ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 600
المشتركون
-224 ساعات
-87 أيام
+830 أيام
أرشيف المشاركات
#Видео ДУНЁВИЙ ИЛМЛАРНИ ЎРГАНАЙЛИК Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

РИЁДАН САҚЛАНГАН УЛАМОЛАР ● Манманлик қиладиганларга "Роббинг уларнинг қалблари яширган нарсани билади" ни эслатамиз. ● Аййуб Сихтиёний раҳматуллоҳи алайҳ қалблари эриб кўзларига ёш келса: "Тумов жуда қаттиқ бўлди-да!" , дер эканлар. ● Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ бемор бўлсалар шикоят қиладиганларга ўхшамаслик учун бошлари устига соғлом кишилар ейдиган нарсаларни қўяр эканлар. ● Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳи алайҳ Қуръон тиловат қилиб турганларида биров кириб қолса Қуръонни дарҳол ёпар эканлар. ● Ибн Абу Лайло раҳматуллоҳи алайҳ кечаси намоз ўқир, биров кириб қолса дарҳол тўшакка кириб олар эканлар. ● Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Олдингилар кўз ёшларини яширишар эди. Агар кўз ёш ғолиб келса мажлисдан туриб кетар эди". @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 5-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 5-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 2-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:07 ⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:25 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:20 ⏱ШОМ - 18:04 ⏱ХУФТОН - 19:35 🔗 Улашинг: @diyonatli

БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қилад
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. @fitratuz

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 6 йил, рамазон ойи (милодий 628 йил январь-февраль): – Абу Бакр Сиддиқ (ёки Зайд ибн Ҳориса) розиялл
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 6 йил, рамазон ойи (милодий 628 йил январь-февраль): – Абу Бакр Сиддиқ (ёки Зайд ибн Ҳориса) розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди. Ҳижрий 6 йил, шаввол ойи (милодий 628 йил февраль-март): – Курз ибн Жобир Фиҳрий розияллоҳу анҳу сарияси бўлди; – Амр ибн Умайя Зомрий билан Салама ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу амирлигидаги 30 отлиқдан иборат сарияни Хайбарга юбордилар (улар Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқдан кейин Хайбар яҳудийларига раҳбар бўлиб, мусулмонларга қарши фитналарга бош бўлаётган яҳудий Усайр ибн Зорим билан шерикларини ўлдириб келишди). Ҳижрий 6 йил, Ҳудайбия сулҳидан олдин (милодий 628 йил): – Хабат (барг) сарияси бўлди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Бахтли инсон ким эканини биласизми? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ҳақиқий бахтли инсон – бошқаларни қўйиб, ўзининг айбу нуқсонл
Бахтли инсон ким эканини биласизми? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ҳақиқий бахтли инсон – бошқаларни қўйиб, ўзининг айбу нуқсонларини ислоҳ қилиш билан банд бўлган кишидир. Ҳақиқий бахтли инсон – тирикликни қадрига етиб, бу дунё ўткинчи эканлиги, абадий эмаслигини англаган кишидир. Ҳақиқий бахтли инсон – Аллоҳни доим зикр қилиб юрадиган, камчилик ва хатоларига истиғфор айтадиган кишидир. Ҳақиқий бахтли инсон – гапирганда ҳам, эшитганда ҳам фақат ҳудди меваларнинг энг тотлисини танлагандек, энг ёқимлиларини сўзлайдиган ва тинглайдиган кишидир. Ҳақиқий бахтли инсон – умидсизликка тушмайдиган, бирор мусибат етганда уни тақдирдан деб биладиган, қўлдан кетган нарсага ачинмайдиган кишидир. Ҳақиқий бахтли инсон – Аллоҳни зикр қилганда қалби ором оладиган, гарчи турмуши танг ҳoлатда бўлсада ўзгаларнинг назарида шоду хуррам юрган кишидир. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАЛАРИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айлани
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин. Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин! Жума айёми муборак бўлсин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 4-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 4-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 1-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:06 ⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:24 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:20 ⏱ШОМ - 18:04 ⏱ХУФТОН - 19:35 🔗 Улашинг: @diyonatli

Р#Видео ОТА - ОНАСИ ЙЎҚ ИНСОНЛАР Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🗣Туркий давлатлар муфтийлари уммат учун муҳим масалаларни муҳокама қилдилар 🌙 Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий д
+9
🗣Туркий давлатлар муфтийлари уммат учун муҳим масалаларни муҳокама қилдилар 🌙 Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Туркия республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов иштирок этди.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуманда нутқ сўзлаб, қардош халқлар тинч-тотувлигини таъминлаш ҳозирги мураккаб даврда долзарб аҳамиятга эга экани, бугунги таҳликали даврда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга барча бирдек саъй-ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидладилар. Ўз навбатида дин пешволари барча минбарлардан туриб, кўпроқ тинчликни тарғиб қилиши, кенг халқ оммасини огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга даъват этиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини Муфтий ҳазратлари алоҳида қайд этдилар. Муфтий ҳазратлари бир қатор фойдали таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби табиий офатлар инсониятни танг аҳволга солаётгани эътиборидан Туркий давлатлар муфтийларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мурожаатини эълон қилиш ҳамда диний рамзлар, муқаддас китоблар ва Ислом шиорларини обрўсизлантириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар олдини олиш ҳақидаги Туркий давлатлар муфтийлари баёнотини қабул қилиш таклифларни илгари сурдилар. Ўзбекистон муфтийси томонидан тақдим этилган таклифлар иштирокчилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
💬Сўзга чиққан нотиқлар бутун дунёда, хусусан, ислом оламида тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлаш, мўмин-мусулмонлар диний эҳтиёжларини таъминлаш ва туркий халқлар бирдамлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. 🗂Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан бирга, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва “Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисида”ги ҳужжат маъқулланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видеолавҳа Аҳли сунна ва жамоа орасига фитна тарқатаётган «матн хоини» Имом Мотурудий ва Имом Ашъарийларни пойафзалини чангига тўғри келмайди 🎙Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ АЙБИ КЕЙИН МАЪЛУМ БЎЛСА... CАВОЛ: Бозордан қўй сотиб олдим. Уйга олиб келганимиздан
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ АЙБИ КЕЙИН МАЪЛУМ БЎЛСА... CАВОЛ: Бозордан қўй сотиб олдим. Уйга олиб келганимиздан сўнг қўй ўлиб қолди. Ичини очиб кўрганимизда ўпкаси чириб кетган экан. Ушбу ҳолатда мен сотувчидан қўйнинг пулини қайтиб олсам бўладими? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу ҳолатда қўйнинг тўлиқ қийматини эмас, балки ўпкаси чириган қўй билан соғлом қўй орасидаги тафовут миқдорини қайтариб олинади. Масалан, бозорда соғлом қўй 100 минг турса ва ўпкаси чириб кетган қўй 40 минг турса, сотувчидан 60 мингни қайтариб олинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу каби масалада шундай деганлар: لَوْ اشْتَرَى بَعِيرًا فَلَمَّا أَدْخَلَهُ دَارِهِ سَقَطَ فَذَبَحَهُ فَظَهَرَ عَيْبُهُ يَرْجِعُ بِنُقْصَانِهِ عِنْدَهُمَا وَبِهِ أَخَذَ الْمَشَايِخ “Туя сотиб олса ва уйига олиб кирганда туя йиқилса ва уни сўйиб юборса, шунда унинг айби зоҳир бўлса, икки имом (Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад) наздида нуқсон миқдорини қайтиб олади. Машойихлар шу гапни олганлар” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 СИНОВЛИ ДУНЁ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 FacebookЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#мақола Ким УСТОЗ? Аллоҳ Таоло оламларни бунёд этгандан cўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни ярат
#мақола Ким УСТОЗ? Аллоҳ Таоло оламларни бунёд этгандан cўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди. Ривоят этилишича, одамзотнинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан. Батафсил Иброҳимжон домла Иномов Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 3-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 3-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 30-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:06 ⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:24 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:25 ⏱ШОМ - 18:06 ⏱ХУФТОН - 19:40 🔗 Улашинг: @diyonatli