cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

UM-BATAFSIL

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganO'zbek24 138Din & Maʼnaviyat88 808
Reklama postlari
616
Obunachilar
-424 soatlar
-287 kunlar
-9030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

❗️Тошкентнинг 6 та туманларида 2 кун сув бўлмайди улар Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Сергели, Миробод, Янгихаёт ва Яккасарой туманлари 20 май соат 09.00 дан 21 май соат 21.00 гача сув қисман ўчирилади. 📍Мирзо Улуғбек тумани бўйича: “Чингелди”, “Иқтидор”, “Ижодкор”, “Алишеробод”, “Геологлар”, “Темурийлар”, “Сарбон”, “Гулзоробод”, “Кўҳна Мевазор” маҳаллаларида, Фуқаро муҳофазаси институти, Тошкент вилоят Суд – тиббиёт экспертиза марказида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида. 📍Яшнобод тумани бўйича: “Амир Темур”, “Тузел”, “Ватандош”, “Тонг”, “Ал-Буҳорий”, “Яшнобод”, “Наврўзобод”, “Дилбоғ”, “Парвоз”, “Бирлашган”, “Гўзал”, “Алимкент”, “Донишманд”, “Шоҳимардон”, “Хосиятли”, “Шоҳсанам”, “Ойдинкўл”, “Янгидавр”, “Катта Янгиобод”, “Янгинур”, “Махмур” “Жарқўрғон”, “Асалобод”, “Бешбола”, “Баркамол”, “Бешариқ”, “Фазогир”, Мухтор Ашрафий”, “Аҳмад Яссавий”, “Тарновбоши”, “Янги қўрғон”, “Нодира”, “Кўксарой”, “Дўстобод”, “Илтифот”, “Чинор”, “Чўлпон”, “Ширинобод” маҳаллаларида, 7 – сонли иссиқлик қозонхонаси ҳамда 21 – сонли Ёнғин хавфсизлик бўлимида. 📍Сергели тумани бўйича: “Учувчилар”, “Қумариқ”, “Чоштепа”, “Жунариқ”, “Авиашаҳарча”, “Ноғойқўрғон”маҳаллаларида, Тошкент халқаро аэропорти, 4- сонли Автокорхона, Махсустранс корхонаси, Саадий кўчасидаги нон ишлаб чиқариш цехи, 2 – сонли шифохона, Транспорт Прокуратурасида ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати омборхонасида. 📍Миробод тумани бўйича: “Қорасув”, “Фитрат”, “Янгизамон”, “Саракўл”, “Тонг Юлдузи”, “Иноқобод”, “Темирйўлчилар”, “Наврўз”, “Олтинкўл”, “Банокатий”, “Заминобод”, “Истиқлолобод”, “Биродарлик”, “Фурқат” маҳаллаларида, 4 ва 5 – сонли шаҳар туғруқхона мажмуаларида. 📍Янгиҳаёт тумани бўйича: “Янги Чоштепа”, “Чоштепа” маҳаллаларида. 📍Яккасарой тумани бўйича: Бобур кўчаси 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4 ,72, 74, 74б – сонликўп қаватли уйларда, Нукус кўчаси 2, 4, 6, 9, 57, 59 – сонли кўп қаватли уйларда, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 2г – сонли кўп қаватли уйда,“Тошшаҳаргазтаъминот” корхонаси, Тошкент иссиқлик электр маркази ҳамда Туман Ички Ишлар бўлимида. 🚚Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
👍 9 2
Сирдарёда руҳий носоғлом аёлни мазах қилганлар ишдан олинди 2024 йилнинг 17-май куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшайдиган руҳий носоғлом аёлнинг устидан мазах қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили томонидан жойига бориб ўрганилди. Аниқланишича, аёлни мазах қилган ходималар ушбу муассасага аутсорсинг асосида хизмат кўрсатадиган тадбиркорлик субъектида ишлаган. Улар муассаса ҳудудида эркин сайр қилиб юрган Я.С.ни шифокор, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлар (энага) рухсатисиз ошхона биносига олиб кириб, руҳий ҳолатини била туриб мазах қилишган. Мазкур олинган видео тасвир ошхонада ишловчи ходимларнинг телеграм группасига ташлаган. С.Я.да ақли заифликнинг оғир даражаси сабабли хулқ атвор бузилиши билан кечувчи руҳий ҳолат тез-тез кузатилади (яъни доимий равишда яқин қариндошларини эслаб уйимга жўнатинг ёки чақириб беринг деб йиғлаш ҳолатлари юзага келади). 2024 йил 17-май куни Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи раҳбари Сирдарё тумани ИИБга мурожаат қилиб, Х.М. ва Ш.О.ларнинг хатти-ҳаракатига Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги” Қонунинг 3 ва 4-моддалари юзасидан қонуний чора кўришлик бўйича мурожаат қилган. Маълум қилинишича, ходималар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод қилинган. Ҳозирги кунда Сирдарё тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Омбудсман минтақавий вакили С.Я. ва унинг шифокори билан суҳбатлашганда кайфияти ва руҳий ҳолати яхши экани маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, инсон шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият. Ҳеч кимни уни топташга ва поймол қилишга ҳаққи йўқ! 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
👍 64🤬 27😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда KIA пойга ўйнаб, йўлдаги пиёдани уриб юборди. Устахона қаршисида уйиштирилган пойга натижасида 27 ёшли пиёда вафот этди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автомашина устахонаси қаршисида икки автомобиль пойга ўйнагани, улардан бири шу ерда турган фуқаронинг уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Avtotuning устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. KIA Stringer русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида, пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Аммо, вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
😱 45👍 8👎 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ЙТҲ Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот Жорий йилнинг 04 май куни соат 12.50 ларда Чилонзор тумани КХАЙ кўчаси 104-уй қаршисида 2 та автомашина иштирокида; Ҳайдовчилар, 2003 йилда туғилган A.Yu. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси ва 1985 йилда туғилган Ж.Й. бошқарувида бўлган Матиз русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида Spark автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
00:16
Video unavailableShow in Telegram
❗️Гулистон шаҳрида содир бўлган ҳодиса юзасидан расмий маълумот. 2024 йил 04 май куни соат 14:03 да Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармасига тушган хабарга кўра, фуқаро Л.Н бошқарувида бўлган Нексия-1 русумли автомашина Гулистон шаҳар, Дўстлик маҳалласи, Хондамир кўчаси йўл четида тўхтаб турган вақтида автомашинага ўрнатилган газ балони ёрилиб кетган. Ҳодиса содир бўлган вақтда автомашина салонида ҳеч ким бўлмаган. Ушбу ҳодиса натижасида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
❗️Олдиндан тўлаб қўйилса, тариф 2 ой мобайнида эски нархда қабул ҳисобланади “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 116-бандида “Маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди”, дейилган. Шунингдек, “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 102-бандида “Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади”, деган қоида мавжуд. Шундан келиб чиқилса, 1 майга қадар тўлов қилган ҳақдор абонентларга 2 ой муддат мобайнида эски тариф қоидалари амал қилади. Масалан, сиз электр энергияси учун 30 апрелда 1 миллион 100 минг сўм тўлаб қўйсангиз ва май ойида 1 000 кВт·соат электр энергияси ёқсангиз, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади. Июнь ойида худди шу тартиб давом этади. 1 июль ҳолатига 38 минг сўм пул билан ўтасиз ҳамда шу кундан эътиборан 1 кВт·соат учун сиздан 450 сўм ечиб олина бошлайди. Аммо қарздор ёки май ойининг бошидаёқ ҳисоб рақамида маблағи тугаб, янги тўловни амалга оширишга мажбур бўлган абонентлар учун тариф ўзгаради ҳамда улар янги тўлов билан тегишли равишда 450/650 – 1000/1500 сўмдан ҳақ тўлашни бошлайдилар. 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
👍 5 2👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Навоийда 9-синф ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки ўқувчи вафот этган Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги мактабларнинг 3 нафар ўқувчиси бегона фуқаронинг машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Улар ортга қайтишда ЙТҲга учраган. Икки бола воқеа жойида ҳалок бўлган, бир нафари эса шифохонада оғир аҳволда қолмоқда. Манбага кўра, ЙТҲга учраган болалар Навоий шаҳридаги 11-сонли ҳамда Кармана туманидаги 5- ва 7-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари бўлган. 8- ва 9-синфда ўқийдиган 3 нафар бола 23 апрел куни ўзларига бегона бўлган фуқаронинг Matiz машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Машинани ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, вояга етмаган болаларнинг ўзлари бошқарган. 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
👍 3😢 1
☎️ Зўравонликка учраган аёл-қизлар қаерга мурожаат қилиши керак – муҳим контактлар Республикада зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 10 дан ортиқ ташкилотлар бор. — ИИВ Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ишонч рақами : 1259 — Республика зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази : 1146 — ИИВ ишонч телефони: 1102 — ИИВ Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси: +998 (71) 256-14-18 — “Nihol” ННО ишонч рақами Ишонч рақами соат 8.00 дан 20.00 гача ишлайди Психолог: +998 (97) 102-33-73 Шифокор-консультант: +998 (90) 188-43-88 Оператор: +998 (97) 102-33-43 Юрист: +998 (97) 102-33-13 Телеграм бот: https://t.me/psixologikmaslahat_GT_bot — Фуқаролар ташаббусини қўллаб-қувватлаш маркази ННО Оператор: +998 (97) 187- 87-13; +998 (97) 187-87-12 Юрист: +998 97 137 24 24; +998 97 137 26 26 Психолог: +998 97 137 27 27; +998 97 187 87 15 Телеграм бот: https://t.me/Ayollar_himoyasi_bot — “Ойдин Нур” оилани ижтимоий ҳимоя қилиш Бухоро вилояти маркази Туну-кун ишлайдиган шаҳар рақами: +998 (65) 224-65-11 — Самарқанддаги “Раҳмдиллик” маркази Ижтимоий ходим: +998 (91) 534-24-81 Шифокор-гинеколог: +998 (97) 383-98-99 Умумий шифокор ва УЗИ шифокор: +998 (91) 522-68-12 Психолог: +998 (93) 355-69-70 Адвокат: +998 (90) 505-27-26 Адвокат: +998 (93) 721-43-46 — Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий-ахборот маркази Тошкент: +998 (95) 143-94-94 Жиззах: +998 (91) 197-94-94 Нукус: +998 (95) 605-94-94 Урганч: +998 (99) 509-94-94 Гулистон: +998 (95) 290-94-94 Самарқанд: +998 (99) 529-94-94 Қарши: +998 (95) 479-94-94 Бухоро: +998 (95) 514-94-94 Навоий: +998 (99) 619-94-94 Андижон: +998 (95) 201-94-94 Термиз: +998 (95) 069-94-94 Наманган: +998 (95) 301-94-94 Фарғона: +998 (99) 798-94-94 — Жиззах вилояти Зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази : +998 (72) 222-94-01 Адвокат: +998 (97) 784-22-06 Психолог: +998 (95) 579-53-83 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Дунёвий давлатда радикаллашувга ўрин йўқ Жорий йилнинг апрель ойида «Замонавий аёллар» клуби томонидан «Atlas Party» номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган. Ушбу лавҳаларга нисбатан номаълум эркакнинг мазкур тарғибот тадбирида иштирок этган аёлларни обрўсизлантирувчи ҳақоратли сўзлари акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу сабабли, мазкур ҳолат юзасидан «Atlas Party» тадбирининг бир қатор иштирокчилари ички ишлар идораларига ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилишди. Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлар натижасида мазкур шахс 1988 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро М.Д. эканлиги аниқланди. 2024 йилнинг 23 апрель куни фуқаро М.Д. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилди ҳамда у ўзининг шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатганлиги таъкидлаб ўтди. Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати тегишли тартибда Шайхонтоҳур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») асосида М.Д. га нисбатан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ҳурматли фуқаролар! Жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини ҳурмат қилган ҳолда, миллий қонунчилигимизга риоя қилишга чақирамиз. ИИВ 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
IIV | Rasmiy kanal

Дунёвий давлатда радикаллашувга ўрин йўқ Жорий йилнинг апрель ойида «Замонавий аёллар» клуби томонидан «Atlas Party» номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган. Ушбу лавҳаларга нисбатан номаълум эркакнинг мазкур тарғибот тадбирида иштирок этган аёлларни обрўсизлантирувчи ҳақоратли сўзлари акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу сабабли, мазкур ҳолат юзасидан «Atlas Party» тадбирининг бир қатор иштирокчилари ички ишлар идораларига ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилишди. Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлар натижасида мазкур шахс 1988 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро М.Д. эканлиги аниқланди. 2024 йилнинг 23 апрель куни фуқаро М.Д. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилди ҳамда у ўзининг шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатганлиги таъкидлаб ўтди. Ушбу ҳуқуқбузарлик…

👍 7
Жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида Ўзгидромет хабар берди. Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин. 👉 @UnchaMuncha
Hammasini ko'rsatish...
👍 5 1