cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ўғилой Болтабоева

Ўзбекистон республикаси маҳаллалар уюшмаси медиа маркази раҳбари расмий саҳифаси Дунёга оид ижтимоий сиёсий янгиликлар

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
209
Obunachilar
+124 soatlar
-47 kunlar
-1730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

«Бугунги даврда матбуот – нафақат кўзгу, балки мудофаа, хавфсизлик масала даражасидаги институтдир» Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан навбатдаги учрашувда сўз эркинлиги, сифатли медиа яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Hammasini ko'rsatish...
​​Одамлар минг йиллар давомида қуёшдан иссиқлик манбаи сифатида фойдаланиб келишган. Бироқ, фақат сўнгги ўн йилликларда замонавий технологиялар қуёш бизга берадиган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш имконини берди. Бугунги кунда фаол ривожланаётган ва географиясини кенгайтираётган қуёш энергияси соҳаси ҳақида бир қанча қизиқарли фактларни тақдим этамиз 1-факт: Қадимги Юнонистондаги оилалар қишнинг совуқ ойларида иложи борича кўпроқ қуёш энергиясини олиш учун ўз уйларини қуришган(Яъни қуёш энергиясига мослаштириб уйлар қурилган) Факт 2: 1955 йилда Америка қуёш энергияси жамияти ўзининг биринчи йиғилишини Аризона штатининг Феникс шаҳрида ўтказди ва Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин АҚШга биринчи рус олимини олиб келди. Айтганча, ўша йили, 4 октябрда Белл Телефон мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган биринчи экспериментал қуёш батареяси Жоржия штатидаги қишлоқ телефон ва телеграф линияларига ўрнатилди. Факт 3: Қуёш панеллари билан жиҳозланган самолётнинг биринчи парвози 1974-йилда Калифорнияда амалга оширилган. Афсуски, самолётнинг номи ҳозирча номаълум - фақат маълум жойи самолёт ака-ука Роланд ва Боб Баучерлар томонидан ишлаб чиқилган. Факт 4: 1975-йилда Англияда дунёдаги биринчи қуёш энергияси билан ишлайдиган қайиқ ишлаб чиқилган. 1996 йилда япониялик Кеничи Ҳори Тинч океанини биринчи марта қуёш энергияси билан ишлайдиган катамаранда(кема) кесиб ўтди. Факт 5: 1987-йилда дунёдаги биринчи қуёш энергиясида харакатланадиган автомобиллар танлови World Solar Challenge бўлиб ўтди. Пойга шартларига кўра, автомобилнинг дастлабки "зарядланиши" 5 кВт / соатдан ошмаслиги, транспорт воситалари қолган барча энергияни қуёшдан олишлари керак бўлган. Мусобақа Австралияда ўтказилган. Пойга йўналиши 3021 км. Факт 6: Ҳар қандай қуёш панелининг қувватини панелнинг олд қисмидаги эрга панелдан тахминан 2 баравар каттароқ ойнани қўйиш орқали 75% га ошириш мумкин. Факт 7: Фотоволтаик хужайралар ишлаши учун тўғридан-тўғри қуёш нури талаб этилмайди - булутли кунда ҳам оз миқдорда энергия ишлаб чиқариш мумкин. Факт 8: Қуёшдан олинган энергия булутли ёки ёмғирли ҳавода хавфсиз фойдаланиш учун тўпланиши мумкин. Айтганча, қуёш энергияси ерга етиб бориши учун атиги 8 дақиқа вақт кетади. Факт 9: Уйдаги стандарт фотоволтаик тизим йилига 1200 кг карбонат ангидридни тежаш имконини беради. Факт 10: Ер юзасининг ҳар квадрат километрига ўртача 2,6×1015 кал Бундай миқдордаги иссиқликни сунъий равишда олиш учун 400 минг тоннадан ортиқ кўмир ёқиш керак бўлади. Факт 11: Ердаги кўмирнинг барча мавжуд заҳиралари ерга ўттиз йиллик қуёш радиацияси оқимига тенгдир. Факт 12: Қуёш 1,5 кун ичида Ерга барча мамлакатлар электр станциялари йил давомида берадиган энергия миқдорини беради. Шу билан бирга, Ерга келадиган қуёш радиацияси Қуёшнинг умумий радиациясининг икки миллиарддан бир қисмидан кам. ☑️ @Energetika
Hammasini ko'rsatish...

#Тезкор ‼️Генерал Моторс Малибу ишлаб чиқаришни тўхтатади Генерал Моторс жорий йил ноябр ойидан Чевролет Малибу автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Компания бу қарорни асосий эътибор электр транспорт воситалари ишлаб чиқарилишига қаратилаётгани билан изоҳлаган. Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар кенг тарқалиб турли хил фикрларга сабаб бўляпти. Лекин Узавтомоторснинг расмий саҳифалари ёки Узавтосаноат бу ҳақида лом мим демади. Каналга текширилмаган маълумотлар юборилмаслигини инобатга олиб айтиш керакки, бу қачонки Узавтомоторс томонидан расман тасдиқлансагина кейин ишонишни тавсия этамиз. Тасдиқланмаган маълумотлар ва фейк хабарлар тарқатиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Ўғилой Болтабоева
Hammasini ko'rsatish...
Ҳурматли эркаклар пулларингизни банкда сақланглар.😂😂😂 КУН БЎЙИ ИШДАН ТОЛИҚИБ ҚАЙТГАНЛАР УЧУН! КАЙФИЯТИНГИЗ ДОИМ АЪЛО БЎЛСИН!
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Хитойлар Самарқанд ва Жиззахда шамол станцияси қуради Хитойнинг Universal Energy компанияси Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуввати 250 МВтдан бўлган иккита шамол электр станцияси қуради. Инвестицияларнинг умумий қиймати 250 млн.доллардан, 500 млн.доллар деб баҳоланган.
Hammasini ko'rsatish...