ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 671
المشتركون
+324 ساعات
+127 أيام
+5030 أيام
أرشيف المشاركات
Prezident Shavkat Mirziyoyev Samarqandda Osiyo taraqqiyot banki Boshqaruvchilar kengashining yig‘ilishida nutq so‘zladi. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

#Haj2026 #Madina 🤝 ҲАМЮРТЛАРИМИЗГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛМОҚДАЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🫥🫥🫥🫥🫥🫥 🕋 Оқ йўл, бўлғуси ҳожилар! 🖥 Axborot 24 | “Haj-2026” mavsumining ilk ziyoratchilari muborak safarga kuzatildi 🫥🫥🫥🫥🫥🫥 ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🎉 МАДИНАИ МУНАВВАРАДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ ИЗЗАТ-ИКРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ ✅ Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнин
+9
🎉 МАДИНАИ МУНАВВАРАДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ ИЗЗАТ-ИКРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ
Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини “Ҳаж – 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консули Сирожиддин Шамсуддинов, “Ҳаж” ва “Умра” бўйича атташе Шуҳрат Амоний ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали кутиб олинди.
🏨 Шунингдек, ҳамюртларимиз муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб, гуллар ила икром қилинди. Таъкидлаш жоизки, зиёратчиларимизни Мадина халқаро аэропортидан бошлаб маҳаллий мутасаддилар катта эҳтиром билан пешвоз чиққанлари зиёратчиларимизга юқори кайфият бағишлади.
🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз ихлосу имон билан ибодатларни адо этиш, хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.
🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айласин, Равзаи шариф зиёратини барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🫥🫥🫥🫥🫥🫥 🕋 Оқ йўл, бўлғуси ҳожилар! 🖥 Axborot 24 | “Haj-2026” mavsumining ilk ziyoratchilari muborak safarga kuzatildi 🫥🫥🫥🫥🫥🫥 ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Ҳаж 2026» ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Фарзандларингизни уч хислатга чорлаб одоб беринглар: пайғамбарларингизни яхши кўриш, у зот хонадон аҳлларини яхши кўр
#Ҳадис “Фарзандларингизни уч хислатга чорлаб одоб беринглар: пайғамбарларингизни яхши кўриш, у зот хонадон аҳлларини яхши кўриш ва Қуръон қироат қилиш. Чунки Қуръон ҳомиллари (яъни, ёд олиб доим ўқиб юрганлар) соя йўқ кунда Аллоҳнинг сояси остида пайғамбар ва соф кишилар билан бирга бўлишади”. Имом Дайламий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Bosh_imom_minbari ҚУРЪОНДАН КЕЙИНГИ ИККИНЧИ МАНБА Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

Davlatimiz rahbari Imom Buxoriy maqbarasini ziyorat qildi. @fitratuz

«Ҳаж 2026» ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ Бугун, 3 май куни Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исл
+9
«Ҳаж 2026» ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ Бугун, 3 май куни Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Ҳожилар дастлаб Мадинага шаҳрида бўлиб, сўнгра Макка шаҳрига йўл оладилар. У ерда ҳажнинг барча арконларини бажарадилар. Ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, зиёратчиларнинг яқинлари, қариндошлари пойтахтимиздаги “Новза” масжидида жам бўлдилар. Ҳаж ҳожига Исломнинг порлоқ ўтмишини эслатади, мусулмонларнинг диний шуурини уйғотади. Чунки ҳажда мусулмонлар Аллоҳнинг уйи Каъбаи муаззамани тавоф қиладилар. Иброҳим алайҳиссалом даврларини ёдга оладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Равзаи шарифларини зиёрат қиладилар. Исломнинг шон-шуҳратини юксакларга кўтарган қаҳрамон саҳобаларнинг қадамжоларини кўрадилар. Шу сабаб улар қалбида Исломга муҳаббат кучаяди, улуғ аждодлардан ибрат олиш иштиёқи жўш уради. Аллоҳ таоло ҳожиларимизни юртга эсон-омон қайтиб келишларини насиб айласин. Ҳажлари мабрур бўлсин! Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 4-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 4-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ 17-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:50 ⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:16 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:25 ⏱️ШОМ - 19:29 ⏱️ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Умар розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ ﷺга муҳаббатлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир куни Ҳазрат Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу а
Умар розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ ﷺга муҳаббатлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир куни Ҳазрат Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Изн беринг, Маккага бориб, умра қилиб келай", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бердилар. Лекин Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу кетар-кетмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб, "Дуоларингда бизни ҳам ёд этгин, биродарим. Бизни унутма", дедилар. Бу гаплар Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуни эритиб юборди. Йўл давомида ажиб ҳисларга чулғаниб кетди. Хурсандчиликлари шу даражада эдики, дунёнинг бутун неъматлари бу сўзларга тенг келмас эди (Ибн Саъд, "Табақот"). Умрадан қайтгунича кўнгли шу қувончга тўлиб юрди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша сўзлари қулоқлари остида тинмай жаранглаб тураверди. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Ишқи Расул" китобидан Нодиржон Одинаев таржимаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Ижобат қилинишига ишонган ҳолда Аллоҳга дуо қилинглар. Билингки, Аллоҳ таоло қалби ғофил, бепарво кишиларнинг дуосини
#Ҳадис “Ижобат қилинишига ишонган ҳолда Аллоҳга дуо қилинглар. Билингки, Аллоҳ таоло қалби ғофил, бепарво кишиларнинг дуосини қабул этмайди”. Имом Термизий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 3-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 3-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ 16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:51 ⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:18 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:25 ⏱️ШОМ - 19:28 ⏱️ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Ассалому алайкум! Тонгингиз муборак бўлсин. Аллоҳ бугунги кунингизни нурга тўлдирсин. Қалбингизга хотиржамлик ато этсин. Ҳар бир ишда барака бўлсин. Яхшиликлар сизни тарк этмасин. @Fitratuz

Қорининг мисоли Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон ўқийдиган мўмин кишининг мисо
Қорининг мисоли Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон ўқийдиган мўмин кишининг мисоли утружжага ўхшайди. Унинг таъми ҳам ҳиди ҳам хушбўйдир”. Утружжа тўрт нарса: пўстлоқ, гўшт (асосий қисм), органик кислота (нордонлик) ва уруғдан иборат. Уларнинг ҳар бирини мижози ўзига хос: пўсти иссиқ, қуруқ; гўшти иссиқ, ҳўл; органик кислотаси совуқ, қуруқ ва уруғи иссиқ, қуруқ. Пўстини кийимга қўйилса, қуртларни йўқотади. Ҳиди ҳавони тозалайди ва вабони кетказади. Оғизни хушбўй қилади. Данаги чаён ва турли ҳашаротлар чаққанда даво бўлади. "Исломда саломатлик" китобидан Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #haj2026 #safar 🕋 Байтуллоҳ ошиқлари муборак сафарга отланмоқдаЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Фирибгарлик иллати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#xabar #haj2026 #safar #kuzatuv 📢 ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ МУБОРАК САФАРГА КУЗАТИЛМОҚДА ⏺Айни пайтда пойтахтимиздаги “Новза
+9
#xabar #haj2026 #safar #kuzatuv 📢 ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ МУБОРАК САФАРГА КУЗАТИЛМОҚДААйни пайтда пойтахтимиздаги “Новза” масжидида юзида қувонч, тилида шукрона билан муқаддас заминга ошиқаётган “Ҳаж – 2026” мавсумининг илк зиёратчиларини кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда. 🇺🇿 Юртдошларимизнинг кўзларидаги қувонч ёшлари ва орзуси ушалган қалбларнинг талпиниши ҳар қандай кишини тўлқинлантириб юборади.
🤲🕋 Қалбларни ҳаяжонга солган ушбу дамларда Аллоҳнинг байти сари ошиқаётган юртдошларимиз муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, эсон-омон қайтишни сўраб дуолар қилишмоқда. Уларни кузатаётган яқинларининг нигоҳида эса ҳавас ва соғинч: улар ҳам мана шундай саодатли кунлар ва Каъбатуллоҳ зиёрати ўзларига ҳам насиб этишини чин дилдан ният қилмоқда.
Юртимизда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли сўнгги йилларда мўмин-мусулмонлар Исломнинг барча рукнлари, хусусан, ҳаж амалларини тўла-тўкис адо этиш бахтига ноил бўлмоқда.
🗣Таъкидлаш жоизки, зиёратчиларнинг хавфсиз ва сифатли ибодат қилишлари учун яратилган тизимли шарт-шароитлар давлатимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун, инсон бахти учун!” деган эзгу тамойилнинг диний-маърифий соҳадаги амалий ифодасидир. Мазкур юксак даражадаги ташкилий ишлар ҳамюртларимизга муқаддас заминда фақат ибодат билан машғул бўлишлари учун замин яратади.
🤲 Аллоҳ таоло муборак сафарга отланаётган барча юртдошларимизнинг сафарларини хайрли, ҳажларини мабрур ва дуоларини мустажоб айласин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУЗАТИШДА ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 🤲 Cафарга чиқувчиларнинг ҳаққига дуо қилиш Расулул
+7
🕋🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУЗАТИШДА ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🤲 Cафарга чиқувчиларнинг ҳаққига дуо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан саналади. У зот алайҳиссалом: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ 🗣 “Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва хавотийма амалика”, деб саҳобаларни сафарга кузатар эдилар. 💬 Маъноси: “Динингизни, омонатингизни ва амалларингиз хотимасини Аллоҳга топшираман”.
Ҳожиларни кузатишда қуйидаги дуоларни қилиш тавсия этилади: 🤲 1. Аллоҳим, ҳожиларнинг сафарларини осон қилгин. Уларни Сенга топширдик. 🤲 2. Аллоҳим, ҳожиларни сафарлари давомида ҳар қандай бало ва ёмонликлардан асрагин ҳамда оилалари бағрига соғ-саломат қайтаргин. 🤲 3. Аллоҳим, ҳожиларнинг дуо, ибодатларини ва қалбларидаги барча шаръий ният ҳамда мақсадларини ижобат этгин. Гуноҳларини мағфират, тавбаларини қабул қилгин. 🤲 4. Аллоҳим, ҳожиларнинг ибодатларини Ўзинг учун холис қилинган амаллар қаторида қабул айлагин. 🤲 Аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган муҳтарам юртдошим Аллоҳ таоло юртимиз, халқимиз ҳаққига қиладиган барча дуоларингизни қабул этсин. Дуоларингизда бизни ҳам унутманг! 🕋 Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳларингиз мағфур бўлсин! Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни адо этгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ўзи
#Ҳадис “Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни адо этгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ўзингни четда тут, инсонларнинг энг тақволиси бўласан. Аллоҳ тақсимлаб қўйган ризққа рози бўл, инсонларнинг энг бадавлати бўласан”. Ибн Адий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA