ar
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

إظهار المزيد
5 555
المشتركون
-1224 ساعات
-917 أيام
-35930 أيام
أرشيف المشاركات
photo content

📍Балиқ - депрессияга учун энг яхши маҳсулот ✍️ Педиатр Муҳсина Умарова: 🍣 Олимларнинг фикрига кўра, балиқ ва денгиз маҳсуло
📍Балиқ - депрессияга учун энг яхши маҳсулот ✍️ Педиатр Муҳсина Умарова: 🍣 Олимларнинг фикрига кўра, балиқ ва денгиз маҳсулотларини севувчилар депрессияга камроқ мойил бўлишади. Бунинг сабаблари тўлиқ аниқланмаган, аммо омега-3 ёғ кислоталари "завқ гормонлари" - дофамин ва серотонин ишлаб чиқариш даражасига таъсир қиладиган версия мавжуд. 🍣 Бундан ташқари, балиққа бой парҳез таомлар қон айланишини яхшилайди, бу ҳам мия фаолиятига ижобий таъсир қилади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

🗣 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари: 📍А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг "Қамчиқ" довони худудида қор ёғиши, вақти–вақти бил
🗣 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари: 📍А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг "Қамчиқ" довони худудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 17–20 м/с гача кучайиши, автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин; 📍Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Юрак-қон томир касалликларига чалинмай десангиз, нонуштани унутманг ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰 Илмий тадқиқотлар мунтаза
📍Юрак-қон томир касалликларига чалинмай десангиз, нонуштани унутманг ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰 Илмий тадқиқотлар мунтазам нонушта юрак-қон томир тизими саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишини ва кўплаб касалликлар хавфини камайтиришини тасдиқлади. 📈 Нонушта қилмайдиганларнинг қонида липид профили бузилади, натижада томирлар атеросклеротик плакчалари кўпайишига олиб келади. 📊 Нонуштадан воз кечганларда атеросклеротик плакларнинг умумий сони нонушта қиладиганлардан бир ярим баравар юқори. 🫀Бундан ташқари, доимо нонушта қилмаслик юрак хуружи (стенокардия ва миокард инфаркти) ва ўлимга сабаб бўлувчи юрак ишемияси хавфини оширади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Қишнинг илк кунлари Ўзбекистонни қор билан қопланиши кутилмоқда 1-2 декабрь кунлари Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва
❗️Қишнинг илк кунлари Ўзбекистонни қор билан қопланиши кутилмоқда 1-2 декабрь кунлари Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида ёғаётган ёмғирлар қорга айланиш эҳтимоли ортди. Ўзгидромет прогнозида келтирилишича, янги декабрь ойининг дастлабки икки кунида Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида аҳоли «қор ёғиш ҳодисаларига» гувоҳ бўлишлари мумкин. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Чекасизми? Апельсин истеъмол қилинг! 🍊Чекувчиларга чекмайдиганларга қараганда 2 барабар кўпроқ С витамини кераклигини биларм
Чекасизми? Апельсин истеъмол қилинг! 🍊Чекувчиларга чекмайдиганларга қараганда 2 барабар кўпроқ С витамини кераклигини билармидингиз? 🍊С витамини танадан захарли токсинларни бартараф этади. Тамаки тутунининг зарарли таъсирини камайтиради. 🍊Бундан ташқари, никотинни ушбу С витамини танадан йўқ қилади. С витамини етишмовчилигини тўлдириш учун, чекувчилар, имкон қадар кўпроқ С витаминига бой бўлган, озиқ-овқатларни истеъмол қилиши керак бўлади

❓Тунда лимон шарбати ичиш натижасида вазн камайиши ростми? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🍋 Ётишдан олдин ичилган лимон шар
Тунда лимон шарбати ичиш натижасида вазн камайиши ростми? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🍋 Ётишдан олдин ичилган лимон шарбати барча метаболик жараёнларни тезлаштиради, метаболизмни яхшилайди. Максимал таъсирга эришиш учун ушбу нордон ичимликка озгина асал қўшиш метаболик жараёнларга фойдали таъсир кўрсатади. 🍋 Аммо соф шаклдаги лимон шарбатини ичиш тавсия этилмайди. Бу билан вазн камайтириш жараёни тезлашмайди, балки ошқозонга зарар етади, чунки жуда нордон шарбат кислоталилик даражасига салбий таъсир қилади. Лимон истеъмол қилингач ёки лимонли сув ичгандан кейин ҳар доим тишларни ювиш лозим. Чунки лимон шарбати тиш эмалини емиради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Наманган ва Самара: кардиология соҳасида янги ҳамкорлик Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/namangan-va-samara-kardiolo
Наманган ва Самара: кардиология соҳасида янги ҳамкорлик Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/namangan-va-samara-kardiologiya-so%D2%B3asida-yangi-%D2%B3amkorlik Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️ЖССТ: Бир ярим миллиардга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бугун ёшлар ўртасида оммалашиб улгурган, бироқ кўпчиликнинг эътиборидан четда қолаётган “глобал хатар” ҳақида янги баёнот билан чиқди. 🎧 Унда қайд этилишича, дунё бўйича 1,5 миллиард нафаргача ёшлар қулоқчинлар орқали мусиқа тинглаш ёки шовқин-суронга бой кўнгилочар манзилларда бўлиш оқибатида ўз эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин. 🗂 Табиийки, бу шунчаки тахмин ёки башорат эмас! Чунки хавотирланиш учун жиддий асослар бор. ЖССТ экспертларининг хулосаси сўнгги 20 йил ичидаги ўрганишларни қамраб олган. 📚 Қолаверса, 12 ёшдан 35 ёшгача бўлган 19 минг нафардан зиёд йигит-қизлар иштирокида ўтказилган тадқиқот натижаларини жамлаган. 🥁Маълум бўлишича, қатнашчиларнинг 24 фоизи смартфонлардан қулоқчинлар орқали баланд товушда мусиқа тинглашга одатланган. 48 фоиз иштирокчилар эса шовқин даражаси меъёрдан юқори бўлган тунги клубларда вақт ўтказишни хуш кўрган. 📊 Ушбу таҳлилларни бирлаштирган тадқиқотчилар Ер юзида 670 миллиондан 1,35 миллиард нафаргача ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин, деган тўхтамга келишди. ‼️Шифокорлар фикрича, мазкур муаммонинг олдини олиш йўли осон. Бунинг энг самарали усули мусиқани пастроқ частотада ва қисқа муддат тинглашдир. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

⚡️«Ўзгидромет» 18-22 ноябрь кунлари республиканинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфини эълон қилди Обуна бўлинг 👉 t.me/namangan
⚡️«Ўзгидромет» 18-22 ноябрь кунлари республиканинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфини эълон қилди Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Умуртқа поғонаси қийшайишининг саломатлик учун зарарли томонлари: ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🚶Букчайиш — умуртқа поғо
📍Умуртқа поғонаси қийшайишининг саломатлик учун зарарли томонлари: ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🚶Букчайиш — умуртқа поғонаси муаммоларининг биринчи ва эҳтимол, энг кўп кузатиладиган натижасидир. Дастлаб, ўтириб ишлаш туфайли олинган эгилиш унчалик ҳалокатли эмасдек туйилиши мумкин, аммо муаммо шундаки, келажакда олдинга эгилган елкалар ва орқа бўйин соҳасида суякнинг бўртиб чиқиши кузатилади. 🚶‍♀️Ташқи кўринишга қўшимча равишда, орқа мия ва унинг нервлари деформацияга учрайди. Орқа мия аксарият аъзоларнинг нормал ишлаши учун жавобгар бўлганлиги сабабли, унинг ишини бузиш фалажгача бўлган нохуш оқибатларга олиб келади. Бироқ фалаж — энг экстремал ҳолат, агар соғлиқ тўғри кузатиб борилса ва муаммолар ўз вақтида бартараф этилса, вазият бу даражада жиддийлашиб кетмайди. Шу каби ҳолатлар кузатилса, дарҳол травматолог-вертебрологга мурожаат қилиш лозим. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

#TASHRIF ANAMED tibboyot markaziga 17, 18, 19 noyabr kunlari Mashxur xind jarroxi, laparoskopisti, barcha turdagi murakkab ja
#TASHRIF ANAMED tibboyot markaziga 17, 18, 19 noyabr kunlari Mashxur xind jarroxi, laparoskopisti, barcha turdagi murakkab jarroxlik operatsiyalarni amalga oshirib keladigan va undan tashqari koloproktologiya, mammalogiya, buqoq bezi xirurgiyasi bilan bog'liq operatsiyalarni kichik kesma orqali amalga oshirib keladigan doctor "Doktor Sunil Garg" MBBS, MS, FRCS. TASHRIF BUYURADI. Ko'rik mutlaqo BEPUL!!! 📞 Ma’lumot uchun telefon: +998692117777 / +998692117007 Manzil: Namangan shahar, “Ibrat” ko‘chasi, 21-uy Doimo sog' bo'ling! Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 YouTube

📍Қах-қах отиб кулишнинг фойдалилиги тўғрисида 9 факт ✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова: ▫️Диққатимизни жамлашга ёрдам беради; ▫️М
📍Қах-қах отиб кулишнинг фойдалилиги тўғрисида 9 факт ✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова: ▫️Диққатимизни жамлашга ёрдам беради; ▫️Муносабатларни мустаҳкамлайди; ▫️Қувватимизни оширади, тетиклаштиради; ▫️Депрессиянинг олдини олади; ▫️Ижодкорликни рағбатлайди; ▫️Нафасни мусаффолаштиради; ▫️Хотирани мустаҳкамлайди; ▫️Оғриқ ҳиссини камайтиради; ▫️Ортиқча калориядан халос қилади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Тезда очлик ҳиссини келтириб чиқарадиган маҳсулотлар: ✍️ Педиатр Муҳсина Умарова: 🍿 Қовурилган ёки қайнатилган картошка оч
📍Тезда очлик ҳиссини келтириб чиқарадиган маҳсулотлар: ✍️ Педиатр Муҳсина Умарова: 🍿 Қовурилган ёки қайнатилган картошка очликни бошқа овқатларга қараганда яхшироқ қондирадигандек туйилиши мумкин, аммо ёғда қовурилган картошкага туз сепилса, тескари натижага эришилади. 🍚 Гуруч. Оддий оқ гуруч қондаги қанд миқдорини кўтариб, кейин уни пасайтиради ва очлик ҳиссини пайдо қилади. Агар ортиқча овқатланишни хоҳламасангиз, жигарранг гуручни танланг — бу қонда шакарнинг кескин ўзгаришига олиб келмайди. 🍞 Оқ нон. Оқ нонда клетчатка ёки озуқа моддалари мавжуд эмас. Энг яхши ечим, албатта, донли нонни истеъмол қилишдир ва бу борада жуда кўп танлов мавжуд: буғдой, жавдар ва ҳатто донли комбинациялар. 🥘 Консерваланган шўрва. Консерваланган шўрвалар кўпинча бошқа таомларга қараганда кўпроқ натрийни ўз ичига олади. Кўринишидан зарарсиз бўлган маҳсулотдаги натрий кўпроқ истеъмол қилиш истагини келтириб чиқаради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️Яшил кўкатларнинг биологик аҳамияти ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🥦 Кўкатлар витамин ва минералларга бой маҳс
❗️Яшил кўкатларнинг биологик аҳамияти ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🥦 Кўкатлар витамин ва минералларга бой маҳсулотлар ҳисобланади. Улар С витамини сақлагани учун иммунитетни кучайтиради. Таркибидаги аскорбин кислотанинг мавжудлиги туфайли қаришни секинлаштиради. Фойдали жиҳатларга бойлиги бўйича петрушка юқори ўринни эгаллайди. Ундан кейинги ўринларда эса укроп, исмалоқ ва сельдерейлар туради. 🌱 Петрушка таркибида 20 дан ортиқ фойдали моддалар, В ва С витаминлари, фолат кислотаси мавжуд. Юрак-қон томир, кўриш органлари тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Гормонлар ишлаб чиқарилишини яхшилайди. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз шифокорлар!

❓Асалли сувнинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰 Бир стакан сувга 1 чойқошиқ асални эрити
Асалли сувнинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰 Бир стакан сувга 1 чойқошиқ асални эритинг. Муҳим жиҳати шундаки, бунда асал таркибидаги фойдали элементлар қон плазмасидаги каби бир хил бўлади. Бундан ташқари, айни ҳолатдаги асал кластер боғларни ҳосил қилиб, ошқозон-ичакдан оптимал сўриладиган ҳолатга келади. 🍮 Асалли сувнинг фойдали хусусиятлари: ✅ Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Бутун ошқозон ичак тракти фаолиятини нормаллаштиради; ✅ Иммунитетни оширади, нафас йўллари шамоллаши, сурункали бронхитда энг фойдали ичимлик ҳисобланади; ✅ Барча турдаги ошқозон-ичак паразитларида уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

⚡️⚡️ОБ-ҲАВО: Кучли шамол, қор ва тошқинлар бўлиши мумкинлиги маълум қилинди 13-15 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 14-16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Шу билан бирга, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

«Ҳар куни битта олма есангиз, шифокор олдига боришга ҳожат қолмайди» дейишади инглизлар. 🍏 Чунки 1 дона олма соғлом бўлишинг
«Ҳар куни битта олма есангиз, шифокор олдига боришга ҳожат қолмайди» дейишади инглизлар. 🍏 Чунки 1 дона олма соғлом бўлишингизга катта ёрдам беради. Зеро, 45 ккал эга бўлган (100г) олма таркибида 45 мг калий, 6 г углевод, 1-2 г клечатка, маълум миқдорда кальций, темир, натрий, фосфор, фолат кислотаси, А, В, С, РР витаминлари, оқсил мавжуд. Агар олмага қўшиб 5-6 дона уруғини ҳам есангиз, суткалик йод миқдорига эга бўласиз. Яна бир қизиқ маълумот: 1 дона олма инсон ҳаётини 15 сонияга узайтиради! Dr.ali

Австралиянинг Сидней шаҳрида юрак трансплантациясида махсус қутидан фойдаланилмоқда.