cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Naqshbandiy.uz

Naqshbandiy Jomiy Masjidi imomi xatibi Amirillayev Isroil Narzullayevichning kanali

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
242
Obunachilar
+124 soatlar
-47 kunlar
-2030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Давоми. التصرّف على الرعية منوط بالمصلحة 57)    "Раиятни тасарруф қилиш маслаҳатга боғлиқ". Халқни, оммани тасарруф қилиш маслаҳатга, яхшиликка, одамларга қилинадиган фойдаларга боғлиқ ҳолда олиб борилиши шарт. Мисоллар: 1)Подшоҳ ҳеч кими йўқ кимсани ўлдирганни кечирса, авф тўғри ҳисобланмайди, жазо ҳам соқит бўлмайди. 2)Вақф қилувчининг шартларидан ташқари вазифаларни вақф учун таъйин қилиш мумкин эмас. الولاية الخاصّة أقوى من الولاية العامّة 58)    "Махсус эгалик умумий эгаликдан кўра кучлироқдир". Мисоллар: 1)Мутаваллийси бор бўлган вақфларга қози эгалик қилиб, уни тасарруф қила олмайди. 2)Сағирларнинг васийси бўла туриб, қози унинг мол-мулкини тасарруф қила олмайди. إعمال الكلام أولى من إهماله 59)    "Гапни амалга ошириш уни эътиборсиз қолдиришдан яхшироқ". Мисоллар: 1)Биров хотинини "Сен талоқсан, талоқсан, талоқсан!" деса, уч талоқ қилинган деб ҳисобланади. 2)Биров гарданида муайян қарз борлигини эътироф қилса, сўнг қарзга яна қўшимчаси борлигини иқрор қилса, айтилган қарзни қўшимчалари билан бор деб ҳукм қилинади. 3)Болаларига васият қилинса, ўзининг пушти камаридан бўлган болалари назарда тутилган, деб ҳисобланади. Агар бундай қилинмаса, боласи деб чақирилганларнинг ҳаммаси васиятга киритилиши керак бўлиб қолади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Hammasini ko'rsatish...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

👍 1
Давоми. يغتفر فى البقاء ما لا يغتفر فى الإبتداء 54)    "Бошланишда кечирилмаган нарса қолганида кечирилади". Бирор ишнинг бошланишида айб кечирилмаса-да, ишнинг ўртасида ёки охирида кечирилиши мумкин. Мисоллар: 1)Шерикликдаги нарсани ижарага қўйиб бўлмайди. Унинг барча қисмини ижрага бериш мумкин. Агар шерикликдаги нарсанинг ҳаммасини ижарага қўйилса, сўнг ҳиссадорларнинг баъзиси шартномани бузадиган бўлсалар, ҳиссанинг қолган қисмида ижара саҳиҳ бўлиб, боқий қолаверади. 2)Турмушга чиқаётган аёл никоҳ қилинаётганда маҳрдан кечиши мумкин эмас. Бироқ, маҳр белгиланиб, никоҳ қилингандан сўнг аёл маҳрдан тамоман ёки бир қисмини кечиши мумкин. 3)Икки одам муайян нарх белгиламасдан савдони келишсалар, жоиз эмас. Муайян нарх белгиланиб, савдо бўлганидан сўнг сотувчи харидордан пулни кечса жоиз. البقاء أسهل من الإبتداء 55)    "Бошланишдан кўра қолган осонроқ". Бирор нарсанинг бошланишида ҳукм қилгандан, ишнинг қолган қисмида, унинг давомида ҳукм чиқариш осон кечади. لا يتمّ التبرّع الا بالقبض 56)    "Инъом этиш фақат қўлга олиш билангина тугал бўлади". Совғалар, садақалар берилган одам уни қўлига тўлиқ олиши билан комил бўлади. Мисоллар: 1)Бўлакларга бўлинадиган нарсаларнинг бир қисмини ҳадия қилишда, тўлиқ қўлга олиш маъноси бўлмагани учун бундай ҳадиялар жоиз эмас. Масалан, сутдаги ёғни, зиғирдаги мойни, буғдойдаги унни ҳадия қилиб бўлмайди. 2)Ҳадияни қабул қилувчи олишга лойиқ бўлиши керак, жинни, ёш гўдакка ҳадия қилинса, ҳадия комил бўлмайди. уларнинг васийлари қабул қилиб олишлари мумкин. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Hammasini ko'rsatish...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

Давоми. الساقط لا يعود كما أنّ المعدوم لا يعود 50)    "Бекор қилинган нарса қайтмайди, худди йўқолган қайтмаганидек". Мисоллар: 1)Гаровга нарса олган кимса, гаровни ушлаб туришдан ўзини соқит қилса, гаровга нарса олишдан бутунлай маърум бўлади. 2)Қарздан кечилганини қарздор қабул қилган бўлса, кейин қарз берувчи қарзни даъво қила олмайди. 3)Васият қилинган кимса ҳамда шуфъа ва қасос ҳаққи бор кимсалар ўз ҳақларини кечсалар, ҳақ соқит бўлиб, ундан бутунлай айриладилар. اذا بطل الشئ بطل ما فى ضمنه 51)    "Бир нарса ботил бўлса, унинг зимнидаги нарса ҳам ботил бўлади". Мисоллар: 1)Бирор инсон бировга иқрор қилса ёки ўз ҳаққидан кечса, бу иқрор ва ҳақдан кечиш савдо ёки сулҳ борасида бўлса-ю, ўша савдо ва сулҳ бузилган деб топилса, иқрор ва кечиш ҳам бўлмаган деб ҳисобланади. 2)Сотишга мажбурланган сотувчидан бирор нарса сотиб олинса, мажбурлаш йўқотилса, савдо бузилган, деб ҳисобланиши мумкин. اذا بطل الأصل يُصار الى البدل 52)    "Қачон асл бекор бўлса, бадалга айлантирилади". Бирорта нарса йўқолса, унинг ўрнини босувчи нарса ўрнига берилади. Мисоллар: 1)Қарзга берилган нарсанинг айнан ўзи қайтариб берилиши мумкин бўлмагани учун унга ўхшаган нарса ёки унинг қиймати бериб адо қилинади. 2)Босқинчилик йўли билан тортиб олинган нарса ҳалок бўлса, унинг ўхшаши ёки қиймати берилади. يغتفر فى التابع ما لا يغتفر فى المتبوع 53)    "Эргаштирувчида кечирилмаган нарса эргашувчида кечирилади". Мисоллар: 1)Ерни экиш асбоблари ила вақф қилинади, унга асбоблар тобеъ ўлароқ киритилади. Чунки, асбоблар эргаштирувчи (ер)нинг эҳтиёжларидан ҳисобланади. 2)Харидор сотувчини сотилган нарсани ўзининг номидан олишга вакил қилса, тўғри бўлмайди. Чунки, битта одам ҳам топширувчи, ҳам олувчи бўла олмайди. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Hammasini ko'rsatish...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

Photo unavailableShow in Telegram
Қачонки исрофгарчиликка йўл қўйиб, таомингизни ахлат қутисига улоқтираётган пайтингиз дунёда шундай одамлар борлигини бир эслаб қўйинг! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Hammasini ko'rsatish...
Давоми. التابع لا يفرد بالحكم ما لم يَصِر مقصودا 47)    "Модомики мақсадга айланмаган бўлса, тобеъ ҳукмда алоҳида қилиб олинмайди". Бирор нарсанинг таркибий қисми ҳисобланган, унга қарам бўлган нарсага алоҳида ҳукм қилинмайди. Бироқ, ўша таркибий қисм ҳам мақсад қилинган бўлса, унга алоҳида ҳукм қилиниши мумкин. Мисоллар: 1)Сигирнинг қорнидаги боласини ёки елинида турган сутни алоҳида сотилмайди. 2)Босқинчилик йўли билан бўғоз сигирни тортиб олинган бўлса-ю, ғасб қилувчининг қўлига тушганидан сўнг у туғса, сўнг ғасб қилувчининг суиистеъмоли туфайли бузоқ ўлдирилса, уни алоҳида тўлаб берилади. من ملك شيئا ملك ما هو من ضروراته 48)    "Кимки бирор нарсага молик бўлса, унинг зарурати бўлган нарсаларга ҳам эгалик қилади". Мисоллар: 1)Ер сотиб олса, ўша ерни суғорадиган ариқларга ҳам эгалик қилади. 2)Ҳовли сотиб олса, унга кириб-чиқиладиган йўлакчаларга ҳам эгалик қилган бўлади. اذا سقط الأصل سقط الفرع 49)    "Қачон асос йиқилса, шох ҳам йиқилади". Агар асос кетса, унинг шохлари, қўшимчалари ҳам кетади. Аксида эса ундай бўлмайди. Мисоллар: 1)Қарз берувчи қарздордан қарзини кечса, унга кафил бўлган кимсанинг ҳам кафолати бекор қилинади. 2)"Мана бу идишдаги сувни шу бугун ичаман" деб қасам ичилса-ю, идишдаги сув кун охирга етмасдан тўкиб ташланган бўлса, қасами ботил бўлади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Hammasini ko'rsatish...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

Давоми. التعيين بالعرف كالتعيين بالنصّ 44)    "Урф билан танилган нарса далил билан танилган кабидир". Мисоллар: 1)Ҳовлини ёки дўконни ким яшашини ёки қандай иш қилишини келишмаган ҳолда ижарага берилса, хоҳлаган одам яшайверади, дўконни бузилишига сабаб бўладиган темирчилик каби ишлардан бошқа иш қилиниши мумкин. 2)Баззозлик растасидан дўконни ижарага олинса, қўшниларига озор берадиган темирчилик каби иш қилинмайди. اذا تعارض المانع و المقتضى يقدّم المانع 45)    "Манъ қилувчи ва тақозо этувчи бир-бирига қарама-қарши келиб қолса, манъ қилувчи муқаддам қилинади". Манъ қилувчи ва тақозо этувчи ишга рўпара келинганда, манъ қилувчини қилинади, тақозо қилувчи адо қилинмайди. Мисоллар: 1)Баланд ва пастки қаватларда турувчилар ўзларига қанчалик зарур иш бўлса-да, бир-бирларига зарар етказадиган ишни қила олмайдилар. 2)Агар ҳалол савдога шариатда ҳаром қилинган чўчқа ёки ароқни қўшиб сотиладиган бўлса, савдо ботил бўлади. 3)Совға савдо билан дуруст бўлмайди. التابع تابع 46)    "Тобеъ эргашувчидир". Мисоллар: 1)Ер сотилганда унда кўкариб турган дов-дарахтлар ҳам савдога қўшилган, деб ҳисобланади. 2)Сигир сотилганда елинида тўлиб турган сути ҳам савдога ўз-ўзидан қўшилган бўлади. 3)Ҳовли сотилганда эса унинг томи ҳам савдога киритилади. Давоми бор... Каналимизни кузатинг ва бошқаларга ҳам улашинг! 👇👇👇 https://t.me/aslmohiyat
Hammasini ko'rsatish...
Асл моҳият

Исломнинг асл моҳиятини англаш ва етказиш, ихтилоф ва фирқаларга барҳам бериш.

👍 3
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади. Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади. Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир. Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган. Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Каналимизга аъзо бўлинг! MEHROB.UZ👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ниятларингизни гўзал қилинг! Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръону каримда шундай деган: "Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга яхшироқ нарсани берур". Анфол сураси, 70-оят. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Hammasini ko'rsatish...
03:47
Video unavailableShow in Telegram
🟢"Мўмин киши ҳеч кимга зарар етказмайди" 🎙 Хайруллоҳ домла •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL https://taplink.cc/sammuslim.uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Фотима онамиз розияллоҳу анҳо тунда дафн этилдилар. Бу ўзларининг васиятларига кўра бўлганди... бу билан ортиқ тасаттурни хоҳлагандилар.. "Фатҳул Борий"дан --- * тасаттур - танани бегонадан яшириш, ҳижобланиш. @MubashshirAhmad
Hammasini ko'rsatish...
👍 6