Sof tib
الذهاب إلى القناة على Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
إظهار المزيد433
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
433
#Админдан_жавоб
Савол: Ассалому алайкум! Қуруқ юзларга ва юздаги майда тешикларни, сепкиллар (ҳуснбузар) ни йўқотишга қайси совунни тавсия қилар эдингиз?
Жавоб: Ваалайкум ассалом ва раҳматуллоҳ! Сутли совунимизни ишлатиб кўринг, иншааллоҳ фойдали бўлади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#соф_ҳикмат
«Соғлиғи бор одамнинг ҳаётга бўлган умиди бор. Ҳаётга умиди бўлган инсоннинг эса, ҳамма нарсаси бор».
© Араб мақоли
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Микроблар ҳақида
Инсон ҳаётида микробларнинг аҳамияти катта. Микроблар ҳавони, сувни тозалайди, бойитади ва тупроқнинг самарадорлигини оширади. Микроблар ўлик киши, ҳайвон ва ўсимликларни чиритиб, дунё юзини тозалайди. Кишиларнинг ва ҳайвонларнинг тери-тукларини ва ўсимликларни тозалайди; барча жонли нарсаларни турли касалликлардан сақлайди; дунёдаги яшаш суратини мувозанатда ушлаб туради.
Ҳар бир микробнинг вазифаси аниқ, нозик ва фарқлидир-ки, инсонлар уларни асло бажара олмайди. Микроблар шу дарaжа муҳим мавжудотлар-ки, бир онда ҳаммаси йўқолса, дунё баъзи олимларнинг фикрича фақат 15-20 дақиқа, баъзиларнинг фикрича 1 соат яшай олади холос. Биологлар “Фаришта деган мавжудотлар, балки, бу микроблардир”, дейишмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
🔥 Бооом! Кузнинг сўнгги хафтасида қайноқ янгилик - «Учтаси бирда!», янги «Сулили совун»
Маълумки, таркибида сули (овсянка) бор бўлган пардоз ашёлари мавсум танламайди. Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам, қишнинг совуқ кунларида ҳам
бирдек манфаатли. Ундан маска ёки скраб ўрнида ҳам фойдаланилади. Яна бир аҳамиятли тарафи ёғли юзга ҳам, ўрта ва ёғсиз, қуруқ юзга ҳам, ҳатто таъсирчанлиги юқори бўлган нозик териларга ҳам бирдек фойдали. Сулили пардоз ашёлари мутлақо зарарсиз ҳисобланади.Теридаги касалликларга қарши фаол курашади, тошмалар, ҳуснбузарларни даволайди. Навбатдаги сули(овсянка)ли совунимизни тайёрлашда асал ва сутдан ҳам фойдаланилган. Демак, бизда супер янгилик! “Учтаси-бирда!
Таркиби:
А, С, В1 витаминлари ва магний, калий, фосфор, хром, темир, йод ва фтор микроэлементлари ҳамда аминокислоталар мавжуд.
Фойдали хусусиятлари:
- Ҳуснбузарларни, қизаришни даволайди;
- Юзни ёшартиради;
- Юзни тиниқлаштиради;
- Теридаги ёғларни кетказади;
- Тери юзасини силлиқлайди;
- Терини майин қилади.
Қўллаш услуби:
Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор
берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
Маълумот учун:
Маҳсулотларимизни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ва қўшни республикалар Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам топишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир мусулмон банда ажали етмаган беморни кўргани бўлса, «Ас-алуллоҳал азийма Роббал ъаршил азийми ан яшфияка (Улуғ Аллоҳдан, улуғ Аршнинг Роббисидан сенга шифо беришини сўрайман)», (бемор) албатта офиятланур», дедилар».
Имом Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Сули ёрмасининг сиз билмаган фойдали хусусиятлари
Одамлар сули ёрмаси деганда таъмсиз ва ёқимсиз бўтқани кўз олдига келтирадилар. Лекин сизнинг бу тасаввурингиз эскирди ва биз буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз! Агар тўғри усул бўйича тайёрласангиз — у нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳам бўлади. Бугунги мақоламиздан сули ёрмасининг фойдали хусусиятлари тўғрисида билиб олсангиз бунга амин бўласиз.
Сули ёрмаси қондаги «ёмон» холестерин миқдорини пасайтиради
Сули ёрмаси таркибида клетчаткаларнинг табиий турларидан бири — бета-глюканларнинг беш фоизли концентрацияси мавжуд. Илмий тадқиқотлар бета-глюканлар борасида одамнинг ичаклари улар туфайли «ёмон» холестеринни камроқ сингдиришини, бу эса унинг қондаги миқдорини пасайтиришини исботлади.
Сули ёрмаси юрак хуружлари, инфарктлар ва артериал гипертензияларнинг олдини олади
Бу ёрма таркибида танадаги кўплаб муҳим жараёнларда қатнашувчи магний жуда кўп. Магний қон айланишини яхшилаш ва қон босимини меъёрида тутиб туриш билан юрак хуружи хавфини камайтиради.
Сули ёрмаси ўсимлик оқсилининг соғлом манбаси ҳисобланади
Бошқа ёрмаларга қараганда сули ёрмаси — ёғ кислоталари ва аминокислоталар ажойиб тарзда ўзаро мувофиқлаштирилган маҳсулот. Бор-йўғи ярим пиёла сули ёрмаси сизга оқсиллар кунлик меъёрининг 15 фоизини беради.
Сули ёрмаси озишга ёрдам беради
Сули таркибида бошқа ёрмаларга қараганда клетчаткалар кўпроқ. У ҳазм қилиш жараёнида ёрдам беради ва ўзингизни тўқроқ ҳис қилишга имкон беради. Узоқ давом этган тўқлик ҳиссиёти калориянинг кам сарфланишига ёрдам беради ва бу озишга олиб келади.
Сули ёрмаси саратоннинг баъзи турлари пайдо бўлиш хавфини пасайтиради
Бир неча тадқиқотлар кўп миқдорда клетчаткалар истеъмол қилиш билан йўғон ичак саратонининг пайдо бўлиш хавфини бир-бирига боғлайди. Ҳозирча саратоннинг бу тарзда олдини олиш имкониятлари исботланмаган, лекин сули ёрмаси каби овқатлар ичаклар соғлиғини бутунлай яхшиловчи омиллар ҳисобланади.
Манба: «Хитрости жизни»
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Сутли-шоколадли совун (қуруқ терилар учун)
Юзингизда тўпланиб қолган суюқликлар ғашингизга тегяптими? Юзингиз тиниқ бўлишини хоҳлайсиз аммо нимадан бошлашни билмаяпсизми? Биз сизга табиий, соф косметика тавсия қиламиз. Сутли-шоколадли совун сизга ёрдам беради.
Фойдали хусусиятлари:
- терини намлантиради;
- юзни ёшартиради ва юмшатади;
- витаминлар билан озиқлантиради;
- терининг эрта қаришининг олдини олади;
- тери рангини тиниқлаштиради.
Таркиби: Табиий сут ва шоколад.
Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқа қолдиринг ва илиқ сув билан
ювиб юборинг. Сўнг, юзингизни юмшоқ сочик билан артинг!
Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан
тепага қулоқлар томон тортиб, қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери
орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб,
юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада
натижасини биласиз.
@sof_tibb
433
#соф_ҳикмат
«Тана учун сокинлик - уйқу, овқатланиш ва мияни дам олдириб туришдир».
© Уилям Пин
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Қариш
Инсон нега қарийди деган савол хаммамизни хаёлимиздан ўтганлиги шак шубхасиз.
Хақиқатта хам инсон нима учун қарийди?! Сабаби баъзи бир зарарли моддалар тўпланади ва организмда оксидланиш жараёни кечади.
Бахтимизга одам организми химояланиш хусусиятига эга. Бунга имкон берадиган моддалар - антиоксидантлардир. Аммо уларнинг кучини қуёш нурлари кесиб қўйиши мумкин. Қайси мевада қизил ранг бўлса, унда антиоксидантлар мавжудлиги далолати.
Узум таркибида қаришга қарши ва уни секинлаштирадиган антиоксидант моддалар миқдори бошқа меваларга қараганда кўпроқ. Антиоксидантлар узум уруғида кўп. Шу сабаб узумни уруғи билан чайнаб ейишни тавсия қилинади.
Узум қатори қулупнай, шотут, анор, гилос ва малинада хам антиоксидантлар бор.
© Абдулхаев Файзулло
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#соф_ҳикмат
«Уч нарсанинг қадрига етинг - соғлигингиз, бўш вақтингиз ва яқин одамларингизни».
© Навал Равикант
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Наъматак дамламаси: фойдаси ва истеъмол қилиш меъёри
Табиий маҳсулот организмга фойда келтириши учун уни тўғри тайёрлаш ва истеъмол қилишни билиш керак. Бугун наъматакнинг фойдаси ва бошқа хусусиятлари ҳақида гапириб берамиз.
Резавор мева
Кўпинча истеъмолда айнан меваларидан фойдаланишади. Аслида ўсимликнинг барча қисмлари фойдали. Қуруқ меваларни дўкондан топишингиз ёки ўзингиз мустақил тарзда теришингиз мумкин.
Маҳсулотга фойдани тўйинган витаминлар таркиби беради. Бу С, Р, РР витаминларидир. Шунингдек, В гуруҳи витаминлари ҳам. Микроэлементлар: калий, натрий, темир, магний. Мева таркибида тери ошловчи моддалар ва пептидлар бор.
Наъматак таркибида С витамини кўп. У лимон таркибидаги витамин миқдорига қараганда ўнлаб марта кўпроқ.
Маҳсулотнинг қувватлилиги анча кам – 100 гр маҳсулотга 50 ккал (соф ҳолатида).
Қайнатманинг қуввати эса 13 ккал га тенг. Бу эса қайнатмани парҳез вақтида ҳам истеъмол қилиш имконини беради. Бироқ фақат калорияларни олмаслик учун шакар қўшмаслик керак.
Фойдалари:
- Наъматак қайнатмасини қўрқмасдан фитовосита деб аташ мумкин. Тўғри тайёрланган ичимликни ичиш витаминлар манбаига айланиб, организм иммун тизимини мустаҳкамлайди. Қувват камайганида ва авитаминоз вақтида ёрдам беради;
- Қайнатма қон-томир тизимига тўғри ишлашда қўл келади. Темир қон ҳосил қилиш жараёнларида фаол иштирок этади;
- Артериал босимни туширади;
- Наъматакни истемол қилиш таносил касалликлари учун фойдали. Қайнатма микробларга қарши таъсирга эга. Қовуқ яллиғланишининг олдини олади;
- Яллиғланиш таъсирига эга бўлгани учун оғизни чайқаш учун ҳам фойдали. У оғиздаги майда яраларни даволаб, милклардаги яллиғланишни олади;
- Шишишни бартараф этишда ёрдам беради;
- Ҳомиладорлик даврида ва кўкрак билан боқиш вақтида фойдали. Лактацияни яхшилаш учун ичимликни қайноқ ҳолида ичган маъқул.
Кунлик меъёри:
4 ёшдан катта болалар учун – кунига 1 стакан.
Катталар – кунига 2 стакан.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
🔥 Бооом! Кузнинг сўнгги хафтасида қайноқ янгилик - «Учтаси бирда!», янги «Сулили совун»
Маълумки, таркибида сули (овсянка) бор бўлган пардоз ашёлари мавсум танламайди. Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам, қишнинг совуқ кунларида ҳам
бирдек манфаатли. Ундан маска ёки скраб ўрнида ҳам фойдаланилади. Яна бир аҳамиятли тарафи ёғли юзга ҳам, ўрта ва ёғсиз, қуруқ юзга ҳам, ҳатто таъсирчанлиги юқори бўлган нозик териларга ҳам бирдек фойдали. Сулили пардоз ашёлари мутлақо зарарсиз ҳисобланади.Теридаги касалликларга қарши фаол курашади, тошмалар, ҳуснбузарларни даволайди. Навбатдаги сули(овсянка)ли совунимизни тайёрлашда асал ва сутдан ҳам фойдаланилган. Демак, бизда супер янгилик! “Учтаси-бирда!
Таркиби:
А, С, В1 витаминлари ва магний, калий, фосфор, хром, темир, йод ва фтор микроэлементлари ҳамда аминокислоталар мавжуд.
Фойдали хусусиятлари:
- Ҳуснбузарларни, қизаришни даволайди;
- Юзни ёшартиради;
- Юзни тиниқлаштиради;
- Теридаги ёғларни кетказади;
- Тери юзасини силлиқлайди;
- Терини майин қилади.
Қўллаш услуби:
Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор
берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
Маълумот учун:
Маҳсулотларимизни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ва қўшни республикалар Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам топишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлолари Савбондан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир беморни кўргани борса, то қайтгунича жаннатнинг хурфасида бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг расули, хурфа недир?», дейилди.
«Мевасидир», дедилар».
Имом Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Ойша онамиз розияллоҳу анҳо шундай дейдилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга суяниб туриб:
«Аллоҳим! Мени мағфират қилгин. Менга раҳм қилгин. Мени рафиққа етиштиргин», деганларини эшитдим».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларни вафот этишларидан олдинги хасталикларида қилганлар. Бемор одам Аллоҳ таолодан мағфират ва раҳмат сўраб туриши лозим экан.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Бугун икки мактуб келди. Иккисини ҳам ўзгаришсиз ҳолда Сизнинг мутолаангизга ҳавола қилмоқчиман.
Биринчи мактуб
Ассаламу Алайкум Биродар. Саломатмисиз? Анову шампун совунни фойдасини сезяпман. Конкретно сочимни тукилиши камайди(тукилмаяпди десам хам булади). рости кандай сузлар бн мактаб ёзишниям билмаяпман. АЛЛОҲ ишларизга ривож берсин. Ассалому Алайкум!
Абдуллоҳ Обид.(Қўқон)
Иккинчи мактуб
"Ниҳоят менгаям соф совунларидан фойдаланиш насиб этди, елим халтада кириб келган совунлар бир зумда уйимизни мушкдек ажойиб ифорга тўлдирди. Ҳидининг ўзиёқ маҳсулотнинг сифати ва табиийлигидан дарак берарди. Юзим қуруқ бўлганлиги учун, айниқса, қиш мавсумида ювишда муаммо бўларди, сабабки оддий сувгаям териси қуриб, ачиштирарди. Шу важдан совундан деярли фойдаланмасдим. Сутли соф совунига ювгач, юзимда ўзгача майинлик, тиниқлик ва теримнинг оқарганлигини сездим. Яйрадим 😊... ҳали қутиси очилмаган дафналик, сулилик совунларни эса то ишлатилгунча хонамга ҳид бергич вазифасига тайинлаб қўйдим, ишонаверинг, уддалашаяпти👍☺️
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ҳалққа еткизиш йўлида меҳнат қилаётган ҳодимларнинг барчасига ташаккур айтиб, ишларига омад тилайман.
Нодира, Самарқанд"...
Каналга уланиш: https://t.me/sof_tibb
433
#соф_ҳикмат
«Агар одамлар фақат қоринлари жудаям очган пайтдагина овқатланишганда, шунда ҳам одатдаги, тоза ва тўйимли таомни истеъмол қилишганда эди, улар дард нималигини билишмаган ва ўз таналари билан руҳларини осон идора эта олган бўлишарди».
© Лев Толстой
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Кокос ҳақида қизиқарли маълумотлар
Кеча ёдингизда бўлса, кокосли совунимиз ҳақида маълумот берганимизда, кўпчиликка кокос қандай мева эканлиги, нималарга фойдаси борлиги ҳақида саволлар туғилган бўлса керак. Қуйидаги мақолани ўқиб, саволларингизга жавоб оласиз, иншааллоҳ.
1. Тинч океани соҳилида жойлашган Тонга қироллигида эрта ўлим топадиганларнинг аксарияти кокос ёнғоғи бошига тушиши туфайли ёруғ дунёни тарк этади.
2. «Кокос» сўзи португал тилидан олинган бўлиб, таржима қилинганда, «маймун» маъносини беради.
3. Кокосли палма аслида қайси давлатдан келиб чиқиши ҳануз ҳеч кимга маълум эмас. Фақат олимлар у илк бор Малайзияда пайдо бўлганини тахмин қилишади.
4. Кокос ёнғоғи жуда беор бўлади. Агар уларни океанга ташласангиз-у, тўлқинлар соҳилга итқитиб юборса, келиб тушган ерида янги дарахт ўсиб чиқаверади.
5. Индонезия кокос етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
6. Кокосли палма дарахтининг диаметри 45 сантиметр, бўйи эса 30 метргача етади.
7. Битта кокосли палманинг барглари 20 тадан 35 тагачани ташкил этади.
8. Битта кокос ёнғоғи 1, 5 дан 2, 5 килогача вазнга эга.
9. Агар кокос ёнғоғи зиёнланмаган бўлса, ичидаги сув худди тиббиётда ишлатиладиган «физраствор» каби филтрланган ҳолатда бўлади.
10. Кокосли сув таркиби В1, В3, В6, Е, С, калсий, К витаминларидан иборат.
11. Кокос иммунитетни кўтариш қувватига эгалиги боис қандли диабет билан оғриганларга катта фойда беради.
12. Кокос палмаси бўйдор ва бақувват бўлиши учун жуда кўп туз талаб қилади. Шунинг учун сувдан узоқда ўсадиган палмаларнинг бўйи пастлигича қолиб кетади.
13 Дунёда кокосдан ёғ, десерт, салқинлантирувчи, спиртли ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади.
14. Айрим мамлакатларда кокос палмаси танасидан мебел ҳам ясашади.
15. Филиппин пойтахти Манила шаҳрида тўлиқ кокос палмасидан бунёд этилган сарой бор.
16. Кокос палмаси ўртача 90-100 йил умр кўради. Йилига битта кокос палмасида 400-500 та кокос ёнғоғи пишиб етилади.
17. Бактерияларга қарши курашиш имкониятлари кўплигидан кокос ўта иссиқда ҳам, юқори даражадаги намликда ҳам чиримайди.
18. Йилига кокос ёнғоғи бошига тушиши оқибатида 200 нафаргача одам ўлим топади.
19. Айрим давлатларда одамлар маймунларни дарахт устидан кокос ёнғоғи теришга ўргатишади. Яхши ўргатилган маймун бир кунда эгасига 500-700 дона кокос ёнғоғи териб бера олади.
20. Кокос суви тозалик жиҳати юқорилиги сабабли ХХ асрнинг етмишинчи йилларида тиббиёт вакиллари ундан қон плазмаси ўрнида унумли фойдаланишган.
© Олимжон Ҳайит
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Соғлом турмуш тарзи: нимадан бошлаш керак
“Соғлом турмуш тарзи” – шу уч дона сўз ҳаётингизнинг ажралмас бўлагига айланиши учун нима қилиш керак? Келинглар биргаликда жавоб излаймиз.
Сизга бу нима учун керак аниқлаштириб олинг
Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш сиз ўйлаганчалик осон иш эмас. Чунки соғломлик бу кўп нарсаларга боғлиқ: генетика, кун тартиби, овқатланиш тартиби, атроф-муҳит. Бизлар генетикадан ташқари қолганларига ўз таъсиримизни ўтказишга қодирмиз.
Нима учун озмоқчисиз аввал ойдинлаштириб олинг. Хоҳлаган кийимларингиз ярашмаяптими ёки ўзингизга бўлган ишончсизликдан чарчадингизми? Семизликдан нафас олишга ҳам қийналияпсизми? Ойнага қарашдан уяласиз ва бунга барҳам бермоқчимисиз?
Қуйидаги 4 та саволга жавоб бериб кўринг:
- Бунга амал қилмасам нима бўлади?
- Буни қилмасам нимани йўқотаман?
- Буни қилмасам нимага эга бўламан?
- Буни қилмасам, нимани йўқотаман?
Бу саволларнинг ҳар бирига бир нечтадан жавоб топишингиз аниқ. Шуни эслаб қолинг: бирон ишни бошлаш учун ҳеч қачон кеч эмас.
Ўзингизни синаб кўринг
Соғлом турмуш тарзига амал қилишни бошлаш учун авваламбор шифокор кўригидан ўтинг. Биз аминмизки, ҳар бир шифокор бу хоҳишингизни қўллаб қувватлайди.
Соғлом турмуш тарзининг асосида бахтли ва узоқ умрли ҳаёт ётади.
Шу сабаб ҳам ўзингизга четдан туриб баҳо беринҳ, кузатинг, хоҳиш ва эҳтиёжларингизни ёзиб боринг. Сизда ўзингиз билан яқиндан танишишга, унинг нималарга эҳтиёжлигига ва нафс туйғусидан сал бўлсада ҳоли бўлиш имкони туғилади.
Ўзингизни шунга тўғри тайёрланг
Сиғлом турмуш тарзига ўтишни бошлар экансиз, бу бир умрлик эканлигини, ярим йўлда ташлаб қўйиш мумкин эмаслигини англашингиз керак.
Бундай турмуш тарзига ўтганингиздан сўнг илк натижаларни дарров кутманг. Бир ҳафтадан сўнг дарров бунга эришмайсиз. Бунинг учун бундай янги одатлар сиз учун мунтазам одатга айлансин.
Ўзингизга ёқадиган спорт тури билан шуғулланинг: кроссфит, фитнес, ёга, рақс, югуриш, бассейн ва ҳоказо. Уларнинг сони шу даражада кўпки, сизга тўғри келмайдиганини топмасликнинг иложи йўқ.
Тоза ичимлик сувидан истеъмол қилинг
Сув организмдаги барча жараёнларнинг асосидир. Сувнинг фойдали хусусиятлари ҳақида биз бу ердабатафсил маълумот бериб ўтганмиз.
Ўқиш, ўрганиш ва яна ўрганиш
Соғлом турмуш тарзи сизнинг душманингизга айланмаслиги, ҳаёт йўлингизда энг яқинҳамроҳингизга айланиши учун керакли билимларга эга бўлишингиз керак.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#соф_ҳикмат
Инсон учун биринчи бахт - унинг соғлигидир, иккинчиси гўзалликдир.
© Платон
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
