cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

مشاركات الإعلانات
11 295
المشتركون
-624 ساعات
-457 أيام
-54030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Бектемир тумани “Мажнунтол” маҳалласида байрам тадбири бўлиб ўтди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП фаоли Каримов Санжар Бахромович тадбир ташкил этилишига ҳомийлик қилди. Тадбир жараёнида болажонларга музқаймоқ ва эсдалик совғалари улашилди. Хонандалар томонидан ижро этилган шўх қўшиқлар эса болажонларга хурсандчилик бағишлади. Дарҳақиқат, болажонларнинг хурсандчилиги барчани хушнуд этади. Уларни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялаш, болажонларга меҳр бериш, камол топтиришда барчамиз масъулмиз. Байрам тадбирлари Бектемир туманида давом этмоқда.
إظهار الكل...
Президент Шавкат Мирзиёев “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги металл қувур ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий “Enpipe” корхонаси фаолияти билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью современного предприятия "Enpipe" по выпуску металлических труб на территории свободной экономической зоны "Каракуль". #Mirziyoyev #safar #Buxoro #korxona Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
00:41
Video unavailableShow in Telegram
Президент "Қоракўл" эркин иқтисодий зонасида ишга тушган замонавий қувур заводи билан танишди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
Депутатлар аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни ўргандилар ЎзЛиДеП Бектемир туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фурқат Қаландаров ва Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Баҳтиёр Олимов “Мусаффо” ва “Устозлар” маҳаллаларида маҳалла еттилиги ва фуқаролар билан учрашдилар. Учрашув жараёнида депутатлар аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларини ўргандилар. Учрашув жараёнида депутатлар ўз таклифлари, тавсияларини бердилар.
إظهار الكل...
Депутат болаларни байрам билан табриклади 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Юлдашева Муяссар Таировна “Оқибат” МФЙ ҳудудида яшовчи хаваскор футболчи болаларни байрам билан табриклаб уларга диплом ва эсдалик совғалари топширди.
إظهار الكل...
👍 3
02:10
Video unavailableShow in Telegram
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади 📱Мобил илова 👉 iOS | Android Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
إظهار الكل...
☑️ Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига тезроқ қўшилиш учун бу борадаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштирмоқда. Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 2026 йил Камерунда бўлиб ўтадиган саммитига қадар ташкилотга аъзолик жараёнини якунига етказиш ниятида. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев аъзолик жараёни бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтди. Маълумки, Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизимини мувофиқлаштириб турувчи нуфузли халқаро тузилмадир. Дунё савдосининг 95 фоизи унга аъзо 164 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва уни кенгайтириш орқали аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва инсонлар турмушини яхшилаш ҳисобланади. Бу Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мақсадига тўлиқ мос келади. Ташқи савдода тайёр маҳсулот экспортини кўпайтиришда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш янада кенг имкониятлар очади. Шу боис Ўзбекистон 2019 йилдан бу халқаро тузилмага аъзолик жараёнини янгидан бошлаган эди. Ўтган даврда бу мақсад сари дадил қадамлар қўйилди. Партиямиз иқтисодий хамкорликни кенгайтиришга муҳим эътибор қаратиб келмоқда, бу борада Ҳукуматимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасидаги ишларни жадаллаштиришини, саъи- ҳаракатини қўллаб-қувватлайди. @a_xaitov
إظهار الكل...
Бухоро вилоятига келгач, Президент Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди ва бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. — По прибытии в Бухарскую область Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Бахоуддина Накшбанда и ознакомился с проделанной здесь созидательной работой. #Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات