ar
Feedback
Mahzunona

Mahzunona

الذهاب إلى القناة على Telegram

Манбасиз олаверинг Хамма нарса Аллoхники @by_yozuvchi енг йоқтирган саҳифам Канал егаси:Музаккар( еркак киши) @sahiifala.)

إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدالفئة غير محددة
868
المشتركون
+7924 ساعات
+1737 أيام
+15930 أيام
أرشيف المشاركات
Тасаввур қилинг: Йўлда кетаётсангиз, бир ерда лавҳага "Бу ерга юрманг, ҳаётингиз учун хавфли!", деб ёзиб қўйган. Сиз лавҳани кўриб, уни ёзган одамдан миннатдор бўласиз. "Бу қанақаси, ахир бу эркинликни чеклаш-ку!", демайсиз. Чунки бу огоҳлантириш саломатлигигиз гаровидир. Аллоҳ таолонинг ҳалол ва ҳаромга оид чегаралари ҳам ҳудди шундай. У сизнинг ҳаётингизни чегаралаб, ҳурриятингизни буғмайди. Балки у соғлигингиз ва тинчлигингиз гаровини ўз зиммасига олади. ..Ким Аллоҳнинг чегарасидан чиқса, ҳақиқатда ўзи ўзига зулм қилибди.. (Талоқ, 1) Аҳмад Маъсаровий

чарчаган руҳга тана ҳам оғирлик қилиб кетади баъзан...)

Баъзан инсоннинг энг катта чарчоғи танасида эмас, қалбида бўлади. У кулиб юради... Гаплашади... Одатдагидек ҳаёт кечиради. Ҳатто бошқаларга тасалли ҳам беради. Аммо қалбининг энг чуқур жойида секин-аста сўнаётганини ҳеч ким сезмайди. Қизиқ-а... Инсонни ҳар доим ҳам кўз ёши йиғлатмайди. Баъзан йиғлашга ҳам мадор қолмайди. Шунда кўзлар эмас, сукут йиғлай бошлайди... Узоқ давом этадиган, ичиңни кемирадиган, ҳеч ким эшитмайдиган сукут. Айрим дардлар шундай бўладики, уларни мингта жумлага солсанг ҳам тушунтиролмайсан. Чунки айрим оғриқлар сўз билан эмас, фақат ҳис қилиш билан англанади. Уни эса фақат ўша йўлдан ўтган инсонгина тушунади. Шунинг учун ҳам: — «Яхшимисан?» деган саволга, — «Алҳамдулиллаҳ, яхшиман», деб жавоб берасан. Бу ёлғон эмас... Бу шунчаки дардингни бошқаларнинг елкасига юкламасликка бўлган одобдир. Вақт ўтади... Инсонлар алмашади... Кеча жонингдек кўрган одамлар бугун бегона бўлиб қолади. Баъзи ваъдалар шамолга қўшилиб кетади. Баъзи инсонлар эса ҳаётингдан хайрлашмасдан чиқиб кетади. Уларнинг ортидан на жанжал қолади, на изоҳ... Фақат қалбингда ҳеч нарса билан тўлмайдиган бир бўшлиқ қолади. Шунда англайсан... Бахт — ҳамма нарсага эга бўлиш эмас экан. Бахт — қалбинг хотиржам бўлиши экан. Сени ғийбатингда эмас, дуосида эслайдиган бир инсон... Сен учун манфаатсиз хайр тилайдиган бир қалб... Ва Роббингга яқин бўлган юрак... Баъзан бутун дунёдан ҳам қимматлироқ бўлар экан. Шунинг учун айрим сукутларни ожизлик деб ўйламанг. Чунки ҳар бир жимликда мағлубият яшамайди. Баъзи сукутлар — сабрдир. Баъзилари — нафс билан курашдир. Яна баъзилари эса Роббига топширилган дарднинг энг гўзал кўринишидир. Зеро, инсонларга айта олмаган гапларингни Аллоҳга айтишинг мумкин. У изоҳ талаб қилмайди. У сендан далил сўрамайди. У сени нотўғри тушунмайди. Чунки У қалбларнинг энг яширин сирларини ҳам билувчи Зотдир. Балким шунинг учун ҳам энг ярадор қалблар тунларни узоқроқ бедор ўтказади. Энг самимий дуолар ҳам кўпинча ҳамма ухлаган пайтда қилинади. Ва энг оғир дардлар ҳам бир кун келиб енгиллашади. Чунки ҳар бир туннинг ортидан тонг келади. Ҳар бир кўз ёшининг ортида ҳикмат бор. Ҳар бир сабрнинг Роббиси ҳузурида мукофоти бор. Шундай экан, одамлар эшитмаган дардларингиз учун ғам чекманг. Муҳими — уларни Осмон эшитган бўлсин. --

шубҳасиз, ошиқ маъшуқига итоаткордир

Энг гўзал туйғу бу - Аллоҳ дуоларингизга жавоб берганини англашингиздир.
Энг гўзал туйғу бу - Аллоҳ дуоларингизга жавоб берганини англашингиздир.

Шундай вақтлар келадики, унда мол-давлатнинг ҳам, катта ютуқларнинг ҳам, олий мансабнинг ҳам бир тийинлик қиймати қолмайди. У вақтда фақатгина меҳр-муҳаббатнинг қадри бўлади. Шундай кунларнинг ҳисобини олиб яшанг

Sahifamiz Instagrami obuna bo'lib qo'llab quvvatlab qo'ysangizlar hursand bo'lar edim 😊

+4

Кун келиб мен албатта учаман, деди ипакқурти. Бунга капалакдан бошқа ҳамма кулди — улар ҳали орзулар қанотга айланишини билмасди.!

photo content

Inson degani qalbdir. U qalbini qayerda topsa, o'sha yerda yashaydi....

photo content
+4

Бир куни одамларга улар сиз учун қанчалик қадрли эканлигини тушунтиришдан чарчайсиз ва ягона йўл - жим бўлиш ва кетиш бӯлади.

Bugun 100+bo'la olamizmi a ؟ 😄

Қалб тўғриланиши учун бел букилиши керак.
Қалб тўғриланиши учун бел букилиши керак.

Qishning quyoshiga aldangan gullar...
Qishning quyoshiga aldangan gullar...

Яқинлари бўлатуриб: “Юсуфни ўлдиринглар..”, дейишди. Бир бегона эса: “Унга (Юсуфга) яхши жой бер..”, деди. Муҳаббат ҳам ризқд
Яқинлари бўлатуриб: “Юсуфни ўлдиринглар..”, дейишди. Бир бегона эса: “Унга (Юсуфга) яхши жой бер..”, деди. Муҳаббат ҳам ризқдир. Шу ризқинг қайси қалбда эканини билмас экансан. (Юсуф 9, 21) —

Ичи тўла дард бўлатуриб, юзидан табассум аримайдиганларга олқишлар бўлсин! Улар борлиқда шунчаки яшайдилар. Ҳаёт озорлари-ю т
Ичи тўла дард бўлатуриб, юзидан табассум аримайдиганларга олқишлар бўлсин! Улар борлиқда шунчаки яшайдилар. Ҳаёт озорлари-ю ташвишлари уларни ўзгартиролмайди. Чунки улар дардларини ҳар кимга юк қилишни истамайдилар. Кўнгилларида бўронлар қўпса-да, атрофдагиларга шамолини ҳам сездирмайдилар. Кўзларига йиғи келса ҳам, лабларига табассум қўндиришни уддалайдилар. Улар ҳар куни ўзлари билан жанг қиладилар. Ҳеч ким эшитмайдиган фарёдларини сукут бағрига кўмадилар. Бироқ барибир бошқаларнинг юзига табассум улашишдан тўхтамайдилар. Балки энг кучли инсонлар ҳам шулардир. Чунки ҳақиқий матонат — дард йўқлигида эмас, дард билан ҳам инсонийлигингни, меҳрибонлигингни ва умидингни йўқотмасликдадир. Аллоҳ бундай қалб эгаларининг сукутига ажр, кўз ёшларига раҳмат ва сабрларига гўзал мукофотлар насиб этсин. Aмин.