Sof tib
الذهاب إلى القناة على Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
إظهار المزيد433
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
433
#Админдан_жавоб
Савол: Ассалому алайкум, юзим жуда ҳам ёғли ва ҳуснбузарлар босган. Юзимдаги ҳуснбузарларга қарши қандай совунингизни тавсия қиласиз? Жавоб учун олдиндан, раҳмат.
Жавоб: Ваалайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Сизга, иншааллоҳ, Алоэли ва бодрингли совунимиз фойда беради. Жуда ёғли юзларга седанали совунимиз ҳам фойдали, иншааллоҳ.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Хушхабар
Икки кун аввал анорли совунларимиз ҳақида шундай ҳушхабарлар келди-ки, бундан ўзимиз ҳам ҳайратда қолдик. Натижада ўзларининг сиҳатларига жиддий эътибор берадиган кишилар учун анор ва мойчечак(ромашка)дан бир марталик(одноразовый) қўлланиладиган назофат-тозалик(гигиеник) совунлар ишлаб чиқаришни ният қилдик.
Янгиликларимизни телеграм ва инстаграм саҳифаларимизда эълон қиламиз.
П.С.: Қалбаки маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг!
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Соф_ҳикмат
«Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ».
© Артур Шопенгаур
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Админдан_жавоб
Савол: Седанали совун ишлатяпман, аммо, юзим ачишяпти. Бу ҳолат салбий оқибатларга олиб келмайдими?
Жавоб: Юзингиз қуруқ шекилли. Седанали совунимиз ёғли юзлар учун. Агар уни ишлатгингиз келса, сутли совун билан бирга навбати билан алмаштириб ишлатганингиз маъқул.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Имом Насоий Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳдан афвни, офиятни ва мустаҳкам соғлиқни сўранглар. Ҳеч бир Кимсага яқийндан кейин мустаҳкам соғлиқчалик яхши нарса берилмагандир», деганлар.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Иншааллоҳ фойдали бўлсин деб, #админдан_жавоб лойиҳасини бошламоқчимисиз. Бу лойиҳа орқали билмаганларимизни билиб оламиз, иншааллоҳи карийм. Нега бу лойиҳа керак? Сабаби, бизда сиз томонингиздан кўпинча бир хил саволлар берилади. Ва, табиийки, саволларга берилган жавоблар ҳам айни бир хил бўлади.
Аллоҳ фойдали қилсин, амийн.
433
#мухлислар_фикри
Бугун лойиҳамизда эълон қилмоқчи бўлган мактуб ўзларини савдогар деб таништирган Аҳрор Абдуллоҳ ўғлидан бўлиб, маҳсулотларимиз ҳақида ўзларининг холис фикрларини билдирибдилар. Анъанамизга содиқ ҳолда мактубни ўзгартиришларсиз эълон қиламиз (мактуб таҳрир қилинмади - таҳр.):
«Ассалому алайкум ҳурматли диндош -ҳамюртлар. Мен яхши ният билан "Соф табобат"чиларга мактуб ёзиб жўнатяпман. Ҳамюртларимизга ҳавола қилишади деган умиддаман.
Мен бу мактубим билан "Соф тиб" маҳсулотлари яхши экан, фойдали экан деб мақтамоқчи эмасман.
Мен савдогар одамман, ривожланган мамлакатларда парфюмерия маҳсулотларининг энг обрўлиси ва нарҳлари бўйича ҳам устун турадигани-шу қўл иши бўлган табиий совун шампунлар эканига гувоҳман.
Хозирги вақтда ривожланиш тобора юксалиб боряпти, чет эллардан ҳар-ҳил, чиройли, рекламалари кишини ўзига тортадиган маҳсулотлар кириб келяпти ва биз бу нарсалардан фойдаланяпмиз.
Отам раҳматли айтардилар, "ўғлим, олдинлари барча маҳсулотлар инсонлар учун ишлаб чиқариларди, хозирга келиб даромад учун қилиняпти.
Шундай экан бир мулохаза қилиб кўрайлик, биз таркиби маълум бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиб, фойдаланиб, кимларнидир бойитганимиз яхшими ёки фарзандладимизнинг, ўзимизнинг саломатлигимиз учун фойдали бўлган маҳсулотларни ишлатиб юртимиз ривожи учун ҳисса қўшганимиз яхшими!?
Мен бу мактубни ёзишдан олдин, кўнглингизга олмайсизлар деган умиддаман. Шу "Соф тиб" совунини Туркияда бир танишимга бериб, текширтириб беришини илтимос қилдим. Ҳақиқатдан ҳам шифобахш эканига ишонч хосил қилиш учун.
Совунни олиб кетиб қўнғироқ қилди, ҳақиқатдан тирик ҳужайралик, инсонга фойдаси катта эканини айтди. Энди-хулоса ўзингиздан.
Аҳрор Абдуллоҳ ўғли».
П.С.: Сиз ҳам ўз фикр, мулоҳаза ва таклифларингизни қуйидаги бот орқали жўнатишингиз мумкин, мухлислар фикри биз учун муҳим: @SofTibAloqaBot
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни бандадан энг аввал сўраладиган неъмат унга «Сенинг жисмингни сиҳатли қилган эмасмидик? Сени совуқ сув ила сероб қилган эмасмидик?» дейилишидир», деганлар.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш: 👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
❗️Бизда ажойиб янгилик!
Бир неча вақт олдин бизнинг хизматларимиздан фойдаланган «El Commersanto» юзерли мижозимизда кутилган ижобий ҳолат рўй берибди. Бу ҳақида у кишининг ўзлари хабар бердилар. Дастлаб тавсия қилганимизда бизга нисбатан озгина ишонмагандек муносабат билдирган мижоз ҳозирги ҳолатдан бахтиёр.
Аслида нима бўлганди?
Бу кишида ўзбекча ном билан атаганимизда "каллик" асоратлари бўлиб, бизнинг маслаҳатимиз билан «Соф тиб» нинг саримсоқли шампун-совунидан фойдалана бошладилар. Ўзларининг сўзларига кўра, расмда сариқ сочлар кўринмаган, аслида сочларим анча кўпайган, дейдилар (расм пастда илова қилинди - таҳр.).
Саримсоқли шампун-совун қандай совун ва у қандай ишлатилади?
Бу маҳсулотимиз махсус соч ўстирувчи совун бўлиб, бошдаги хар ҳил тошмаларга барҳам беради. Сочларга жило бағишлаб, оқарган соч-соқолларни қорайтиради.
Таркиби:
Саримсоқ экстракти.
Қўллаш услуби:
Совуннинг кўпигини бошга суртиб, бош териси яхшилаб массаж қилинади, сўнг совуннинг кўпиги бир неча дақиқага қолдириб, кейин илиқ сувда ювиб ташланади.
Эслатма: Юз ва бошқа жойлар учун фойдаланмасликни тавсия қиламиз. Бу соч ўстирувчи шампун.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#мухлислар_фикри
Кеча ваъда берганимиздек, сиз азизларга ўзингиздан келган мактуб, ташаккурнома ва маслаҳатларни ўзингизга тақдим этишни бошлаймиз. Бисмиллаҳ.
Биринчи мактуб ўзларини Одилжон деб таништирган мижозимиздан бўлиб, хатни ўзгартиришларсиз бўлишишга қарор қилдик (мактуб таҳрир қилинмади - таҳр.):
«Ассалому алайкум! Соф табобатчилар, чарчамай ишлаб юрибсизларми, ўзи яхши кўрган нарсани биродарларига хам илинишлик мўминга хос иш бўлгани учун мен хам махсулотларингиз хақида фикримни билдиргим келди.
Мен ижтимоий тармоқларда рекламаларни кўриб совунинглардан бир нечта сотиб олган эдим, бир хитой танишим бор эди унга хам совға қилдим, совунинглар ажойиб менга жуда мақул бўлди, доим одатий совунлардан фойдаланганимдан кейин айниқса куз қиш фаслида юзим қуруқшаб ўзимда ноқулайликни ҳис этардим юзимда ачичиш бўларди.
Хозир сизларнинг соф совуниларни анорлигидан фойдаланияпман юзим тортишиб тиниқлашиб ажойиб ёқимлик натижа берияпти рахмат ҳурсандман ишингларга ривож тилайман.
Мени асосий айтмоқчи бўлганим мен соф совунидан совға қилган хитойлик танишим юртига бориб келди, кеча қўнғироқ қилиб ўша менга берган совунингдан бўлса яна олиб кел кўпроқ оламан деди, Хоп у совунлар 10 хилдан кўп экан қанақасидан керак деб сўрасам хаммасидан 20 донадан олиб келавер деди.
Қизиқиб сўрадим совунларнинг энг арзон яхшиси ўзинглардаку десам, бизда табиъий нарсалар сен уйлагандай арзон эмас, совунни биттасини акамга берган эдим акам врач фойдаланиб кўриб кўпроқ олиб боришимни айтди, бу совунлар витаминларга бой ва терини ёшартирадиган ҳусусияти бор экан қариндошларим бизга хам олиб кел дейишди деб айтди.
Балки мени гапларимга ишонмассиз, лекин, мен ҳудди ўзимнинг махсулотим барчага маъқул келгандай хурсанд бўлдим, сабаби, Хитой-Хитой деймиз, Худоҳоҳласа ҳали хамюртларимиз бутун дунёни ўз маҳсулотлари ва ўзбекона маданиятлари билан забт этишади деб умид қиламан. Хурмат билан ОДИЛЖОН»
П.С.: Сиз ҳам ўз фикр, мулоҳаза ва таклифларингизни қуйидаги бот орқали жўнатишингиз мумкин, мухлислар фикри биз учун муҳим: @SofTibAloqaBot
433
#Саломатликнинг_олтин_қоидалари
Инсонларнинг соғлом, тана аъзолари бут яратилгани ҳам Парвардигорнинг уларга ато этган неъматларидандир. Инсонлар барча нарсада бўлгани каби касалликдан тезроқ тузалишда, дардларига шифо излашда ҳамиша Аллоҳ таолога муҳтождирлар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади: “Эй инсонлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса, албатта,Ғаний (беҳожат) ва Ҳамид (ҳамдга лойиқ Зот)дир”.
Ҳар бир инсонга саломатликдан кўра муҳим, соғлиқдан кўра кўпроқ эътибор бериладиган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун кишилар хасталиклардан сақланиш, саломатликларини асраш ва мустаҳкамлаш учун куч-ғайрат, маблағ ва вақтни аяшмайди. Бунда турли муолажа усуллари, спорт ва бадантарбия машқларидан ҳам, Аллоҳ яратиб қўйган турли шифобахш неъматларни истеъмол қилишдан ҳам, тез-тез шифокор ва табиблар қабулида бўлиб, улардан маслаҳат ва тавсия олиб туришдан ҳам эринишмайди.
Булар бежизга эмас. Ҳаёт ширин, саломат умргузаронлик қилиш ундан ҳам ширин. Бахтли-саодатли турмуш кечириш учун эса инсонга аввало соғлик керак. Ривоят қилинишича, Пайғамбаримизнинг амакилари Аббос (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан дуо ўргатишни сўраганларида, Пайғамбаримиз: “Аллоҳдан афв ва офият тилагин. Зеро, У ҳеч кимга қатъий имон-ишончдан кейин офиятдан кўра афзалроқ неъмат ато этмаган”, деган эканлар. Офият бу – танимиз соғлиги, ризқимиз мўллиги ва турли хавф-хатарлардан омонликдир.
Лекин саломатлик, бойлик ва офиятнинг қадри кўпинча улар ўртадан кўтарилгандан сўнг билинади. Ўз вақтида сиҳат-саломатлигимизнинг қадрига етиб хайрли амаллар қила олмаймиз, ибодатларимизни мукаммал қила олмаймиз. Бойлик келган вақтда унинг шукрини адо қилиш ўрнига, кибр ва манманлик отига минамиз. Набий (алайҳиссалом) айтганларидек: “Икки буюк неъмат борки, кўп одамлар улар борасида алданиб, чув тушиб қоладилар. Улар: сиҳат-саломатлик ва бўш вақтдир”. Шунингдек, кўплаб ҳадисларда ҳар бир инсон ўз тана аъзолари саломатлиги йўлида қайғуриши лозимлиги алоҳида таъкидланган.
Зеро, тананинг соғлом бўлиши ва уни турли касалликлардан сақлаш ҳар бир инсоннинг бурчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда қанчалик дори-дармонлар кўпаймасин, тиббий муассаса сифати, шифокорлар савияси, тиббий техника яхшиланмасин, агар инсоннинг ўзи ўз саломатлиги ҳақида қайғурмаса, кутилган натижага эришиб бўлмайди.
Инсон учун бебаҳо бойлик – бу соғлик-саломатликдир. Уни асраш эса ҳар биримизга омонат қилиб берилган. Шунинг учун ҳам инсон ўз соғлигини эҳтиёт қилиши вожиб амаллардан ҳисобланади.
Доно халқимиз “Соғлик – туман бойлик” деб бежиз айтмаган. Ақл-идрок соҳиби бўлган инсон ўз ҳаётини қадрлаши лозим бўлади.
Кишилар мунтазам тансиҳатлик, доимий соғлик ҳақида қанчалик қайғуришмасин, бу йўлда нечоғли фидокорлик кўрсатишмасин, ҳар вақт, ҳар қачон батамом саломат бўлишнинг асло иложи йўқ. Бирорта одам ўзини ҳар жиҳатдан “соппа-соғман” деб ҳисоблай олмайди, “менинг ҳеч қандай касалим йўқ”, дея баралла айта олмайди.
Бундан кўриниб турибдики, касалликларнинг келиб чиқиш сабаби кўп бўлса-да, унинг асли фақат бир моҳиятга бориб тақалади. Аллоҳ таоло бандаларини вақти-вақти билан, баъзиларни эса бир умрга турли хасталиклар, аъзоларнинг майиб-мажруҳлиги ёки етишмовчилиги билан имтиҳон қилиб туради. Айниқса Ўзи суйган бандаларига дард ва хасталикни, оғриқ ва беморликни кўпроқ беради. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) марҳамат қилиб айтадилар: “Аллоҳ кимгаки яхшиликни истаса, унга мусибат беради”. Яна бир ривоятда: “Мўминга нимаики касаллик, машаққат, ташвиш, қайғу ва озор етса, ҳатто унга тикан кирса ҳам, албатта, Аллоҳ шу сабабли унинг гуноҳларини ўчиради (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ушбу ривоятлардан бизларга етадиган касалликлар мутлақ зарар эмас, балки фойдамизга бўлиши очиқ-ойдиндир. Чунки касаллик туфайли мусулмон киши ўзининг ожизу нотавон бир банда эканлиги, ҳар лаҳзада Аллоҳнинг иноятига муҳтож экани ёдига тушади. Аллоҳга илтижо қилиб, шифо ва енгиллик сўрайди. Сабр қилади. Натижада кўп яхшиликларга эришади. Шундай экан бирор касалликка чалинган кишилар ранжимасдан, жазавага тушмасдан буни Аллоҳнинг синови деб билишлари мақсадга мувофиқдир.
Фурқат Жумаев
@sof_tibb
433
#ҳадислар
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўп одамлар уларда алданиб қолурлар. Улар – соғлиқ ва фароғат», деганлар.
Кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлиқнинг бандага берилган неъмат эканлигини очиқ-ойдин қилиб айтмоқдалар.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан
@sof_tibb
433
Ассалому алайкум, азизлар!
Бугундан бошлаб, янги #мухлислар_фикри рукнини ташкил қилмоқчимиз. Бу рукнда сиз "Соф тиб" маҳсулотлари ҳақидаги мижозлар фикри билан танишиб боришингиз мумкин.
Бизнинг кўрсатаётган хизматимиз сизга маъқул келмоқдами, камчиликлар, ташаккурномаларни шу бот орқали билдиришингиз мумкин, сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳим: 👉@sof_tibb
433
#Шарқ_табобати
Ибн Сино айтади: «Маъданли сувларнинг энг яхшиси унинг темирлигидир. Тузли, шўр ва нордон сувлар ҳам шулар жумласидандир.
Сувни оч қоринга ва тўйиб овқат еб бўлинган заҳоти ичмаслик керак. Шунингдек, оғир жисмоний ҳаракат ва киши баданини бўшашишига сабаб бўладиган жинсий алоқадан сўнг ҳам сув ичиш тавсия қилинмайди. Сув ичишнинг энг қулай вақти овқат ҳазм бўлгандан сўнг ва тана енгиллашганда бўлади».
@sof_tibb
433
#Саломатликнинг_олтин_қоидалари
11. Шифохоналар катта фожиаларга тайёр туриши ва уларга мурожаат қилган ҳар бир инсонни қабул қилиши керак. Бизнинг шифохонамиз шундайки, зарурат туғилганда ҳар қандай жойда операция қилиш мумкин: ертўлада, коридорда ва б. Фожиаларга тайёр туриш ҳақида гапирганимда кўпчилик мени ақлдан озганга чиқарарди, бироқ 1995 йилнинг 20 мартида “Аум Синрикё” сектаси Токио метросига ҳужум уюштирганда бу тайёргарлик жуда катта фойда берди. Биз 740 нафар жабрланувчини қабул қилдик ва икки соатда бу зарин гази бўлганини аниқладик. Биргина бемор ҳалок бўлди, лекин 739 нафарини қутқариб қолдик.
12. Фақат илм-фаннинг ўзи одамларга ёрдам бера олмайди. Илм-фанга таянадиган бўлсак, у барчани бир қолипга солади, лекин биз ҳаммамиз ҳар хилмиз, касалликлар эса бизнинг қалбимиз билан чамбарчас боғлиқ. Касалликни тушуниш ва инсонга ёрдам бериш учун нафақат илм-фан, балки санъат ҳам керак.
13. Ҳаёт кутилмаган ҳодисаларга тўла. 1970 йилнинг 31 мартида, 59 ёшимда мен Токиодан Фукуокуга учдим. “Қизил армия” коммунистик партияси аъзолари самолётни қўлга олганида, ажойиб қуёшли тонг эди, мен Фудзияма манзараларидан завқ олиб кетаётган эдим. Кейинги тўрт кунни мен 40 даражали иссиқда креслога занжирбанд ҳолатда ўтказдим. Шифокор сифатида ўзимни ташқаридан кузатдим ва тананинг инқирозли вазиятларга қанчалик мослашишини кўрдим.
14. Ўзингиз ҳавас қилган инсонлардан-да ўзишга ҳаракат қилинг. Менинг отам 1900 йилда Шимолий Каролинадаги Дюка Университетида ўқиш учун АҚШга борган. У фаол инсон ва менинг қаҳрамонларимдан бири бўлган. Кейинроқ бошқалари ҳам пайдо бўлди. Қийин вазиятда қолганимда шундай инсонлар менинг ўрнимда бўлганида қандай йўл тутган бўларди, деб ўйлайман.
15. Узоқ яшаш — жуда яхши. Биз 60 ёшгача оиламиз фаровонлиги учун ишлаймиз, олдимизга қўйган мақсадларга эришиш осонроқ. Бироқ кейин биз бутун жамият фаровонлиги учун ҳаракат қилишимиз керак. Мен 65 ёшдан кейин бепул ишлай бошладим – кунига 18 соатдан, ҳафтасига етти кундан. Ҳар дақиқа ўз ишимдан завқ оламан.
Доктор Шигеаки Хинохара, Токиодаги Муқаддас Лука шифохонасининг президенти, 2017 йилнинг 18 июлида ҳаётдан кўз юмган. У деярли сўнгги кунларигача беморларни қабул қилишда давом этган. Афсонавий шифокор 105 ёшида вафот этган.
Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.
@sof_tibb
433
#Саломатликнинг_олтин_қоидалари
Шигеаки Хинохара — Япониянинг узоқ умр кўрувчилар мамлакати номини олишига сабабчи инсонлардан бири. Унинг ўзи ҳам мисли кўрилмаган фаол кексалик даври намунасидир. Хинохара 75 ёшидан кейин 150 та китоб ёзган. Улар орасида энг машҳури “Узоқ умр кўриш, яхши яшаш” номли китоб 1,2 миллион ададда чоп этилган. 100 ёшдан кейин одамларни даволаш ва маъруза ўқишда давом этган.
Таъкидлаш жоизки, Хинохарани фақат шифокор сифатида танишмаган, у 90 ёшида ўз орзусини амалга ошириб, оркестр дирижёрлик пультини бошқарган. Шифохонада ўз беморлари учун мусиқий оқшомлар уюштирган.
Қуйида Шигеаки Хинохаранинг узоқ умр кўришга оид қоидалари билан бўлишишга қарор қилдик.
1. Инсон таом ёки уйқудан эмас, шодлик лаҳзаларидан қувват олади. Ёдингизда бўлса, болалик чоғимизда қувноқ дамларда ҳатто овқатланишни ҳам, уйқуни ҳам унутиб қўяр эдик. Катталарда ҳам шундай. Танамизни ортиқча таом ёки уйқу билан қийнашга ҳожат йўқ.
2. Ҳар қандай ирқ, миллат ёки жинс вакиллари узоқ яшаши мумкин. Уларни фақат бир жиҳат бирлаштиради: узоқ умр кўрувчилар орасида бирорта ортиқча вазнли одам йўқ. Масалан, мен нонуштага бир чой қошиқ зайтун мойи қўшилган қаҳва ёки сут ё апельсин шарбати ичаман (у артериялар ва тери учун фойдали). Тушликка – печенье ва сут, агар ҳаддан ташқари банд бўлсам, ҳеч нима. Мен ишлаётган вақтимда умуман очликни ҳис қилмайман. Кечки овқатга сабзавотлар, бироз балиқ ва гуруч ейман. Ҳафтада икки марта 100 граммдан ёғсиз гўшт истеъмол қиламан.
3. Ишларни доим олдиндан режалаштиринг. Менинг иш дафтарим одатда келгуси йилгача тўлган бўлади – беморлар олдиндан қабулга ёзилади, маърузалар ва шифохонадаги ишлар. Бироқ 2016 йилда бироз кўнгил ёзишни режалаштирдим ва Токиодаги Олимпиадада бўлдим.
4. Пенсияга умуман чиқиш керак эмас. Агар буни четлаб ўтишнинг иложи бўлмаса, буни имкон қадар кечроққа суринг. Бугунга келиб Японияда пенсия ёши – 65 ёш, лекин бу ярим аср илгари белгиланган меъёр, у даврда мамлакатдаги ўртача умр кўриш давомийлиги 68 ёш бўлган, бутун Япония учун 100 ёшли қариялар сони эса атиги 125 киши бўлган. Ҳозир япон аёллари ўртача 86 йил умр кўришади, эркаклар эса – 80 йилгача, 100 ёшдан ошганлар сони эса – 36 минг нафар!
5. Ўз билимларингиз билан бўлишинг. Мен йилига 150 маъруза ўқийман, улар турли аудиторияларга мўлжалланган – мактаб ўқувчиларидан тортиб то ишбилармонларгача. Менинг маърузаларим бир соатдан бир ярим соатгача давом этади ва мен уларни тик турган ҳолатда ўқийман.
6. Шифокор сизга қандайдир таҳлил топшириш ёки операция қилдиришни тавсия қилса, унга савол беринг: худди шу тавсияни ўз фарзандлари, аёли ёки қариндошларига берган бўлармиди ёки йўқ? Шифокорлар ҳамма касалликни ҳам даволай олмайди. Ортиқча азоб-уқубатларга нима ҳожат? Баъзан мусиқа ёки жониворлар терапияси жарроҳлик операцияларидан яхшироқ ёрдам беради.
7. Саломатликни сақлаб қолиш учун зинадан ҳаракатланинг ва ўз буюмларингизни ўзингиз кўтаринг. Мен бирйўла икки зинани хатлаб чиқаман, шунда мушаклар яхшироқ ишлайди.
8. Роберт Браунинг томонидан яратилган “Аббат Фоглер” поэмаси мени жуда илҳомлантиради. Унда ёзилишича, санъатда ва ҳаётда инсон ўз олдига катта мақсадларни қўйиши керак. Дейлик, айлана чизмоқчисиз, у шу қадар катта бўлиши керакки, бутун умр давомида тугата олманг. Биз бу айлананинг бир қисминигина кўрамиз, қолгани эса бизнинг нигоҳимиз ва ҳаётимиздан ташқарида.
9. Оғриқ — сирли нарса; уни енгишнинг энг яхши усули - бу қандайдир жуда қизиқ нарсага чалғиш. Боланинг тиши оғриганда уни бирор ўйин билан чалғитиш керак, шунда у оғриқни дарҳол унутади. Шифохоналар бу борада бош қотириши керак. Бизнинг шифохонамизда шодликка сабаб кўп: мусиқа, жониворлар ва арт-терапия. Буларнинг бари жуда яхши ёрдам беради.
10. Кўп моддий бойлик тўплашга ҳаракат қилманг. Ёдингизда бўлсин: вақти-соатингиз қачон тугашини ҳеч ким билмайди. Уларни барибир ўзингиз билан бирга олиб кета олмайсиз.
Давоми бор...
@sof_tibb
433
#ҳадислар
Имом Бухорий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизнинг шифоингизни ўзи сизга ҳаром қилган нарсада қилган эмас», деганлар.
Ҳадисдан мурод: ушбу ҳадисга биноан, мусулмон инсонга шариатимизда ҳаром саналган нарсани даво сифатида истеъмол қилиш мумкин эмас. Мана шунга ўхшаш нарсалар диндир. Аммо тиб илми мутахассислари тажрибаларига боғлиқ бўлган ишлар, хусусан, дори тайёрлаш, беморликни аниқлаш, даволашни қайси услуб ила олиб бориш, дорини қанча миқдорда ва нима воситасида юбориш каби ишлар дунёдир.
Мисол учун, ким «Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида игна ила дори юбориш бўлмаган, ким игна билан дори қабул қилса, гуноҳкор бўлади», деса, нотўғри
гапирган бўлади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан
@sof_tibb
