cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Bahodir Ahmedov

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo Админга мурожаат: @ABarizabot Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
16 367
المشتركون
-1724 ساعات
-1357 أيام
-36030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Баъзида ходимларга тўланиши керак бўлган устама ва мукофот пуллари иш берувчилар томонидан асоссиз равишда рад этилади. Шундай пайтда судга ариза киритилиши лозим. Намуна илова қилинади. Мазмунини ўзингизга мослаб олишингиз мумкин. #sudishi 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
Иш_ҳақини_ва_унга_тенглаштирилган_тўловларни_ундириш_тўғрисида.docx0.17 KB
👍 7
Repost from YURISTKADR
#muammo Суд раиси чиқарган қарорни унга бўйсинувчи судья бекор қила олишига ким ишонади? Жорий йил бошидан Олий судда ва ўрта бўғин (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) судларида тафтиш инстанцияси жорий этилиши муносабати билан, жуда кўплаб муаммолар кўпикдек сув юзига чиқмоқда. Булар орасида энг жиддийларидан бири, ўрта бўғин суди (судлов ҳайъати) раислари иштирокида апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган қарорлар устидан худди шу судга тафтиш шикояти берилганида, бу шикоятни ўша суд (судлов ҳайъати) раислари қўл остидаги судьялар томонидан кўрилишидир. Гарчи қонунларимизда “судлар мустақилдир, фақат қонунга бўйсунади” деб ёзилган бўлсада, бугунги судьяларимиз ўз раҳбарларига қарши боролмаслиги кундек равшан. Яъни, вилоят суди (судлов ҳайъати) раиси иштирок этган апелляция ёки кассация судида чиқарилган қарорларни унга бўйсинувчи судьялар, гарчи бу қарорлар адолатсиз ва қонунга зид бўлсада, бекор қила олмаслигини яхши биламиз. Ахир, раҳбарнинг юзига оёқ қўйиб бўларканми? Бундан ким кўпроқ жабр кўради? Албатта, адолат истаб судга борган оддий халқ жабр кўради бундан. Шундай экан, ўрта бўғин судлари (судлов ҳайъати) раислари иштирокида чиқарилган апелляция ва кассация судлари қарорларини айни шу суд ва бўйсинувчи судьялар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилиши бугунги кун суд тизимининг энг адолатсиз ва нохолис кўриниши бўлиб қолмоқда. Афсуски, йил бошида ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосарлари томонидан бу каби муаммоларнинг олдини олиш ҳақидаги фикрлари қуруқ гап бўлиб қолиб кетган кўринади. Ўшанда мана бу муҳим таклифлар ҳам ўртага ташланган эди: биринчиси, ўрта бўғин судлари (судлов ҳайъати) раислари апелляция ва кассация судларида қатнашмасдан, фақатгина тафтиш судларида қатнашиши;иккинчиси, ўрта бўғин судлари (судлов ҳайъати) раислари иштирок этган апелляция ёки кассация судлари қарорлари юзасидан берилган тафтиш шикоятлари ҳолислик нуқтайи-назаридан бошқа ҳудудий судлар томонидан кўрилиши. Яна бир гап, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддасига асосан ишни бир суддан бошқа бир судга ўтказиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш бевосита Олий суд раисининг ваколатига киради. Айни пайтда ушбу қонун нормаси жуда-жуда фаол ишлайдиган вазиятдамиз. Айтмоқчи бўлганим, ҳозирда ўрта бўғин судлари (судлов ҳайъати) раислари иштирок этган апелляция ёки кассация суди қарорлари юзасидан кўриладиган тафтиш ишларини бу суддан бошқа бир ҳудудий судга ўтказиш ҳақидаги мурожаатлар мутлақо асосли эканини Олий суд раҳбарияти тўғри қабул қилиши керак. 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
👍 9
Ҳайвонларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам барча ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқ ва эркинликларига бирдек амал қилиниши лозим. Инсонларни ҳам, бошқа ҳайвонларни ҳам, ўсимлик ва табиатни ҳам. Insideruz'нинг ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкентга келувчи вилоятликларни қайта тарбиялаш кампанияси ташкил этиш ташаббусига шунчаки тоқат қилиб бўлмайди. Одамларни ҳайвонларга меҳр билан муносабатда бўлишини тарғиб қилиш, шафқатсизликни қоралаш бу яхши ва бу шарт. Лекин кимнидир қайта тарбиялаш ва бу уни яшаш ҳудудидан келиб чиқиб амалга ошириш мантиққа зид ва бу ҳам ноинсонийлик. Бу худдики ҳиндулар сегрегациясидек муносабат. Энг қизиғи кампания кимларга нисбатан амалга оширилади, у қандай босқичлардан қандай ритуаллардан иборат бўлади, қайта тарбияланган одам қандай бўлади буларни ҳам критерияларини ишлаб чиқиш ташкилий томондан ҳам иложсиз. Ахлоқ нафақат ҳайвонларга, балки барча инсонларга ҳам меҳрли бўлишни талаб қилади. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
Insider.uz

Мы долго молчали, наш проект Мушуккент, пытались все уладить добром. Но появляется стойкое ощущение, что город вернулся в состояние пятилетней давности, когда дворовых кошек травили и мучали. Волонтеры связывают это с тем, что за последние годы в Ташкент прибыло очень много людей из областей, которые пытаются навести свои порядки. И нам снова надо начинать информационную кампанию по перевоспитанию приезжих в ташкентцев. Каждый день к нам на почту приходят свидетельства жестокого обращения с животными. Взрослые травят, скандалят, давят машинами дворовых кошек ( которые уже привыкли к людям) Один такой, держа ребенка на коленях за рулем, целенаправленно задавил котенка. На него написали заявление и в ГАИ и в ГУВД. Его машину должны были забрать на штрафплощадку, но не забрали. После заявления они все ноют и просят забрать жалобы. Но волонтеры не сдаются. В жилом комплексе “Замок счастья” на Юнусабаде котятам приезжая шпана залила в рот клей, и била об двери. Об этом написали дети, которые ухаживают за…

👍 11
OVOZ: Севара Назархон ва унинг жияни Лойиҳанининг ҳар бир чиқишини youtube орқали кўриб турибман. Талантлар кўп экан бизда. Жюриларни ҳам яхши танлашган деган фикрда эдим. Аммо Севара Назархонни бир қилган ишига қадар... Аввало ижодкорларнинг танлови, ижодий ёндашуви бу жудаям нисбий ҳолатдир. Биринчи босқичда қайси ижрочига бурилгани (танлагани), кимни ижроси ёқмагани бу ижод вакилининг ҳиссий ҳолатига қараб бўлади. Бу уларнинг шахсий танлови. Кейинги босқичда ҳам кимга қайси қўшиқни айттиргани, жуфтликларни танлаши ҳам нисбий тушунчалар. Кимгадир ёқади, кимгадир йўқ. Шохрух мирзо ва Райҳона жуфтлигига Шохрух мирзонинг узоқ йиллик йўналишидаги қўшиқ танланганига ҳам нисбий ҳолат деб баҳо бериб, тушунишга ҳаракат қилсак бўлади. Аммо иккинчи босқичда шунча талантлар тўкилиб-тўкилиб, лойиҳадан чиқиб кетишаётганида бирортасига қайрилиб қарамаган Севара Назархон ўз жиянини жамоасига қўшиб олгани бу лойиҳа ичидаги ички непотизм деб айтиш мумкин. Жюрида битта имконият бўлади бошқа жамоадан тушиб қолган талантни жамоасига қўшиб олишга. Назархон бу имкониятни ўз жияни учун ишлатди. Ва энг ёмони мазкур ҳаракатининг сабабини бу иштирокчи унинг жияни эканлиги учун дея очиқчасига изоҳлади. Epic fail of Sevara Nazarkhan! Лойиҳа продюсери ва режиссёри Қўштирноқ подкастда берган интервьюсида лойиҳа франшизаси бир мавсумга берилиши ва қоидалар бузилса кейинги мавсум берилмаслигини айтганди. Менимча бунақа рискларга бормаслик керак. Балки у ростан ҳам талантдур дерсиз. Непотизм нега бутун дунёда қораланади? Баъзи амалдорларнинг фарзандлари, жиянлари ҳам қобилиятли бўлади. Лекин тақиқ қўйилмаса "талантли жиянлар" кўпайиб кетади. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
Ovoz - SHOHRUXMIRZO G'ANIYEV | RAYHONA ABDULLAYEVA - SOQIYNOMAI SAFTI KALON (SEVARA NAZARXON)

Официальный сайт: http://www.zortv.uz ZO'RTV @ Instagram http://instagram.com/ZORTV.UZ ZO'RTV @ Telegram

https://telegram.me/ZORTV_KANAL

👍 32😁 8🔥 7🤔 2😢 2
03:18
Video unavailableShow in Telegram
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори (ЙХҲТ), "Истиқболли авлод" ННТ томонидан бу иллатга қарши курашишда ёшларнинг ўрни ҳақидаги ижтимоий ролик тасвирга олинибди. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
37.93 MB
👍 5
Ўлдирилган сиртлон Оломон жар солаверади, асосийси қонун ишлаши керак, тўғри қарорни илм ёрдамида чиқариш лозим. Суратдаги шахс Ўзбекистондаги ноёб сиртлон турини ўлдириб ғоз турибди. Уни танқид қилган экофаолни эса халқ тошбўрон қилгудек бўлмоқда. Бундай пайтда майдонга чиққан ақлсиз оломонга қулоқ тутмаслик керак. Қонунда жавобгарлик борми тамом. Жавобгарлик қўлланилиши керак. Бу сиртлон қўйларни еб кетяпти демак у зарарли дейиш ўта примитив фикрлаш. У табиат учун, флора ва фауна учун аҳамиятли бўлиши мумкин. Бунисини зоолог олимлар билгичроқ. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
👍 60🔥 2🤔 2
“ANGLESEY FOOD” МЧЖ (“KORZINKA”)ГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ Рақобат қўмитасига хабар беришича, “Korzinka” супермаркетлар тармоғи томонидан турли хил усулларда тарқатилаётган реклама ахборотида “Кундалик харидларга энг арзон нарх”, “Энг арзон нарх - Korzinkaда”, "...Энг унумлисига келинг!" деган рекламасида фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган сўз жумлаларидан фойдаланилганлиги кузатилмоқда. Мазкур реклама ахборотида қайд этилган маълумотларни ўрганиш натижасида, акция доирасида кундалик эҳтиёжлар учун керак бўладиган маълум бир миқдордаги маҳсулотлардан иборат бўлган каталог жорий қилинганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, ушбу каталогга киритилган маҳсулотларнинг нархлари турли супермаркетлар тармоғи ҳамда деҳқон бозорлардаги худди шундай маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган мониторинглар натижасига кўра солиштирилганлиги ҳамда таққослаш учун ҳар бир товарнинг алоҳида эмас, балки саватнинг (каталогнинг) умумий нархи олинганлиги аниқланган, дейилади Қўмита хабарида.
Хусусан, «энг арзон нарх» деб эълон қилинган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича нархлари бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларида сотилаётган ҳудди шу турдаги маҳсулотлар нархларидан фарқ қилмаслиги кузатилган. Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дейилиши мумкин. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси биринчи қисми талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “ANGLESEY FOOD” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган. P.S. Иш қўзғатилди дегани бу ҳали жазоланди ёки чора кўрилди дегани эмас. Охиригача кузатиш керак. Қўмита ҳам якунни эълон қилиб қўйиши керак. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
Рақобат қўмитаси «Korzinka» супермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатди

Қўмитага кўра, “энг арзон нарх” деб эълон қилинган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича нархлари бошқа супермаркетлар

👍 11😁 10🤔 3
01:12
Video unavailableShow in Telegram
Қобилиятларим йўқ-ку, деган фикр ҳаммада бўлади, лекин ҳақиқий ютуқ шу фикрларни енгиб, ўз устида ишлаш! Биз ҳам блогер бўлиб туғилмадик, блогерликка ўқимадик, шунчаки бошлаганмиз ва тажриба орқали ҳаммасини ўрганяпмиз. Техноплов жамоасининг фикрича ҳеч қачон ниманидур ўрганиш ёки бошлаш учун кеч эмас, кўпчилик касб ўзгартириш учун 30 ёш кеч деб айтади, Саадулла эса бу фикрга мутлақо қарши, агар инсон тўхтамасдан ҳаракат қилса албатта натижага эришади дейди у. Сифатли контентлари ҳаттоки мактаб дарсларида қўйилаётган йигитлардан ёшлар учун фойдали маслаҳатлар, тавсиялар берилган суҳбатни кўришингиз мумкин: https://youtu.be/Qbq_DsrT6hQ?si=Vo__9hUFVveZU848
إظهار الكل...
IMG_1257.MP45.93 MB
👍 20
01:24
Video unavailableShow in Telegram
Юлдуз туркумлари ҳақида биласизми? Aстеризмларни осмонга қараб жуда осон топиб олиш мумкин. Шунинг учун ҳам инсоният ушбу юлдузларни чизишни ўрганиб олгандан кейин ўз асарларида тасвирлашга киришган. Катта айиқ нима учун айиққа ўхшамаслиги ҳақидаги саволга жавобни Xurmo’да томоша қилинг: https://youtu.be/bpFxEW7a2NQ?si=Dax8gtVtxvqcjhem
إظهار الكل...
IMG_8494.MP429.25 MB
👍 15🤔 1
Туман МИБ бошлиғига қўлланилган жарима Суд ҳужжатларига асосан, “FEMIDA TRUST” адвокатлик фирмаси адвокати С.Мирзаевнинг Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти Мирзаобод туман бўлимига юборган 2024 йил 5 февраль кунидаги 05-04/90-сонли адвокатлик сўровномасига Мирзаобод туман МИБ бошлиғи А.Абдукаримов ўз вақтида тўлиқ ва тўғри ҳолатда жавоб бермаганлиги аниқланган. Абдукаримовга 2024 йил 23 апрелда МЖтКнинг 197-1-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, 1.700.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Бу қарорга нисбатан Абдукаримов кассация шикояти берган. Бироқ унинг кассация шикояти ҳам қаноатлантиришдан рад этилган, жарима жазоси ўзгаришсиз қолдирилган. 3-1204-2401/234-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик иши доирасида #sudishi 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
👍 22 3
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.