ar
Feedback
Sof tib

Sof tib

الذهاب إلى القناة على Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

إظهار المزيد
433
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
​​❗️Кўп терлаш ва ёқимсиз ҳидлар учун мутлақо табиий ечим - Кокосли совун! Кўп ҳолатларда ортиқча вазнга эга инсонлар кўп терлаш ва ёқимсиз ҳидлардан шикоят билан мурожаат қилишади. "Соф тиб" барча жараёнларни ўрганиб, ечим қидиришга ҳаракат қилди. Ва имконимиз етганича табиий маҳсулотлардан фойдаланиб, ўз мижозларимизга хуш келадиган маҳсулот тайёрлашга уриндик. Ҳозир сизга тақдим этмоқчи бўлган "кокосли совун" кўп терловчи, вазнли кишилар учун жуда фойдали. Ёқимсиз ҳидларни бартараф қилади, дағал териларни мулойимлаштиради. Ёғларни теради. Баданингиз эркин нафас олади. Икки-уч марта фойдаланганингиздаёқ кокоснинг фойдасини биласиз. Тери касалликлари, ҳусусан, ҳуснбузарларга қарши курашади. Кун давомида совун ўзининг фойдали томонларини эслатиб туради, кишининг эркин ҳаракатланишига сабаб бўлади. Таркиби: Кокос ёғи. Фойдали хусусиятлари: - Ёғларни кетказади; - Кўп терлаш ва ҳидланишни олдини олади; - Терини мулойимлаштиради; - Ҳуснбузарларга қарши курашади; - Тери касалликларига фойдали. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Эслатма: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Маълумот учун: Маҳсулотларимизни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ва қўшни республикалар Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам топишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар «Яҳудларнинг бир ғуломи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эди. У бемор бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар ва: «Мусулмон бўл», дедилар. Бас, у мусулмон бўлди». Имом Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​⚡️ Хуснбузар энди сизни безовта қилмайди - дафнали совун Кўплаб мижозларимизнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, бугун сизга «Соф Тиб» жамоаси дафнали совун тавсия қилади. Дафна ҳақида уй бекаларимиз етарлича маълумотга эга бўлсалар керак. Шундай бўлса ҳам, баъзи қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашамиз. Дафна япроғи (лавровый лист – рус.) –  дафна дарахтининг қуритилган барги, хушбўй ҳидли зиравор. Таркибида 3% гача эфир мойи бор. Пазандачиликда ишлатиладиган дафна япроғи тўқ яшил, оч яшил рангда, калта бандли, мазаси тахирроқ. Кўпроқ лавр сўзи билан номланадиган бу барг инсониятга қадимдан маълум. Дарвоқе, лавр япроқли шохчалари гулдастаси билан мусобақа ғолибларини тақдирлашгани сабабидан, “лауреат” (!!!) сўзи келиб чиққан. Бу сўзнинг маъноси лаврларга бурканган деганидир. Хўш? Дафнали совун нималарга фойдали ва қандай қўлланилади? Таркиби: Дафна(лавр барги) экстракти Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашиб ажинлар йўқолади, шундай қилсангиз юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Фойдали хусусиятлари: - Юзни оқартиради; - Ёғларни олади; - Сўлғинликни кетказади; - Доғларни йўқотади; - Тошмаларга қарши фойдали. Ёдингизда сақланг: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. @sof_tibb

​​#саломатликнинг_олтин_қоидалари Таом ейишда "Бисмиллоҳ"нинг аҳамияти Таомни ейишга "Бисмиллаҳир-рохманир-рохийм" билан бошламоқ керак. “Таомга "бисмиллаҳ” билан бошлаб, сўнгида "Алхамдулиллаҳ" деганнинг дастурxондан турмасданоқ гуноҳлари кечирилади." (Табароний). Бизнинг тановул қилганимиз бутун емак ва таомларларнинг 60-90 фоизи сувдан таркиб топган. "Бисмиллaхир-рохманир-рохийм" калимаси таомлардаги сув тизимини мутаaссир этиб, уни мусбат энергия билан тўлдиради. Бу калималарнинг таъсири таомнинг ҳар заррасида зоҳир бўлади. Емак 3 та ҳазмни кечиб, 4 ҳазмга келганда, ҳужайралар бу емаклардан (метахондрияларда) зикр ишлаб чиқаради. "Бисмиллaхир-рохманир-рохийм" калимаси - емак ейила бошлагандан тортиб, то зикр ишлаб чиқишгача - бутун жараённи муҳофаза қилади, уни осонлаштиради. Таомни ўнг қўл билан ейиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Таомни ўнг қўлингиз билан енг, чап қўли билан шайтон ейди", деганлар. Умар бин Аби Саламa дейди-ки, "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: Ўнг қўлинг билан е, ва олдингдан е, деди" (Муслим, "Ашриба",108). Таомни ўнг қўл билан ейишнинг маъноси, фикри ожизимизча, шу: инсон вужуди бир энергия манбаи ўлароқ, магнитга ўхшайди: унинг ўнг тарафи, асосан, позитив, чап тарафи, асосан, негативдир. Одам таомни ўнг қўли билан еса, емак позитив энергия таъсирида бўлади ва у вужуд манфаати учун харжланади. Чап қўл билан ейилган емак эса, негатив энергия таъсирида бўлади ва у вужуднинг зарарига ишлайди. © Доктор Ойдин Солиҳ Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Кир ювиш воситалари фақат кир ювиш машиналарида минимал миқдорда қўлланилиши мумкин. Машинага “детержан” қўяётганда бурун мато билан ёпилиши керак. Кирни қўлда ювишда парфюмсиз, бўёқсиз, табиий совун қўлланилади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Балиқ Биласиз деб ишонамизки, балиқ соғлом овқатланишнинг энг муҳим қисмидан бири ҳисобланади. Балиқда фойдали моддалар ва витаминлар талайгина. Балиқ нафақат юрак фаолиятини яхшилабгина қолмай, балки кўз нурининг равшанлашишига, асабни тинчлантиришга ҳам ёрдам беради. Янги тутилган балиқни қовуриб ёки димлаб истеъмол қилиш юракни зарурий антибиотиклар билан таъминлайди. Умумий сихат саломатлигингиз ва айниқса юрак фаолиятингизни яхшилашни хохласангиз, албатта, юқорида тавсифланган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиб туришни қаттиқ тавсия қиламиз. © Абдулхаев Файзулло Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамни кўргани кирдилар ва: «Ҳечқиси йўқ, иншааллоҳ, покликдир», дедилар. «Йўқ! Балки қари чолнинг устида қайнаб турган, уни қабрга элтадиган иситмадир», деди у. Шунда у зот: «Ундай бўлса, хўп!», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#саломатликнинг_олтин_қоидалари Ейиш ва ичишда тартибга риоя этмаслик Гўшт, тухум, пишлоқ каби протеинли таомлар ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўладиган озуқалардир. Ширинлик ва мевалар ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб, биринчи ҳазмини шу ерда тамомлайди. Сув эса ошқозонда вужуд иссиқлиги даражасига етганидан кейин, тўғридан тўғри ичакларга ўтади. Демак, аввал сув, кейин бирга емаслик шарти билан мева ёки ширинлик, кейин салат ва таом ейиш керак. Икки турли таом ейилаётган бўлса, енгил ва сувлисини аввал, оғир ва қуруғини кейин ейиш керак бўлади. Таомдан кейин мева ёки ширинлик ейилса, мева-ширинлик ҳазмини тамомлаши учун ичакларга ўтмасдан, ейилган емакка тақалиб, туриб қолади, чирийди ва газ чиқаради. Қуръони Каримда мазкур тартибга риоя этиш буюрилган: “...ўзлари танлаган меваларни ва иштахалари тортган қуш гўштларини айлантиришади.” (“Воқеа” сураси, 20,21). Кўриб турганингиздек, бу оятларда мева гўштдан олдин саналган. Яна бир оятда “Ва сизга ширинлик ва беданалар нозил қилдик” (“Бақара”, 57) дейилади. Бу ерда ҳам ҳолва, (яъни карбонгидрат-ширинлик), беданадан, (яъни протеиндан) аввал келаяпти. Ибн Сино эрталаб нон еганларга гўштни кечқурун ейишни тавсия қиларди. Нон ва гўшт орасидаги вақт шунчалик узун бўлиши керак. Гўшт билан нонни бирга ейиш зарур бўлса, аввал нонни гўшт сувига ботириб, ейиш ва шундан сўнггина гўшт ейиш лозим. Таомдан кейин сув ичилса, сув ичакларга ўта олмайди, ошқозоннинг кенгайишига, ошқозон кислотасининг тарқалиб, заифлашишига, ҳазмнинг чўзилишига, ошқозоннинг қийналиши ва бузилишига сабаб бўлади. Таом орасида сув ичиш тўғри эмас, чунки овқат еб сув ичган, таомни яхши чайнамайди. Етарлича чайналмаган таом ошқозонга, ичакларга ва талоққа зарар беради. Таомдан 1,5-3 соат кейин сув ичиш тўғри бўлади. Зотан 1,5-3 соат кейин ошқозоннинг ҳазми тугаётган пайт, тананинг сув талаб қилиши нормал ҳолат бўлиб, бу сув ичишнинг айни вақти ҳисобланади. (“Аъроф” сураси 31-чи оятда “... енглар, ичинглар фақат исроф қилманглар…”, дейилган. Бу оятда ҳам “ичинг” буйруғи “енг” амридан кейин келган). Таом қуруқ бўлса, чайнаб ютилган ҳар луқмадан сўнг бир ютум сув ичишнинг зарари йўқ. Хоҳлаганлар таомдан кейин бир қултум сув ичишлари мумкин. © Доктор Ойдин Солиҳ Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Тиббиётнинг илк босқичида табиблик билан аёллар шуғулланишган. Сабаби, эркаклар одатда ов ва деҳқончилик билан банд бўлган. Оила аъзоларга ғамхўрлик қилиш ҳамда даволаш аёллар зиммасида бўлган. Дарҳақиқат, дастлабки доривор, шифобахш ўсимликлар ҳам аёллар томонидан ишлатила бошланган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#мухлислар_фикри Ассалому алайкум, азизлар! Бир неча вақтлик танаффусдан сўнг, #мухлислар_фикри лойиҳамизни яна давом эттирамиз. Хабарингиз бор, асосан биз сизлардан келган ташаккурномаларни эълон қилиб бормоқдамиз. Бу лойиҳамиздан мақсад фақат ўзимизни мақташ ёки маҳсулотларимизни кўпроқ сотиш эмас. Аввало, сизлардан келган мактублардаги шифо топган кишиларнинг ташаккурномаларини баҳам кўргимиз келади. Зора, шунга ўхшаш дард қийнаётган бирор киши шуларни ўқисин, кўпроқ одамларга фойдамиз тегсин, деймиз. Мижозларимиз бизни ўз дуоларига эсласалар, биздан хурсанд одам йўқ. Бугунги ўзига хос ташаккурнома наманганлик мижозимиздан бўлиб, тошмалардан азият чекар эканлар. Воқеанинг давомини мактубда ўқишингиз мумкин. Одатимизга кўра, мактубни ўзгартиришларсиз эълон қиламиз (мактуб таҳрир қилинмади - таҳр.) «Ақлимни таниб, балоғат ёшига етибман-ки, юзим ва баданларимда киши қараса сескантирадиган даражадаги тошмалардан азоб чекардим. Исмим Хайрулло, Наманган шаҳриданман, дўхтирлар кўригидан ўтиб, табиблар билан маслаҳатлашдим. Ҳаммаларидан минатдорман, ҳудди ўзларининг яқин кишиларидай юмшоқ муомалада бўлиб, эринмай маслаҳат ва тавсияларини беришди, анча яхши натижаларга эришдим. Лекин, бутунлай тузалиб, тошмалардан қутулолмаганим учун қандайдир тушкунлик ҳолатида юргандим, сабаби-ёшим 26 га тўлди, уйланишим керак, мен уйланмоқчи бўлган қизлар ҳам албатта мен ҳоҳлаган нарсаларни ҳоҳлашлари табиий-ки, ҳеч кимга ёқмадим. 😢 Икки ойча аввал ғамгин ҳолда ўтиргандим, бир ўртоғим «Соф тиб» совунлари ҳақида айтиб қолди. Қизиқиб совунлардан ҳарид қилдим ва фойдалана бошладим, натижаси мен кутгандан ҳам яхши бўлди, алҳамдулиллаҳ! Сўнг «Соф тиб» мутаҳассисининг рақамларини топиб бор дардимни тўкиб солдим, у киши табиб эмас экан, лекин, берган тавсияларидан кўнглим тўлди ва айтганларини қилиб ҳозир бутунлай мени қийнаётган дарддан фориғ бўлдим. Бази саволлар билан тавсиялар шундай бўлди: - Баданингиз ёғлими? - Ҳа. - Кўпроқ қандай таомларни истеъмол қиласиз? - Овқат танламайман. - Касбингиз нима? - Болалигимдан кондитер цехида ишлайман. Ундай бўлса яхшилаб қулоқ тутинг! Имкон топиб, хафтада икки-уч бор спорт билан шуғунланиб, бир ойда икки марта сауна қабул қилинг. Ёғли овқат ва тухумли маҳсулотларни умуман истеъмол қилманг. Хафтада икки кун рўза тутинг, қорнингизни тўйдириб овқатланманг, нафас олишга жой қолсин. Агар тоқатингиз кўтарса кўпроқ рўза тутинг ва кунига камида уч-тўрт маҳал чўмилганингизда анорли ва асалли совундан фойдаланинг. Албатта шифо Яратгувчидан, Худо ҳоҳласа яхши бўлиб қоласиз дедилар. Тўғриси, расмимни бергани ўзимда ноқулайлик сездим. Мутаҳассиснинг тавсияларига амал қилиб, хозир умуман тошмалардан қутулдим, барчаларидан кўп миннатдорман. Ётишдан олдин албатта юзимни асалли совун билан юваман, эрталаб кўзгуга қараб ўзим ҳоҳлаган чеҳра кўз ўнгимда намоён бўлади, Худога шукур. Яна қўшимча қилиб айтишим мумкин, баданим қичишиб, безовта бўлардим, ундан ҳам қутулдим. Ҳазил тариқасида айтаман: бази жойларда қизлардан танишувга таклифлар ҳам бўляпти, лекин, ниятим холис, бирор муслимага уйланиб, исломий оила бошлиғи бўлиб ҳаёт кечирмоқчиман. «Соф табобат»чиларга яна бир бор миннатдорчилигимни билдираман» П.С.: Сиз ҳам ўз фикр, мулоҳаза ва таклифларингизни қуйидаги бот орқали жўнатишингиз мумкин, мухлислар фикри биз учун муҳим: @SofTibAloqaBot Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#соф_ҳикмат «Одам танаси доимо касалликдан қутилишга интилади». © Абу Али ибн Сино Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Бемор кўриш суннатдир Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Маккада бемор бўлиб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар-да, қўлларини пешонамга қўйдилар, сўнгра қўллари ила юзимни, қорнимни силадилар. Кейин эса: «Аллоҳим! Саъдга шифо бергин. Унинг ҳижратини батамом қилгин», дедилар. Ҳозиргача унинг совуғини жигаримда сезиб тураман». Имом Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Билдириш! +99893 484 86 68 +99890 407 75 75 Эндиликда, Қўқон, Олтиариқ, Марғилон, Қува шаҳарларидаги мижозларимиз ушбу рақамлар орқали маҳсулотларимиз ҳақида батафсил маълумот олишлари ва ҳарид қилишлари мумкин. Каналга уланиш: @sof_tibb

​​#Админдан_жавоб Савол: Ассалому алайкум! Ҳорманглар, яхшимисизлар? Саволим шундан иборатки, ёшим 35 да. Аммо, сочимнинг икки ён тарафи шу йил бирданига оқариб кетди. Кейин эса, тепа қисми сийраклашиб ҳам қолди. Бирор бир маҳсулотингизни тавсия қилсангиз? Жавоб: Ваалайкум ассалом ва раҳматуллоҳ! Алҳамдулиллаҳ, раҳмат. Оқаришнинг сабаблари кўп, сизга канакунжут (каторка)ли совун ёки шампун ишлатишни тавсия қиламиз. Канакунжут ёғи эрта соч оқаришининг олдини олади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Олма Олма фойдали моддалар ва витаминларга бой. Унинг таркибида жуда кўп миқдорда оксидланиш орқали қариш жараёнини чақирадиган антиоксидант полифеноллар бўлиб, улар холестерин миқдорини мувозанатда ушлаб туришга ёрдам беради. Олма юрак хасталиклари олдини олади. Олма юрак касалликларини олдини олиш билан бир қаторда, саратон хавфини камайтиришга, ўпкани ҳимоялашга ва иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради; Умумий сихат саломатлигингиз ва айниқса юрак фаолиятингизни яхшилашни хохласангиз, албатта, юқорида тавсифланган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиб туришни қаттиқ тавсия қиламиз. © Абдулхаев Файзулло Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қорин хасталиги ила ўлган шаҳиддир, вабода ўлган шаҳиддир», дедилар». Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Сут ва унинг фойдалари Ибн Сино дейди: «Сут ўзининг ювиш, тозалаш ва ёпиштириш хоссалари сабабли ички яраларга мос келади. Сут кўзнинг хираланишини ва шапкўрликни келтириб чиқаради. Агар кўзга соғилса, кўз оғриғига ва кўзга тушадиган иссиқ моддаларнинг зарарига қарши фойда қилади. Қовоқ ғадир — будурлигига ҳам фойда қилади. Яна сутни тухум оқи ва хом атиргул ёғи билан қўйилса ҳам шундай таъсир беради. Қўзга соғилган сут кўздаги қизил нуқталарни кетказади. Сут ўпка яраси ва силга қарши ишлатиладиган дорилардандир. Сут бош ёки меъдадан кўра кўкрак учун фойдалироқдир. Туя сути истисқо учун жуда фойдалидир, айниқса уни урғочи араб туясининг сийдиги билан қўшиб ичилса, иштаҳани оширади ва чанқатади. Туя сути ҳайз қонини ҳайдайди, сигир сутининг айрони эса жинсий алоқа зарарларини кетказади ва шаҳвоний қувватни оширади» Абу Бакр Розийнинг шогирди айтади: «Бир ёш хотиннинг бир кўзи қизил эди. Миясига бир хил модда оқиб тушиб, у модда ўша кўзига ўтган эди. Бу ҳол болалигидан бери бор эди, дедилар. Устоз бош томирининг касаллик томонидан қон олдириб, ҳалила қайнатмасини берди ва бу қайнатмани анча вақтгача ичишни унутма деб танбеҳлади. Шундан кейин бошига гул ёғи ва сирка суртишни, кўзига сут соғдиришни буюрди» «Касалликлар тарихи» китобидан @sof_tibb

​​❗️Янгилик: Сутли кремли совун Ассалому алайкум, азизлар! «Соф тиб» сизларга янги сутли кремли совун тавсия этади. Сут - юзни энг мулойим муолажа қилувчи табиий, косметик восита ҳисобланади. Қадимда зодагонлар сутда чўмилишгани бекорга эмас. Биз унинг ҳусусиятларини кичиккина органик, табиий совунимизда жамладик. Совун - терини мулойим ва силлиқ қилади, юздаги рангни гўзаллаштиради. Турли кимёвий қўшилмалар, силиконлар ва консервантлардан ҳоли табиий соф совунимиз юз учун крем вазифасини ҳам бажаради. Фойдали хусусиятлари: - Юз терисини ва баданни юмшатади; - Юзни оқартиради; Бу совундан юзи ва бадани қуруқ кишилар, офтобда тобланиб куйган саёҳатчилар фойдаланишса айни муддао бўлади. Таркиби: Табиий сут. Сут таркибидаги протеин қуруқ баданни намлайди. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. @sof_tibb

#ҳадислар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам беморликдан қийналаётган бир кишини кўрдилар ва унга: «Хурсанд бўл! Аллоҳ «Бу менинг оловимдир, уни гуноҳкор бандамга дўзахдаги насибаси бўлиш учун эга қилурман», дейди», дедилар. Имом Термизий ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Рўйҳатда баъзи ўзгаришлар киритилди. Эндиликда Қўқон шаҳридаги мижозларимиз қуйидаги рақамлар орқали маҳсулотларимиз билан танишиб чиқишлари ва сотиб олишлари мумкин: +998911420077 +998985580123 Каналга уланиш: @sof_tibb