2 440
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-37 kun
-330 kun
Postlar arxiv
2 440
сен камчилик хисоблаётган ўша: хаяжонлансанг бармоқ қирсиллатишинг, нотаниш инсон билан сухбат чоғида гапинг йодингдан чиқиши, китобларни эски қилиб ўқишинг, мушукларни кўрсанг улар бн югириб кетишинг, чойсиз тура олмаслигинг, бесабаб йиғлаб юборишинг, жудаям кўнгилчанлигинг – кун келиб айнан шу хислатларинг бир инсонни сенга ошиқ бўлишига сабаб бўлар, балки..
2 440
инсон — яратилган мавжудотлар ичида энг улуғи. унга ақл, қалб ва ихтиёр берилган. ақли билан Хақни ноҳақдан ажратади, қалби билан севади ва эзгуликка интилади, ихтиёри билан эса ўз йўлини танлайди.
инсон ҳаёти синовдан иборат. кимдир бойлик билан, кимдир қашшоқлик билан, яна кимдир саломатлик ёки оғирликлар билан синовдан ўтади. ҳар бир ҳолатда инсоннинг ҳақиқий қиймати унинг сабри, шукри ва амалларида намоён бўлади.
2 440
қалб — бу инсоннинг кўзга кўринмас, аммо ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган гавҳаридир. у кўпинча одамнинг ички оламини, унинг кимлиги ва қандай инсонлигини белгилайди. қалб пок ва соф бўлса, у инсоннинг ҳар бир амалида, ҳар бир сўзида акс этади. қалб ёмон ниятлар, кибр ёки ҳасад билан тўлиб қолса, инсоннинг кўзлари чароғини йўқотади, ҳаётидан барака кетади.
инсон қалбини асраш учун уни доимо яхшиликка одатлантириши керак. қалбга меҳр ва муҳаббат солиш — унинг нурини кўпайтиришдир. қалбга ҳасад ва ғазаб кириши — унинг оромини йўқотишдир. шунинг учун ҳам доимо эзгу ният қилиш, дуо ва зикр билан қалбни соф сақлаш керак.
қалб — бу меҳр уйи, унда иноят ҳам, меҳрибонлик ҳам, муҳаббат ҳам яшайди. унинг энг гўзал сифатларидан бири — кечиримлилик. кечира оладиган қалб оғирликдан енгил бўлади, муҳаббатга кенг жой очади..
2 440
мен яхши эмасдурман, лекин атрофимдаги инсонлар бирам яхши. баъзида кичик эътибордан хам, менга бефарк болмаганликларига хам хурсанд болиб кетаман..
2 440
одамзод хаётида шундай паллалар боладики, баъзида хеч качон унутгинг келмайди, баъзида эса тушингда кечиргандек унутишни хохлайсан.
Тушда кечган умрлар.
2 440
-чидайсанми?
-йўк, сабр киламан.
-нима фарки бор?
-инсон суйганларига чидайди, сабр эса ишкдандир.
2 440
-киз болага гул бериш уятми?
-кайси маънода уят? киз болага гул бермаслик уят! аксинча, гул бериш
эркакларга хос харакат деб айтган болардим.
"уят" эмас, аксинча зарурдир.
2 440
we don't say: "make some tea, autumn has come.."
we say: "чой таййорла, чой ичамиз. куз ила..
ўйлаб карасам чой ичмаганимизга анча бўлибди. шу десанг, орамиздаги самимийликни ёкотяпмиз-да. чой дамласанг самимийлик уйгонади, мухаббат уйгонади.."
