cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ustozlar ovozi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
9 719
Obunachilar
+20924 soatlar
+1 7537 kunlar
+1 71830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

🔺Методик кунлар қайта жорий қилинади Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб педагог ва мутахассис кадрлар касбий ривожланишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча умумий ўрта таълим муассасаларида малака оширишнинг «Касбий ривожланиш соати», таянч умумий ўрта таълим муассасаларида эса, шунингдек, «Касбий ривожланиш куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади. ✅Қуйидаги ҳафта кунлари ўқитувчиларга «Касбий ривожланиш кунлари» сифатида белгиланиши мумкин: ➡️ Душанба — Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) фани; ➡️ Сешанба — Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили); ➡️ Чоршанба — Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Science); ➡️ Пайшанба — Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия); ➡️ Жума — Хорижий тиллар; ➡️ Шанба — Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, бошланғич таълим). 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
👍 29👎 9😁 7
01:21
Video unavailableShow in Telegram
📸📸 Ўқитувчилар ойлиги нега ҳалигача 1000 долларга етказилмади - вазир Ҳилола Умарова бу саволга жавоб берди 2021 йилда Ўзбекистонда олий тоифали ўқитувчиларнинг маоши 1000 долларга етказилиши ҳақида айтилган эди. Аммо орадан 3 йил ўтган бўлса-да, Ўзбекистонда ўқитувчилар энг кам маош олувчи касб эгалари бўлиб қолмоқда. Хўш, бугун мамлакатда неча нафар ўқитувчи 1000 доллар маош олади? Ушбу савол билан Uzdiplomat.uz мухбири Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага юзланди. 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
IMG_2053.MP46.68 MB
👎 46👍 12🤡 3 2🖕 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Шунча кутдик, яна бир йил кутамиз: 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши ва ўрганиши кўп жиҳатдан мураббийларнинг билим ва маҳоратига боғлиқ. Шу боис педагогларнинг малакасини оширишга зарур шароит яратилиб, баҳолаш тизими такомиллаштириб борилмоқда. Мутасаддилар аввало шу ҳақда ахборот берди. Қайд этилганидек, аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб жорий этилган. Унда 190 мингдан зиёд ўқитувчилар қатнашиб, шундан 51 минг нафарининг тоифаси оширилган. Мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди. 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди. Аттестациядан ўтолмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиб, малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу борада малака ошириш марказлари ҳамда педагогика коллежлари имкониятларидан тўла фойдаланиш зарур. Шу мақсадда, Президент мактаби тажрибаси асосида, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида боғча ва мактабларнинг раҳбар ҳамда педагогларини ҳар 5 йилда малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди. Ҳудудлардаги 11 та педагогика коллежини Малака ошириш марказлари тасарруфига ўтказиб, хориждан тренерларни жалб этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар, техникумлар, “Баркамол авлод” мактаби ташкил қилиниши айтилди. Илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтган йили 500 та мактабда Президент мактаби баҳолаш тизими жорий этилган эди. Бунинг самарасида улардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши 53 фоиздан 59 фоизга ошган. Юқори натижага эришган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама белгиланган. Шу боис ушбу баҳолаш тизими янги ўқув йилидан яна 1 мингта мактабда қўллана бошлайди. Уларга 182 та ихтисослашган ҳамда 500 та тажрибадан ўтган мактаб бириктирилади. Шунингдек, 270 та мактаб интерактив доска, 365 таси компьютер синфлари билан жиҳозланади. Тақдимотда Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш таклифи ҳам муҳокама қилинди. Янгиланган институтга “маҳалла – ота-она – мактаб” ҳамкорлигини кучайтириш, ота-оналар ва болалар учун тарбияга оид адабиётлар яратиш, жадидларнинг тарбиявий қарашларини илмий тадқиқ этиш каби вазифалар қўйилади. 5 та ихтисослик бўйича Илмий кенгаш фаолияти ҳамда магистратура ва докторантура бўйича кадрлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади. Шунингдек, Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабларида халқаро услубларни жорий этиш, ўқув ва машғулотлар сифатини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари педагоглар тайёрлаш сифатини ошириш, адолатли баҳолаш ва рағбат тизимини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди. 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
👍 23🤨 6🔥 2😁 2😈 2👎 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мактаб битирувчилари шаҳодатномаларини электрон шаклда бепул юклаб олиши мумкинЖорий йил мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин: ➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали. ➡️ Электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали. ❗️Маълумот учун, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" (собиқ ДТМ)нинг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади. Битирувчилар шаҳодатномаларини шахсан тақдим этишларига эҳтиёж йўқ. 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Сизни Қурбон ҳайити билан табриклаймиз! Юртимизга тинчлик, оилангизга саломатлик, илмингизга ривож ва ижтимоий ҳаётдаги ҳаракатларингизга барокат тилаймиз 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
👍 5👏 2🎉 1
❗️Мактабларда 1-синфга қабул 20 июньдан бошланади Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 1 январидан 31 декабригача туғилган болалар қабул қилинади. 1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади: 1-босқич: микро-ҳудуд доирасида (20 июньдан 31 июльгача); 2-босқич: микро-ҳудуддан ташқарида (1-15-август). 📲 Юқоридаги рўйхатда номи келтирилган 43 та туман (шаҳар)да 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Ота-оналар 20 июньдан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. 📝 Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилиниб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади ва назорат қилиб борилади. 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
👍 30👏 4🔥 2👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Меҳнат таътили пуллари тушди Сизга меҳнат таътили учун қанча пул тўланиши кераклигини биласизми? Ҳозироқ пастаги тугмани босиб қанча тўланишини билиб олинг. 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot
Hammasini ko'rsatish...
👍 9👏 5🔥 4
Меҳнат таътили (отпускной)
⚡️1-августдан 1-октябргача кузги аттестация ўтказилади Малака синовлари октябрь-ноябрь ойларида бўлиб ўтади. ММТВнинг 2024-йил 4-июндаги 06-21-1046-сонли хати 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
MMTBning 06-21-1046-sonli xati.pdf2.79 KB
👍 10 4🔥 3
03:47
Video unavailableShow in Telegram
📸📸 Таътил пули (отпускной) қандай ҳисобланади? Педагоглар ўзлари мустақил равишда таътил пулини ҳисоблаб кўришга қизиқади. Лекин кўпчилик таътил пулини ҳисоблашда хатоликка йўл қўяди. Юқоридаги видеода меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Муҳаммадамин Каримжонов таътил пулини ҳисоблашни содда тилда тушунтириб беришга ҳаракат қилган. 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
IMG_1920.MP419.57 MB
👍 11
01:13
Video unavailableShow in Telegram
📸📸 Устама, дафтар текшириш, синф раҳбарлик ва бошқа қўшимча тўловлар таътил пулини ҳисоблашда инобатга олинади Яқин кунларда педагог ходимлар меҳнат таътилига чиқадилар. Таътил пулини ҳисоблашда эса айрим бухгалтерлар томонидан қўшимча тўловларни ҳисобга олмаслик ҳоллари кузатилади. Натижада эса ўқитувчининг таътил пули кам чиқади. Биз ўтган йили айнан меҳнат таътили мавзусида соҳа мутахассислари билан суҳбатлашгандик. Суҳбат давомида юқоридаги саволга аниқ жавоб берилган. 🔽@Oylik_hisobot 🔽@Oylik_hisobot 📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
IMG_1906.MP46.39 MB
👍 17
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.