ISLOM NURI 🌙
#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar
Ko'proq ko'rsatish2 458
Obunachilar
-624 soatlar
-617 kunlar
-31630 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ
Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар.
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
Ҳар биримиз фарзандимиз солиҳ бўлишини орзу қиламиз. Бунга эришиш учун анча тер тўкиш керак экан. Аввало ота сифатида ўзимиз солиҳ бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Яъни фарзанимизга салоҳиятда ўрнак бўлишимиз лозим. Чунки фарзанд эшитганидан кўра, кўрганига кўпроқ эргашади. Бу ҳақида кўп воқеаларни эшитганмиз. Бир курсдошимдан эшитганимни ёзаман. Хулоса ўзимизга қолади:
«Мен билан ўқийдиган бир қори йигит бор эди. Ҳар куни дарсларини таёрлаш билан бирга беш жуз Қуръон ўқирди. Ҳар куни беш жуз! Унга ҳавасим келар эди. Бир куни сўрадим:
– Бунчалик давомийликка қандай ўргангансиз?
У эса қисқагина жавоб берди:
– Эсимни таниганимдан бери отам уйда ҳар куни шундай қилаганларини кўрганман».
#Ҳадис
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Савобни энг тез қўлга киритишга сабаб бўладиган яхшилик бу ўзгаларга яхшилик қилиш ва силайи раҳмдир. Жазоси, азоби энг тез келадиган ёмонлик эса бу бировга зулм қилиш ва қариндошликни узишдир»
✍Имом Термизий ривояти
👍 1
Оҳири замон.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Дунё ишларидан, юрагим вайрон,
Одамлар кетмоқда, билмам қай томон.
Гоҳида уларга, бўламан ҳайрон,
Бойлигу нафсига берилиб ёмон,
Наҳот келдимикан, оҳири замон.
Жигарларда йўқдир, меҳр оқибат,
Болалар отага қилар насиҳат.
Ўз фарзандидан, кўролмай роҳат,
Ота-ю- оналар чекишар фиғон,
Нахот келдимикан оҳири замон.
Баъзи аёллар номус-орини сотган,
Эркаклар ғурурин, буткул йўқотган.
Инсонлар жахолат, домига ботган,
Қинғир-қилмишлардан, инграйди жахон,
Нахот келдимикан, охири замон.
Авж олди ғийбату, бўҳтонлар жуда,
Бомдод маҳал уммат ғафлат уйқуда.
Қиёматга кичик аломат шуда,
Қулоқ солмас ҳеч ким, айтилса азон,
Наҳот келдимикан оҳири замон.
Соқоллар қўйилган, дўппилар бошда,
Лек кўзлар номаҳрам бир қалам қошда.
Орият, ҳаммият йўқ кекса ёшда,
Зинолар кўпайди, авж олди чунон,
Наҳот келдимикан оҳири замон.
Телефон чиқдию, шайтонга байрам,
Инстаграм, фейсбук, ватсап, телеграм.
Сеҳрланиб қолди шунга ҳар одам,
Шу бўлди шайтоннинг тузоғи, қопқон,
Наҳот келдимикан оҳири замон.
Рўмолни модага ўраган қизлар,
Асл муслимага тош отибсизлар,
Тор кийиб либосин қизармас юзлар,
Насиҳат кор қилмас, юрак бағрим қон,
Наҳот келдимикан оҳири замон.
Айрим инсонларда, қолмади виждон,
Меҳр оқибат ҳам сотилди арзон,
Қалблар тошдек қотди, қорайди иймон,
Жаҳолат ботқоғин, этдилар макон,
Наҳот келдимикан оҳири замон.
Мустақил, фаровон, тинч бу замонда,
Яҳшилик, савобни қилмайлик канда,
Бўлмайлик Аллоҳга биз осий банда,
Жаннати Фирдавсни, этайлик макон,
Келмасидан бизга оҳири замон.
Шеърларим оғир ботмасин бироз,
Абдураҳим шоирга қилманг эътироз.
Гуноҳ қилманг энди, ўқинглар намоз,
Жаннат сари қилинг, сиз улкан парвоз.
Ғийбатим қилманглар мени, кўрмангиз ёмон,
Ўлган куним асли, оҳири замон.
✍Абдураҳим Абдураҳмон.
23.05.2023 йил соат: 09:30
👍 2😢 1
Boshqa reja tanlang
Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.