Migratsiya agentligi
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1 📞1282, 71 202 33 55 🌐www.gov.uz/ru/migration 📥 info@migration.uz 📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi 📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya 📲 @migratsiyaagentligi
Ko'proq ko'rsatish📈 Telegram kanali Migratsiya agentligi analitikasi
Migratsiya agentligi (@uzmigration) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 88 218 obunachidan iborat bo'lib, Taʼlim toifasida 1 684-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 730-o'rinni egallagan.
📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika
невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 88 218 obunachiga ega bo‘ldi.
14 Oktabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -629 ga, so‘nggi 24 soatda esa 37 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.
- Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
- Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 41.03% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 25.59% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
- Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 36 174 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 22 567 ta ko‘rish yig‘iladi.
- Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 70 ta reaksiya keladi.
📝 Tavsif va kontent siyosati
Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentli...”
Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 15 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Taʼlim toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.
Ma'lumot yuklanmoqda...
| Sana | Obunachilarni jalb qilish | Esdaliklar | Kanallar | |
| 15 Oktabr | +55 | |||
| 14 Oktabr | +37 | |||
| 13 Oktabr | +147 | |||
| 12 Oktabr | +48 | |||
| 11 Oktabr | +2 | |||
| 10 Oktabr | +1 | |||
| 09 Oktabr | +16 | |||
| 08 Oktabr | +1 | |||
| 07 Oktabr | +24 | |||
| 06 Oktabr | +36 | |||
| 05 Oktabr | +15 | |||
| 04 Oktabr | +15 | |||
| 03 Oktabr | +3 | |||
| 02 Oktabr | +8 | |||
| 01 Oktabr | +1 |
| 2 | 📌📌📌📌📌
🇲🇩 МОЛДОВАДАГИ ЮРТДОШЛАРИМИЗ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТ МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ НАЗОРАТИДА
Ижтимоий тармоқларда Молдовада ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилгани ва оғир меҳнат шароитларида қолгани ҳақида видеомурожаат тарқалди.
🔎 Миграция агентлиги мазкур ҳолатни зудлик билан назоратга олди.
Айни пайтда Молдовадаги юртдошларимиз билан алоқа ўрнатилиб, уларнинг ҳолати ўрганилмоқда ҳамда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
⚠️ Эслатма! Хорижга ишлаш учун кетишдан аввал воситачи ташкилотнинг тегишли лицензиясини текширинг.
📌 Консалтинг хизмати кўрсатишнинг ўзи хорижга ишга жойлаштириш ҳуқуқини бермайди.
🆘 Хорижда қийин вазиятга тушдингизми? Муаммо билан ёлғиз қолманг!
📞 1282
📱 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 мурожаатлар учун.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 16 077 |
| 3 | 🇺🇿✈️🇰🇷 100 нафар ҳамюртимиз — 100 та янги имконият!
Яқинларининг эзгу тилаклари, ҳаяжон ва катта умидлар билан яна 100 нафар ҳамюртимиз Корея Республикасига ишлаш учун йўл олди.
Бу сафар ортида тил ўрганиш, имтиҳонлардан ўтиш, тайёргарлик ва сабр бор. Олдинда эса — янги касбий тажриба, даромад ва оила фаровонлиги учун меҳнат.
📄 Жорий йил бошидан Корея иш берувчиларидан ҳамюртларимиз учун 1 222 та меҳнат шартномаси келиб тушди. Шундан, 935 нафар юртошимиз ушбу давлатда иш бошладилар. Шартнома олган бошқа номзодлар ҳам белгиланган тартибда навбати билан кузатилмоқда.
🤝 Оқ йўл, азиз ҳамюртлар! Меҳнатингиз баракали, йўлингиз очиқ бўлсин!
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 22 785 |
| 4 | 🇺🇸 АҚШда мавсумий ишлаш учун махсус тайёргарлик дастури йўлга қўйилади
Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов АҚШнинг Head Honchos компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.
Музокарада ҳамюртларимизни АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишларга тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича амалий қадамлар келишиб олинди.
📚 Номзодлар учун тахминан 12 ҳафталик махсус ўқув дастури ишлаб чиқилади. Унда инглиз тили, қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, пайвандлаш ҳамда меҳнат хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалар ўргатилади.
🤝 Иш берувчилар ўқув дастурини ишлаб чиқиш, номзодларни синовдан ўтказиш ва якуний сертификатлаш жараёнида иштирок этади.
Мақсад — биринчи гуруҳни АҚШдаги баҳорги қишлоқ хўжалиги мавсумига тайёрлаш.
Америкалик ҳамкорлар маълумотига кўра, АҚШ фермерларининг ўзбекистонлик ишчиларни мавсумий ишларга жалб қилишга қизиқиши ортиб бормоқда.
📌 Иш берувчиларнинг аниқ буюртмалари олиниб, танлов мезонлари тасдиқлангач, номзодларни саралаш ва тайёрлаш бошланади.
Қабул шартлари ва ариза топшириш тартиби Агентликнинг расмий каналларида эълон қилинади.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 30 187 |
| 5 | 🇷🇸 Сербия: 2027 йилда 300 нафардан ортиқ юртдошимиз учун иш имконияти режалаштирилмоқда
Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинҳўжа Абдураҳмонов Сербиянинг «Sherpa d.o.o.» компанияси бош директори Дамир Лунич билан онлайн музокара ўтказди.
🏗 Компания 2027 йилда Ўзбекистондан 300 нафардан ортиқ қурилиш ва унга турдош касб вакилларини ишга жалб қилишга тайёрлигини билдирди. Унинг ҳамкорлари орасида «EXPO 2027» лойиҳаларида иштирок этаётган пудрат ташкилотлари ҳам бор.
🤝 Томонлар талаб юқори бўлган касблар ва меҳнат шартларини аниқлаш, номзодларни мақсадли саралаш ҳамда касбий тайёрлашга келишдилар.
Якуний танловларни Сербия компанияси вакиллари иштирокида Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилган.
📌 Аниқ вакансиялар бўйича расмий талабнома олиниб, ҳамкорлик ҳужжати имзолангач, лойиҳа амалий босқичга ўтказилади.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 26 448 |
| 6 | #ҚийматингизниОширинг #Ausbildung #APAL
🇩🇪 ГЕРМАНИЯДА ҲАМ ЎҚИШ, ҲАМ ИШЛАШ МУМКИН. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?
🎓 Ausbildung — Германиядаги дуал касбий таълим тизими. Унда ёшлар бир вақтнинг ўзида назарий билим олади, корхоналарда амалий тажриба орттиради ва бунинг учун стипендия ҳам олади.
Энг муҳими, таълимни муваффақиятли якунлагач, Германияда эгаллаган касби бўйича ишлаш имкониятига эга бўлади.
🎥 Видеода айнан шу тизим асосида Германияда таҳсил олиб, амалий фаолият юритаётган юртдошларимизнинг тажрибаси билан танишинг.
💡 Сиз ҳам Германияда Ausbildung қилишни истайсизми?
Миграция агентлиги ва Германия Федерал бандлик агентлиги ҳамкорлигидаги APAL лойиҳаси доирасида 2027 йил февралда бошланадиган касбий таълим дастурига қабул очиқ!
👉Тўлиқ танишиш ва ариза қолдириш👈
⏳ Аризалар 2026 йил 20 октябргача қабул қилинади.
Тил ўрганинг, касб эгалланг, халқаро меҳнат бозорида ўз профессионал қийматингизни оширинг!
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 28 612 |
| 7 | #Migration_Update
🇷🇺 РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДА АЙРИМ ХОРИЖИЙ ИШЧИЛАР УЧУН РУС ТИЛИ ИМТИҲОНИ БЕКОР ҚИЛИНИШИ МУМКИН
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги айрим хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди.
📍 Бу кимларга тааллуқли?
Таклиф Россиядаги устувор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳудудлари (ТОР) резиденти мақомига эга иш берувчиларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ишлаш рухсатномасини олган хорижий фуқароларга тегишли.
Бундай махсус ҳудудлар Россиянинг Узоқ Шарқ ва Арктика минтақаларида ҳам мавжуд.
❗️ Муҳим: ҳозирча бу қонун лойиҳаси. Имтиҳон талаби умумий тартибда бекор қилингани йўқ.
Миграция агентлиги мазкур ташаббус бўйича ўзгаришларни кузатиб боради ва расмий қарор қабул қилинса, қўшимча маълумот беради.
Манбаа
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 19 310 |
| 8 | Хусусий бандлик агентликлари фаолияти кўриб чиқилди
Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари билан учрашди.
Мулоқотда хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш, юртдошларимизни хорижда қонуний ва муносиб ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Фуқароларнинг маблағлари ва ишончи — ҳар бир агентликнинг масъулияти. Шу нуқтаи назардан, хизмат муддатларининг чўзилиши, шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ва ишга жойлаштирилмаган фуқароларга маблағларни қайтариш билан боғлиқ мурожаатлар танқидий кўриб чиқилди.
📌 Учрашувда қуйидаги вазифалар белгиланди:
🔹 шартномалар ва ишга жойлаштириш маълумотларини «XORIJDA ISH» тизимига тўлиқ киритиш;
🔹 фуқаролар тўловларини ҳимоя қилувчи махсус депозит механизмини амалиётга тўлиқ жорий этиш;
🔹 кетиш олдидан ҳуқуқий ва амалий тайёргарликни таъминлаш;
🔹 хорижий иш берувчилар ва дипломатик ваколатхоналар билан ҳамкорликни кучайтириш.
Шунингдек, хусусий агентликлар раҳбарларининг муаммо ва таклифларини ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Қонуний, шаффоф ва фуқаролар манфаатини устувор қўядиган агентликлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади. Қонунчилик талабларини бузиш ҳолатларига эса белгиланган тартибда чора кўрилади.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 24 802 |
| 9 | 📈 Сиз хорижда ишлаш орқали биринчи навбатда қайси молиявий мақсадингизга эришмоқчисиз? | 80 441 |
| 10 | 📞 ХОРИЖДАН БЕПУЛ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ — МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ 24/7 АЛОҚАДА!
Видеода бир нечта давлатдан Миграция агентлигига бепул қўнғироқ қилиш мумкин бўлган телефон рақамлари келтирилган.
Хорижда ишлаш давомида мураккаб вазиятга тушдингизми ёки маслаҳат керакми? Ўзингиз ишлаётган давлат учун кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилинг. Мутахассисларимиз кеча-кундуз мурожаатингизни қабул қилишга тайёр!
✈️Телеграм орқали: @huquqiy_yordam_uzbot
📲 Рақамларни сақлаб қўйинг ва хориждаги яқинларингизга юборинг!
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 38 811 |
| 11 | Rossiya Federatsiyadan avtobus qatnovlari orqali O‘zbekistonga qaytayotgan yo‘lovchilar diqqatiga!!!
So‘nggi vaqtlarda ijtimoiy tarmoqlarda Moskva shahridan Toshkentga «Uzautotrans service» kompaniyasining avtobus qatnovlari orqali qaytish istagida bo‘lgan yo‘lovchilar firibgarlarning aldoviga uchrayotganligi bilan bog‘liq holatlar kuzatilmoqda.
Firibgarlar ijtimoiy tarmoqlar hamda Youtube kanallarida juda faol tarzda «Uzautotrans service» kompaniyasi avtobuslarining foto va video tasvirlaridan foydalanib, qatnovlar to‘g‘risidagi e’lonlarni joylashtirmoqda.
Firibgarlar ular bilan aloqaga kirishgan yo‘lovchilarga ularni davlat tomonidan tashkil etilgan «Uzautotrans service» kompaniyasi avtobus qatnovlari orqali Toshkentga jo‘natishini aytishadi.
Tegishli reys uchun go‘yoki kassalarda chipta qolmaganligi va chiptalarni to‘g‘ridan-to‘g‘ri o‘zlaridan xarid qilishlari lozimligini aytib, aslida belgilangan narxdan bir necha barobar qimmatga chipta taqdim etishadi. Eng achinarlisi bir necha barobar qimmatga chipta sotib olgan yo‘lovchilar noqonuniy faoliyat yurituvchi avtobuslarga chiqarib yuborilmoqda.
Bu kabi firibgarlar aldoviga duch kelmaslik uchun fuqarolarimizga quyidagilarni eslatib o‘tamiz.
«Uzautotrans Service» kompaniyasi Rossiya Federatsiyasining Moskva shahrida joylashgan «Novoyasenevskaya» hamda «Kotelniki» avtostansiyasidan «Toshkent» avtovokzaliga qatnovlarni haftaning dushanba va payshanba kunlari amalga oshiradi.
Chiptalarni mazkur avtostansiyalarning kassalaridan, ularga tegishli mobil ilova va saytlar orqali onlayn tarzda xarid qilishingiz ham mumkin.
Doimiy qatnovlarda chipta narxi 8.500 rubl, shu kunning o‘zida tashkil etiladigan qo‘shimcha reyslarda esa 7.000 rubl etib belgilangan.
Hurmatli fuqarolar firibgarlar tuzog‘iga tushib qolmang.
Вниманию пассажиров, возвращающихся в Узбекистан автобусными рейсами из Российской Федерации!!!
В последнее время наблюдаются случаи, когда пассажиры, желающие вернуться из Москвы в Ташкент автобусными рейсами компании "Uzautotrans service", попадаются на уловки мошенников в социальных сетях.
Мошенники активно размещают объявления о рейсах в социальных сетях и на YouTube-каналах, используя фото- и видеоматериалы с автобусами компании "Uzautotrans service".
Входя в доверие к гражданам, злоумышленники обманывают пассажиров по следующей схеме. Вышедшим на связь пассажирам мошенники заявляют, что отправят их в Ташкент автобусными рейсами государственной компании "Uzautotrans service".
Утверждая, что билетов на соответствующий рейс в кассах якобы уже нет и их нужно приобретать напрямую у них, они продают билеты в несколько раз дороже установленной стоимости. Хуже всего то, что пассажиров, переплативших за билеты в несколько раз, сажают на нелегальные автобусы.
Чтобы не стать жертвами подобного обмана, напоминаем нашим гражданам о следующем.
Компания "Uzautotrans Service" выполняет рейсы с расположенных в Москве (Российская Федерация) автостанций "Новоясеневская" и "Котельники" до автовокзала "Ташкент" по понедельникам и четвергам.
Билеты также можно приобрести в кассах указанных автостанций либо в режиме онлайн — через соответствующие мобильные приложения и сайты.
Стоимость билета на регулярные рейсы установлена в размере 8 500 рублей, а на дополнительные рейсы, организуемые в этот же день, — 7 000 рублей.
Уважаемые граждане, не попадайтесь в ловушку мошенников! | 28 889 |
| 12 | #ҚийматингизниОширинг
✈️🇺🇿🇶🇦 QATAR AIRWAYS’ДА ИШЛАШ САРИ: 200 ДАН ОРТИҚ ЁШ ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА!
Ўзбекистонлик ёшлар учун халқаро авиация соҳасида янги касбий имкониятлар очилмоқда.
Дунёнинг етакчи авиакомпанияларидан бири — Qatar Airways томонидан ташкил этилган ишга қабул қилиш танловда 200 нафардан ортиқ ҳамюртимиз иштирок этди.
🌍 Танлов доирасида номзодлар авиация соҳасидаги сервис, меҳмондўстлик, савдо, мижозларга хизмат кўрсатиш ва бошқарув йўналишлари бўйича ўз билим ва кўникмаларини намоён этди.
Бу шунчаки ишга қабул қилиш жараёни эмас. Бу — ўзбекистонлик ёшлар учун халқаро компанияда касбий тажриба орттириш, замонавий хизмат кўрсатиш стандартларини ўзлаштириш ва профессионал жиҳатдан ўсиш имконияти.
🎯 Халқаро меҳнат бозорида имкониятлар кенгаймоқда. Ундан фойдаланишнинг асосий шарти эса — тил билиш, касбий малака ва пухта тайёргарлик.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 22 737 |
| 13 | 🏗 БУГУН ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЖРИБА, ЭРТАГА КОРЕЯДА КАРЬЕРА!
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Кореянинг BOMI Engineering & Construction компанияси раиси Kim Deok Yeong билан учрашди.
🏗 Асосий мақсад — Ўзбекистонда халқаро стандартларга жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш ва улар учун икки давлат меҳнат бозорига йўл очиш.
Бу қандай ишлайди?
🎓 1. ТАЙЁРГАРЛИК — ЎЗБЕКИСТОНДА. Корея стандартлари асосида касб, тил ва меҳнат хавфсизлигига ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.
🏗 2. АМАЛИЁТ — ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАРДА. Тайёрланган мутахассислар BOMI компаниясининг Ўзбекистондаги қурилиш объектларида ишлаб, замонавий технологиялар ва халқаро иш стандартларини амалда ўзлаштириши мумкин.
🇰🇷 3. КЕЙИНГИ БОСҚИЧ — КОРЕЯ МЕҲНАТ БОЗОРИ. Ўзбекистонда касбий тажриба тўплаган, юқори малакага эга мутахассислар учун кейинчалик Кореяда ишлаш имкониятларини яратиш режалаштирилмоқда.
📌 Ҳамкорликнинг дастлабки амалий йўналишларидан бири — Урганч халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳаси.
Компания маълумотига кўра, мазкур лойиҳа учун 1 500 нафарга яқин ходим талаб этилади. Шу мақсадда Урганчда ўқув-ишлаб чиқариш майдончасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
🤝 Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 32 018 |
| 14 | 🇺🇿 ТУРКИЯДА ЗЎРАВОНЛИККА УЧРАГАН ВОЯГА ЕТМАГАН ҲАМЮРТИМИЗ ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТАРИЛДИ
Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган 17 ёшли ҳамюртимиз мажбурий никоҳга ундаш, жисмоний зўравонлик ва мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келгани юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.
Бош консулхона томонидан адвокатлар жалб қилинган ҳолда
ҳамюртимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилди ва Миграция жамғармаси хисобидан Ватанга қайтарилди.
Унинг хавфсизлиги, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ҳимоясини таъминлаш масалалари тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинган.
Агар хорижда ишлаш даврингизда зўравонлик, мажбурий меҳнат, таҳқирланиш ёки оғир молиявий аҳволга дуч келган бўлсангиз — ёлғиз эмассиз.
🇺🇿 Ҳаётингиз, шаънингиз ва ҳуқуқларингиз давлат ҳимоясида, мурожаат қилишдан тортинманг!
📌 Миграция агентлигининг хорижий ваколатхоналари 👉маълумотлари👈боғланинг.
📞 Қисқа рақам: 1282
📱 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 режимда осон ва тез.
🏛 Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари 👉маълумотлари👈
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram | 25 550 |
| 15 | Хорижда ишлаётган аёллар учун муҳим маълумот!
Хорижда ишлаш даврида мураккаб вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар Миграция агентлигидан 9 йўналиш бўйича амалий ёрдам олиши мумкин.
Ватанга қайтиш, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам, вақтинчалик турар жой, ҳужжатларни тиклаш, иш ҳақи ва компенсацияларни ундириш — зарур вазиятда қандай ёрдам олиш мумкинлигини битта инфографикада жамладик.
📌 Инфографикани сақлаб қўйинг ва хорижда ишлаётган опа-сингилларимизга ҳам юборинг. Бу маълумот кимгадир айни керакли пайтда ёрдам бериши мумкин.
📞 Миграция агентлиги: 1282 — 24/7
✈️ Тезкор ҳуқуқий ёрдам: @huquqiy_yordam_uzbot
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 34 113 |
| 16 | 🇺🇿🇵🇱 ПОЛЬШАДА ИШЛАШ: МАҚСАДЛИ ТАЙЁРГАРЛИК ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Польшанинг маҳаллий ҳокимият органлари ва бизнес вакилларидан хиборат делегация билан учрашди.
🤝 Асосий эътибор — иш берувчи талабига мос мутахассисларни Ўзбекистоннинг ўзида тайёрлаш ва уларни ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштиришга қаратилди.
Музокараларда қуйидаги амалий таклифлар илгари сурилди:
🔹 Дастлаб 10–20 нафар мутахассисни Польшада ишга жойлаштириш бўйича пилот лойиҳани йўлга қўйиш;
🔹 Иш берувчилар талабига мувофиқ касб ва тилга ўқитишни Ўзбекистонда ташкил этиш;
🔹 Ташкиллаштирилган тартибда ишга борадиган фуқаролар учун ишчи визаларини расмийлаштиришни тезлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш.
🚛 Польша томони профессионал ҳайдовчиларга талаб юқорилигини билдириб, бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.
Томонлар аниқ вакансиялар ва касбий талабларни белгилаш, номзодларни тайёрлаш ҳамда дастлабки пилот лойиҳани амалга оширишга келишиб олди.
Батафсил
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 35 463 |
| 17 | 🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛГАН КАСБЛАР БЎЙИЧА МУҲИМ ТАШАББУСНИ ИЛГАРИ СУРДИ
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқиш таклифини билдирди.
📌 Мазкур атласда бугунги кунда мутахассислар етишмаётган ҳамда яқин йилларда уларга талаб ортиши кутилаётган йўналишлар бўйича мамлакатларнинг прогноз маълумотларини бирлаштириш назарда тутилмоқда.
Бу ташаббус халқаро меҳнат бозори талабларини олдиндан ўрганиш, фуқароларни талаб юқори бўлган касбларга мақсадли тайёрлаш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, замонавий меҳнат бозорида фақат иш ўрнини излаш эмас, балки тил билими, касбий кўникма ва малака орқали ўз профессионал қийматини ошириш тобора муҳим бўлиб бормоқда.
Талаб юқори бўлган касбни эгаллаш — муносиб меҳнат ва юқори даромад сари муҳим қадам!
#ҚийматингизниОширинг
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 44 401 |
| 18 | #Migration_Update
🇷🇺 2027 ЙИЛДАН РОССИЯДА РАСМИЙ ДАРОМАД ҚАНДАЙ ТЕКШИРИЛАДИ?
2027 йилдан Россия Федерациясида ишлаётган хорижий фуқароларнинг расмий даромади солиқ органлари маълумотлари асосида текширилади.
Талаб этиладиган энг кам даромад миқдори иш олиб борилаётган ҳудуддаги аҳоли жон бошига яшаш минимуми ва ҳудудий коэффициент асосида ҳисобланади. Бунда фуқаронинг ўзи ва Россияда унинг қарамоғида бўлган оила аъзолари инобатга олинади.
2027 йил учун кўрсаткичлар тасдиқлангач, Миграция агентлиги уларни ҳудудлар кесимида эълон қилади.
Агар расмий даромад тўғрисида маълумот бўлмаса ёки унинг миқдори белгиланган даражадан кам бўлса, бу патентнинг амал қилиши ва Россияда бўлиш асосларига таъсир қилиши мумкин.
❗️Ҳозирдан нималарга эътибор бериш керак?
✅шартномани расмий тузинг ва иш ҳақингиз солиқ ҳисоботида тўлиқ кўрсатилишини текширинг;
✅ иш берувчи шартнома ҳақида Россия ИИВни хабардор қилганига ишонч ҳосил қилинг;
✅ шартнома, ҳисоб-китоб варақаси ва тўлов ҳужжатларини сақланг.
Текширув ҳақида электрон хабар келса, ходим ёки иш берувчи 3 иш куни ичида қўшимча маълумотларни тақдим этиши мумкин.
📌 Муҳим: бу янги солиқ ёки пул ўтказмаларига чеклов эмас. Янги тартиб расмий меҳнат ва даромад маълумотларини текширишга қаратилган.
🔗 Расмий манбалар: 241-ФЗ-сонли Федерал қонун, Россия ИИВнинг 728-сонли буйруғи
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 23 784 |
| 19 | 🇺🇿🇩🇪 «SBH West» билан — Германияда муносиб иш сари
85 нафар ҳайдовчи Германияда иш бошлади. Яна 77 нафар номзод эса навбатдаги босқичларга тайёрланмоқда. Энди бу тажрибани бошқа касблар ва ҳудудларга ҳам кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Германиянинг «SBH West» ташкилоти раҳбари Peter Niemann бошчилигидаги делегация, ҳунармандчилик палаталари ва иш берувчилар вакиллари билан учрашди.
Мулоқот марказида муҳим мақсад — фуқароларни хорижга шунчаки иш изловчи эмас, балки тил, касб ва амалий кўникмага эга тайёр мутахассис сифатида йўналтириш.
Амалдаги лойиҳа бу ёндашув ўз самарасини бераётганини кўрсатмоқда. Номзодлар Ўзбекистоннинг ўзида Германия томони талаблари асосида замонавий симуляторлар ва махсус ўқув дастурлари орқали тайёрланмоқда. Энди бу тизимни Андижон ва Самарқандда, кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш кўзда тутилган.
🤝 Ҳамкорлик транспорт соҳаси билан чекланмайди. Учрашувда Германияда талаб юқори бўлган ҳунармандчилик касблари ва парвариш соҳаси учун ҳам мутахассисларни мақсадли тайёрлашга қаратилган янги лойиҳаларни бошлашга келишилди.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram| | 26 774 |
| 20 | Юрист Саидали Мухторалиевнинг эътирозига изоҳ
Бугун Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов собиқ ходимлар билан уларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда мавжуд низони келишув йўли билан ҳал этиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида учрашди.
Учрашув Агентлик раҳбарияти ва собиқ ходимлар ўртасида очиқ мулоқот ўрнатиш учун ташкил этилган бўлиб, Агентлик томонидан юристга ходимларни тўплаш бўйича мурожаат қилинмаган.
Мазкур учрашув суд мажлиси ёки процессуал ҳаракат ҳисобланмайди. Саидали Мухторалиевнинг суҳбатда иштирок этмагани унинг касбий фаолиятига нисбатан ҳурматсизликни англатмайди.
Суҳбат давомида Агентликдаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ташкилотнинг молиявий имкониятларини инобатга олган ҳолда, низони ўзаро келишув асосида якунлаш юзасидан таклиф билдирилди.
Миграция агентлиги собиқ ходимларнинг мурожаатларига ҳурмат билан ёндашади ҳамда масалани қонунчилик доирасида, тарафлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этишга очиқ.
@uzmigration | 25 917 |
