cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

O'zLiDeP Xorazm viloyat Kengashi

Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг расмий канали

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 848
Obunachilar
+1 02724 soatlar
-2 3507 kunlar
-3 52630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#Хонқа_туман #Депутатлар_фаолиятидан #Ишчи гуруҳ_фаолиятидан Бугун юртимизда нодавлат тиббиёт сектори давлат соғлиқни сақлаш тизими билан тенг рақобатга киришган. Натижада ҳозирга келиб, хусусий клиникалар давлат муассасалари сонидан ортиб бормоқда. Қолаверса, нодавлат соғлиқни сақлаш секторига давлат суғурта тизимида қатнашиш имкониятининг берилиши соҳада юқори технологик тиббий хизматлар жорий қилинишини рағбатлантира бошлади. Халк депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Фахриддин Каримов, O'zLiDeP Хонқа туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари М.Эримов ва партия фаоллари туман марказида жойлашган «Хоnqa diagnostika” клиникаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. 2021 йилдан ўз фаолиятини олиб бораётган клиникада барча шароитлар яратилган. УЗИ ДОППЕР, лаборатория хоналари энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган. Клиникада 10 нафар ходим иш билан таъминланган. Айни пайтда хусусий тиббиёт аҳолимиз кундалик ҳаётининг муҳим элементига айланган. Унинг ривожланиши аҳолига тиббий хизматларнинг деярли барча турларини олиш имконини беради. Энг муҳими, соҳада истеъмолчилар фойдасига ўйнайдиган соғлом рақобат яратилади. Бунинг устига, хусусий тиббиёт соҳасининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши нафақат аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, балки минглаб иш ўринлари яратилишига хизмат қилади. Мамлакатимиз ривожига ўз хиссасини қўшиб келаётган клиника рахбари Ҳамид Сатторов бошчилигидаги жамоа терапевт, нервпотолог, уролог, генеколог, ортопед, лор, лабаротория, физиотерапия хизматлари билан бир неча кишига бир пайтда хизмат кўрсатади. Клиника рахбари Ҳ. Сатторов томонидан муассасада хеч қандай муаммо ва камчиликлар йўқлиги айтиб ўтилди. Соҳадаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва уларга муқобил ечим топиш мақсадида бундай учрашувлар давом этмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
01:33
Video unavailableShow in Telegram
Urganch tuman
Hammasini ko'rsatish...
#Урганч_туман #Депутатлар_фаолиятидан Сўнгги йилларда юртимизда кучли ва самарали тиббиёт тизимини шакллантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буни соҳада хусусий секторнинг улушини ошириш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада юксалтириш борасида кўплаб Қарор ва Фармонлар қабул қилинганида ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича депутатлар ва партия фаоллари билан биргаликда хусусий тиббиёт муассасаларини фаолиятини ўрганиш ва уларни қийнаётган муаммоларига тизимли равишда ечим топиш ҳамда соха бўйича таклифларини ўрганиш мақсадида Урганч тумани Кенгаши вакиллари тумандаги “ОК МED” клиникаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Клиника рахбари Камила Бабажанова тиббиёт соҳасида яратилаётган имкониятлардан мамнунлиги таькидлаб ўтди ва олиб бораётган ишлари билан билан якиндан таништирди. Клиника энг замонавий жихозлар билан таъминланган бўлиб махсус техникаларни олиб бориб хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳам мавжуд. Шунингдек, клиника рахбари ва туман тиббиёт бирлашмасининг тор доирадаги шифокорлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда бепул тиббий кўриклар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
Рузматова Мухаббат якка тартибдаги тадбиркор, тикувчилик фаолияти билан шуғилланади. 3 нафар аёлларни бандлигини таъминлаган, тикувчилик фаолиятини кангайтириш масадида 32 миллион имтиёзли кредит олиб пахта титиш цехини ҳам ташкил қилди. Ҳозирда тайёр кийим кечаклар ва кўрпа, кўрпачаларни Урганч туманидаги ички бозорларга етказиб келмоқда. Бабажанова Муқаддас хунарманд қурамиш киркиш билан шуғилланади. Қўл мехнати билан тайёрланган махсулотларни асосан Хива шахрида сайёхлар ташриф буюрувчи "Карвон сарой" савдо марказига етказиб бериб келмоқда. Тадбиркор М.Бобожанова фаолиятини бошлаганига 2 йил бўлган, шу давр мобайнида устоз-шогирд анъаналарини давом қилдириб, ўз касбининг сирларини шогирдларига ўргатиб келмоқдалар. Урганч туманидаги маҳалларда давом этаётган “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг саралаш босқичлари, янги қиёфалар, янги ташаббускор, ҳунарманд ва тадбиркор аёлларни кашф этиши билан бир қаторда, уларнинг туман босқичларида фаол иштирокини таъминлашга асос бўла олади.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
# Аёллар қаноти_фаолиятидан # "Ишбилармон аёл" # Урганч тумани “Tadbirkor ayolga tayanchmiz” шиори остида ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи вилоятнинг барча туман шаҳарларида давом этмоқда. Ишчи гуруҳи Урганч туманидаги “Шодлик” маҳалласи тадбиркори Умида Абдуллаеванинг хонадонига ташриф буюришди. У.Абдуллаева ўз фаолияти тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, кредит эвазига иссиқхона ташкиллаштирди ва узини иш билан банд қилди. У турли хилдаги манзарали гулларни етиштириб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб маҳалладаги аёллар дафтарига киритилган 14 нафар хотин қизлар бандлигини таъминлади. “Best flowers” хусусий корхона рахбари Шоира Абдуллаева узининг фаолияти билан элнинг назарига тушган тадбиркорлардандир.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1