683
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
-2030 أيام
أرشيف المشاركات
683
Бакр ибн Мунир айтади: Абу Абдуллоҳ Бухорийни шундай деяётганини эшитдим: Аллоҳга рўбаро бўлганимда: мени бирортасини ғийбат қилган, деб, ҳисоб-китоб қилмаслигини умид қиламан, албатта.
Заҳабий айтади: У киши рост айтдилар; чунки - ким (Имом Бухорийнинг) жарҳ ва таъдилдаги сўзларига кўз ташлаган бўлса: у кишининг одамлар ҳақида гапиришдан эҳтиёткорлигини, заифга чиқарганлар борасидаги инсофини билади, албатта. У кишининг энг кўп айтадиган гаплари: Мункар ҳадис, у ҳақида сукут қилганлар, унга бир қараш керак кабиларни айтган. Ва: Фалончи каззоб, ёки: ҳадисни уйдирибди, деган гапи оз бўлган жуда.
Ҳатто: Агар Фалончининг ҳадисига бир қараш керак, десам, у: муттаҳҳам, заифдир, деб қўйганлар холос.
Манашу гаплар: Аллоҳга рўбаро бўлганимда: мени бирортасини ғийбат қилган, деб, ҳисоб-китоб қилмаслигини умид қиламан, албатта, деган сўзининг маъносидир. Бу эса, зоҳидликнинг энг чўққисидир.
© Абу Солиҳ
683
Авваллари илм жуда ҳурматли эди, уни рижоллар ўзаро узатиб турардилар. Қачонки китобларга киритилганида, унга бошқалар ҳам суқула бошладилар.
© Алқама розиаллоҳу анҳу.
683
Ғурбат: аҳли-оиладан, ватандан айрилиш эмас, сафар қилиб бир ерлага кетиш ҳам эмас. Ғариб - у ўзига бирон ёрдамчи тополмаса ҳам, Суннат билан Қуръонга амал қилувчи кишидир. У одамлар ичида ғариб бўлиб ўтади, лекин Аллоҳ ва Расулига яқинлашиб боради.
© Туркманий Ҳанафий, «ал-Лумаъ фил ҳаводиси вал бидаъ», 584.
683
Айни кунларда...
Масжидул-Ақсода нима бўляпти? – Ўтган жума, 2017 йил 14 июл куни сионист босқинчилар сўнгги эллик йил ичида биринчи марта масжид эшикларини тўлалигича ёпиб қўйди.
Масжидул-Ақсо ҳали ҳам ёпиқми? – Исроил бош вазири Нетаняҳонинг буйруғига кўра якшанба кунидан бошлаб масжид эшиклари бирин-кетин очилди. Лекин бундан олдин эшиклар олдига электрон детектор (металл бор-йўқлигини аниқловчи ускуна) ўрнатилди, масжид ташқарисида хавфсизлик кучлари кўпайтирилди, атроф қарийб ҳарбий казарма кўринишга келтирилди.
Унда қуддусликлар нега Масжидул-Ақсога киришмаяпти? – Масжид ҳимоячилари босқинчилар ўрнатган электрон детекторлардан ўтиб ичкарига киришдан бош тортди. Чунки буни қабул қилиш Ал-Ақсо бошқарувини сионистларга топширишни англатади.
Нега масжид ҳимоячилари айни шу мавқеъни (позицияни) танлади? – Масжид ҳимоячилари ўтган тарихдан сабоқ олиб, шу қарорга келди. Чунки босқинчилар бунгача Иброҳим ҳарами – Масжидул-Ақсо атрофидаги ҳудудда ҳам худди шундай ҳаракатларни амалга ошириб, бу ерларни тўлиқ ўз бошқарувига ўтказиб олган. Айни пайтда, Масжидул-Ақсо бошқаруви Иордания исломий вақф ҳайъатига тегишли бўлиб, айни шу ҳайъатгина масжидга кириш-чиқиш тартибини белгилаши лозим. Шу билвн бирга Исроилнинг бу қарори ибодатларни эркин бажариш ҳуқуқига тажовуз қилишдир.
Электрон детекторларни ўрнатишдан мақсад нима? – Масжидул-Ақсо устидан ҳам Исроил бошқарувини жорий қилиш, ҳудудни босқичма-босқич яҳудийлаштириш, мусулмонларни камситиш.
Қуддусликлар нима истайди? – Тартибнинг олдинги ҳолатга қайтиши, Масжидул-Ақсо бошқаруви ўзларига қайтарилиши, электрон детекторлар олиб ташланиши ва масжиднинг тарихий ҳолати сақланиб қолишини.
Бошқа мусулмонлардан нима талаб қилинади? – Масжидул-Ақсонинг ҳурматини жойига қўйиш, уммат орасида унинг аҳамиятини тарғиб қилиш, қуддусликларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Масжидул-Ақсо ва унинг теварагида бўлаётган ҳодисаларни оммага етказиш.
683
Энг улуғ илм; сизни Яратгувчига яқин қилган, ризосига етиштирганидир.
© Ибн Ҳазм, «Ахлоқ ва сийрат», 28 с.
683
Мусулмонлар Аллоҳ Ўзини нима билан васфлаган бўлса ва Ўз пайғамбарлари У Зотни нима билан васфлаган бўлса: улар ҳам У Зотни ўша сифатлар билан бирор таҳрифсиз, таътилсиз, такийфсиз, тамсилсиз - борича васфлайдилар.
Балки, У Зот мукаммал сифатлардан нимага ҳақли бўлса Унга ўшани исбот этадилар. У Зотни тенгдошлардан, ўхшашлардан танзиҳ этиб поклайдилар. Сифатларни тарк қилмайдилар ва уларни махлуқотлар сифатларига ўхшатмайдилар ҳам. Чунки сифатларни тарк қилган Муъаттиллар йўқ нарсага ибодат қилади, сифатларни махлуқотларга ўхшатадиган Мумассиллар санамга ибодат қилади, албатта. Аллоҳ таоло эса: «Бирор нарса Унга ўхшамас ва У ўта эшитгувчи, кўрувчи Зотдир».
© Ибн Таймия, «Фатаво», 12/73.
683
НАСИҲАТ: Кайфияти қандай бўлади?
Шуни билингки, насиҳат - инсоннинг сиз ва унинг ўртасидаги сирли бир хитобидир. Чунгки, агарда сиз унга ўзаро ўртангизда насиҳат қилсангиз, унга таъсир этади ва шунда сизни насиҳатгўй, деб билади. Лекин, агар унга одамлар олдида гапирсангиз; унинг ғурури тутиб, гуноҳга сабаб бўлади, натижада насиҳатни қабул қилолмайди. Сизни эса: ўч оляпти, шарманда қиляпти, одамлар олдида пастга уряпти, деб гумонсирайди ва қабул қилмайди. Лекин, агар насиҳат сиз билан унинг ўртасида бўлса, ана шунда унга нисбатан катта мезон қўйилган бўлади ва унинг наздида бунинг қиймати ҳам ортади.
Булардан ҳам олдин, барчамизни Аллоҳ Ўзи суйган ва рози бўлганига муваффақ қилишга Ўзи масуулдир.
© Усаймийин, «Шарҳ Риёзус Солиҳин», 2/398.
® Risolat
683
Энг кучли Одам боласи бўлишни истайсизми?Марҳамат ҳадисга қаранг:
Набий соллаллоҳу алайҳ ва салламдан Анас розиаллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устиа ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди.
© Имом Аҳмад
® Risolat
683
#ДЎСТЛИК
- Ўз акасини тоққа кўтариб чиқиб кетаётган кишидан сўрашибди: юк оғир эмасми?
- У киши: бу юк эмас, акам, деб жавоб берибди.
• Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Аллоҳ йўлидаги биродарлик: кўз билан қўлга ўхшайди. Кўз йиғласа, қўл ёшларини артиб қўяди. Қўл оғриса кўз унинг оғриғига йиғлайди.
• Ҳасан Басрий айтади: Дўстларингиз билан алоқани узмангиз. Вафодор дўст - худди ёритқич чироққа ўхшайди. Унинг нурини сизга фақат дунё қоронғулашса кўрасиз.
Эй Аллоҳ, Сенинг йўлингда муҳаббатлашадиган дўстлар ато эт бизга. Бизга дўстликни соя йўқ кунда соянгда турадиганлардан қилгин.
Пайғамбариммз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва саҳобаларга кўп салоту саломлар бўлсин, омин.
© Умар Шоҳир
683
НАБАВИЙ ВАСИЯТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розиаллоҳу анҳуга шундай дедилар:
- Сизни, Аллоҳга тақво қилишингизни васият қиламан, чунки у барча ишнинг бошидир.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яначи? Айтдилар:
- Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикрини лозим тутинг, чунки у сизга ерда нур, осмонда захирадир.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Кўп кулишдан эҳтиёт бўлинг, чунки у қалбни ўлдиради ва юз нурини кетказади.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Жиҳодни лозим тутинг, албатта у умматимнинг роҳбаниятидир...
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Камбағалларни суйинг ва улар билан бирга ўтиринг.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Ўзингиздан қуйидагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг. Шундай қилсангиз, Аллоҳнинг сиздаги неъматларини ҳақир кўришингиздан олдини олади.
Абу Зар айтди: Ё Расулуллоҳ, яна? Айтдилар:
- Ҳақни сўзланг, гарчи аччиқ бўлса ҳам!
© Имом Мунзирий, «Тарғиб ва тарҳиб», саҳиҳ ҳадис.
® Risolat
683
ФАРҚЛИК
• Қалблар бор: Аллоҳнинг зикри учун тахтдир, саҳнадир. Бу Раҳмоний қалб, унда нур, ёруғлик бор, бу қалб ҳар қандай фитнадан чиқиб кетади.
• Қалблар бор: Шайтоннинг куйи учун тахтдир, саҳнадир. Буниси Шайтоний қалб, унда зулмат, қоронғулик бор, бу қалб бирор илоҳий маърифатга етишолмайди.
© Умар Шоҳир
® Risolat
