ar
Feedback
O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi

O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi

الذهاب إلى القناة على Telegram

O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Navoiy viloyat Kengashi. Veb sayt: www.navoi.kasaba.uz Facebook: fb.com/navoiyvkutb Twitter: twitter.com/navoiy_kasaba ☎️ Ishonch telefonlari -1092 +998792260265 📍Manzil: Navoiy shahri, Memorlar 33 uy.

إظهار المزيد
281
المشتركون
-124 ساعات
-27 أيام
-230 أيام
أرشيف المشاركات
Навбатдаги аппарат йиғилиши ўтказилди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Назира Тоғаева
+2
Навбатдаги аппарат йиғилиши ўтказилди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Назира Тоғаева иштирокида навбатдаги аппарат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашлари ва бирлашган қўмиталари раислари, масъул ташкилотчилар ҳамда Кенгаш аппарати ходимлари иштирок этди. Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ташкилий ва маданий-маърифий ишлар муҳокама қилиниб, байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, "Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси" вилоят кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Танловнинг мақсад ва вазифалари, уни самарали ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб берилди.

🪐 Коинотдаги астероидларга икки ўзбек олими номи берилди. Халқаро астрономик каталогга (131358) Kamolergashev ва (121339) Ot
+1
🪐 Коинотдаги астероидларга икки ўзбек олими номи берилди. Халқаро астрономик каталогга (131358) Kamolergashev ва (121339) Otabekburkhonov астероидлари киритилди. Улар NASA’нинг DART миссиясида қатнашган Астрономия институти олимлари Камолиддин Эргашев ва Отабек Бурҳонов шарафига номланган.

⚡️ Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишларда VR ва AR технологиялари – хавфсизликни ўрганишнинг янги босқичи 😇Бугунги кунда меҳна
⚡️ Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишларда VR ва AR технологиялари – хавфсизликни ўрганишнинг янги босқичи 😇Бугунги кунда меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув марказларида Virtual Reality (VR) ва Augmented Reality (AR) технологияларидан фойдаланиш ўқитиш сифатини янги босқичга олиб чиқмоқда. 🌐Бу технологиялар тингловчиларга хавфли вазиятларни ҳаётга хавф туғдирмасдан амалда ҳис қилиш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш имконини беради. ✔️ VR ва AR технологияларининг асосий афзалликлари: 🔘 Хавфли иш жараёнларини хавфсиз муҳитда машқ қилиш; 🔘 Ёнғин, портлаш, баландликда ишлаш ва электр хавфсизлиги бўйича реал сценарийларни симуляция қилиш; 🔘 Бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини чуқурроқ англаш; 🔘 Ходимларнинг ўқув жараёнига қизиқиши ва фаол иштирокини ошириш; 🔘 Назарий билимларни амалиёт билан мустаҳкамлаш; 🔘 Фавқулодда вазиятларда тез ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантириш. Энг муҳими, VR ва AR технологиялари орқали ўрганилган билимлар одатий маърузаларга нисбатан яхшироқ эсда қолади ва иш жойида хавфсиз ҳаракат қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. Замонавий ўқув маркази – бу нафақат маъруза, балки хавфсизликни амалда ҳис қилиш имкониятидир. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#QABUL_2026

✅Navoiy viloyatida «World Aquatics Day» ommaviy sport festivali doirasida suzish musobaqasi yuqori saviyada tashkil etildi ✅N
+5
Navoiy viloyatida «World Aquatics Day»  ommaviy sport festivali doirasida suzish musobaqasi yuqori saviyada tashkil etildi   ✅Navoiy  viloyatida «World Aquatics Day»  ommaviy sport festivali doirasida sportning  suzish turi bo‘yicha musobaqa ko‘tarinki ruhda o‘tkazildi. ⚡️Navoiy  shahrida tashkil etilgan mazkur musobaqada viloyatning barcha shahar va tumanlaridan tashrif buyurgan 11-12-13 yoshdagi o‘g‘il va qizlardan iborat jamoalar ishtirok etib, o‘zaro kuch va mahorat sinovidan o‘tdilar. ⭐️Bellashuvlar davomida yosh sportchilar sportga bo‘lgan mehr-muhabbatlari, jismoniy tayyorgarliklari hamda g‘alabaga intilishlarini namoyon etib, muxlislar e’tiborini qozondilar. 💎Har bir yo‘nalishda kechgan bahslar keskin raqobat ostida o‘tib, iqtidorli yosh suzuvchilarning yangi nomlarini kashf etishga xizmat qildi. 🌟Suzish musobaqalarida esa yosh sportchilar suvda harakatlanish texnikasi, tezlik va chidamlilik borasidagi imkoniyatlarini namoyish etdilar. 🏅Musobaqa jarayonini  O’zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Navoiy viloyat Kengashi raisi N.Tog’ayeva, Milliy olimpiya qo‘mitasi viloyat bo‘limi ijrochi direktori Farxod Rahimovlar  yaqindan kuzatib, sportchilarga omad va muvaffaqiyatlar tilab qoldi. 👍 Tadbir yakunida g’oliblar va ishtirokchilarga kasaba uyushmalari tomonidan medal, diplom, tashakkurnoma hamda esdalik sovg’alari taqdim etildi.

Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вило
+9
Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи   30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда “Навоийазот” АЖ ҳамкорлигида “Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи” шиори остида фестиваль ўтказилди. Тадбирда “Навоийазот” АЖнинг ёш ходимлари, бошланғич касаба уюшмалари фаоллари, вилоятдаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар билан ишлаш комиссиялари раисларидан иборат 500 нафардан ортиқ киши иштирок этди. Фестиваль ёшларнинг меҳнат жамоаларидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмалари фаолиятидаги иштирокини кенгайтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди. Батафсил Дилафрўз Ўразова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

🔘Қизилтепада касаба уюшмаси аъзолари билан сайёр қабул ўтказилди. 🔘Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоя
+6
🔘Қизилтепада касаба уюшмаси аъзолари билан сайёр қабул ўтказилди. 🔘Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши томонидан Қизилтепа туманидаги 5-мактабда Кенгаш раиси ўринбосари Хуршид Халилов ҳамда тегишли масъул ходимлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. 🔘Тадбирда турли корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган касаба уюшмаси аъзолари иштирок этиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мурожаат ва таклифлар тингланиб, мавжуд муаммолар ўрганилди ҳамда айрим масалалар жойида ҳал этилди. 🔘Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад меҳнаткашларнинг мурожаатларини жойида кўриб чиқиш ва ҳал этиш, Федерацияга келиб тушаётган такрорий мурожаатларнинг олдини олиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонда касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида иштирокчиларни хабардор қилишдан иборат бўлди. 🔘Очиқ мулоқот якунида иштирокчилар иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларига оид долзарб масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан бевосита жавоб олдилар. 🔘Бундай сайёр қабуллар меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "«Mard o‘g‘lon» davlat mukofoti bilan taqdirlash to‘g‘risida"gi Qarori — Постановлени
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "«Mard o‘g‘lon» davlat mukofoti bilan taqdirlash to‘g‘risida"gi QaroriПостановление Президента Республики Узбекистан «О присуждении Государственной премии "Мард ўғлон"» Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 ⚡️30-iyun — “Yoshlar kuni” munosabati bilan Navoiy shahrida O‘zbekiston estrada yulduzlari ishtirokida yoshlar uchun katta gala-konsert bo‘lib o‘tadi. 🎶 Konsertda mashhur dirijyor Kamoliddin Oʻrinboyev boshchiligidagi O‘zbekiston davlat simfonik orkestri, Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan artist Ozoda Nursaidova hamda Bahrom Nazarov ishtirok etib, muxlislarga unutilmas kayfiyat ulashadi. 📅 Sana: 30-iyun, soat 19:00 📍 Manzil: Navoiy shahri, "Yoshlar xiyoboni" ✔️Yoshlar bayramini birgalikda, ko‘tarinki kayfiyatda nishonlaylik! Barchangizni gala-konsertga taklif etamiz! #Mustaqillik35 #Uzb35

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси битирувчиларининг барчаси иш билан таъминланди Мамлакатимизда муҳтарам Президентим
+4
Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси битирувчиларининг барчаси иш билан таъминланди   Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошқа барча соҳаларда бўлганидек, олий таълим тизимини ислоҳ этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тизимли янгиланиш ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, кўплаб давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилмоқда. Ана шу эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Президентимизнинг 2021 йил 23 августдаги 5227-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган яна бир муҳташам олий таълим муассасаси – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси 2022/2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаган эди. Жорий йилда академиянинг илк битирувчилари катта ҳаёт сари дадил қадам қўймоқдалар. Батафсил Муҳаббат ЎРМОНБЕКОВА, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

#Сўранг_жавоб_берамиз Ота фарзанди икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши таътилини олиши ва нафақадан фойдаланиши мумкинми
#Сўранг_жавоб_берамиз Ота фарзанди икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши таътилини олиши ва нафақадан фойдаланиши мумкинми? Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Алишер Раҳматов қуйидагича жавоб берди: Жавоб: http://ishonch.uz/news/5376 📤 Саволларингиз бўлса бизга юборинг! Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи 📣30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий ви
+6
Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи 📣30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда “Навоийазот” АЖ ҳамкорлигида “Ёшлар – касаба уюшмалари таянчи” шиори остида фестиваль ўтказилди. Тадбирда “Навоийазот” АЖнинг ёш ходимлари, бошланғич касаба уюшмалари фаоллари, вилоятдаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар билан ишлаш комиссиялари раисларидан иборат 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. ✅ Фестиваль ёшларнинг меҳнат жамоаларидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмалари тизимидаги иштирокини кенгайтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди. ✅ Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Назира Тоғаева мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва касаба уюшмалари тизимидаги ўрни ҳақида сўз юритди. ⚡️Фестиваль доирасида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида иштирокчилар меҳнат муносабатлари, касбий ўсиш, ижтимоий кафолатлар ва ёшларга яратилаётган имкониятлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 🏅 Шунингдек, меҳнатда юқори натижаларга эришган фаол ёшлар “Yilning eng faol yosh mutaxassisi” кўрик-танлови ғолиби сифатида диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. ♻️ Фестиваль доирасида иштирокчилар “Навоийазот” АЖнинг Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуаси ҳамда ПВХ, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишиб, замонавий технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнлари, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот олдилар. ✔️ Шунингдек, улар “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишдилар. Фестиваль давомида дартс, стол тенниси, шахмат, шашка ва арқон тортиш бўйича спорт мусобақалари, шунингдек, “Супер етакчи” кўрик-танлови ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди. ⚡️Тадбир якунида иштирокчилар учун байрамона дастурхон ёзилиб, бир пиёла чой устида самимий суҳбатлар ташкил этилди. Санъаткорлар иштирокида куй-қўшиқларга бой концерт дастури намойиш этилиб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашди. Мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтган фестиваль ёшларнинг касаба уюшмалари тизимидаги ўрни ва фаоллигини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат жамоаларида ҳамжиҳатлик муҳитини кучайтиришга хизмат қилди.  

Repost from UMID XUDOYQULOV
Улар мағлуб эмас, миллат орзусини ушалтирган қаҳрамонлар! Сўнгги кунларда миллий терма жамоамиз ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда. Кимдир ўйинни танқид қиляпти, кимдир натижадан норози. Аммо бир нарсани унутмаслик керак: ҳар қандай баҳога қарамай, бу йигитлар ўзбек футболи тарихидаги энг буюк саҳифалардан бирини ёзиб қўйишди. Ўттиз тўрт йил давомида миллионлаб мухлислар кутган орзу бор эди — Ўзбекистонни жаҳон чемпионатида кўриш. Бу орзуни амалга ошириш осон бўлмади. Йиллар давомида қанча авлод футболчилари ҳаракат қилди, қанча имкониятлар қўлдан чиқди. Аммо айнан шу авлод тарихий вазифани уддалади. Жаҳон футболида катта тажрибага эга, кўп маротаба мундиалларда қатнашган терма жамоалар билан беллашиш осон эмас. Бундай рақибларга қарши майдонга чиқишнинг ўзи ҳам катта жасорат талаб қилади. Бизникилар эса қўрқмади, ортга чекинмади ва мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилди. Футболда ғалаба ҳам бўлади, мағлубият ҳам. Лекин баъзан натижадан ҳам муҳимроқ нарса бўлади. Бу — халққа ишонч бериш, миллатни бирлаштириш ва келажак авлодларга йўл очиб беришдир. Миллий терма жамоамиз айнан шу ишни қилди. Бугун ўзбек болалари жаҳон чемпионатида мамлакат байроғини кўтариб чиққан футболчиларга ҳавас билан қарамоқда. Улар орзулар амалга ошиши мумкинлигини кўрди. Бу эса ҳар қандай ҳисобдан ҳам қимматроқ ютуқдир. Шунинг учун бу йигитларни фақат ўйин натижаси билан баҳолаш адолатдан эмас. Улар бутун миллат орзусини рўёбга чиқарди. Улар ўзбек футболи тарихида биринчи бўлиб жаҳон чемпионати саҳнасига чиқди. Улар аллақачон миллионлаб юртдошлар қалбида ғолибга айланган. Келинг, танқид қилишга шошилмайлик. Аксинча, бугун миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик. Чунки улар ҳали ўз сўзини айтди, ҳали ўзининг энг катта ғалабаларини қўлга киритади. Ўзбекистон футболи янги тарих ёзмоқда. Бу тарихнинг бош қаҳрамонлари эса миллий терма жамоамизнинг жасур ва фидойи ўғлонларидир. Умид Худойқулов.

#қойил #тарқатинг Қайси раҳбарни боласи ишсиз, иш излаб юрибди? Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов вилоятдаги раҳбарларни қаттиқ танқид қилди. 💙 @NAVOIYLIKLAR_UZB - Навоийдаги энг тeзкор, энг кўп обуначиларга эга, расмий янгиликлар канали.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🖊Ҳурматли Навоий вилояти аҳолиси ва фуқаролар! Фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммоларини тинглаш ҳам
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🖊Ҳурматли Навоий вилояти аҳолиси ва фуқаролар! Фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммоларини тинглаш ҳамда уларга ижобий ечим топиш мақсадида Навоий вилояти таркибидаги шаҳар ва туманлар ҳокимларининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари, вақти ҳамда манзиллари тўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз: 🟣Навоий шаҳри ҳокими Эргашев Дилмурод Бекмуродович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 15:00 дан 16:00 гача 🟣Зарафшон шаҳри ҳокими Рахмонов Назирбек Исраилович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 15:00 дан 17:00 гача 🟣Ғозғон шаҳри ҳокими Жўраев Нурали Шуҳратович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг жума куни соат 08:00 дан 09:00 гача 🟣Кармана тумани ҳокими Болтаев Шоҳрух Шавкатович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг жума куни соат 08:00 дан 10:00 гача 🟣Конимех тумани ҳокими Рўзиев Руслан Насирович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг жума куни соат 08:00 дан 11:00 гача 🟣Хатирчи тумани ҳокими Адизов Умиджон Хасанович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 08:00 дан 11:00 гача 🟣Навбаҳор тумани ҳокими Рашидов Алишер Абдуразоқович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг жума куни соат 08:00 дан 11:00 гача 🟣Қизилтепа тумани ҳокими Бобомуродов Бекзод Нуриддинович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 09:00 дан 11:00 гача 🟣Нурота тумани ҳокими Файзиев Азамат Исматович Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 08:00 дан 11:00 гача 🟣Томди тумани ҳокими Умаров Орзумурод Файзуллаевич Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача 🟣Учқудуқ тумани ҳокими Елмуротов Учқун Файзуллаевич Қабул вақти: ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10:00 дан 11:00 гача 📍Қабул жойи: Ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари 👌Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати 🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube

❗️Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида Фармон 👉 @yuristlar_maslahati 👈

❗️ 2026 йил 1 июлдан пенсия, нафақа ва стипендиялар 7 фоизга ошади, 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақи ҳам 7 фоизга ошади. Президентимизнинг 2026 йил 23 июндаги ПФ-115-сон Фармонига асосан: 🗓 1 июлдан бошлаб (пенсия ва нафақалар — 7%): ➖ Ёшга доир энг кам пенсия — 983 000 сўм ➖ Ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — 1 083 000 сўм ➖ Болалар нафақаси (3 ёшгача, биринчи фарзанд) — 386 000 сўм ➖ Болалар нафақаси (3-18 ёш, биринчи фарзанд) — 295 000 сўм ➖ Иккинчи фарзанд учун қўшимча — 177 000 сўм ➖ Учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 000 сўм ➖ Ижтимоий реэстрдаги оилалар учун моддий ёрдам — 450 000 сўм ➖ Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори — 504 000 сўм ❗️ 1 сентябрдан бошлаб (иш ҳақи ва стипендиялар — 7%): Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялари ошади ➖ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 360 000 сўм ➖ Базавий ҳисоблаш миқдори — 440 000 сўм 📌 Бошқа пенсия ва нафақалар (1 июлдан, иловага мувофиқ): ➖ Урушда ногирон бўлганлар ва қатнашчилари учун — 4 775 000 сўм ➖ Бевосита парвариш/ўзгалар ёрдамига муҳтожлар нафақаси — 878 000 сўм ➖ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси (1-аъзо) — 878 000 сўм, ҳар кейинги аъзо учун +290 000 сўм ➖ Кекса ёшдаги, иш стажи бўлмаганлар нафақаси — 878 000 сўм. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Кунини чаёнлар ва илонлар билан ўтказадиган инсон Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Қаҳрамон қишлоғида яшовчи заҳарли илонлар, чаён ва кобралар билан кўп бора юзлашган, бутун иш кунини улар билан ўтказадиган герпетолог—Саноқул Исмоилов билан   Ishonch.uz мухбири Умид Худойқулов суҳбат қилди. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

«Yangiliklar» |Kitobxonlik madaniyatini yuksaltirishga qaratilgan tadbirlar @Navoiy_teleradiokanali Youtube | Telegram | Instagram | Facebook

"Ishonch" газетасининг 2026 йил 20 июнь куни чоп этилган 72-77 сонлари мутолаа учун ҳавола қилинади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Web-site| Facebook|Telegram| YouTube