683
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
-2030 أيام
أرشيف المشاركات
683
ТАВҲИД: Исбот билан Инкор унда топилиши лозимлиги!
Қуръон - тавҳидга тўла! Ва, тавҳидга зид ширкларни айблашга ҳам тўла... Макка мушриклари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ваҳийдаги тавҳид исботида ихтилоф қилишмаган, аммо, ширкни инкор қилишга келганида, тавҳиднинг зиддини инкор қилишга келганида, мушриклар бош тортган, ширкни инкор қилишмади.
Ибн Таймия айтади: Расул ва мушриклар Аллоҳнинг илоҳиётини исботлашларида иттифоқ эдилар, лекин Расул илоҳиётда Аллоҳдан бошқасини инкор қиларди, мушриклар эса Аллоҳдан бошқасини ҳам исбот қилиб, Ундан бошқасини инкор қилмас эдилар. (Фатаво, 19 мужалладга қаралсин).
© Умар Шоҳир
® Risolat
683
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан, айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- «Менга дўзах кўрсатилди, ўша кунги манзарадан ёмонроғини ҳеч кўрмаганман, (хунук, жирканч, даҳшат эди). Ва, унинг аксар аҳлини - аёлларлигини кўрдим». Шунда:
- Нима сабаб, ё Расулуллоҳ? - деб сўрадилар. Айтдилар:
- «Куфрлари сабаб». Шунда:
- Аллоҳга кофир бўлишлари сабабми? - дейилди. Айтдилар:
- «Эрларига кофир бўладилар ва яхшиликка кофир бўладилар. Улардан бирига бутун умр яхшилик қилсангиз, сўнгра сиздан бир (ёқимсиз) нарсани кўрса: сендан ҳеч яхшилик кўрмадим, дейди». (Бухорий).
® Risolat
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Айтинг эй кофирлар (Кафирун сураси)»ни ўқинг, сўнг у тугаши билан ухланг, албатта у ширкдан холий бўлишдир.
© Сунан Абу Довуд
683
НАБАВИЙ ВАСИЯТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розиаллоҳу анҳуга шундай дедилар:
- Сизни, Аллоҳга тақво қилишингизни васият қиламан, чунки у барча ишнинг бошидир.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яначи? Айтдилар:
- Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикрини лозим тутинг, чунки у сизга ерда нур, осмонда захирадир.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Кўп кулишдан эҳтиёт бўлинг, чунки у қалбни ўлдиради ва юз нурини кетказади.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Жиҳодни лозим тутинг, албатта у умматимнинг роҳбаниятидир...
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Камбағалларни суйинг ва улар билан бирга ўтиринг.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Ўзингиздан қуйидагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг. Шундай қилсангиз, Аллоҳнинг сиздаги неъматларини ҳақир кўришингиздан олдини олади.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Ҳақни сўзланг, гарчи аччиқ бўлса ҳам!
© Имом Мунзирий, «Тарғиб ва тарҳиб», саҳиҳ ҳадис.
® Risolat
683
Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу ваъз қилиб шундай деди:
Ўзингга тегишли бўлмаган нарса ҳақида гапирмагин. Душманингдан нари юргин. Фақатгина ишончли дўстингни огоҳлантиргин, ишончли киши фақат Аллоҳ азза ва жалладан қўрқадиган ва Унга итоат қиладиган кишидир. Фожир билан бирга юрмагин-ки, сенга фужурни ўргатади. Унга ҳаргиз сирингни очмагин. Ишларингда эса фақатгина Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қилгин.
© Ожуррий, «Одоби шарият»: 4/223.
Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг!
®Risolat
683
ИНСОФ
Абул Бақо Субкий айтади: Аллоҳга қасамки, Ибн Таймияни ё жоҳил киши ё ҳавои нафс соҳибидан бошқаси ёмон кўрмайди. Жоҳил киши-ку нима деяётганини билмайди. Соҳиби ҳаво эса уни таниб билганидан кейин ҳақни қабул қилишидан ҳавоси тўсади холос.
(Ибн Наср Димашқий, "Роддул Вафир". Ислом умматининг тарихда ўтган улуғларидан 100 киши китобида ҳам келган экан).
©Умар Шоҳир
®Risolat
🔗www.risolat.net
683
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азиз иштирокчилар, мана Аллоҳнинг изни билан «савол ва жавоб» тизимини ҳам аҳли илм устозларимиздан Абу Солиҳ Умар Шоҳир ёрдами билан бошламоқчимиз.
Сабаби каналимиз даъват йўналишида бўлгани учун, кўпчиликдан бизга жуда кўп саволлар келяпди, бизнинг йўналишмиз эса ҳозирча даъват ва насиҳат, шунинг учун саволларга у киши жавоб беришларини маъқул кўрдик. Албатта жавобларни баҳоли қудрат етказишда ёрдамчи бўламиз деган умиддамиз.
Саволларни қуйидаги боғламадан юборишингиз мумкин, марҳамат: @muzakkir_official
Админ: Абу Мухаммад
Канал: «Зулматлардан нурга»
683
Умар розиаллоҳу анҳу айтади:
- Аллоҳни зикр қилинглар, у - шифодир.
- Одамларни зикр қилманглар, у - дарддир.
© Имом Аҳмад, «Зуҳд», 151 с.
683
Савол: Ассалому алайкум. Савол бор эди ака, соқолни қирган кишининг ҳукми нима?
Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ...
- Саҳобалар ва фуқаҳолар иттифоқи билан сақолни қириб олишлик ҳаром. Ким буни билиб туриб қилса фосиқ бўлади, билмасдан қилганга бу каби ҳукмларда узр берилади, хусусан бугунги кунда буни эътиборга олиш керак.
- Ибн Ҳазм ва бошқалар эркак киши соқол қўйиб юриши: фарз, деб, яна баъзилар: вожиб, деган лафзлар билан ижмоъни нақл қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Мушрикларга хилоф қилиб мўйлабни қисқартириб, соқолни қўйиб юринглар. (Бухорий, Муслим). Яна бир ривоятда: Мажусийларга хилоф қилиб, дейилган.
• Мусулмон киши соқол қўйиб юриши вожиб. Тўрт мазҳабнинг қавли ҳам шу.
• Лекин, соқолни бир қабза қўйишлик борасида салафларда жоиз кўрилган ихтилоф бор (хилафун саиғун), у: Бир қабза қўйиб юриладими ёки борича тўлиқ қўйиладими? - дейилган масала.
Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан ҳаж ва умрада бир қабза қилиб қисқартиргани ривояти келган. Бироқ, ҳадисда: соқолни қўйиб юринглар, деб мутлоқ буйруқ келган. Яъни соқолни борича қўйишликка амр қилинган. Саҳобанинг қавлини ҳужжат деб билганлар ҳам, далилларга хилоф чиқмаслигини шарт қилган, шунинг учун муҳаққиқлар: борича қўйиб юришни, рожиҳ кўрганлар. Шу билан бирга бир қабза қилиб юрганларни гуноҳ иш қиляпди демаганлар, ҳеч ким.
Мўйлабни қисқартириб юришни Имом Нававий суннат, мандуб, деб ижмоъни нақл қилганлар. Ибн Муфлиҳ эса Ибн Ҳазмдан вожиб, деган ижмоъни нақл қилганлар, лекин Муҳаллада бу гап топилмаган.
Валлоҳу аълам.
Умар Шоҳир
683
Савол: Ассалому алайкум, тоғутга куфр келтиришни айтиб берсангиз?
Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ...
• Даставвал тоғут кимлигини таниб олайлик:
- Тоғут луғатда: ҳаддидан ошган, туғёнга кетган маъносида. Араб тилида «тоғо» калимаси чегарадан чиқди, ҳаддидан тажовуз қилиб ошди, деб ишлатилади.
- Шариятда эса: Ибодат, итоат, эргашишлик борасида ҳаддидан ошган кимса тоғутдир.
Яъни: Ҳар қандай банда бошқаларни ўзига ибодат қилдирса у тоғутдир.., ёки ўзига итоат қилидиришда ҳаддидан ошса у тоғутдир.., ёки ўзига эргаштиришда ҳаддидан ошса у ҳам тоғутдир.
Яна уламолар айтади: Ҳар бир Аллоҳдан бошқа сиғиниладиган кимса (рози бўлса) - тоғутдир.
- Шу жиҳатдан тоғутни уч қисмга тақсимлаганлар:
1. Ибодатдаги тоғутлар.
2. Итоатдаги тоғутлар.
3. Эргаштирувчи тоғутлар.
- Қуръони каримда Аллоҳ таоло айтади: «Бас, ким тоғутга кофир бўлса ва Аллоҳга иймон келтирса, дарҳақиқат узулмас мустаҳкам халқани тутибди». (Бақара: 256). Оятда тоғут калимасида (алиф лом) жинсия келади. Яъни барча тоғутга, ҳар қандай тоғутга кофир бўлишлик мақсад қилинган. Тоғутнинг жинсини инкор қилиш, ботил деб билиш, душман деб эътиқод қилиш маъносида унга кофир бўлинади. (Жинс) маъноси ёки (исму жинс) дейилса, масалан дарахт сўзи исму жинс, у тагига навларни, афродларини қабул қилади. Маълумки дарахт остига унинг барча навлари киради: тол, тут, терак, чинор, арча ва ҳаказо. Шу каби тоғутнинг барчасига (жинсига) кофир бўлиш мақсад қилинган. Ҳозир мисол тариқасида тоғутнинг жинсига кирувчи энг катталарини санаб ўтамиз:
1. Шайтон.
2. Ўзини илоҳман деб, ўзига ибодат қилишга чақирган кимса.
3. Ўзига ибодат қилинишига рози бўлган ҳам.
4. Аллоҳ нозил қилган шарият билан ҳукм қилмаган ҳоким ёки қози.
5. Аллоҳ нозил қилган шариятдаги собит ҳукмларини ўзгартирган ҳоким ёки қози.
6. Ғайб илмини даъво қилувчилар ҳам.
• Тоғутга куфр келтиришга келсак: Уни ботил деб билиш, ундан четланиш, уни ёмон кўриш, уни душман деб билиш, манашуларга эътиқод ва амал қилган киши, тоғутга кофир бўлди, дейилади.
Ундан кейин Аллоҳга иймон келтирилади, бўлмаса иймон собит бўлмайди. Бу худди шаҳодат калимасининг тафсирининг ўзидир: «Ла илаҳа», дейилса: Бу ерда ҳам «Лом» ҳарфи, илоҳ жинсини инкор қилиб келяпди, яъни барча илоҳлар йўққа чиқарилди, табийики «Лом» хабарида (ҳақ) калимаси бор. Ундан кейин: «илла Аллоҳ», дейилганида: Фақатгина Аллоҳ ҳақ илоҳ эканлигини истисно билан исботлаб, худди аввал тоғутга кофир бўлиб, кейин фақат Аллоҳга иймон келтирган, бўлади. Оят шаҳодат калимасининг шарҳи бўлиб келган. Шунинг учун уламолар иттифоқ қилиб айтаганларки: Аллоҳ таоло Одам боласига энг биринчи тоғутга куфр келтиришни ва Ўзига иймон келтиришга амр қилган.
- Лекин бу ерда бир муҳим нуқта бор: Бу кайфиятда куфр келтиришга эътиқод қилиш истисносиз фарз, албатта. Аммо, буни тил билан очиқ айтиш, «тасриҳ» қилиш фақатгина қодир бўлган кишигадир.
• Қуръони каримда етти ўринда тоғут зикри ўтган:
1. Бақара сурасида: «Бас, ким тоғутга кофир бўлса ва Аллоҳга иймон келтирса, дарҳақиқат узулмас мустаҳкам халқани тутибди». (256 оят).
2. Бақара сурасида: «.., куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутдир». (257 оят).
3. Нисо сурасида: «..., тоғутга таҳокум қилишни (ҳукм сўраб боришни) истайдилар, дарҳақиқат уни такфир қилишга буюрилган эдилар». (60 оят).
4. Нисо сурасида: «..., куфр келтирганлар тоғут йўлида жанг қиладилар...». (76 оят).
5. Моида сурасида: «..., улардан маймун, тўнғизлар ва тоғутга ибодат қиладиганлар қилди...». (60 оят).
6. Наҳл сурасида: «Ва, дарҳақиқат ҳар бир умматга: Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан четланинглар, деб бир расул юбордик». (36 оят).
7. Зумар сурасида: «Тоғутдан - унга ибодат қилишдан четланганлар ва Аллоҳга интилганлар, уларга хушхабар бор, (чин) қулларимга хушхабар етказинг». (17 оят).
Валлоҳу аълам.
Умар Шоҳир
683
Қайғуга тушма:
- Агар гуноҳ қилган бўлсанг, тавба қилгин.
- Ёмон иш қилсанг, истиғфор айтгин.
- Хатога йўл қўйган бўлсанг, ислоҳ қилгин.
- Раҳмат жуда кенгдир.., тавба эшиклари очиқдир.., ғуфроналик кўпдир.., тавбалар мақбулдир.
Абу Солиҳ
683
Аёлнинг ўз эрига ҳурмати
Улуғ тобеин Саъид ибн Мусайиб раҳимаҳуллоҳнинг завжалари айтади:
- Биз эрларимиз билан худди сизлар амирларингиз билан гаплашгандай гаплашар эдик.
© Абу Нуъаим, «Ҳилятул авлиё», 5/168.
683
Қудамолар ва мутааххирлар умуман уламолар Дин душманларини:
1. Кофирлар,
2. Мунофиқлар,
3. Динда бидъат пайдо қилувчилар,
- деб санаб ўтган бўлсалар, бугун асримизда уларга қўшилган:
4. Жоҳил билимсиз «доно»лар ҳам, cафларини тўлдирди.
Тўғри, мутааххир уламолардан кўпчилиги жоҳил дин «пешво»ларини китобларида айтиб ўтганлари бўлди, балки қудамолардан ҳам айтганлари бўлган, лекин баъзи саноқли жоҳил «доноларни» санаб ўтишган эди. Қолаверса улардан кўпи шарманда бўлган. Аммо, буни қарангки, бугун жоҳил «донолар» мусулмонлар устида мутлақ зоҳир бўлиб қолди. Ўзларини «олим» санаб юрганлар чаканамас экан!!
Аввалари бидъатчиларнинг мазҳаблари гап-сўзларидан қайси тоифаданлиги маълум бўларди, ҳозиргилари жоҳолати дастидан қоришиқ бўлиб кетган, назаримда ўзи ҳам билмайди қайси биридан... Жаҳолат билан диний илмларга қилинаётган билмасвойларнинг жиноятлари бошқа жиноятлардан кам бўлмаяпти, десак ҳеч муболаға бўлмайди, албатта.
- Жоҳиллар билағонлик қилмасдан сукут қилсалар эди одамлар ичида ихтилоф камаяр эди, деган кишини Аллоҳ раҳматига олсин.
- Илм авваллари рижоллар қалбида сақланиб, уни ўзаро улашиб турар эдилар, қачонки илм китобларга ёзилиб девон қилингач, ҳар бир ўқишни билган суқулиб кўрди. Илмнинг қадр-қиймати ўша суқулганлар кундан бошлаб камая бошлади, деб илм ғамида ўтган кишига Аллоҳнинг саломи бўлсин.
Ҳадис: Албатта Аллоҳ илмни бандалардан суғириш билан тортиб олмайди, лекин илмни уламоларни қабз қилиш билан олади, ҳаттоки бирор олим қолмай одамлар жоҳилларни бошлиқлар қилиб оладилар. Улар сўраладилар ва натижада илмсиз фатво беришиб адашадилар ва адаштирадилар. (Бухорий).
Аллоҳ таоло шундай замонда барчамизга офият берсин, ҳақ йўлда собит қилсин, омин.
© Умар Шоҳир
683
• Қанча-қанча талаби илмлар уйларидан илм олиш учун чиқди?! Лекин:
1 - Кимлардир Аллоҳга яқинлашди...
2 - Кимлардир Аллоҳдан узоқлашди...
Эй Аллоҳ, Сендан биринчисини сўраймиз, иккинчисидан паноҳ бергин, омин.
Умар Шоҳир
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Жаннат аҳли жаннатга кирганида Аллоҳ таоло айтади:
- Сизларга яна бирор нарсани зиёда қилишимни истайсизларми? Улар айтади:
- Юзларимизни оқ-ёруқ қилмадингми? Жаннатга киритмадингми? Ўтдан нажот бермадингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Шунда ҳижоб-парда очилади, уларга ўз Раббисига қарашдан кўра суюклироқ нарса берилмаганди, деб ушбу оятни ўқидилар: "Чиройли (амал) қилганлар учун гўзаллик (яъни жаннат) ва зиёдалик (яъни Аллоҳга қарашлик) бор". (Юнус: 26).
© Муслим
