мавзуда Аллоҳ таоло аёлларга гўзал муомалада бўлишга тарғиб қилиб, уларга зарар бериш мақсадида мажбуран ушлаб туришдан қайтарди. Бу ишни “ҳаддан ошиш” ва “зулм” деб атади. Бу ҳақда ояти каримада шундай дейилган:
وَإِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلَا تَتَّخِذُوا آَيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا...
“Хотинларни талоқ қилганингизда (улар идда) муддатига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолингиз ёки яхшилик билан жавобларини берингиз. Уларга зулм қилиб, зарарлантириш ниятида ушлаб турманг! Ким шундай қилса, демак, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билмангиз!...” (Бақара сураси, 231-оят).
Оятда айтилгани каби Аллоҳ таолонинг оятларини ҳазил билиш, енгил санаш улар билан “ўйнашиш”нинг оқибати ёмон бўлади. Талоқ масаласи ҳам Аллоҳ таолонинг оятларидандир. Аллоҳнинг азоби золимларни қаттиқ тутади.
Агар эр бу ишнинг ана шундай улкан гуноҳ эканига қарамай, шу ҳолатда давом этса, аёл ўзи яшайдиган жойнинг расмий диний муассаса ёки вакиллигига мурожаат қилиши керак. Чунки динимизда бундай қийин аҳволда қолган аёлларга “хулу” ёки “фасх” йўли билан ёрдам берилади. Фақат бу ишларни қай йўсинда амалга оширишни соҳа мутахассислари билан маслаҳат қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари “Шомдан кейин касал кўрилмайди”, деб мени унинг олдига қўйишмади. Шу тўғрими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Ҳадис
Сохр ибн Вадоъа Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака бергин”, деб дуо қилардилар”.
Имом Термизий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 29-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 7-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:29
⏱️БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:48
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:50
⏱️ШОМ - 17:27
⏱️ХУФТОН - 19:00
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
