ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 603
المشتركون
+324 ساعات
+147 أيام
+2830 أيام
أرشيف المشاركات
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

#xabar #musobaqa #final 📢 “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! 🟢Узоқ ку
+9
#xabar #musobaqa #final 📢 “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! 🟢Узоқ кутилган финал ўйини бўлиб ўтди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси якуний учрашувида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Қашқадарё вакиллиги жамоалари ўзаро беллашди. Икки жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол сезилиб турди. 🎤Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борди.
Муросасиз кечган ўйинни спорт шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Унда Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси 2:0 ҳисобида устун келишди. Шундай қилиб, мусобақа якунига кўра: 🏆🥇1-ўрин: Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси. 🥈2-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси. 🥉3-ўрин: Навоий вилояти вакиллиги жамоасига насиб этди.
🤝 Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ва бир қатор мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қашқадарё вилояти жамоасига тантанали тарзда топширдилар. ⌨️Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди. 📱📹 Қорақалпоғистон жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Навоий жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди.
🕋 Шунингдек, спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича ўтказилган "Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" мусобақаларининг энг яхши уйинчиси номинацияси ғолиби деб Наманган вилояти вакиллиги жамоаси таркибида ўйнаган Мухторжон домла Юнусов топилди. Унга диплом ва умра йўлланмаси тақдим этилди.
🤲 Аллоҳ таоло ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин, дўстлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилувчи бундай мусобақалар давомли бўлсин! ⚡️ Фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Раббингиз (томони)дан Сизга ваҳий қилинадиган оятларга эргашинг! Албатта, Аллоҳ сизлар қилаётган амалларда
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Раббингиз (томони)дан Сизга ваҳий қилинадиган оятларга эргашинг! Албатта, Аллоҳ сизлар қилаётган амаллардан огоҳдир. Аҳзоб сураси 2-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#xabar #shaxmat #final 📢 Шахмат бўйича финал баҳси ғолиби аниқланди 🗣Хабар берганимиздек, “Ўзбекистон мусулмонлари идораси
+5
#xabar #shaxmat #final 📢 Шахмат бўйича финал баҳси ғолиби аниқланди 🗣Хабар берганимиздек, “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” спорт мусобақаларининг шахмат тури бўйича финал баҳслари юқори савияда, қизғин ва муросасиз руҳда кечди.
📢 Мусобақа якунларига кўра, ғолиблар қуйидагича бўлди: 🥇1-ўрин — Тошкент вилояти вакили Абдулазизхон домла Аҳмадхўжаев. 🥈2-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси вакили Абдулкабир домла Идрисов. 🥉3-ўрин — Фарғона вилояти вакили Ниёзбек домла Пайғамов.
🎁 📱Республика босқичи натижаларига биноан биринчи ўрин соҳиби I даражали диплом ҳамда замонавий ноутбук, иккинчи ўрин соҳибига II даражали диплом ва смарт телевизор, учинчи ўрин ғолибига эса III даражали диплом ҳамда планшет топширилди. 🤲 Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЭРНИНГ МАОШИНИНГ МАЪЛУМ ҚИСМИНИ МАҲРГА БЕРИШ САВОЛ: Хотин эрининг иш ҳақининг 10% ни ҳар ойда беришини маҳр с
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЭРНИНГ МАОШИНИНГ МАЪЛУМ ҚИСМИНИ МАҲРГА БЕРИШ САВОЛ: Хотин эрининг иш ҳақининг 10% ни ҳар ойда беришини маҳр сифатида сўради. Бу маҳр ҳисобига ўтадими? Агар бу нарса маҳр ҳисобланса, эр вақтинчалик ишсиз бўлган даврда қандай йўл тутади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда маҳрнинг миқдори аниқ ва маълум бўлиши шарт. Эрнинг келажакда оладиган ҳар ойлик иш ҳақининг муайян фоизини маҳр қилиб белгилаш дуруст эмас. Чунки никоҳ ақди пайтида эрнинг ҳар ой қанча маош олиши, бу маошнинг давомийлиги ва умумий миқдори номаълумдир. Бу эса маҳрдаги ноаниқликка олиб келади. Шу боис бундай кўринишдаги маҳрга келишиш мумкин эмас. Агар шу кўринишдаги маҳрга келишиб қўйилган бўлса, аёлга маҳри мисл берилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 10-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 10-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ 22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:04 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:25 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:15 ⏱️ШОМ - 17:56 ⏱️ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бити
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга ани
🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир. Бақара сураси 208-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#xabar #musobaqa 🟢Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) 🗣Бугун, 9 февраль куни Ўзбеки
+9
#xabar #musobaqa 🟢Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа)
🗣Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Шайхонтоҳур спорт мактаби  спорт залларида диний соҳа ходимлари ўртасида спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақаларининг республика босқичига расман старт берилди.
💬Мазкур босқичда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари томонидан ўтказилган саралаш мусобақаларида ғолиб бўлган жамоа ва иштирокчилар, уларнинг мураббийлари ва ҳакамлар, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда вилоят бош имом-хатиблари иштирок этмоқда.
🗣Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов сўзга чиқиб, ушбу мусобақа республика бўйлаб диний соҳа вакилларини бир майдонга жамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани, динимиз спорт билан шуғулланишга чақиришини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, беллашувлар манфаатли ва баракали ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мусобақалар Ўзбекистон волейбол ва шахмат федерациялари тасдиқлаган тартиб-қоидалар асосида нимчорак финал, чорак финал, ярим финал ҳамда финал босқичлари кўринишида ўтказилмоқда. Финал учрашувлари эса 10 февраль куни бўлиб ўтади. ⏺Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари жамоалари ўзаро беллашмоқда. ⚡️ Мусобақа янгиликлари ва тафсилотларини каналимиз орқали кузатиб боринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БОМДОД ВАҚТИДА ҚАЗО НАМОЗ ЎҚИШ САВОЛ: Бомдодга масжидга келганимда жамоат ўқилишига орада вақт бўлса, бугунги
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БОМДОД ВАҚТИДА ҚАЗО НАМОЗ ЎҚИШ САВОЛ: Бомдодга масжидга келганимда жамоат ўқилишига орада вақт бўлса, бугунги бомдоднинг суннатини ўқишдан олдин олдинги бомдоднинг қазоларини ўқиса бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича қазо намозларни ўқиш мумкин. Чунки бу вақтда бомдоднинг суннатидан бошқа нафл ўқиш мумкин эмас, холос, аммо қазо бўлган намозларни ўқиш жоиз. Лекин қазо намозларни бомдод вақтида ва асрдан кейин масжидда, одамлар олдида ўқимасликни тавсия қилинади. Агар ўқимоқчи бўлса, уйида ёки масжиднинг одамлар кўрмайдиган жойида ўқигани яхши. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Қалб таскини 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан не
#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингнинг завол бўлишидан, офиятингнинг бурилишидан, тўсатдан келадиган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилайман» бор эди». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 9-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 9-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:04 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:25 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:15 ⏱️ШОМ - 17:55 ⏱️ХУФТОН - 19:25 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихл
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

"Ақл"га уйланган олим Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Айтишларича, Молик ибн Набийнинг аёлига уйланишига бир сабаб бўлган. У доим
"Ақл"га уйланган олим Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Айтишларича, Молик ибн Набийнинг аёлига уйланишига бир сабаб бўлган. У доим кутубхонага бориб турарди ва маълум бир китобларни излаб сўрарди. Унга: “Бу китоблар бир қизга фойдаланишга берилган”, деб жавоб беришарди. Молик ибн Набий ўша қизни суриштириб топди ва (ёқтириб қолиб) унга уйланди. У жисмга уйланишдан олдин ақлга уйланди (яъни унинг ақли заковати, билимини аввалги ўринга қўйди). ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар. Улар беҳуда (сўз ва ишлар) дан юз ў
🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида  ўзларини камтар тутувчидирлар. Улар беҳуда (сўз ва ишлар) дан юз ўгирувчидирлар. Улар закотни адо этувчидирлар. Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Муъминун сураси 1-5-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТИРИК ҲАЙВОНДАН КЕСИБ ОЛИНГАН АЪЗОНИ ЕЙИШ САВОЛ: Зотдор қўйимиз бор. Думбаси катталиги учун кестирмоқчи эдик.
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТИРИК ҲАЙВОНДАН КЕСИБ ОЛИНГАН АЪЗОНИ ЕЙИШ САВОЛ: Зотдор қўйимиз бор. Думбаси катталиги учун кестирмоқчи эдик. Ветеринар ошиқчасини операция қилиб, кесиб берар экан. Ҳайвон тирик бўлади ва яна яшаб кетади. Бисмиллаҳни айтиб кесиб беради. Думбанинг кесилган қисмини ейиш ҳукми нима бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тирик ҳайвондан кесиб олинган аъзони, гарчи бисмиллаҳ айтиб кесган бўлса ҳам ейиш ҳалол эмас. Чунки Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар туяларнинг ўркачларини ёрар ва қўйларнинг думбасини кесиб олар эдилар. Бас, у зот: “Тирик ҳолдаги ҳайвондан кесиб олинган нарса, ўлимтикдир, ейилмайди”, дедилар". (Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ibratli_rivoyatlar IMOM A'ZAMNING HALIMLIKLARI 📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar 📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov 🎙 Suhandon: Muhammad Nur ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:07 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:28 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:15 ⏱️ШОМ - 17:54 ⏱️ХУФТОН - 19:25 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Мўмин банданинг вақти-вақти билан қилиб турадиган гу
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Мўмин банданинг вақти-вақти билан қилиб турадиган гуноҳи бўлади. Дунёдан ўтгунича ажрала олмайдиган гуноҳи бўлади. Мўмин киши синовдадир (Аллоҳ уни бало, гуноҳ ва фитналар билан синайди), у кўп тавба қилувчи бўлади, у (қилган гуноҳларини) унутувчи бўлади. Агар унга эслатилса, эслайди (яъни Аллоҳнинг азоби эслатилса, эслаб гуноҳидан қайтади)». Имом Табароний ривояти, ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA