Исломдан савол жавоблар
بسم الله الرحمن الرحيم... Росулуллоҳ ﷺ : "Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўрмагунингизча иймонингиз комил бўлмайди..." дедилар (Имом Бухорий ривояти) 👨💻 @islomiy_kino_va_multik @savoljavob1317 @savoljavob1713
Ko'proq ko'rsatish1 998
Obunachilar
-824 soatlar
-567 kunlar
-30230 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Ушбу сўзларни кимга айтишни истардингиз.
Агар шу сўзларни айта оладиган яқин инсонингиз бўлса, унга жўнатинг...
У инсон сиз учун қадрлидир..
DUO.mp39.92 MB
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (2)
Қиёмат тўсатдан, кутилмаганда содир бўлади.
Ҳадисларда айтилишича, Қиёматдан олдин мағриб тарафдан қалқонга ўхшаш қора булутлар келади. Улар осмонга кўтарила-кўтарила, кенг ёйилиб, осмонни тўлдиради.
Сўнг: «Эй инсонлар! Аллоҳнинг амри Қиёмат келди. Унинг тезроқ бўлишини сўрамай қўя қолинглар», деб нидо қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, икки киши бир мато ёзиб турган бўлса, уни тахлашга улгурмайди. Бир киши ҳовузини сувоқ қилиб, бутлаб турган бўлса, ҳовузидан ҳеч нарсани сув ичиришга улгурмайди. Бир киши туясининг сутини соғиб турган бўлса, ундан ичишга улгурмайди» (Имом Табароний ривояти).
Ҳадисларда сурга пуфлагувчи фаришталар ҳақида шундай дейилган: «Улар иккинчи осмонда бўлади, бошлари машриқда, оёқлари мағрибда бўлади (ёки «боши мағрибда, оёқлари машриқда»). Улар сурга пуфлаш учун қачон буйруқ берилишини кутиб туришади. Буюрилган заҳоти пуфлашади» (Имом Аҳмад ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат куни инсонлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда тирилишини, уларнинг тери оқиб, оғизларию қулоқларигача етиб боришини айтганлар. Буни эшитган Умму Салама ва Оиша розияллоҳу анҳумо: «Биз бир-биримизга қандай қараймиз?» деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолат бундан ҳам муҳимроқ бўлади, ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. У кунда ҳар бир кишининг ўзига етарли иши бўлади» (Имом Табароний ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (1)
Аллоҳ таоло бу умматни мукаррам қилган неъматлардан яна бири шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта тирилиш ва Қиёмат кунининг даҳшатлари ҳақида хабар берганлар.
Қиёмат куни сур чалинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Cyp – бурғуга ўхшаган шохдир. Унга пуфлаш Исрофил алайҳиссаломнинг нидосидир», деганлар. Яна бошқа ҳадисларда «Исрофил алайҳиссаломнинг тўртта қаноти борлиги, икки қаноти ҳаводалиги, бир қанотига ўраниб олгани, бир қаноти эса елкасида бўлиши, қулоғида қалам бўлиши айтилган (буларнинг қандай эканини банда тасаввур қила олмайди). Ҳадисларда шундай дейилган: «Ваҳий нозил бўлган пайтда қалам уни ёзади, фаришталар уни ўрганадилар. Сур фариштаси бир тиззасини букиб, иккинчисини тик тутиб, сурни оғзига қўйиб, белини букиб туради. Бу фаришта Исрофил алайҳиссалом қанотини йиғиштирганини кўрган заҳоти сурни пуфлашга буюрилган» (Имом Табароний ривояти).
давоми бор...
“Энг шарафли уммат” китобидан.
Boshqa reja tanlang
Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.