ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 600
المشتركون
-224 ساعات
-87 أيام
+830 أيام
أرشيف المشاركات
#Видео МУКАММАЛ МУСУЛМОН БЎЛИШ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Оят «Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон кел
#Оят «Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) буюк саодатдир». Юнус сураси, 62-64-оятлар Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 8-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 5-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:08 ⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:27 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:15 ⏱ШОМ - 17:58 ⏱ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео АЛЛОҲ НИМА УЧУН БИР ЮРТНИ БОЙ ВА ОБОД ҚИЛАДИ? Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Мазҳаб нега керак? Тарихдан ислом динини бузиш, унга нуқсон етказиш ва шу йўллар орқали инсонларни исломдан нафратлантиришга ҳаракатлар бўлиб турган. Жумладан, муташаддидлик, яъни мутаассибларча динга ёндошадиган, қайсидир амаллар туфайли кофирга чиқарадиганлар ҳам чиқди. Буларнинг зиддида эса таҳаллулчилар яъни шариат аҳкомларини енгил санаб, беъэтиборлик қиладиганлар, гуноҳ қилишни безарар иш деб биладиганлар ҳам чиқди. Аммо мўътадил мактаб – Аҳли Сунна вал-жамоа исломни авлоддан авлодга етказиб бераётган мактабдир. Бу ҳақ мактаб ва ҳақни гапирувчи мактабдир. Савол: Нега айнан шу мактаб ҳақ? БАТАФСИЛ

🌙 ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ
🗣2024 йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон давлати Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Видео ҚАРИНДОШЛАР ДEБ КИМЛАРНИ ТУШУНАМИЗ? Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Адолатли бўлган (б
#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир. Яъни у бошлиқлар ҳукм чиқаришда, ўз аҳллари ва ўз вазифаларига адолатли бўлишади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. @fitratuz

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 7-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 7-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 4-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:07 ⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:25 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:15 ⏱ШОМ - 17:59 ⏱ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео ИНСОННИНГ ДАРАЖАСИНИ КЎТАРАДИГАН ОМИЛЛАР Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АҚЛНИНГ ЎРНИ Улуғ муҳаддис Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Матолиб ал-олия”да келтиришларича, саҳоба Абдуллоҳ ибн
АҚЛНИНГ ЎРНИ Улуғ муҳаддис Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Матолиб ал-олия”да келтиришларича, саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос разийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا رَفَعَهُ : لِكُلِّ شَيْءٍ آلَةٌ وَعُدَّةٌ ، وَآلَةُ الْمُؤْمِنِ وَعُدَّتُهُ الْعَقْلُ ، وَدِعَامَةُ الْمُؤْمِنِ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ شَيْءٍ غَايَةٌ ، وَغَايَةُ الْعِبَادَةِ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ قَوْمٍ رَاعٍ ، وَرَاعِي الْعَابِدِينَ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ تَاجِرٍ بِضَاعَةٌ ، وَبِضَاعَةُ الْمُجْتَهِدِينَ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ أَهْلِ بَيْتٍ قَيِّمٌ ، وَقَيِّمُ بُيُوتِ الصِّدِّيقِينَ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ خَرَابٍ عِمَارَةٌ ، وَعِمَارَةُ الآخِرَةِ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ امْرِئٍ عَقِبٌ يُنْسَبُ إِلَيْهِ وَيُذْكَرُ بِهِ ، وَعَقِبُ الصِّدِّيقِينَ الَّذِي يُنْسَبُ إِلَيْهِمُ وَيُذْكَرُونَ بِهِ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ شَعْبٍ فُسْطَاطٌ يَلْجَأُونَ إِلَيْهِ ، وَفُسْطَاطُ الْمُؤْمِنِينَ الْعَقْلُ “Ҳар бир нарсанинг асбоб-ускунаси бор. Мўъминнинг асбоби ва қуроли ақлидир. Мўъминнинг таянчи ақлдир. Ҳар бир нарсанинг ғояси бор. ибодатнинг ғояси ақлдир. Ҳар бир қавмнинг йўлбошчиси бор. Обидларнинг чўпони ақлдир. Ҳар бир тижоратчининг сармояси бор. ҳаракатчан одамларнинг сармояси ақлдир. Ҳар бир оиланинг назоратчиси бор. Сиддиқлар уйининг нозири ақлдир. Ҳар бир вайронанинг ободлиги бор. Охиратнинг иморати ақлдир. Ҳар бир кишининг оқибати (зурриёти) бор, шу оқибатига қараб унга нисбат қилинади, шу билан эсланади. Сиддиқларнинг уларга нисбат қилинадиган ва зикр қилинадиган оқибати уларнинг ақлларидир. Ҳар бир гуруҳнинг паноҳ топадиган чодири бўлади. Мўъмин-мусулмонларнинг чодири ақлдир!” (“ал-Матолиб ал-олия”, 3/2769). Мазкур ҳадис аслида “Муснад ал-Ҳорис”да келтирилган (“Муснад ал-Ҳорис”, 3/811). Ҳамидуллоҳ Беруний Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАЛАРИНИ УЗГАН ОДАМ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойининг боши, душанба (милодий 628 йил март ўрталари): – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойининг боши, душанба (милодий 628 йил март ўрталари): – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умра қилиш нияти билан Макка сари 1400 (ёки 1500) саҳоба ҳамроҳлигида йўлга чиқдилар; – Усфон водийсида аср намозидан олдин Аллоҳ таоло хавф намози ҳукмини туширди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи хавф намозини ўқидилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар; – Қурайш мушриклари билан мусулмонлар ўртасида тўрт банддан иборат сулҳ битими имзоланди (ушбу битим Ислом тарихида «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳурдир); – Ушбу сафар асносида Аллоҳ таоло Бақара сураси 196-оятини нозил қилиб, бирон узр сабабли сочини олдирган эҳромдаги одамнинг уч кун рўза тутиш ё олти мискинга садақа бериш ёки бир жонлиқ сўйиш билан тўлайдиган фидясини баён этди. Ҳижрий 6 йил, зулҳижжа ойи охири ёки 7 йил, муҳаррам ойи боши (милодий 628 йил май): – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбиядан қайтиб келганларидан сўнг, Хайбарга юриш қилишларидан бир неча кун олдин Ҳабашистон, Миср, Форс, Рум ва Умон[9] подшоҳлари ҳамда Баҳрайн, Ямома ва Дамашқ амирларига мактублар юбордилар. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Мўминлар учун Ҳужурот сурасидан 5 одоб 1. Мўмин банда эшитган нарсасини сўраб-суриштирмай гапиришдан эҳтиёт бўлиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишига гуноҳ учун эшитган нарсасини гапирмоқнинг ўзи кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Муслим ривояти). Демак, эшитган гапини одамларга гапираверган киши ёлғончилардан саналади. Мўмин банда эса ёлғончи бўлмайди. Имом Молик ривоят қилган ҳадисда Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин қўрқоқ бўлади-ми?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедилар. “Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин бахил бўлади-ми?” дедилар. “Ҳа”, дедилар. “Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин ёлғончи бўлади-ми?” деб сўрадилар. “Йўқ”, деб жавоб бердилар». 2. Мўмин банда бирор кишини масхара қилмаслиги лозим. “Эй, мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса” (Ҳужурот сураси, 11-оят). Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир биродарини бир айбда айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Оиша розияллоҳу анҳо: “Мусибатга учраган бир киши бир гуруҳ аёллар олдидан ўтди. Аёллар уни масхара қилиб, кулишди. Ўша аёлларнинг кўпчилиги ўша мусибатга мубтало бўлишди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳ таоло бошқа бир оятда масхара қилувчиларнинг ҳолига вой бўлиши ҳақида огоҳлантиради: (Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!” (Ҳумаза сураси, 1-оят). 3. Мўминлар бир-бирларини мазах қилишлари ва лақаблар билан атамасликлари лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз!” (Ҳужурот сураси, 11-оят). 4. Мўминлар гумондан четда бўлишлари лозим. Аллоҳ таоло бундай буюради: “Эй, мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят). 5. Мўминлар ўзгалар айбини қидиришдан ва уларни ғийбат қилишдан сақланишлари лозим. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео УЗИЛГАН ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ТИКЛАШ ГУНОҲЛАР КEЧИРИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Намозда суннатга мувофиқ қўл боғлаш Ҳанафий мазҳабимизга кўра, такбири таҳрима билан намозга киришган киши ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, қўлларини боғлайди ва киндик остига қўяди. Бу амални уламоларимиз суннат дейдилар. Чунки, бу масалада келган ҳадиси шарифлар айнан Ҳанафий мазҳаби тутган йўлни қувватлайди. Жумладан: Имом Бухорийнинг устозлари Имом Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба раҳимаҳуллоҳ “Мусаннаф” китобида қуйидаги ҳадиси шарифни келтирганлар: عن علقمة بن وائل بن حجر عن ابيه قال رأیت النبی صلى الله عليه وسلم وضع یمینه علیٰ شماله فی الصلوٰۃ تحت السرۃ яъни: Алқама ибн Воил оталари Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб, киндик остига қўйганларини кўрдим”. Бу масалада Али разияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилинган: ان من سنة الصلاة وضع اليمين علي الشمال تحت السرة яъни: “Ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, киндик остига қўйиш – намознинг суннатидандир” (Имом Байҳақий ва Имом Дорақутний ривоятлари). БАТАФСИЛ

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

Намозда суннатга мувофиқ қўл боғлаш Ҳанафий мазҳабимизга кўра, такбири таҳрима билан намозга киришган киши ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, қўлларини боғлайди ва киндик остига қўяди. Бу амални уламоларимиз суннат дейдилар. Чунки, бу масалада келган ҳадиси шарифлар айнан Ҳанафий мазҳаби тутган йўлни қувватлайди. Жумладан: Имом Бухорийнинг устозлари Имом Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба раҳимаҳуллоҳ “Мусаннаф” китобида қуйидаги ҳадиси шарифни келтирганлар: عن علقمة بن وائل بن حجر عن ابيه قال رأیت النبی صلى الله عليه وسلم وضع یمینه علیٰ شماله فی الصلوٰۃ تحت السرۃ яъни: Алқама ибн Воил оталари Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб, киндик остига қўйганларини кўрдим”. Бу масалада Али разияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилинган: ان من سنة الصلاة وضع اليمين علي الشمال تحت السرة яъни: “Ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, киндик остига қўйиш – намознинг суннатидандир” (Имом Байҳақий ва Имом Дорақутний ривоятлари). БАТАФСИЛ