cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
114 743
Obunachilar
-31624 soatlar
-2 1587 kunlar
-9 13430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Финландияда нега оммавий коррупция йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслиги ҳақида 5 тушунтириш: 1. Финнлар асло ҳашамат ва дабдабага ўч эмаслар. Дабдабаю асъаъса — дегенератлар (туғма жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга инсон) учун ўрта асрларга хос кўнгилхушликдир. Тилла унитазга фақатгина дегенерат ёзилиши мумкин. 2. Финнлар ўз халқининг бошқа вакиллари ҳисобидан ўз оиласининг бойиши — ўз халқидан нафратланиш эканлигини билади. Фақатгина аблаҳ инсонларгина бундай йўл тутиши мумкин. 3. Финнлар бюджет пулларини "туя" қилиш — ўз фарзандлари, невараларига нисбатан нафрат эканлигини аниқ-тиниқ тушуниб етишади, чунки айнан ўз авлодлари шу йўллардан юришади, шу мактабларда ўқишади. Ўз фарзандлари ва невараларини фақатгина бадбахт инсонгина ёмон кўриши мумкин. 4. Финнлар аниқ ишонишадики, ўғри инсон — доимо қўрқоқ бўлади. У доим фош бўлиш ва ўз қилмишларига адолатли жазо берилишидан қўрқиб яшайди. Бундай инсон ҳеч қачон эркин бўла олмайди. Бундай инсон халқ назаридан ажралиб қолган олқиндидир. 5. Финнлар ўз фарзандини бирор жойга "жойлаштириб" қўйиш — алал-оқибатда ўзларига жуда катта зиён етказишини билишади. Агар инсон ҳаммасига ўз билими ва муваффақиятлари орқасидан ўзи эришмаса ёки камида меросга қонуний қўшилмаса — унга ёмон бўлиши аниқ. Келажакда фарзанди бошига муаммоларни фақатгина аҳмоқ одамгина раво кўриши мумкин. P.S.: Бизда ҳам худди шундай, фақат тескариси... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
МАЗЗА ҚИЛИБ КУЛДИМ 🤣🤣🤣 Эридан СМС келади... Туғилгандан кейин бир неча соат ўтгач, эримдан СМС келади: "Сенга кулиш мумкинми?". Мен жавоб бердим: "Ҳа мумкун, лекин нима бўлди?" - Мен сени олдингдан чиқдим, Ва бироз сайир қилдим. - Аа кейин нима? - Марказга микроавтобусда бордим. - Кейинчи? - Кейин кафеда кечки овқатландим. - Ва бунинг нимаси кулгили? - Кулгили жойини энди эшитасан кейин метрога тушдим ва у йерда битта қиз олдимга келиб... ДАВОМИНИ ЎҚИШ
Hammasini ko'rsatish...
👉 Давомини ўқиш... ✅
Ажиб қабристон Қадимда бир қабристон Мавжуд эди хўп улкан, Кирган киши ҳайратдан Ёқасин ушлар экан – Чунки унда тошларга Берилмас экан ҳеч зеб, Ёзилганди "бир, икки…" "Нари борса уч йил" деб! Дуч келарди нигоҳлар Бунда ажиб сирларга – Жуда ошиб борганда "Беш йиллик умрлар"га… … Бир кун бу ҳол сирини Англаёлмай, бир қатор Шогирдлар Устозидан Сўраб кўрдилар такрор: "Бунча кам яшаганлар, Гўдакларми бу ерда?" Устоз ўйчан боқиб-ла Ажиб сабоғин берди: "Ёзилмаган бу тошга Инсоннинг тўлган умри, Бунда ёзилган фақат Яхшилик қилган умри!" Юрак-юракка етиб Борди Устоз сўзлари, Кейинги васиятдан Ёшга тўлди кўзлари: – Мен ўлсам, – дерди Устоз, Тош қўйманг зийнату зеб, Қабримга ёзинг фақат "Туғилдию, ўлди!" деб! "Эзгулик-ла яшаган Умрим менинг нолга тенг! Шу боис, туғилгану Дарҳол ўлган эди, денг!!!" Бир шогирд шунда ногоҳ Жавоб топибди тезда: "… Унда биз аниқ ўлик Туғилган эканмиз-да?!" P.S.: Умрингизни "ўлик" ҳолда ўтказиб юборманг! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
00:27
Video unavailableShow in Telegram
#танқид Эркакларда рижоллик йўқолса, аёллардан шарм кўтарилади... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Hammasini ko'rsatish...
Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми? 60 000 км Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир. 500 миллиард Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги – (тахминан) 500 миллиард тоннадир. 260-400 миллиард Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради. 227 миллион Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди. 109 та Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган. 50 миллион Бурунда «nasal epitelyum» деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир. 6 та Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар. 96 500 км Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир. 3 500 дан ортиқ фермент Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади. 100 000 км Инсон танасидаги томирларнинг жами 100 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади. 23 040 марта Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз. 200 та Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир. 900 мужаллад Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди. P.S.: "Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят). ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Норвегияда олмалар серҳосил келса деворларига шундай илиб қўйишаркан, истаган одам олиб кетавераркан. Бизда агар шундай бўлса, олмаларни чириб кетганча омборда сақлашади. Чиришни бошлаганидан кейин молларга беришади. Токи кўзимиз тўймас экан, дунёни еб битирсак ҳам қорнимизни тўйдира олмайди. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Эрим менга айтмаган мўъжиза! 👨🏻 Эрим хар куни ухлашдан аввал, ётоғимиз остига икки бўлак пиёз қўйиб ухлар эди! Сабаби мени жуда қизиқтирди. Буни қарангки эрим жуда хам ақлли инсон экан! Пиёзни кароват тагига қўйиш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим! 🤔 Гап шундаки, агар кароватингиз тагига пиёз қўйиб ухласангиз, эрталаб ақлбовар қилмас... БАТАФСИЛ ЎҚИШ👇🏻👇🏻
Hammasini ko'rsatish...
Давомини ўқиш...
Photo unavailableShow in Telegram
Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади. Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир. Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан хабата қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буйурилагандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар: – Ортиқча мулойимлик заифликдир. – Ортиқча кулги енгилтакликдир. – Ортиқча роҳатланиш танбалликдир. – Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир. – Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...