LISANUN MUBIYN
Kanalga Telegram’da o‘tish
5 730
Obunachilar
-1124 soatlar
-1557 kun
-68130 kun
Postlar arxiv
5 730
Allohning hikmati buyuk zotdir ! Hotirjam bo‘ling !
Mahzun bo'lmang va g‘am chekmang !
5 730
9-dars | 🎙Ustoz Abu Hanifah
1.Vahiy haqida tafakkur;
2.Tahorat va Qasos oyatlarining siri.
5 730
🔊Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ваҳий — инсониятни жаҳолат ботқоғи ва зулмат қамоқхонасидан олиб чиқувчи илоҳий нур, жисмимиз ва руҳимиз учун ҳақиқий шифодир
➖ Нима учун мўминнинг туши нубувватнинг 46 дан бир бўлаги ҳисобланади ва бунинг математик мўъжизаси нимада?
➖ Таҳорат ва ғуслнинг биз билмаган қандай тиббий мўъжизалари бор (саратоннинг олдини олиш, қон айланиши ва электромагнит мувозанат)?
➖ «Қасосда сизлар учун ҳаёт бор» оятининг замирида қандай руҳий ва ижтимоий манфаатлар ётибди?
➖ Раҳмоний, нафсоний ва шайтоний тушларнинг фарқи нимада ва ёмон туш кўрганда нима қилиш лозим?
❔ Ушбу саволларга жавоб топишни ва дарс мавзусини чуқурроқ англашни истасангиз, дарсимизни ўтказиб юборманг!•Дарс номи: 9-дарс. Ваҳий ҳақида тафаккур. Таҳорат ва ғусл сирлари. •Дарс куни: Душанба •Дарс вақти: Макка : 11:00 «Эй оқиллар, сизларга қасосда ҳаёт борки, шояд тақво қилсангиз». (Бақара, 179)
5 730
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.
Аҳзоб сураси : 56 оят
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиладиган салавот
(اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ).
Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. (Бухорий ривояти).
↗️@LisanunMubiyn

@LisanunMubiyn
5 730
5 730
⭐️ КИМГА ЭРГАШАЁТГАНИНГГА ЭЪТИБОР БЕР.
«Фазилат ва илм аҳлига эргашишга, ақл ва олижаноблик эгаларидан ўрнак олишга ҳарис бўл.
Нуқсон ва жаҳолат аҳлининг енгилтакликларидан эса йироқ бўл.
Ана шунда гўзал хулқлар билан безанасан ва фазилатлар мусобақасида олдинги ўринларда бўласан.»
🔗 Шеърий ҳикмат:
Агар бир инсоннинг хислати сени мафтун этса,
Сен ҳам ўшандай бўл, токи ўзинг ҳавас қилганга айлан.
Зеро, эзгулик ва олижаноб амалларга интилсанг,
Сени улардан тўсиб қолувчи ҳеч бир тўсиқ бўлмас.
🔎 Инсон атрофидаги одамларнинг сурати ва сийратини олади. Яхшиларга эргашган киши аста-секин ўшаларнинг фазилатига эришади. Эзгулик ва гўзал хулқ эшиклари эса интилган сени кутиб туради, унга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди.
📚 Манба: Шайх Солиҳ Синдий, «Адаб — саодат унвони»
5 730
❗️Аллоҳ таоло бандасини биринчи гуноҳиданоқ шарманда қилмайди
Инсон ёлғиз қолганда нафсига зулм қилиб, гуноҳларга ҳаддан ташқари берилиб кетса, Аллоҳ таоло уни бу ботқоқдан қутқариш ва янада чуқурроқ кетишига йўл қўймаслик учун баъзида пардани очади (айбини ошкор қилади). Бу ишда бошқалар учун ҳам ибрат ва тўхталиш бор.
🚪Шайх Абдулазиз ат-Тарифийнинг дарсдаги муҳим хулосалари:
Аллоҳ — Саттордир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳаёли, айбларни беркитувчи (Ситтир) Зот бўлиб, пардалашни севади», деганлар.
Аллоҳ ҳеч қачон Ўз бандасини биринчи қилган хатосидаёқ фош қилиб, пардасини йиртмайди.
📌Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу воқеаси: Бир ўғрини ушлаб келиб, қўлини кесишга ҳукм қилинганда, у: «Шўрим қурсин, ахир мен бир мартагина ўғирлик қилдим-ку» деб қасам ича бошлади.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Умарнинг Роббига қасамки, ёлғон гапирдинг! Аллоҳ азза ва жалла бандасини биринчи мартасидаёқ шарманда қилиб қўймайди» дедилар. Яъни, у бу ишга аввал ҳам бир неча бор қўл урган, лекин Аллоҳ раҳмати билан уни беркитиб келган эди.
Банда гуноҳни қайта-қайта қилиб, ҳаддидан ошганидагина, Аллоҳ таоло унга лутф кўрсатиб, ҳалокатдан қайтариш учун айбини юзага чиқаради.
Гуноҳни яширган Аллоҳнинг марҳаматига алданиб қолмасдан, парда очилмасдан олдин чин тавбага шошилайлик.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa
5 730
8-dars | 🎙Ustoz Abu Hanifah
1.Vahiy kelishi Iqro;
2.Islomni birinchilardan bӯlib qabul qilgan sahobalar;
3.Vahiyning vaqtincha to‘xtab qolishi.