cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

©𝐀𝐛𝐝𝐮𝐦𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯𝐢𝐜𝐡

Адвокат/Автоблогер Хамкорлик учун: @Abdumalikovich @Advokat_Abdumalikovich_bot YouTube: https://youtube.com/@KAMOLABDUMALIKOVICH?si=O8yucDPDCmipL3Tp

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
11 910
المشتركون
+3424 ساعات
+3037 أيام
+1 31130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Судга онлайн ариза юбориш учун махсус платформа ☝️☝️☝️
إظهار الكل...
👍 75🔥 8 1
Шахсий кабинет «ADOLAT» ахборот тизимлари комплекси https://cabinet.sud.uz/sign-in
إظهار الكل...
👍 61🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
‼️ "Мулта Радар" бўйича жарима қарори бекор бўлиб иши қайта суриштирувга қайтган фуқаролар диққатига! 📑 Ишнинг қайта суриштирувга юборилиши бу Сизга жарима қўллаган органнинг ўзи иддао қилаётган ва расмийлаштирган жарима қарорида камчиликларнинг мавжудлиги ва асосларнинг етарли эмаслигидан далолат беради. ✔️ Қайта суриштирув бу сизни ташвишга солиши керак бўлган жараён эмас. Дейлик қайта суриштирув давомида жарима қўллаган орган ўз фикрида қоладиган бўлса, бу барчаси яна қайтадан бошланади дегани. ⚠️ Яъни яна охирги нуқтани суд қўйиши керак бўлади. Шунинг учун "қайта суриштирув" деган жараёндан вахимага тушманг. Бугунги кунда расмийлаштирилаётган "Мулта Радар" жарималари амалдаги қонунчиликка ЗИД эканлиги ўзининг исботини топди ва топмоқда. ‼️ Аксини исботлашга бўлган уринишни эса шахсан ҚОНУНСИЗЛИККА бўлган уриниш деб баҳолайман. #nocomment 👉 @abdumalikovich_uzb
إظهار الكل...
👍 174🔥 10💯 3 1
Repost from Rasul Kusherbayev
03:46
Video unavailableShow in Telegram
Халқ муаммолари Президент ва парламентга етиб бормаяптими? Хотиралар қисқа. Шу боис масъулларга тўрт йил олдинги ушбу видеони яна бир бор эслатмоқчимиз. Балки улар эсдан чиқаргандир, аммо жамоатчилик унутмади, ҳамон кутаяпти. Видеода давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ажойиб ғоя ва ташаббус ҳақида гап боради. Афсуски халқ ва жамоатчилик фикрини эшитишга, халқ дардини Президентга етказишга ва коррупцияга қарши курашда ёрдам берадиган ушбу ташаббус ҳамон амалга ошмади. Бу борадаги Президент Фармони бажарилмаяпти. Бунчалик очиқ ва ошкора тарзда Президент ташаббуси, Фармонини бажармаслик Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бўлса керак. Бундан келиб чиқадики, демак халқ дардини бугун Президентга ҳам парламентга ҳам етказадиган кўприк йўқ. Яна ўша савол: жамоатчилик палатасига нима бўлди, Президент фармони қачон бажарилади? 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 66🥱 8🤣 3😢 1
Май ойи бошидан шу кунга қадар хонадонда 496 кВт электр энергияси сарфланибди. Бу токни иқтисод қилганда ва кондиционерсиз. Хали ойнинг иккинчи ярми бор. Белгиланган 200 кВт ижтимоий норма (лимит) аслида қасддан атайин белгиланганмикан деб ўйлаб қолади одам. Боз устига 200 кВт дан ортиқ ишлатишимизни била туриб яна шу кулгули лимитни хам ошган нархда сотишлари қароқчилик эмасми?
إظهار الكل...
👍 343😡 55💯 34🤬 28🤮 5🔥 4🤪 3🤷‍♀ 1🤡 1🤷 1
Photo unavailableShow in Telegram
⁉️ Нега айрим судлар иш юритишни тугатиш учун асослар етарли бўлсада, жарима қарорини бекор қилиб, ишни қайта суриштирувга юбормоқда. 🤷‍♂ Бу бир ўқ билан иккита қуённи уришми шунда? Хам хайдовчи хам жарима қўллаган томон учун қулай қарор. ⁉️ Қанақа қайта суриштирув хурматли қозилар. Ахир вақт бой берилган. Айрим холатларни энди исботлаш шунчаки имконсизку. Қолаверса, НИЗОМ талабларига ЗИД равишда расмийлаштирилган хужжат юридик кучга эга бўлмаслиги ёғли қилиб ёзиб қўйилган бўлса. Нима муаммо... #nocomment 👉 @abdumalikovich_uzb
إظهار الكل...
👍 198🔥 15🤡 11🥴 4 2
Photo unavailableShow in Telegram
"Енгилган курашга тўймас". 🤦‍♂ Жарима қарорини бекор қилиш ва қайта суриштирувга юбориш тўғрисидаги суд қарорлари бўйича айрим ЙХХБ вакиллари фуқароларга "келсангиз хамма хужжатларни кўрсатиб қайтадан жарима қарори расмийлаштириб берамиз" деган эмиш. 🤷‍♂ Кулайликми ё йиғлайликми энди бунисига? Балки вақт машинаси хам бордир қоидабузарлик кунига қайтарадиган. #nocomment 👉 @abdumalikovich_uzb
إظهار الكل...
😁 140😡 31🤬 18🤣 8🤪 6👍 3🤯 3🔥 2👎 1
🙋‍♂ Эрталаб ювиниб, чайиниб иш жойига етиб келган СУВТАЪМИНОТ мансабдорларига СУВСИЗ ўтирганлардан "ОТАШИН" саломлар. 🤷‍♂ Сизлардан хафа бўлиш йўқ чунки бундан ортиғига қодир эмассиз. Борингиз шу. ✅ Лавзсизлик трендда.
إظهار الكل...
👍 210🤪 23🔥 18👏 7🤬 7😎 1
🤮 Хали ёз кирмади аммо бизни бу ёз нималар кутаётганини тахмин қилиш қийин эмас. ✔️ Хохлашса сув беришмайди, хохлашса токни ўчиришади. Хохлашса газ босимини камайтиришади, хохлашса сувни соат 21:00 га ваъда қилиб ўз вақтида бермай хам қўяверишади. Чунки катта эхтимол билан шунақа ишлашага ўрганиб бўлишган. 🤷‍♂ Сергели туманида кечадан ичимлик суви ўчган. 2023 йил 15 май соат 21:00 га ваъда қилинган эди. Аммо хали хам сув йўқ. 👽 Сабаби бир марсликларга маълум. 🚛 Сув етказиб берувчи "водовоз"ларни хиди хам йўқ. 📞 Хеч кимга қўнғироқ қилиб туша олмайсан бундай вазиятларда одатда. Биронта масъул идора қўнғироққа жавоб бермайди. (Синалган) 👎 Сув ўчиши хақида огохлантирган Сергели туман хокимлиги телеграм каналида эса қайта алоқа учун бир дона рақам топа олмайсиз. Хокимлик каналидаги матнли постлар остида изох қолдириш эса имконсиз чунки бу опция ўчирилган. ✅ Хуллас ўз ёғига ўзи қовурилиш деганлари шу бўлса керак.
إظهار الكل...
👍 140😡 75😭 11🤬 9🗿 8🤷 3🥴 2🎃 2🔥 1