ar
Feedback
Sof tib

Sof tib

الذهاب إلى القناة على Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

إظهار المزيد
433
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
​​❗️Янгилик: Сутли кремли совун Ассалому алайкум, азизлар! «Соф тиб» сизларга янги сутли кремли совун тавсия этади. Сут - юзни энг мулойим муолажа қилувчи табиий, косметик восита ҳисобланади. Қадимда зодагонлар сутда чўмилишгани бекорга эмас. Биз унинг ҳусусиятларини кичиккина органик, табиий совунимизда жамладик. Совун - терини мулойим ва силлиқ қилади, юздаги рангни гўзаллаштиради. Турли кимёвий қўшилмалар, силиконлар ва консервантлардан ҳоли табиий соф совунимиз юз учун крем вазифасини ҳам бажаради. Фойдали хусусиятлари: - Юз терисини ва баданни юмшатади; - Юзни оқартиради; Бу совундан юзи ва бадани қуруқ кишилар, офтобда тобланиб куйган саёҳатчилар фойдаланишса айни муддао бўлади. Таркиби: Табиий сут. Сут таркибидаги протеин қуруқ баданни намлайди. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. @sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Сут ва унинг фойдалари Ибн Сино дейди: «Сут ўзининг ювиш, тозалаш ва ёпиштириш хоссалари сабабли ички яраларга мос келади. Сут кўзнинг хираланишини ва шапкўрликни келтириб чиқаради. Агар кўзга соғилса, кўз оғриғига ва кўзга тушадиган иссиқ моддаларнинг зарарига қарши фойда қилади. Қовоқ ғадир — будурлигига ҳам фойда қилади. Яна сутни тухум оқи ва хом атиргул ёғи билан қўйилса ҳам шундай таъсир беради. Қўзга соғилган сут кўздаги қизил нуқталарни кетказади. Сут ўпка яраси ва силга қарши ишлатиладиган дорилардандир. Сут бош ёки меъдадан кўра кўкрак учун фойдалироқдир. Туя сути истисқо учун жуда фойдалидир, айниқса уни урғочи араб туясининг сийдиги билан қўшиб ичилса, иштаҳани оширади ва чанқатади. Туя сути ҳайз қонини ҳайдайди, сигир сутининг айрони эса жинсий алоқа зарарларини кетказади ва шаҳвоний қувватни оширади» Абу Бакр Розийнинг шогирди айтади: «Бир ёш хотиннинг бир кўзи қизил эди. Миясига бир хил модда оқиб тушиб, у модда ўша кўзига ўтган эди. Бу ҳол болалигидан бери бор эди, дедилар. Устоз бош томирининг касаллик томонидан қон олдириб, ҳалила қайнатмасини берди ва бу қайнатмани анча вақтгача ичишни унутма деб танбеҳлади. Шундан кейин бошига гул ёғи ва сирка суртишни, кўзига сут соғдиришни буюрди» «Касалликлар тарихи» китобидан @sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Алкоголизм ҳақида 5 та факт Спиртли ичимликларга ружу қўйганларнинг 85 фоизи бу зарарли одатдан халос бўла олишмайди. «Ичкилик – эркак билан аёлни бирлаштирадиган, аммо эр ва хотинни ажраштирадиган балодир» Константин Мелихан Ичкиликбозлик, бошқача қилиб айтганда алкоголизмга чалинган инсоннинг ҳаёт тарзи соғлом турмуш тарзига амалг қиладиган инсонларникидан тубдан фарқ қилади. Маълумотларга кўра, спиртли ичимликларга ружу қўйганларнинг 85 фоизи бу зарарли одатдан халос бўла олишмайди. 7 фоизи бир неча бор даволаниб, яна ичишни бошлайди, 8 фоизигина даволаниб, бошқалар каби соғлом турмуш тарзига риоя қилар экан. Айтиш керакки, ичкиликбозлик тузалишда ирода, куч, сабр талаб этадиган ва инсонни ўзи билмаган ҳолда жарлик ёқасига олиб келадиган иллатлардан биридир. Эътиборингизга ичкилик ҳақидаги 5 та маълумотни тақдим этамиз. Улар жуда қизиқ, аммо ортидаги ҳақиқат жуда аччиқ. 1. Ичкиликбозлик кишининг дастлаб ўзини ҳеч бир спиртли ичимликдан тия олмаслиги, ҳар қандай вазият ва сабаб билан ҳам ичаверишга интилиш, одатланиш билан бошланади. 2. “Одат” тусига кира бошлаган ҳолат аста-секинлик билан “меъёр”дан оша бошлайди. Ичиш учун сабаблар янада оддийлашади. Маош берилган кун, кўчада дўсти билан учрашиб қолгани, кичик нарсаларга асабийлашгани, уйдаги бирор жиҳознинг бузилиб қолиши, қўшнининг фарзандли бўлгани каби баҳоналар пайдо бўлади. Агар айни жараёнда инсон ўзида куч топиб, ирода билан ўзини тўхтата олмаса, 2-3 йил ичида ичкилик ичиш сурункали тус олади ва инсон сурункали ичкиликбозлик касаллилига чалинади. 3. Сурункали ичкиликбозликнинг I-даражасининг дастлабки белгилари шундан иборатки, инсон ичкиликни доимий равишда ича бошлайди. Эндиликда спиртли ичимликка пиво каби бошқа ичимликлар қўшиб ичиладиган бўлади. Бунинг оқибатида киши ён-атрофидагиларга бироз олдин нима дегани, ўтирган жойига қандай қилиб келиб қолгани, қайси йўлдан келгани кабиларни эслай олмай қолади. Хотира сусаяди. Ичкилик ичганда қайт қилиш рефлекси йўқолади. 4. II-даражали сурункали ичкиликбозликда спиртли ичимлик ичиш вақти қисқаради. Яъни бемор эрталаб, пешинда, кечқурун тўхтовсиз спиртли ичимлик ичади. Иштаҳа йўқолади, овқат ейиш миқдори камаяди. Бу ҳолатда баъзилар пивога спиртли ичимликни аралаштириб, кунига бир неча марта ичишади. II-даражали сурункали ичкиликбозлик 3-6 йилгача тўхтовсиз давом этса, III-даражага ўтади. 5. III-даражали сурункали ичкиликбозликда инсоннинг ҳаётий фаолияти ҳар томонлама сустлашади. Руҳий карахтлик, асабийлик, жисмоний толиқиш, иммунитетнинг пасайиши, турли касалликларнинг юзага чиқиши, ички органлар фолиятидаги салбий ўзгаришлар, тафаккурнинг ёмонлашиши, энцефалопатия (мия ичида ўзгариш содир бўлади ва унинг фаолияти бузилиши), деградация (кишининг шахс сифатида ўзгариши) кабилар кузатилади. @sof_tibb

Канал фаолиятини қандай баҳолайсиз? Шарқ табобати, Саломатликнинг олтин қоидалари, Ҳадислар рукнидаги пост/мақолаларимиз манзур бўляптими?
Anonymous voting

​​#ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир». Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Насоий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббонлар Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Бошқа бир ҳадисда: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, унинг давосини ҳам нозил қилгандир», дейилади. Имом Бухорий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилган. @sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Терини тез қаришга олиб келувчи маҳсулотлар Сезганмисиз, дабдабали базм ёки зиёфатдан кейин терингиз қандайдир қуруқшаган, ғижимлангандек кўринади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки биз истеъмол қилаётган нарсалар бевосита тери ҳолатига таъсир кўрсатади. Шундай маҳсулотлар борки, уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш терининг қариш жараёнини тезлаштиради.  1. Ширинликлар. Организмда қанд миқдорининг кўпайиши “гликациянинг якуний маҳсулотлари” (ГЯМ)ни келтириб чиқаради, яъни “ортиқча” молекулалар оқсил молекулалари билан бирлашади. Оқибатда ГЯМ терининг ёш ва таранг бўлиши учун жавоб берувчи оқсилларни парчалайди. Шунинг учун ширинликни ортиқча еб бўлмайди. 2. Алкоголь. Соғлом жигар соғлом тери дегани. “Агар жигар фаолияти жойида бўлса, терини зарарловчи токсинлар организмдан табиий йўл билан чиқиб кетади”, – дейди Америка дерматология академияси аъзоси, доктор Ариэл Остад. “Лекин улар жигарда тўпланиб қолса ва парчаланмаса, терида нохуш ўзгаришлар пайдо бўлади, юз сарғайиб, ажин босади”, – дейди доктор. Алкоголь сувсизланиш ва уйқусизликка сабаб бўлади. Уйқусизлик эса терини дағаллаштиради. 3. Туз. Овқат тайёрлаётганда туз ишлатмасангиз, бу тузнинг таом таркибида бутунлай бўлмаслигини англатмайди. Туз ҳеч ким кутмаган жойда ҳам бўлиши мумкин (масалан, иссиқ шоколадда, творогда, маккажўхори қаламчаларида). Туз консерваланган маҳсулотлар таркибида ҳам бўлади. У организмдаги сувни тутиб туради ва одамни “шишиб кетгандек” қилиб кўрсатади.  4. Лаҳм гўшт. Гўшт эркин радикаллар ишлаб чиқарилиши кучайтиради. Уларнинг таъсири қуйидагича: эркин радикаллар соғлом ҳужайраларнинг электронларини парчалаб, уларга зиён етказади. “Эркин радикалларга қарши курашиш учун таркибида С витамини кўп маҳсулотларни истеъмол қилинг”, – дейди доктор Остад. 5. Энергетик ичимликлар. Энергетик ичимликлар кишига тетиклик ва куч бағишлайди, лекин тиш эмали учун ўта зарарли. Уларнинг таркибида кислотали моддалар кўп миқдорда бўлади.  6. Транс - ёғлар. Сунъий ёғлар тери шамоллашига олиб келади. Бундан ташқари, уларнинг таъсирида терининг ультрабинафша нурларга нисбатан сезувчанлиги ортади. Ультрабинафша нурлар эса терини тез қаритади. Транс-ёғлар фаст-фуд, ярим тайёр маҳсулотлар таркибида бўлади. Интернет маълумотлари асосида тайёрланди @sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Соғломлаштириш жараёнида вужудингиздаги барча шифобахш кучларни сафарбар этинг Энди бошқа бир ҳолатни тасаввур қилинг. Масалан, овқатланиш тартиби бузилди, дейлик. Хўш, оқибати нима бўлади? Ичак-чавоқ ачиб-бижғиб ётган овқатга тўлади. Ҳазм бўлмаганлари шакли ўзгарувчан йўғон ичакка чўкиб, ўтириб қолади. Аста-секин кўпайиб ва қаттиқлашиб, ҳазм қилиш аъзоларининг тизимини ишдан чиқаради, шу аснода бутун вужудни заҳарлай бошлайди. Йўғон ичакнинг учларини ўраб олиб, уларнинг бошқа аъзолар билан алоқасини барбод қилади. Карабсизки, ҳазм қилиш узвлари ўз вазифасини рисоладагидай бажара олмайди. Танадаги даволовчи кучлар эзилиб, яроқсиз ҳолга келиб қолади. Вужуд хасталанади, ҳaрaқалай, таниқли рус табиби И. Курeннoв бекорга: “Инсоннинг қанча умр кечириши йўғон ичак фаолиятига боғлиқ", — деб ёзмаган. Бундай нохуш вазиятдан қутулишнинг йули битта: ичакларни ювиб, қуйқалардан тозалаш, йўғон ичакнинг кўп сонли асаб тугунчаларини ечиш ва уларнинг бошқа барча доҳилий аъзолар билан алоқасини асл ҳолига келтириш даркор. Бу танадаги шифобахш кучларни соғломлаштириш жараёнига жалб этишнинг биринчи муҳим партидир. Тозалашга фақатгина ичак-чавоқлар эмас, жигар, буйрак, қон, лимфа (инсон танасидаги қон билан тўқимлар ўртасида модда L1машинувини таъминловчи суюқлик) тугунчалари, бўғимлар, моҳиятан, бутун вужуд ҳар доим муҳтождир. Шундай қилинса, соғломлаштириш тадбирлари тезроқ ва яхшироқ самара беради. @sof_tibb

​​⚡️ Хуснбузар энди сизни безовта қилмайди - дафнали совун Кўплаб мижозларимизнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, бугун сизга «Соф Тиб» жамоаси дафнали совун тавсия қилади. Дафна ҳақида уй бекаларимиз етарлича маълумотга эга бўлсалар керак. Шундай бўлса ҳам, баъзи қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашамиз. Дафна япроғи (лавровый лист – рус.) –  дафна дарахтининг қуритилган барги, хушбўй ҳидли зиравор. Таркибида 3% гача эфир мойи бор. Пазандачиликда ишлатиладиган дафна япроғи тўқ яшил, оч яшил рангда, калта бандли, мазаси тахирроқ. Кўпроқ лавр сўзи билан номланадиган бу барг инсониятга қадимдан маълум. Дарвоқе, лавр япроқли шохчалари гулдастаси билан мусобақа ғолибларини тақдирлашгани сабабидан, “лауреат” (!!!) сўзи келиб чиққан. Бу сўзнинг маъноси лаврларга бурканган деганидир. Хўш? Дафнали совун нималарга фойдали ва қандай қўлланилади? Таркиби: Дафна(лавр барги) экстракти Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашиб ажинлар йўқолади, шундай қилсангиз юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Фойдали хусусиятлари: - Юзни оқартиради; - Ёғларни олади; - Сўлғинликни кетказади; - Доғларни йўқотади; - Тошмаларга қарши фойдали. Ёдингизда сақланг: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. @sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Тоғ райҳони ҳақида Ибн Сино дейди: «Тоғ райҳонининг сувини қортиққа солиниб, қон олинган жойга қўйилса, тилиб қон олингандан кейин оқ из пайдо бўлишининг олдини олади. Қуруғини асал билан қўшиб қонталаш ва кўкарган жойга, айниқса, кўз тагидагиларга суртилади. Тоғ райҳони шиллиқли шишларга суртиладиган доридир». Абу Бакр Розийнинг шогирди бундай дейди: «Бир хотин авом одати бўйича, темир чирки истеъмол қилганида, унинг кўкрагида бир оғриқ пайдо бўлиб, натижада бурнидан қон кетган. Ичи қотган эди. Устоз унга кечалари шакар билан олхўри суви ва нонуштадан кейин арпа суви истеъмол қилишни буюрди. Бурнига озгина қофур билан тоғ қора райҳони сувини тортишни ва овқати халл-у зайт ёки хисримия бўлишини тайинлади». «Касалликлар тарихи» китобидан @sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Асл саломатликка эришмоқ учун ақл-идрок қудратини ва ирода кучини намоён эта билмоқ зарур Оддийгина бир ҳақиқат бор: одам ўзи учун ўзи нажоткор ёхуд душман бўлиши ҳам мумкин. Бунинг учун эса, у табиатда ва вужудида шифобахшлик аҳамиятига молик кучлар мавжудлигига ишонмоғи, бир сўз билан айтганда, тўғри йўл танламоғи лозим. Ана шундагина у ўзи учун нажоткорга, ақл-идроки юксак инсонга айланади. Дарвоқе, ақл-идрок кучи соғломлаштиришнинг энг муҳим омилларидан биридир. У мудом инсоний хоҳиш-истакларни ва ҳис-туйғуларни бошқариб туради, ростни ёлғондан ажратиш имконини беради. Энг душвор вазиятлардан тўғри хулоса ва сабоқлар чиқариб олишда, дунёни, жонли табиатни ва инсон вужудининг тузилишини англашда асқотади. Агар масалага оқилона ёндошсак, тана сиҳатлиги ҳар қандай вазиятда ҳам мия фаолиятига дахлдорлигини яққол ҳис этамиз. Инчунин, одамзотнинг жисмоний ва руҳий аҳоли ақл-идрок кучига боғлиқ бўлади. Шубҳасиз, ўзини-ўзи соғломлаштириш инсондан теран ақлга ва кучли иродага эга бўлишни талаб қилади. Шу аснода биз одамзот феъл-атворининг ғоятда ажойиб бир жиҳати намоён бўла бошлаганини кўрамиз. Аниқроғи, сиз соғломлаштириш сари қадам қўйганингиз ҳамоно миянгиз ҳам камчилик-нуқсонлардан холи бўлиб, камол топа бошлайди. Энди обдон бир ўйлаб кўринг, бу нақадар соз: бир томондан вужудингиз соғломланади, бир томондан ақлий қобилиятингиз ривожланиш палласига киради! Бироқ бир нарсани унутманг, доимо эсда тутинг: юқорида айтилганларнинг барчаси ақл расолиги, ирода кучи билан уйғунлашиб ва мустаҳкамланиб борган тақдирдагина амалга ошади. Гап шундаки, одамзот ўз турмуш тарзини табиат қонунларига ва соғломлаштириш мақсад-вазифаларига батамом бўйсундирмаса, муваффақият қозонолмайди. Боз устига, хом сут эмган банда иссиққа ҳам, совуққа ҳам чидамайди. Айниқса, ичкиликбозлик, нашавандалик, баднафслик каби зарарли одатлардан осонликча воз кечолмайди. Бундай асоратли қусурларни бартараф этиш ва саломатлик сари юз буриш учун эса, албатта, мустаҳкам ирода керак. Қолаверса, ҳаёт тарзини яхши томонга ўзгартириш – табиатдаги ва вужуддаги шифобахш кучларга йўл очиш, демақдир. Биринчи навбатда ана шунга эътибор қаратинг, ақл-идрок ва ирода ҳамиша бир-бирига ҳамроҳ эканлигини эсдан чиқарманг. @sof_tibb

​​⚡️Табиий муолажа: Алоэли совун (ёғли терилар учун) Кўпчилик ҳамюртларимиз алоэнинг шифобахш ўсимлик эканлигини билганлари ва уни ўз хонадонларида чиройли манзарали гул сифатида ўстирганликлари билан, уни қандай ишлатишни ва унинг асосида тайёрланган дори-дармонларнинг нақадар ажойиб хусусиятларга эга эканлигини афсуски билишмайди. Агар алоэдан (эски тиббий китобларда ва халқ табобатида Сабр, Сабур деб ҳам номланади) тўғри фойдаланилса, у элликдан ортиқ касалликларни батамом даволашга имкон беради. Шунинг учун ҳам алоэ кўпчилик дори-дармонлар ва косметик препаратларнинг таркибига киради. Алоэ асосида тайёрланган препаратлар касалларга соғлиқ, камқувват одамга куч ва қувват ҳамда чеҳрага янгидан чирой беради. Қадимги мисрликлар ҳам алоэга алоҳида эътибор берганлар ва уни хаёт эликсирининг таркибий қисмларидан бири деб ҳисоблаганлар. Кўпчилик тиббиёт олимларининг тажрибасига кўра, алоэ тери касалликларини даволашда ишлатилиши мумкин бўлган энг самарадор воситалардан бири экан. Шу сабабли, «Соф Тиб» жамоаси янги табиий ва фойдали «Алоэли совун» ни тавсия қилади. Таркиби: Алоэ эсктракти, 20 дан ортиқ аминокислоталар, минераллар, кальций, магнийлар, витаминлар, полисахаридлардан иборат. Қўлланиш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Фойдали хусусиятлари: - Юздаги ҳуснбузарларни кетказади; - Терини юмшатади; - Юзни оқартиради; - Юз пораларини очади. П.С.: Дарвоқе, совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. @sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Ибн Сино айтади: «Зирани ичилса, овқатнинг меъда юзасига чиқишидан Бўладиган қусишни тўхтатади. Меъдани қиздиради ва овқатни ҳазм қилдиради». Машхур табиб Абу Бакр Розийнинг шогирдлари дейди: «Бир киши меъда сустлигидан шикоят қилиб келди. Сийдиги лойқа эди. Устоз (Абу Бакр ар-Розий) унга зира суви билан беш дирҳам гулқанд истеъмол қил ва меъдангга иситилган латталар қўй. Овқатинг нохот шўрва бўлсин деб буюрдилар». «Касалликлар тарихи» китобидан @sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Фикрлаш ва соғлиқ #иккинчи_қисм Шундай одамлар эсларидан чиқармасинларки, улар ўзларининг ёмон одатлари жабрини тортадилар. Бу ҳаётнинг ўзгармас қонуни. Касаллик ва жисмоний азоб маълум даражада беморнинг қандай одам эканлигини кўрсатувчи аломатдир. Агар сизга берилган имкониятдан фойдаланиб, миянгиз, онгингиз ёрдамида, ҳаёт қонунлари асосида танангизни бошқармасангиз, ўз танангизга қарши жиноят қилган бўласиз. Соғлом бўлиш ва узоқ умр кўриш учун сизнинг билимингиз, ақл-идрокингиз нима қилиб бера олиши мумкин? Ҳар бир узоқ умр кўрган эркак ва аёлга берган неъматни сизга ҳам инъом қилиб этиши мумкин. Фикрингиз ундан қандай ва нима мақсадда фойдаланишга қараб, оханрабо кучи сингари тортиш ёки итариш кучига эга, деб фараз қилинг. Кўпчилик одамлар на мусбат, на манфий усулда фикрлаш қобилиятига эга эмас. Мусбат, яъни ижобий фикрлаш муваффақиятга олиб келади. Манфий, яъни салбий фикр парокандаликка, омадсизликка ва охир-оқибат касалликка олиб боради. Шунинг учун ҳам ҳар бир одам ўзида мусбат, ижобий, яхши фикрларни мужассамлантира бориши, уларни уйгунлаштира билиши керак. Бунга сабр-тоқат ва тиришқоқлик билангина эришиш мумкин. @sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Фикрлаш ва соғлиқ Бемор киши доимо “Касалим оғир, энди ҳеч қачон тузалмайман”, деяверса, ҳақиқатан ҳам ўз касалининг тузалмаслигига сабаб бўлиб, азобларини зўрайтиради. Тана - ақлсиз, агар унинг истаги ўйланмай, мушоҳада қилинмай бажарилса, ўз эгасини ўлимга маҳкум этади. Ақлимиз, онгимиз танамизни назорат қилиб, уни бошқариб турувчи яккаю ягона омилдир. Шунинг учун ҳам биз доимо яхши фикр юритиб, танамизга тўғри буйруқ бериб туришимиз керак. Биз хаёлимизга келган ёмон фикрларни яхшиси билан алмаштира билишимиз лозим. Масалан, сиз онгингизга “Кўриш қобилиятим йўқолиб бормоқда, чунки қариётганимизда ҳаммамиз уни йўқотамиз”, дейиш ўрнига: “Кўриш қобилиятимнинг пасайиб бораётгани қариб бораётганлигим сабабли эмас, унинг олдини олиб, даволашим керак”, десангиз ва амалда бажарсангиз ниятингизга албатта, эришасиз. Мия танани бошқаради, тана миянинг буйруқларини бажаришга мойил. Мия танани сеҳрлайди, шу боис, ўз ақлингизни, ўз қарорингизни танангизга сингдира олинг, бордию, танангиз ўз қарорини ақлингизга сингдирса ва ақлингизни бошқарса, сиз касаллик қулига айланиб қоласиз. Ақлингизни танангизнинг қулига айлантириб қўйманг! Наркотик - гиёҳванд модда истеъмол қилиш сабаби ана шунда, яъни тана ақлни бўйсундириб, ўзига ром қилиб олганлигида. Тананинг гиёҳвандликка бўлган истаги мияни жиноят қилиш ёки зўрлашга буйруқ беришга мажбур қилади. Ароқ, вино каби кайф берувчи спиртли ичимликлар ҳам шулар жумласидандир. Бу ҳолда заҳарловчи бўлиб мия эмас, тана ҳисобланади. Бизнинг ёмон одатларга боғланиб қолишимизнинг, унга интилишимизнинг асосий сабаби - миямиз танамизнинг қулига айланиб қолишидадир. Тана мияни ёлғон фалсафа “Дунёга бир марта келасан. Е, Ич, айш-ишрат қил, эртанги кунни ўйлама!” тарзида бошқаради. Бундай яшашнинг охири вой! Албатта, сиз бундай тарзда яшаш билан эртага ўлиб қолмайсиз, лекин 10-20 йил ўтгандан кейин қариб, мункиллаб, кечаю кундуз турли касалликлардан азоб чекувчи бир нотавонга айланиб қоласиз. Давоми. 👇 @sof_tibb

​​⚡️ Тавсия: Седанали совун Бугун сизга тавсия қиладиган маҳсулотимиз седанали совун - микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, кун давомида ҳар хил бактерияларга қарши ҳимоя вазифасини ўтайди. Бундан ташқари бу совун, терини ёшартириш хусусиятига эга бўлиб, тошмаларга малҳам бўлади. Ёғли ва ёғсиз терилар учун бирдай фойдали. Таркиби: қора седана ёғи. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Эслатма: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади. Юзни ўта қурутиб юборувчи хусусияти бўлганлиги сабабли, юздаги намлик йўқолган-да, юз креми ёки сутли совундан ҳам фойдаланиб туриш тавсия этилади. П.С.: Қора седана ёғидан тайёрланган совун фойдаланилганда инсон жисмига ёт бўлган барча микробларни ўлдиради, бир сутка даъвомида саломатликка хавф солиши мумкин бўлган хар қандай микробларга қарши химоя вазифасини ўтайди. Седанали совунидан фойдаланишлик танани тўлиқ микроблардан тозалаш ва ҳимоя қилиш демакдир. Албатта фойдаланиб кўринг! 🙂

​​#Шарқ_табобати Ибн Сино жумладан шундай дейди: «Седана осилиб турувчи сўгалларни, холларни, доғни, айниқса песни кетказади. Уни сирка билан қўшиб «сутли чиқиқларга» босилади. У шиллиқли ва қаттиқ ўсмаларни шимдиради. Тумовга фойда қилади, айниқса унинг қовурилганини каноп латтага солиб ишлатилса. Седанани совуқ бош оғриғи билан касалланган кишининг пешонасига суртилса, фойда қилади. Седана ингичка гижжани ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжани ўлдиради; бир неча кун давомида киндакка суртиб юрилса, ҳайз қонини юриштиради. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичирилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади ва уларни чиқаради» @sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Муҳаққақ ишонч бахтли ва соғлом бўлишнинг дебоча шартидир. Ундан юз ўгирманг! Дунёда энг кенг тарқалган динлардан бири Ислом дини эканини яхши биласиз. Унинг асл мақсад-моҳияти инсонни ҳақ йўлига бошлаш, тақводорлик орқали уни бахтли-саодатли, ҳур ва озод, соғ-саломат бўлишга ўргатишдан иборатдир. Одамзот ким бўлишидан қатъий назар, ҳеч қачон пешонасида боридан қочиб қутула олмайди. Негаки, унинг тақдири аъмоли Аллоҳ таоло томонидан белгилаб қўйилган. Лекин Парвардигорнинг бандаларига қарата айтган: “Сендан ҳаракат, мендан баракат”, деган гапи ҳам бор. Бинобарин, инсон эзгу мақсад-ниятларига эришиши учун, энг аввало, Худонинг Биру борлигига иймон келтириши, ўзига, ўз кучи ва имкониятларига қатъий ишониши лозим. Мусулмон аҳлининг муқаддас китоби — Қуръони каримда Худонинг барҳақлигига чин дилдан иймон келтириб, яхши амаллар қилиб яшаган зотлар Охиратда жаннатга тушажаклари ва у ерда абадий қолажаклари ҳақида хабар берилади. Бу фоний дунёда саломатликдек бебаҳо бойликка эга бўлиш ҳам аслида жаннатга йўл олиш сингари улкан бахт эмасми? Фақат ҳеч нарсага ишонмайдиган дахрийларгина ўз тани-жонларининг соғлом бўлишига эришолмайдилар, ҳақиқий эркини ва бахтини тополмайдилар. Кишида ишонч, иймон-эътиқод бўлмаса, у тубан хоҳиш-истакларнинг қулига айланиб қолади. Бу табиат қонунларининг бузилишига олиб келади. Ахлоқий таназзулларга сабаб бўлади. Ҳар қандай қусур-иллат, ҳар қандай бадният истак, ҳар қандай хасталик эътиқодсизликдан келиб чиқади. Ишонч-эътиқод эса, аксинча, одамни хуш фазилатлар-ла безайди, уни ақлли, билимдон, бардам-бақувват, матонатли ва метин иродали қилади. Узлигини ва борлиқ дунёни яхлит ҳолда теран англашга йўл очади. Бу ўринда мен яна бир бор Абу Али ибн Синони эсламай ўтолмайман. Боиси, ул зот ижодий изланишлари чоғида боши берк кўчага кириб қолганида, тушкунликка тушмаган. Одатдагидай, масжидга борган, тоат-ибодатини адо этган. Худога илтижо қилиб, мадад сўраган. Алқисса, Аллоҳ уни сирлардан воқиф этган мушкулотлардан асраган. Абу Али ибн Синонинг эътироф этишича, унда кўплаб муаммоларнинг моҳияти аён бўлган кароматли тушлар кўрган. Ана кўрдингизми, чин ишончнинг, қатъий эътиқоднинг шарофатини! @sof_tibb

Иншааллоҳ янги мақолаларимизни #Саломатликнинг_олтин_қоидалари хештеги билан эълон қиламиз. Аллоҳ қилаётган ишларимизни хайрли қилсин, амийн! "Соф Тиб" жамоаси П.С.: Эслатиб ўтамиз, каналимизда, шунингдек, #Шарқ_табобати рукнидаги қизиқарли маълумотлар билан ҳам танишишингиз мумкин. @sof_tibb

​​❗️Янгилик: Сутли кремли совун Ассалому алайкум, азизлар! «Соф тиб» сизларга янги сутли кремли совун тавсия этади. Сут - юзни энг мулойим муолажа қилувчи табиий, косметик восита ҳисобланади. Қадимда зодагонлар сутда чўмилишгани бекорга эмас. Биз унинг ҳусусиятларини кичиккина органик, табиий совунимизда жамладик. Совун - терини мулойим ва силлиқ қилади, юздаги рангни гўзаллаштиради. Турли кимёвий қўшилмалар, силиконлар ва консервантлардан ҳоли табиий соф совунимиз юз учун крем вазифасини ҳам бажаради. Фойдали хусусиятлари: - Юз терисини ва баданни юмшатади; - Юзни оқартиради; Бу совундан юзи ва бадани қуруқ кишилар, офтобда тобланиб куйган саёҳатчилар фойдаланишса айни муддао бўлади. Таркиби: Табиий сут. Сут таркибидаги протеин қуруқ баданни намлайди. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. @sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Ибн Сино дейди: «Сутни шакар билан ичилса, юзнинг рангини, айниқса, хотинларни чиройли қилади. Сут семиртиради; ҳатто оғиз суви иссиқ ва қуруқ мизож сабабли озган одамларнинг мизожини ҳўллаш ва ёмон моддаларни чиқариш ва шу билан озиқни яхшилаш орқали семиртиради». «Сут ўзининг ювиш, тозалаш ва ёпиштириш хоссалари сабабли ички яраларга мос келади». @sof_tibb